27-28-Боблар


 باب الغسل يوم الجمعة 

27-БОБ. ЖУМА КУНИНИНГ ҒУСЛИ ҲАҚИДА

 روى أبو داود والترمذي والنسائي عَنْ قَتَادَةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ تَوَضَّأَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ فَبِهَا وَنِعْمَتْ، وَمَنْ اغْتَسَلَ فَالغُسْلُ أَفْضَلُ». وهو مذهب جمهور العلماء وفقهاء الأمصار، وهو المعروف من مذهب مالك وأصحابه الأبرار. قال محمد في (موطئه): الغسل أفضل يوم الجمعة وليس بواجب، وفي (شرح النقاية): ثم هذا الغسل لليوم عند الحسن بن زياد، وللصلاة عند أبي يوسف، وهو الأصح.

61. Абу Довуд, Термизий ва Насоийлар Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилишади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни таҳорат қилса, (рухсат) олибди. Қандай яхши! Ким ғусл қилса, ғусл афзалдир», дедилар».

Бу жумҳур уламолар ва юрт фақиҳларининг мазҳабидир. Имом Молик ҳамда у зотнинг энг яхши шогирдларининг мазҳабларидаги маъруф қавл ҳам шудир. 

Муҳаммад ўзининг «Муватто»сида: «Жума куни ғусл қилиш афзалдир, аммо вожиб эмас», деган. 

«Шарҳи Ниқоя»да: «Ҳасан ибн Зиёднинг наздида ғусл ушбу кун учундир. Абу Юсуфнинг наздида эса намоз учундир*. Мана шу тўғрироқ». 

 

* Ҳасан ибн Зиёднинг наздида жума намозидан кейин ҳам ғусл қилинса, суннат бажарилган бўлади. Абу Юсуфнинг наздида эса жума намозигача ғусл қилсагина суннат бажарилган бўлади).

 

 لقوله عليه الصلاة والسلام: «إِذَا جَاءَ أَحَدُكُمُ الْجُمُعَةَ فَلْيَغْتَسِلْ». رواه الشيخان عن ابن عمر. 

62. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан ким жумага келадиган бўлса, ғусл қилсин», дедилар». 

Икки шайх Ибн Умардан ривоят қилган.

 وما رواه مسلم عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رضي الله عنه؛ أَنَّ رَسُولَ اللهِ  قَالَ: «الْغُسْلُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَاجِبٌ عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ». قال النووي في (شرح مسلم): أي متأكد في حقه، كما يقول الرجل لصاحبه: حقك واجب عليّ، أي متأكد، لا أن المراد الواجب المحتم المعاقب عليه. انتهى، هكذا في (شرح النقاية).

63. Муслим Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни ғусл қилиш ҳар бир эҳтилом бўлувчига* вожибдир», дедилар».

Нававий «Саҳиҳи Муслим»нинг шарҳида шундай деган: «Унинг (блоғатга етган одамнинг) зиммасида таъкидлидир...».  

 

* Бу ерда эҳтилом бўлувчи деганда балоғат ёшига етган одам назарда тутилган.

 

 باب الغسل يوم العيدين والإحرام وعرفة

28-БОБ. ИККИ ҲАЙИТ КУНИ, ЭҲРОМ ВА АРАФОТ УЧУН ҒУСЛ ҚИЛИШ ҲАҚИДА

روى ابن ماجه في (سننه)، والطبراني في (معجمه)، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنهما: أَنَّهُ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ كَانَ يَغْتَسِلُ يَوْمَ الْعِيدَيْنِ.

64. Ибн Можа «Сунан»ида, Табароний «Муъжам»ида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишади:

«У зот алайҳиссолату вассалом икки ҳайит куни ғусл қилар эдилар». 

 والبزار في (مسنده)، من حديث الفاكه بن سعد: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَغْتَسِلُ يَوْمَ الْفِطْرِ وَيَوْمَ النَّحْرِ وَيَوْمَ عَرَفَةَ.

65. Баззор «Муснад»ида Фокиҳ ибн Саъднинг ҳадисидан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни, Қурбонлик куни ва Арафа куни ғусл қилар эдилар».

وروى الترمذي والدارقطني عَنْ خَارِجَةَ بْنِ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ، عَنْ أَبِيهِ، أَنَّهُ رَأَى النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ تَجَرَّدَ لِإِهْلَالِهِ وَاغْتَسَلَ. انتهى.

66. Термизий ва Дорақутнийлар Хорижа ибн Собитдан, у отасидан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эҳромга кириш учун (тикилган) кийимларини ечиб, ғусл қилганларини кўрдим».

 كذا نقل عن ابن عمر كان يغتسل قبل أن يغدو إلى العيد، كذا في (موطأ الإمام محمد)، وقال محمد أي في (الموطأ): الغسل يوم العيد حسن، وهو قول أبي حنيفة رحمه الله.

67. Шунингдек, Ибн Умардан нақл қилинишича, у киши ҳайит (намози)га жўнашдан олдин ғусл қилар эдилар (Имом Муҳаммаднинг «Муватто»си). 

Имом Муҳаммаднинг «Муватто»сида: «Ҳайит куни ғусл қилиш яхшидир. Бу Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг сўзидир», деган.

 

 

 


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
2-дарс. Мақсадлар йўналтирилган асосий беш жиҳат
(Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади).1. Дин.2. Жон.3. Ақл. 4. Насл.5. Мол. Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мустасфо» номли давоми...
9 йил аввал 6037 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
3-дарс. Манфаатларда ўзаро ёрдам
МУТАХАСИСЛИК ВА АМАЛ ТАҚСИМОТИ. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, уларни бир бирларига эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйди. Ҳар бир тоифа ўзидан бошқаларнинг манфаати учун харакат давоми...
9 йил аввал 5916 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
4-дарс. Охират ва дунё манфаатлари
Охират маслаҳатларини фақатгина нақл орқали билинади. Бу ўринда ақлга суяниб бўлмайди.(Яъни охиратда бўлиши мумкин бўлган фойда ёки зарарни фақатгина оят ва ҳадис орқали билишимиз мумкин. Буларни ақл билан давоми...
9 йил аввал 6259 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
5-дарс. 2-фасл. Қоидалар
- Таърифи:Барча жузъиётларга татбиқ қилиш мумкин бўлган ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади. Ҳозирги асримиз мубоҳисларидан баъзилари қоидага шундай таъриф беришади. “У давоми...
9 йил аввал 5094 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
6-дарс. 6-қоида.
المشقة تجلب التيسيرМашаққат енгилликни жалб қилади. Яъни машаққат бор жойда енгиллик жалб қилинади. Чунки Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло бандалари учун қийинчиликни давоми...
9 йил аввал 5669 fiqh.uz