Авто уловларда намоз ўқиш


Савол: Мусофир киши ёки аёл сафар мобайнида фарз намозларини автомашинада ўқиса, адо бўладими?

Жавоб: Йўқ! Намози дуруст бўлмайди. Чунки бу ҳолатда икки фарз, яъни биринчи қодир бўла туриб қиблага юзланиш, иккинчиси қиём адо бўлмайди. Агар бунга автомашинада бирга кетаётган ҳамроҳларнинг манзилга кеч қолиши баҳона бўлса, бу нарса узр ҳисобланмайди. Фарзни тарк қилиш билан намоз адо бўлмайди. Нафл намозларни шаҳар ташқарисида автомашинада ўқиш жоиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳар ташқарисида улов устида нафл намоз ўқир эдилар.

 9-БОБ. 

ФАРЗ НАМОЗИ УЧУН (УЛОВДАН) ТУШАДИ

1097 - حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ بُكَيْرٍ قَالَ: حَدَّثَنَا اللَّيْثُ، عَنْ عُقَيْلٍ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَامِرِ بْنِ رَبِيعَةَ: أَنَّ عَامِرَ بْنَ رَبِيعَةَ أَخْبَرَهُ قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ  صلي الله عليه وسلم وَهْوَ عَلَى الرَّاحِلَةِ يُسَبِّحُ، يُومِئُ بِرَأْسِهِ قِبَلَ أَيِّ وَجْهٍ تَوَجَّهَ، وَلَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم يَصْنَعُ ذَلِكَ فِي الصَّلَاةِ الْمَكْتُوبَةِ. أطرافه: 1093، 1104 - تحفة: 5033

 

1097. Омир ибн Робиъа розияллоҳу анҳу бундай хабар қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туя устида қайси тарафга юзланган бўлсалар, ўша томонга қараб, бошлари билан имо қилиб нафл намоз ўқиётганларини кўрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни фарз намозида қилмас эдилар».

1098 - وَقَالَ اللَّيْثُ: حَدَّثَنِي يُونُسُ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ قَالَ: قَالَ سَالِمٌ: كَانَ عَبْدُ اللهِ يُصَلِّي عَلَى دَابَّتِهِ مِنَ اللَّيْلِ وَهْوَ مُسَافِرٌ، مَا يُبَالِي حَيْثُ مَا كَانَ وَجْهُهُ. قَالَ ابْنُ عُمَرَ: وَكَانَ رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم يُسَبِّحُ عَلَى الرَّاحِلَةِ قِبَلَ أَيِّ وَجْهٍ تَوَجَّهَ، وَيُوتِرُ عَلَيْهَا، غَيْرَ أَنَّهُ لَا يُصَلِّي عَلَيْهَا الْمَكْتُوبَةَ. أطرافه: 999، 1000، 1095، 1096، 1105 - تحفة: 6978

 

1098. Солим айтади:

«Абдуллоҳ (ибн Умар) мусофирликда кечаси уловининг устида намоз ўқир, қайси томонга юзланганига парво қилмас эди».

Ибн Умар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нафл ва витр намозларини туялари устида, қаёққа қараб йўналсалар, ўша ёққа қараб ўқир эдилар. Фақат фарз намознигина унинг устида ўқимас эдилар», дейди.

1099 - حَدَّثَنَا مُعَاذُ بْنُ فَضَالَةَ قَالَ: حَدَّثَنَا هِشَامٌ، عَنْ يَحْيَى، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ ثَوْبَانَ قَالَ: حَدَّثَنِي جَابِرُ بْنُ عَبْدِ اللهِ: أَنَّ النَّبِيَّ  صلي الله عليه وسلم كَانَ يُصَلِّي عَلَى رَاحِلَتِهِ نَحْوَ الْمَشْرِقِ، فَإِذَا أَرَادَ أَنْ يُصَلِّيَ الْمَكْتُوبَةَ نَزَلَ فَاسْتَقْبَلَ الْقِبْلَةَ. أطرافه: 400، 1094، 4140 - تحفة: 2588

 

1099. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо бундай сўзлаб берди:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туяларининг устида машриққа* қараб намоз ўқир, фарз ўқимоқчи бўлганларида эса тушиб, қиблага юзланар эдилар».

* Бу воқеа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Анмор ғазотига чиққанларида содир бўлган. У Мадинадан кетаётган одам учун шарқ томонда бўлиб, қибла унинг чап томонида бўлади.("Олтин силсила" китобидан "Саҳиҳ Бухорий").


11 ой аввал 2390 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига далил-ҳужжатлар давоми...
11 ой аввал 7665 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз
Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан бошқасининг ўртасидаги давоми...
11 ой аввал 1224 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
11 ой аввал 1933 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
11 ой аввал 257 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
11 ой аввал 813 fiqh.uz