Баҳоийлик ва унга мансуб бўлишнинг ҳукми


Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ зотга салавотлар бўлсин!
Ва баъду:
Фиқҳий академия мажлиси ўтган асрнинг иккинчи ярмида форс шаҳарлари (Эрон)да зоҳир бўлган Баҳоийлик динини кўриб чиқди.

Бу динга бир гуруҳ инсонлар мансуб бўлишган ва бу дин исломий ва ажнабий шаҳарларда хозиргача тарқалиб келмоқда. Мажлисда уламолар, ёзувчилар ва бошқалар томонидан нашр қилинган мақолалар ўрганилди. Ушбу тўқилган диннинг келиб чиқиш ҳақиқати, тарқалиши, чақириқлари ва уни таҳсис этган даъватчиси Мирзо Ҳусайн Алий ал-Мозандаронийнинг (1233 ҳижрий 20 муҳаррамда, 1817 мил. 21 ноябрда туғилган) сийрати, сўнгра унинг халифаси ва ўғли Абдул Баҳо номи билан аталган Аббос Афандининг кимлиги, уларнинг диний таълимотлари тизими ва ҳаракатлари хусусида собит манбаларини ўрганиб, Баҳоийларни айрим китобларини кўриб чиқиб, Академия мажлисига қуйидагилар маълум бўлди:
Баҳоийлик янги тўқилган дин бўлиб, у бобийлик асосига қурилган. Бобийлик ҳам янги тўқилган дин бўлиб, уни Алий Муҳаммад (1235 ҳижрий муҳаррамнинг аввалида, 1819 милодий октябрда Шероз шаҳрида туғилган  ) номли шахс пайдо қилган.  Дастлаб у ўз таълимотини шайхийлик тариқатига кўра  сўфийлик фалсафасига қаратди. Бу фалсафани ҳам унинг адашган шайхи Козим Руштий халифа пайдо қилган. Уни Аҳмад Зайнуддин Аҳсоий ҳам деб аталган. Шайхийлик тариқати даъво сига кўра, унинг жисми фаришталар жисми каби нуронийдир. Бу фирқанинг бундан бошқа яна кўплаб ботил сафсата ва хурофотлари мавжуд. Алий Муҳаммад ҳам ўз шайхининг ушбу сўзларини айтиб юрди, сўнгра ундан қайтди. Оз фурсатдан сўнг одамларга янги фикр билан зоҳир бўлди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган:

أنا مدينة العلم وعلى بابها

“Мен илм шаҳриман, Алий эса унинг эшигидир”  (Термизий ривояти. Абу Ийсо айтади: " Бу ғариб мункар ҳадисдир”.) ҳадисидаги Алий ибн Абу Толибман, деб даъво  қилди. Шундан сўнг ўзини “Боб” деб атай бошлади. Кейин у ўзини кутилаётган  Маҳдий учун боб (яҳни эшик) дея даъво  қилди. Сўнгра ўша Маҳдий унинг ўзи эканини айтди. Кейин умрининг охирларида илоҳликни даъво  қилди ва ўзини “ал-Аҳло” деб номлади. Мирзо Ҳусайн Алий Мозандароний (яҳни Боб билан замондош Баҳо номи билан аталган шахс) ўз даъватларида Бобга эргашди. Боб куфри ва фитнаси сабабли маҳкамага тортилиб, қатл қилингач  Мирзо Ҳусайн Алий бобийлар  учун раислик Боб томонидан унга васият қилинганини эҳлон этди.  Шунингдек у улар устидан раис бўлди ва ўзини Баҳоуддин деб номлади. Сўнгра янги даъво сини эҳлон қилгунга қадар шу ҳолда турди. Янги даъво сига кўра барча динлар унинг зоҳир бўлишига тайёргарлик учун келган. У динларнинг барчаси ноқисдир. Фақат унинг динигина комил бўлади. Яна у Аллоҳнинг сифатлари билан сифатланганини, у Аллоҳ феҳлларининг масдари экани, Аллоҳ таолонинг исми Аҳзами унинг исми экани, бу “Оламлар Робби”нинг маҳноси эканини даъво  қилди. Яна Ислом ўзидан олдинги динларинг барчасини бекор қилганидек, баҳоийлар ҳам (ўзларича) Исломни бекор қилишди.
Боб ва унинг издошлари Қуръони Азим оятларини ҳам ғоят ғариб ва ботиний суратда ўзларининг хабис даъво ларига мувофиқ тарзда таъвил қила бошлашди. У ўзида илоҳий шариат аҳкомларини ўзгартириш ҳаққи борлигини айтди. Ўзи ва издошлари учун янги ибодатлар жорий қилди.
Фиқҳий Академияда баҳоийлар ақидасининг Исломни бузиш учун ташкил қилингани тўғрисида собит далиллар аён бўлди. Хусусан бу мазҳаб Баҳонинг илоҳлик даъвосини қилиши, Ислом шариатини ўзгартириш ҳаққи унда борлигини иддао этишига кўра бутпарастлик асосига қурилгани равшан бўлди. Фиқҳий академия  барча аъзоларининг фикри иттифоқи билан қарор қилади:
“Баҳоий ва бобийлар Ислом шариатидан тамомила чиқишган. Буларга қарши уруш ҳолати эътибор қилинди, уларга эргашувчилар ҳеч қандай таъвилсиз, очиқ-ойдин кофир бўлганлардир. Академия ер юзидаги барча мусулмонларни ушбу кофир жиноятчи тоифадан огоҳлантиради. Уларга қарши туришни ва эҳтиёт чораларини кўришни билдиради. Хусусан бу тоифа мустамлакачи давлатлар томонидан Исломни парчалаш учун ташкил қилингани ҳужжатларда собит бўлган.
Тавфиқ берувчи Аллоҳнинг Ўзидир”.

