Усмоний мусҳаф хатини ўзгартириш ҳукми


Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.

Аммо баъд:
Ислом фиқҳи академияси,  Шайх Ҳошим Ваҳба Абдул Олнинг (Усмоний мусҳафнинг хатини имлоий хатга ўзгартириш) мавзусидаги

   Жиддада қилган хутбаси билан танишиб  чиқди. Мажлис томонидан бу мавзу баҳс  қилиниб, Риёз шаҳридаги кибор уламолар ҳайъатининг ушбу мавзу тўғрисида чиқарган ҳижрий 21.10.1399 йилги 17 - сонли қарори ва мусҳафни Усмоний хатида қолишини тақозо қилувчи қуйидаги сабаблар кўриб чиқилди:
1. Мусҳаф Усмон розияллоҳу анҳу замонида Усмоний  хатида ёзилганлиги ва Усмон розияллоҳу анҳунинг ўзлари  котибларга мусҳафни муайян расмда китобат қилишга буюрганлари ва саҳобалар унга қарши чиқишмагани ва бу ишда тобеъинлар ва улардан кейин бизнинг асримизга қадар  яшаб ўтганлар, уларга эргашганлари собит бўлди. Набий солаллоҳу алайҳи васалламнинг:                                                                                                                              
"عَلَيكُم بِسُنَّتي وسُنَّةِ الخلفاءِ الراشدين المَهْدِيِّين مِن بَعْدِي".
“Мендан кейин, менинг ва ҳидоят топган, тўғри йўлда юрувчи, халифаларнинг суннатини ўзларингизга лозим тутинглар” деб айтганларига кўра, демак мусҳафни ушбу муайян хатда (Усмоний мусҳаф хатида) сақлаб қолиш, Усмон ва Алий ва бошқа саҳобалар розияллоҳу анҳумларга эргашмоқ ва ижмога   амал килмоқ ҳисобланади.
2. Қироатни осонлаштириш  учун мусҳафни Усмоний мусҳаф хатидан ҳозирда мавжуд бўлган имловий хатга ўзгартириш – китобатдаги истилоҳ ўзгарганда пайдо бўладиган – бошқа  ўзгаришга олиб боради. Чунки имловий хатнинг ўзига хос истилоҳи бўлиб, у яна бошқа истилоҳларни ҳам қабул қилаверади. Бу эса баъзи ҳарфларни зиёда қилиш ёки қисқартириш билан, Қуръоннинг аслини ўзгартириб юбориши мумкин. Натижада йиллар ўтиши билан мусҳафлар орасида ихтилофлар пайдо бўлади ва дин душманлари буни Қуръони каримга таъна қилиш учун сабаб қилиб олишади. Ҳолбуки Ислом ёмонлик воситаларини тўсиш ва фитна сабабларини бартараф этиш учун келгандир.                                                                                        
3. Қуръони карим китобатида Усмоний хатга риоя қилинмаса Аллоҳнинг китоби одамлар қўлида ўйинчоққа айланиб қолиши хавфи туғилади. Одамлар орасида  Қуръонни ёзиш фикри ихтиёрий ҳолда ташлаб қўйилса, ҳар ким Қуръонни ёзишда ўз ўз таклифини қўя бошлайди. Баъзилар Қуръонни лотинчада ёзишни таклиф қилса бошқалар ҳам ўз ҳарфида ёзиш таклфини қўяди, бу эса ўта хатарли ишдир.
“Зарарни кеткизиш манфаатни жалб қилишдан устундир”.  Ислом фиқҳи акдемияси ушбу сабабларнинг  барчаси билан танишиб чиқиб, Саудия араб мамлакатидаги кибор уламолар ҳайъатининг Усмоний Қуръон хатини ўзгартириш жоиз эмаслиги ва Қуръон матнида ўзгартириш бўлмаслигига биноан, боқий қолувчи ҳужжат бўлишлиги учун, Усмоний Қуръон ўз ҳолида қолиши вожиблиги тўғрисида келган қарорни таъкидлаган ҳолда ва бу масалада  саҳобалар ва салаф имомларига эргашган ҳолда, ижмоъ билан қарор қилди.
Аммо Қуръон таълимига бўлган эҳтиёж ва муомаладаги имло хатига одатланган ёш болалар учун Қуръон ўқитишни осонлаштириш, муаллимнинг талқин қилиш йўли билан собит бўлади. Чунки ҳар қандай ҳолатда ҳам Қуръонни ўрганиш учун муаллимга эҳтиёж бордир. Муаллим муомаладаги имло хатидан фарқли бўлган Усмоний мусҳафдаги хатни таълим берар экан, агар мулоҳаза қилинса, калималарнинг адади оз ва Қуръонда
(الصلوة) و (السموات)
каби ўхшаш калималарнинг такрор келиши кўпдир. Масалан: Ёш бола бир калимани Усмоний хатда таълим олса, ўша калима Қуръонда яна такрор келганда худди имло хатидаги (бу, ўша) деган калималар такрор келганда уни ўқиш осон бўлгани каби уни ҳам ўқиши осон   бўлади. Аллоҳ тавфиқ эгасидир.  Саййидимиз уммий набий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга  ва оилалари ва саҳобаларига Аллоҳни раҳмати бўлсин!
Раис: Абдул Азиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз.
Раис ноиби: Абдуллоҳ Умар Насийф.

