Валий ва васийларнинг вилояти


Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга ҳамда у зотнинг оилалари ва саҳобаларига салоту саломлар бўлсин.
Аммо баъд:
Ҳозирда, кўплаб жамиятларда ахлоқ-одоб таназзулга юз тутиб, душманлар мусулмонлар ақидаси, ахлоқи ва уларни ҳар томонлама

кучсизлантиришга ҳаракт қилишга уринаётган бир пайтда ҳаёт қийинчиликлари ва масъулиятларига чидамли, сабрли, солиҳ ёшларни тарбиялаш муҳим ва аҳамиятли иш экани ҳеч кимга сир эмас. Ёш авлодни турли хато ва адашиш омилларидан сақлаб, шахс сифатида тарбиялаш ва ҳаётнинг турли синовларига тайёрлашда валийлар катта ўрин тутадилар.
Робитатул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом фиқҳи академияси Маккаю Мукаррама (ҳ. 1415 йил, 20 шаъбон / м.1995 йил 21 январь шанба куни)да ўз ишини бошлаган ўн тўртинчи давра мажлиси “Валий ва васийларни вилояти остидагиларга масъулиятлари, риоялари ва тасарруфотлари” мавзусини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорни қабул қилди:
Бу масъулият икки қисмга бўлинади:
1-    Қисм. Ногиронларга тарбия ва йўл-йўриқ кўрсатиш борасида валий ва васийларнинг вилояти остидагиларга масъулияти:
Бу диний томондан муҳим иш саналади. Валий ва васий қарамоғидаги болалар намунали, солиҳ ва мўмин авлод бўлиб униб-ўсишлари учун уларга Аллоҳ ва Унинг расули вожиб қилган амалга биноан тўлиқ эътибор қаратиб, дин, хулқ, сулук, тўғри Ислом манҳажи - услуби асосида тасарруфотларни кузатиш ва ёт фикрлардан ҳимояланишда ўзига издошларни тайёрлаши лозимдир. Бу умумий Ислом динининг вожиб амалларидандир. Бошқа томондан, Қуръон ва Суннатни маҳкам тутиб, тузалиш ва тўғриланиш, қайтарилган фаҳш ишлардан ва унга олиб борувчи ҳар бир василадан сақланиш учун валий ва васий зиммасига юкланган илоҳий вожиб омонатни ижроси, иймонли бошлиқнинг халқи олдидаги бурчидир. Ушбу вожиб амал фиқҳда, нафсга ва молга валийлик қилиш дейилади. Нафсга валийлик қилиш – таълим-тарбия бериш, даволаш, уйлаш, хунарманд ёки бирор соҳа эгаси қилишдир. Молга валийлик қилиш – ногирон ва етим-есирларнинг молларини сақлаш, шаръий йўл билан кўпайтириш, валийнинг ўзи ёки бирор оманатдор шахс орқали етимнинг молни сармояга қўяди ва ногиронга унинг фойдасидан белгиланган тартибда бериб борилишини назорат қилади. Бу жараён ҳимояга олинган боланинг ақлан етик бўлгунича давом этади. Ундан олдин уларга молларини бериб қўйилмайди. Боқувчиси йўқларнинг моли бўлмаса, нафақа билан таъминлаш вожиб бўлган кишилар зиммасига уларнинг нафақаси вожиб бўлади. Балоғатга етиб, қорадан оқни ажратиш салоҳиятига эга бўлиб, тўғри йўлга тушиб олганларидан кейин молларини хоҳлаганларича тасарруф қиладилар. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:

قال الله تعالى: "وَابْتَلُوا الْيَتَامَى حَتَّى إِذَا بَلَغُوا النِّكَاحَ فَإِنْ آنَسْتُمْ مِنْهُمْ رُشْدًا فَادْفَعُوا إِلَيْهِمْ أَمْوَالَهُمْ "[النساء:6]

“Етимларни то никоҳ (ёшига) етгунларича синаб туринглар. Агар уларнинг эси-ҳуши жойида эканини билсангиз, уларга ўз молларини топширинг” (Нисо 6-оят).
Боқувчисини йўқотган болалар адашган, бидъатчи ва Ислом ниқоби остида ҳаракатланувчи фирқа ва гуруҳлар домига тушиб, нотўғри тарбияланиб қолишдан валий ва васийлар доимо огоҳ бўлишлари шарт.
2-    Қисм. Ногирон ва шу кабиларнинг феъллари ва уларнинг оқибатларига валийларнинг масъуллиги:
Бир сўз билан айтганда бу молиявий масъулият бўлиб, қозилик ихтисослигига дохил бўлади. Масъулият деганда бошқаларга етказилган молиявий, феълий зарарни эваз билан қоплаш валий ёки васийнинг мажбуриятидалиги қасд қилинади. Васий ёки валийнинг қўл остидаги феъллари сабабли молиявий, нафсий ва аъзога доир эвазлар лозим бўлади. Бу масъулият хато юзасидан содир бўлган амал асосида ҳисобланади. Валий ва васий шаръан норасида гўдак ва жиннилар томонидан содир бўлган зарарларга жавобгар эмаслар. Лекин, валий ва васий қўл остидагиларнинг тарбиясига бепарво бўлсалар ёки норасида гўдак ёки жиннилар фирбгарлик билан бошқалар молига кўз олайтириб, эга чиқсалар ёки валийларни буйруғи билан турли жиноятлар содир қилсалар, албатта валий ҳамда васийлар жавобгар бўладилар.
Оламлар роббиси Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва саййидимиз, набиййимиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга кўплаб солавоту саломлар бўлсин.

