Жума ва икки ҳайит хутбаларини араб тилидан бошқа тилда қилиш ва унда овоз кучайтиргичлардан фойдаланиш


Араб мамлакатларидан бошқа юртларда жума ва икки ҳайит хутбаларини араб тилидан бошқа тилда қилиш ва унда овоз кучайтиргичлардан фойдаланиш ҳақида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.
Аммо баъд:
Ислом фиқҳи академияси Ҳинд диёри мусулмонларининг баъзилари орасида

Жума хутбасини арабчадан бошқа маҳаллий тил билан қилиш жоиз ёки жоизмаслиги тўғрисида бўлиб турган ихтилоф ҳақида ўзига ҳавола қилинган саволни муҳокама қилди. Чунки, у ўлкада Жума хутбасини икки ракат намоз мақомига қўйилишини ҳужжат қилиб, маҳаллий тилда қилиш жоиз эмас дейдиганлар бор.
Яна бир киши хутбани адо қилишда овоз кучайтиргичдан фойдаланиш жоиз ёки жоизмаслиги ҳақида сўраган. Айрим толиби илмлар заиф ҳужжатлар ва даъволар билан ундан фойдаланиш жоиз эмаслигини эълон қилганлар. Академия мажлиси мазҳаб фақиҳларининг қарашларини ўрганиб чиққандан кейин қарор қилди:
Биз танлаган энг мўътадил фикр – бу араб тилида гаплашадиган мамлакатлардан бошқа юртларда Жума ва икки ҳайит хутбаларини адо этишда араб тили хутбанинг саҳиҳ бўлишига шарт эмас. Лекин хутбанинг муқаддималарини ва унинг ичида келган Қуръон оятларини араб бўлмаганларга арабчага ва Қуръонни эшитишга одатлантириш мақсадида араб тилида адо этиш яхшироқдир. Бу уларга араб тилини ва Қуръонни нозил бўлган тилида қироат қилишни осонлаштиради. Кейин хатиб қилмоқчи бўлган ваъз-насиҳатларини уларнинг ўзлари тушунадиган тилларида давом эттираверади.
Жума ва икки ҳайит хутбасини адо этишда, шунингдек, намозда қироат қилишда ва рукндан рукнга ўтиш такбирларида  овоз кучайтиргичларни ишлатишда шариат юзасидан монеълик йўқдир. Аксинча, катта ва ичлари кенг масжидларда ундан фойдаланиш лозим. Негаки, бунинг ортидан шаръий фойдалар келиб чиқади.
Инсон Аллоҳ унга билдирган ва унинг учун бўйсундирган бир қанча воситалар сабабли эришган ҳар қандай янги жиҳозлар агар қандайдир шаръий мақсад йўлида ёки Исломдаги вожиблардан бирига хизмат қиладиган ва Исломда унинг иштирокисиз амалга ошмайдиган ютуқлардан қайси биринидир руёбга чиқарадиган бўлса, у хизмат қиладиган ва амалга оширадиган шаръий мақсадлар даражаси миқдорида матлубга айланади. Бу “Вожибни бажариш унга тўхтаб турган нарса борки, у ҳам вожибдир” маъносини берувчи машҳур усулий қоидага мувофиқдир. Аллоҳ субҳанаҳунинг Ўзи тавфиқ берувчи Зотдир.
Аллоҳ Саййидимиз Муҳаммадга, у зотнинг оилаларига ва саҳобаларига саловат ва саломлар юборсин!

Аъзолар:
1.    Муҳаммад Алий Ҳаркон,
2.    Абдулазиз ибн Боз,
3.    Муҳаммад ибн Сабийл,
4.    Мустафо Зарқо,
5.    Муҳаммад Маҳмуд Саввоф,
6.    Муҳаммад Рашид Қаббоний,
7.    Абу Бакр Жумий,
8.    Муҳаммад Шозилий Найфар,
9.    Муҳаммад Рашидий,
10.    Солиҳ бин Усаймин.
Таржимон: Абдулҳодий
Муҳаррир: Аброр Мухтор Алий
Мулоҳаза: Аллоҳга шукрлар бўлсин, бизда бу қарорла муолажа қилинган муаммо бўлган эмас. Аммо ушбу қарор бизнинг масжидларимизда Жума ва икки ҳайит намозларининг адо қилиш тартиб тўғри бўлиб келаётганини тасдиқловчи омил бўлиб хизмат қилади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига давоми...
7 йил аввал 46462 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз
Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларга яқинда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлган юртлар бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан давоми...
7 йил аввал 10140 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
7 йил аввал 35274 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
7 йил аввал 7922 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
7 йил аввал 12502 fiqh.uz