25-дарс. 4. Саноат ва тижорат фойдаларига солинадиган солиқлар.


Бу даромадга солинадиган янги турдаги солиқ турларидандир. Бу ҳам тўғридан-тўғри солиқ бўлиб кўпинча ўсиб борувчи солиқ ҳисобланади. Ушбу солиқ бир ширкат ёки муассасанинг соф фойдасидан олинади.

Унинг қилган харажатлари чиқарилиб, қолган фойда ёки зарар кўрилади. Агар фойда авф қилинган чегарадан ортган бўлса муассасанинг фойдаси солиққа тортилади, агар ушбу чегарадан паст бўлса уни солиқдан озод этилади. Бунда муассасанинг мавжуд буюмлари ёки айланиб турган маблағлари эътиборга олинмайди. Ушбу янги солиқ идоралари муассасаларни солиққа тортиш учун унинг ҳисоб китоблари тизимли тартибда бўлса ўшанга мурожаат қилиб, муассасанинг ўз иқрори билан фойда ҳисоблайди. Агар ташкилотнинг ҳисоб-китоблари тизимли дастурга уланмаган бўлса, (якка тартибдаги кичик муассасаларга ўхшаш) ташқи кўринишдаги баъзи нарсаларга суяниб фойдани ҳисоблайди. Ушбу солиқлар тўғрисида шариатнинг ҳукми қандай эканлигини қуйидаги мулоҳазалардан билиб олсак бўлади:
а) Маълумки исломда закот фойдадан эмас, балки сармоядан олинади. Биз сўз юритаётган солиқ тури тижорат молларининг закотига яқин келиши мумкин. Закот айланиб турган мавжуд тижорат молининг соф ўзига солинади. Хазинадаги ва банклардаги нақд пулларга тижорат буюмлари закот берилаётган кундаги қиймат билан қўшилади ва яна унга қарздорлардан олинадиган маблағ ҳам қўшилиб, бериши лозим бўлган қарзлари чиқариб ташланади. Маймун ибн Меҳрондан ривоят қилинади, у киши шундай деди: “Агар сенга закот бериш вақти келса, нақд пулларингни ёки сотиш учун бўлган матоларингни нақд пул қийматида ҳисобла, бировлардан оладиганларингни ҳам шу ҳисобга қўш, берадиганларингни эса бу ҳисобдан чиқариб ташла, сўнгра қолган маблағдан закот бер[1]”.
Кўчмас мулклар, асбоб ускуналар, жиҳозлар каби тижоратга алоқаси бўлмаган нарсалардан закот олинмайди. Чунки бу каби нарсалар тижоратчининг яшаш жойи, уй асбоб-анжомлари ва минадиган маркаблари каби шахсий эҳтиёжлари жумласига киради. Баъзи уламолар ушбу нарсалардан тижорат бобида закот олинмайди, саноатда эса ишлаб чиқариш асбобларидан ҳам закот олиш керак дейишади[2]. (Бу жуда ҳам нодир учрайди).
б) Тижорат молларининг закотини тижорий муассасаларга ҳам, саноат ташкилотларига ҳам татбиқ қилиш мумкин.
Ибн Таймия шундай дейди:
“Ана ўша тегирмончи ва новвойларга ҳам тижорат закоти вожиб бўлади. Бу тўрт мазҳаб ва жумҳур мусулмон уламоларининг фикридир. Ушбу кишилар бир нарсани сотиб фойда кўриш мақсадида олган тижоратчига ўхшайди. У олган нарсасини қайта ишласа ҳам, қайта ишламаса ҳам ундан закот чиқаради[3]”.
Лекин ҳамаср уламоларимизнинг баъзилари саноат муассасаларига экин-тикин ва боғ-роғларнинг закотини солиш керак дейишади. (Бу заифроқ фикр).
в) Тижорат закоти фойда солиғидан бир неча тарафлама фарқ қилади. Булардан закотдаги нисоб билан солиқдаги авф қилинган энг оз чегара, таклифнинг ўрнини ва миқдорларини кўришимиз мумкин.
1. Нисоб авф этилган энг оз чегарадан миқдор томонлама фарқ қилади. Агар кишининг моли закот нисобига етмаса, у мутлақ закотдан озод бўлади. Аммо унинг сармояси нисобга етса ёки ундан ошса фақат ошган миқдордан эмас, балки барча маблағидан закот ажратади. Фойдага солинадиган солиқда эса кишининг маблағи эмас, балки қилган фойдаси авф қилинган чегарага етмаса,  у мутлақ солиқдан озод бўлади. Агар фойда маълум миқдордан ошса у қанча бўлса ҳам ўша ошган миқдор солиққа тортилади.
2. Закот ва солиқдаги таклифнинг ўрни ҳам фарқ қилади. Закотда таклиф сармояга (тижорат молларига, маблағларга ёки аслларга ва ёки айланиб турган мавжуд сармояга) солинса, солиқ эса фойдага солинади. Бундан келиб чиқадики, кишининг маблағи нисобдан ошган бўлса, агар у зарар қилса ҳам закот беради. Аммо солиқда кишининг маблағи милллионлардан ошиб кетган бўлса ҳам зарар қилса солиқ тўламайди.
3. Закот ва солиқдаги таклифнинг миқдори ҳам турличадир. Закот миқдори нисбий ва мўътадил бўлиб умумий маблағнинг қирқдан бирини яъни 2,5% ни ташкил қилади. Солиқнинг миқдори эса закотникидан анча кўп бўлиб ва яна ўсувчи ҳамдир. Бу ерда яна бир мулоҳаза бор. Закотнинг миқдори сармоядан олинса солиқники фойдадан олинади. Тижорат молларининг закоти фойдадан эмас, балки йил давомида айланиб турган тижорат молларининг айнан ўзидан олинади. Сармоя йил давомида гоҳо фойда келтириб, гоҳида зарарга учраган бўлиши мумкин.
4. Ушбу сўзлардан кўриниб турибдики, тижорий фойдалардан олинадиган солиқни, тижорат молларидан олинадиган закотга қиёслаб бўлмайди. Чунки ўртада очиқ-ойдин турли-туманлик бор. Вақтимиз оз бўлганлиги сабабли яна кўпгина ўзаро фарқларни санаб ўтирмадик. Шу каби мулоҳазалардан кейин молга тегишли бўлган вазифаларда хусусан закот бобларида ислом асослари ва қоидаларига суяниш манфаатлироқдир. Аллоҳнинг шариати адолатли ва кифоялироқ, ҳавои-нафс, шубҳа, таъсирланиш ва ҳийлалардан узоқдир.
(Демак умумий хулоса қилиб айтганда, закот билан солиқнинг ўзаро алоқаси йўқдир. Кишилар солиқ бераётганларини сабаб қилиб, закот бермаймиз дейишлари ўринли эмас. Закот шариатнинг асосларидан бўлса, солиқ давлатларнинг қонунлари асосида жорий бўлгандир).

