1.Ғусл қилиши, бошини ювиши мумкин. Аммо бунда тук ёки сочни туширмаслик шарт.
2. Эҳромни ювиш ва алмаштириш мумкин.
3.Эр кишилар соябон тутсалар, дараxт шохи билан соялансалар, жоиз.
4. Белга ҳамён, белбоғ боғлаш мумкин. Эҳромда кўплаб ҳикматлар бор. Эҳромга киришнинг таъйинли вақти ва таъйинли макони бор. Улар Мийқот дейилади. Ҳажнинг макон мийқоти эса, турли диёр ҳожилари учун, уларнинг Маккаи Мукаррамага келиш йўлларига қараб, турли жойлардир. Ҳаж ёки Умра қилувчилар ўша ерларда эҳромга кирадилар. Агар бир одам мийқотдан ўтиб кетиб эҳромга кирса, қайтиб чиқиб, мийқотдан эҳромга кириши лозим бўлади. Иложини топа олмаса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Пайғамбаримиз (с.а.в) белгилаган мийқотлар бешта: 1. Мадинаи Мунаввара аҳлига ва ўша тарафдан келадиганларга Зул Ҳулайфа деган макон. Ҳозир у ер Обори Али дейилади. 2. Шом аҳли ва шу тарафдан келувчиларга Жуҳфа, Робиғ деган жойга яқин. Ҳозир Робиғдан эҳромга кирилади. 3. Нажд ва ўша тарафдагиларнинг мийқоти Қорнул Манозил. 4. Яман аҳлининг мийқоти - Яламлам. 5. Аҳли Ироқнинг мийқоти-Зоти ирқ. Ҳозирги кунда мазкур жойлар ва ўша жойларнинг рўбарўълари мийқотлардир. Сув ва ҳаво йўли билан келаётган ҳожилар ғусл қилиб эҳромни учоқдан олдин кийиб олсалар ҳам, мийқотга яқинлашганда ният қилиб талбия айтсалар яxши бўлади.
2.Арофатда туриш. Арофатда туриш ҳажнинг асосий рукни ҳисобланади. Расулуллоҳ (с.а.в): "Ҳаж Арафадир" деганлар. Арафа куни заволдан кейин Арофатда туриш бошланиб, ҳайит кунининг бомдоди чиққунча давом етади. Ана ўша вақтниг ичида бир оз бўлса ҳам Арофат чегарасида туриш фарз. Фақат кундузи турган одам қуёш ботгунича туриши вожиб. Арофатда турмаса ҳажи ҳаж бўлмайди.
3. Ифоза тавофи. Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни, яъни ҳайит куни шайтонга тош отиб, қурбонликни суйиб, сочни олдириб ё қисқартириб бўлгандан сўнг Байтуллоҳ тавоф қилинади. Бу тавоф Ифоза тавофи бўлиб, у Тавофи зиёрат ҳам дейилади. Бу ҳам ҳажнинг рукни бўлиб, усиз ҳаж бўлмайди. Уни уч кун ҳайит ичида қилиш керак. Лекин вақти умрнинг оxиригача давом этаверади. Ҳайитнинг учунчи кунидан кечиктирса бир жонлиқ сўйиш вожиб бўлади.