Аъзолар:
1.    Абдуллоҳ Абдураҳмон Бассом.
2.    Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ Фавзон.
3.    Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Сабил.
4.    Муҳаммад Маҳмуд Ас-Саввоф.
5.    Ҳуснайн. Махлуф (келмади).
6.    Мустафо Зарқо.
7.    Солиҳ ибн Усаймин.
8.    Муҳаммад Салим Адуд (йўқ эди).
9.    Муҳаммад Рашид Қаббоний.
10.    Муҳаммад Аш-Шозил Ан-Найфар.
11.    Абу Бакр Маҳмуд Жумий.
12.    Абдул Қуддус Ҳошимий Надавий.
13.    Муҳаммад Рошидий.
14.    Ал-Лава Маҳмуд Шийт Хаттоб (келмади).
15.    Абул Ҳасан Алий Ҳасан Надавий (келмади).
16.    Мабрук Авводий (келмади).
Ислом фиқҳи академиясининг маърузачиси: Муҳаммад Аҳмад Қамар.
Таржимон: Ҳасан Қодиров.
Масъул муҳаррир: Аброр Мухтор Алий.

Мулоҳаза: Ислом фиқҳи академиясининг бу қарори Қуръони Карим хизмати учун чиқарилган энг муҳим қарор десак муболаға қилмаган бўламиз. Баъзи кишилар дангасалик қилиб, Қуръони Карим ёзиладиган ҳарфларни овом халққа “осонлаштириш”ни таклиф қиладилар. Бу мутлақо нотўғи эканини уламолар қадимдан қаттиқ таъкидлаб келганлар. Бу иш жуда ҳам тўғри бўлган экан. Ҳозирда расми Усмонийнинг ўзи турган ҳолда, унга турли белгилар, ранглар қўйиш орқали Қуръони Каримни жуда ҳам осон ўқиш йўллари топилди. Ҳозир компютерда Қуръони Карим расми Усмоний ҳарфларига хилоф қилиб ёзиш йўлга қўйилган эди. Уни ўрнига ҳам расми Усмонийни қийналиб бўлса ҳам жорий қилинди. Бунга компютердан фойдаланадиганлар эътибор беришларини сўраймиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Канз ад-дақоиқ ёки Мухтасар ал-Виқоя ни залолат дейиш ҳукми
Савол. Бирор кимса "Канз ад-дақоиқ"ни (шунингдек, "Мухтасар ал-Виқоя"ни) залолат, "Сифрус саодат"ни эса гумроҳлик сабаби деса, унинг ҳукми нима?Унга жавоб. Агар бирор кимса ушбу китобларни залолат дейиши бу икки давоми...
9 йил аввал 7049 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қутбга яқин шаҳарлардаги намоз ва рўза вақтлари тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси (10.4.1402ҳ./4.2.1982.м.) санада пайшанба куни эрталаб давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
“Шайх Шаъровийга мактуб” сарлавҳаси остида Исломга қарши қаратилган тасмалар тарқатилаётганлиги ҳақида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси 16.4.1403 ҳ. санада якшанба куни эрталаб ўтказилган еттинчи давоми...
7 йил аввал 5415 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
 ИСЛОМ КОНФЕРЕНСИЯСИ ТАШКИЛОТИ ҚОШИДАГИ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕ-МИЯСИ ҚАРОРИБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМИслом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи давоми...
7 йил аввал 10199 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Абдуллоҳ бин Зайд Маҳмудни ойни кўришлик тўғрисидаги қозилар ва ҳокимларга йўллаган рисоласи тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд: Ислом Фиқҳи Академия кенгаши Қатар давлати қозилар раиси шайх Абдуллоҳ ибн давоми...