________________________________________
[1] (ал-Амвал 521, 527, 535).
[2] (Фиқҳ аз-закот. Қарзовий 1/457, 476).
[3] (Фатово ибн Таймия 28/90, Фатово аш-Шотибий 133).


9 йил аввал 6049 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
2-дарс. Мақсадлар йўналтирилган асосий беш жиҳат
(Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади).1. Дин.2. Жон.3. Ақл. 4. Насл.5. Мол. Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мустасфо» номли давоми...
9 йил аввал 6087 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
3-дарс. Манфаатларда ўзаро ёрдам
МУТАХАСИСЛИК ВА АМАЛ ТАҚСИМОТИ. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, уларни бир бирларига эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйди. Ҳар бир тоифа ўзидан бошқаларнинг манфаати учун харакат давоми...
9 йил аввал 5981 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
4-дарс. Охират ва дунё манфаатлари
Охират маслаҳатларини фақатгина нақл орқали билинади. Бу ўринда ақлга суяниб бўлмайди.(Яъни охиратда бўлиши мумкин бўлган фойда ёки зарарни фақатгина оят ва ҳадис орқали билишимиз мумкин. Буларни ақл билан давоми...
9 йил аввал 6325 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
5-дарс. 2-фасл. Қоидалар
- Таърифи:Барча жузъиётларга татбиқ қилиш мумкин бўлган ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади. Ҳозирги асримиз мубоҳисларидан баъзилари қоидага шундай таъриф беришади. “У давоми...
9 йил аввал 5124 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
6-дарс. 6-қоида.
المشقة تجلب التيسيرМашаққат енгилликни жалб қилади. Яъни машаққат бор жойда енгиллик жалб қилинади. Чунки Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло бандалари учун қийинчиликни давоми...
9 йил аввал 5700 fiqh.uz