Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг фазллари


Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг бир туши

Тўрт ракатли намозда аввалги қаъдага ўтирганда фақатгина аттаҳийётнигина ўқилади. Салавот ўқилмайди. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ  мазҳабида бирор киши хато қилиб, унутиб биринчи қаъдада аттаҳийётидан кейин “Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин” гача ўқиса, зиммасига саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади.

Шу масалага оид Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан бир воқеа нақл қилинган. Бир бор Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ туш кўради ва тушида Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламни кўради. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир киши менга салавот айтса, нега сиз унинг зиммасига саждаи саҳв вожиб дейсиз?”дедилар. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ: “Ундай одам сизга унутиб салавот айтагани учун саждаи саҳв вожиб дейман” деди. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам унинг жавобини мақул топдилар. (Баҳрур роиқ)

                                    Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг фаросати

Тақийюддин Ҳамавий “Самротул авроқ алал мустатриф” китобида келтиради. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ замонасида бир кишининг уйига ўғри тушиб бор мол мулкини йиғиштиришди ва ўзини ҳам ўлдирмоқчи бўлишди. Ўғрилар сардори ”Уни тирик қолдириб, қўлига Қуронни беринглар ва агар кимлигимизни айтса хотини уч талоқ бўлишига қасам ичиринглар!” деди. Уй эгаси қасам ичди. Эрталаб бозорга борса бор мол-мулки бозорда сотилаётган экан кўриб афсус қилди. Лекин хотини талоқ бўлишидан қўрқиб, ҳеч кимга айтолмади. Ноилож Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ҳузурига кечаси тунда ўғрилар киргани ва кимлигини айтса хотини уч талоқ бўлишига қасам ичганини  айтди. Абу Ҳанифа унга маҳаллангнинг обрўли одамларини жамла уларга бир тадбирни ўргатаман деди. Одамлар жамлангач у киши бориб: “Бунинг молини қайтариб беришларини ҳоҳлайсизми?” деди. Барчаси “Ҳа” дейишди. Ундай бўлса, жоме масжидга гумондор ўғри киссавурларни йиғинлар. Сўнг битта битта масжиддан чиқаринглар. Ўғри у бўлмаса, ўғирлатган очиқ ойдин у эмас десин. Мабодо индамай жим турса, ўша ўғри эканини тушиниб олаверинглар деди. Шундай қилишди. Ўғри малум бўлди ва бечорага моли ҳам қайтди хотини ҳам ёнига қолди.


11 ой аввал 3969 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фахруддин Қозихон ва унинг илмий мероси
Мовароуннаҳр фиқҳ илми тарихида X —XIII асрлар буюк фақиҳлару мужтаҳид алломалар даври деб эътироф этилади. Бу даврда ҳанафий мазҳабида ёзилган имом ас-Сарахсийнинг " ал-Мабсут", имом Бурҳонуддин Маҳмуднинг “ал-Муҳит давоми...
11 ой аввал 763 Акмал Икромжонов
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Басра мадрасаси
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг амрлари ила Басра шаҳари қурилди. Унинг ўрнида бир қишлоқ бор эди. Дажла ва Фурот дарёлари қўшилган жойда эди. Шаҳарнинг қурилишига Утба ибн Ғазвон раҳбарлик қилди. Куфа ва давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қозилар
Абу Ҳанифа Имом Аъзам (р.ҳ.)нинг шогирдлари ичида ўн тўрт нафари қози ал-қузот ва оддий қозилар бўлганлар. Ҳанафийлик мазҳабининг ривожланиши, исломий мамлакатларга тарқалишида мана шу қозиларнинг ҳиссаси катта давоми...
3 йил аввал 803 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ваҳба аз-Зуҳайлий
1932-мелодий йили Дамашқнинг Дияри атийя шаҳарчасида дунёга келдилар. Оталари Қуръони каримни тўлиқ ёд олган, Қуръонга қаттиқ амал қилувчи, набавий суннатга ошиқ, деҳқончилик ва тижорат билан шуғулланувчи зот эдилар. давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Етти нафар фақиҳ саҳоба
Cаҳобаларнинг умумий сони ҳақида тадқиқотчилар ихтилоф қилганлар. Улар 30 минг нафардан 90 минг нафаргача дейилган бўлса-да, барчалари фиқҳий салоҳиятда тенг эмаслар. Фиқҳий фатво бериш билан шуғулланган ёки давоми...
3 йил аввал 823 Ҳамидуллоҳ Беруний