Раис: Саудия Арабистони мамлакатида олий қозилар мажлиси раиси Абдуллоҳ ибн Ҳумайд.
Раис ноиби: Робитатул Олам ал Исломийнинг бош котиби Муҳаммад  Алий ал-Ҳаркон.

Аъзолар:
1.    Абдулазиз Абдуллоҳ ибн Боз;
2.    Муҳаммад Маҳмуд Саввоф;
3.    Солиҳ ибн Усаймин;
4.    Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Сабил;
5.    Муҳаммад Рашид Қаббоний;
6.    Мустафо Зарқо;
7.    Муҳаммад Рошидий;
8.    Абдулқуддус ал Ҳошимий ан-Надавий;
9.    Абу Бакр Жумий.
Таржимон: Аброр Мухтор Алий
Мулоҳаза: Биздаги маълумотларга қараганда баҳоийларнинг ҳаракати юртимизда ҳам бор. Улардан эҳтиёт билишимиз зарур. Ушбу қарорни яхшилаб ўрганиб, ундаги маълумотларни баҳоийларни таниб олиш ва улардан четланиш ҳамда яқинларимизни четлатиш учун ишлатишимиз зарур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Канз ад-дақоиқ ёки Мухтасар ал-Виқоя ни залолат дейиш ҳукми
Савол. Бирор кимса "Канз ад-дақоиқ"ни (шунингдек, "Мухтасар ал-Виқоя"ни) залолат, "Сифрус саодат"ни эса гумроҳлик сабаби деса, унинг ҳукми нима?Унга жавоб. Агар бирор кимса ушбу китобларни залолат дейиши бу икки давоми...
9 йил аввал 7049 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қутбга яқин шаҳарлардаги намоз ва рўза вақтлари тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси (10.4.1402ҳ./4.2.1982.м.) санада пайшанба куни эрталаб давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
“Шайх Шаъровийга мактуб” сарлавҳаси остида Исломга қарши қаратилган тасмалар тарқатилаётганлиги ҳақида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси 16.4.1403 ҳ. санада якшанба куни эрталаб ўтказилган еттинчи давоми...
7 йил аввал 5415 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
 ИСЛОМ КОНФЕРЕНСИЯСИ ТАШКИЛОТИ ҚОШИДАГИ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕ-МИЯСИ ҚАРОРИБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМИслом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи давоми...
7 йил аввал 10203 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Абдуллоҳ бин Зайд Маҳмудни ойни кўришлик тўғрисидаги қозилар ва ҳокимларга йўллаган рисоласи тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд: Ислом Фиқҳи Академия кенгаши Қатар давлати қозилар раиси шайх Абдуллоҳ ибн давоми...