Фиқҳ академияси раиси: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз.
Раис ўринбосари: Доктор Абдуллоҳ Умар Нусайф.

Аъзолар:
1.    Муҳаммад ибн Жубайр,
2.    Доктор Абдуллоҳ Абу Зайд (Йил ижарага олиш билан бошланади),
3.    Абдуллоҳ ал-Абдурраҳмон ал-Бисом,
4.    Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон,
5.    Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Суҳайл,
6.    Мустафо Аҳмад аз-Зарқо,
7.    Муҳаммад Маҳмуд Саввоф,
8.    Доктор Юсуф Қарзовий (тўртинчи, бешинчи бандларга қарши),
9.    Рашийд Роғиб Қаббоний,
10.    Муҳаммад Шозилий ан-Найфар,
11.    Абу Бакр Жусий,
12.    Доктор Аҳмад Фаҳмий Абу Сунна, (Кўчмас мулкларни маъданларга қиёс қилиб, йил ўтиш шарт эмас деб биланман. У Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳдан қилинган ривоятдир),
13.    Муҳаммад Ҳабиб бин Хўжа, Муҳаммад Солим ибн Абдулвадуд (йил қабз қилиш билан бошланади).
Ислом фиқҳ академияси мудири: Доктор Тило Умар Бофақиҳ.
Мажлисда қуйидагилар иштирок этмади:
1.    Абул Ҳасан Алий ал-Ҳасаний ан-Надавий,
2.    Муҳаммад Солиҳ Усаймийн,
3.    Маҳмуд Шайт Хитоб,
4.    Ҳуснайн Муҳаммад Махлуф,
5.    Мабрук Масъуд ал-Аводий.
Таржимон: Абдулатиф Аллоқулов
Изоҳ: Валий. (ولي) Маъноси: Ишбоши шахс. Балоғатга етмаган боланинг масъулияти зиммасига юкланган шахс. Одатда, ота ёки унинг ўрнига қолган шахс валий бўлади. Валийлар тартиби, ота йўқ бўлса, бобо, туғишган ака-ука, ота бир ака-ука, она бир ака-ука, амаки бўлиб кетаверади.
Васий. (وصي) Маъноси: иш топширилган шахс. Таърифи: етим болаларга қараб, уларнинг мол-мулкларини тасарруф қилиб туриш топширилган кишидир. Васийни ўлими олдидан отанинг ўзи васият йўли билан, қариндош-уруғлар маслаҳат билан ёки мусулмон ҳоким фармон билан тайинлаши мумкин. Исломдаги бу ҳукм етим болаларнинг мол-мулки беҳудага зое бўлмаслиги учун шариатга киритилган.
Ушбу қарор доимий керак бўлиб турадиган қарордир. Зотан ёш болалар ҳар бир жамиятнинг келажагидир. Уларнинг тарбияси жуда муҳим ишдир. Хусусан, ҳозирги йўлдан урувчи омиллар кўпайган бир пайтда. Ҳар бир инсон ўз қарамоғидаги ўсиб келаётган йигит ва қизларнинг одоби, ахлоқи, илми, маърифати, дини дийнати ва бошқа тарафларидан масъул эканини зинҳор унитмаслиги керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Канз ад-дақоиқ ёки Мухтасар ал-Виқоя ни залолат дейиш ҳукми
Савол. Бирор кимса "Канз ад-дақоиқ"ни (шунингдек, "Мухтасар ал-Виқоя"ни) залолат, "Сифрус саодат"ни эса гумроҳлик сабаби деса, унинг ҳукми нима?Унга жавоб. Агар бирор кимса ушбу китобларни залолат дейиши бу икки давоми...
3 йил аввал 1203 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қутбга яқин шаҳарлардаги намоз ва рўза вақтлари тўғрисида
      Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси (10.4.1402ҳ./4.2.1982.м.) санада давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
“Шайх Шаъровийга мактуб” сарлавҳаси остида Исломга қарши қаратилган тасмалар тарқатилаётганлиги ҳақида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси 16.4.1403 ҳ. санада якшанба куни эрталаб ўтказилган еттинчи давоми...
9 ой аввал 557 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
 ИСЛОМ КОНФЕРЕНСИЯСИ ТАШКИЛОТИ ҚОШИДАГИ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕ-МИЯСИ ҚАРОРИБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМИслом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи давоми...
9 ой аввал 2387 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Абдуллоҳ бин Зайд Маҳмудни ойни кўришлик тўғрисидаги қозилар ва ҳокимларга йўллаган рисоласи тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд: Ислом Фиқҳи Академия кенгаши Қатар давлати қозилар раиси шайх Абдуллоҳ ибн давоми...