Аъзоларни кўчириш ҳақида


Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!

Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1405 ҳ.с. 28 – рабийъус соний – 7 - жумадул улаа (1985 йил, 19 – 28 январ) кунлари бўлиб ўтган саккизинчи мажлисида бир инсоннинг аъзосини олиб ўша аъзоси ишдан чиққан ва ёрдамга муҳтож бошқа инсонга қўйиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди.

Бу иш янги тиббий илм ва жиҳозлар воситасида бажарилади. Мазкур масалани кўриб чиқишни Ислом Фиқҳи Академиясидан Робитанинг АҚШдаги ваколатхонаси илтимос қилган эди.

Ислом Фиқҳи Академияси бу масала бўйича фазилатли устоз, шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман Бассом тайёрлаган илмий баҳсни кўриб чиқди. Ундаги фикрлар, уламоларнинг айтган гаплари ва далилларини диққат қилан ўрганди.

Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:

Тирик инсоннинг жисмидан бир аъзони олиб, бошқа бир унга муҳтож инсоннинг ҳаётини қутқариб қолиш ёки асосий аъзоларидан бирининг вазифасини қайта тиклаш мақсадида унга қўйиш жоиз амалдир. Бу билан аъзоси олинган одамнинг инсоний эҳтироми пасаймайди. Бунда катта фойда, яхши ёрдам бор. Бу иш қуйидаги шартлар асосида бўлса, шариатга мувофиқ бўлади:

1. Аъзосини бераётган шахс оддий ҳаёти издан чиқадиган равишда зарар тортмаслиги шарт. Чунки, шариат қоидаси бўйча, «зарарни ўзига ўхшаган зарар ёки ундан зиёда зарар билан кетказилмайди». Агар аъзосини тақдим қилган шахсга зарар етадиган бўлса, ўзини ҳалокатга ташлаш бўлади ва бу шариат бўйича мумкин эмас.

2. Аъзони бериш ихтиёрий равишда, мажбурлашсиз бўлиши лозим.

3. Аъзони кўчириш беморнинг даволаш учун ягона восита бўлиши, бошқа иложнинг имкони бўлмаслиги шарт.

4. Аъзони кўчириш ва ўрнатиш одатда муваффақият билан амалга ошишига ишонч тўлиқ бўлиши керак.

Шунингдек, қуйидаги ҳолатлар ҳам шариат бўйича жоиз ҳисобланади:

1. Муҳтож бемор учун ўлган одамнинг аъзосини олиш. Ўлган одам шариат таклифдаги ва ўзи тириклигида рози бўлганлиги шарти ила.

2. Муҳтож инсонга ҳалол ва сўйилган ҳайвоннинг, зарурат юзасидан бошқаларининг ҳам, аъзосини олиб қўйилса жоиз.

3. Инсоннинг ўз жисмидан бир бўлагини олиб ўзига ўрнатиш ҳам жоиз. Мисол учун, териси ёки суягидан бир бўлагини олиб бошқа керак жойига қўйиш.

4. Турли маъдан ва моддалардан қилинган сунъий нарсаларни инсон жисмига ўрнатиш ҳам жоиз. Мисол учун, бўғинлар, юракнинг клапини ва бошқаларни.

 

Ислом Фиқҳи Академияси


9 ой аввал 2542 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Канз ад-дақоиқ ёки Мухтасар ал-Виқоя ни залолат дейиш ҳукми
Савол. Бирор кимса "Канз ад-дақоиқ"ни (шунингдек, "Мухтасар ал-Виқоя"ни) залолат, "Сифрус саодат"ни эса гумроҳлик сабаби деса, унинг ҳукми нима?Унга жавоб. Агар бирор кимса ушбу китобларни залолат дейиши бу икки давоми...
3 йил аввал 1203 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қутбга яқин шаҳарлардаги намоз ва рўза вақтлари тўғрисида
      Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси (10.4.1402ҳ./4.2.1982.м.) санада давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
“Шайх Шаъровийга мактуб” сарлавҳаси остида Исломга қарши қаратилган тасмалар тарқатилаётганлиги ҳақида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси 16.4.1403 ҳ. санада якшанба куни эрталаб ўтказилган еттинчи давоми...
9 ой аввал 557 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
 ИСЛОМ КОНФЕРЕНСИЯСИ ТАШКИЛОТИ ҚОШИДАГИ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕ-МИЯСИ ҚАРОРИБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМИслом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи давоми...
9 ой аввал 2387 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Абдуллоҳ бин Зайд Маҳмудни ойни кўришлик тўғрисидаги қозилар ва ҳокимларга йўллаган рисоласи тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд: Ислом Фиқҳи Академия кенгаши Қатар давлати қозилар раиси шайх Абдуллоҳ ибн давоми...