Тўнғиз терисидан тайёрланган нарсалар


Ҳозирги кунимизда асосан Хитойдан қолаверса бошқа ғарб мамлакатларидан пойафзаллар келтирилиб бозорларимизда сотилмоқда. Халқимизнинг ярмидан кўпи бозордан савдо қилишади. Ўша пойафзаллар аксарининг таши ва ичи тўнғиз терисидан тайёрланган бўлади. Баъзилари тўнғиз терисидан бошқа мол ва қўй териларидан, резиналардан тайёрланган бўлсада, ички астари тўнғиз терисидан тайёрланган бўлади.

Ушбу пойафзал савдоси билан шуғилланувчи кишилар унинг тўнғиз терисидан эканлигини биладилар ҳам. Сотиб олгувчиларнинг оз қисми биладилар. Шариатимизда тўнғизни ҳаром қилинган бўлса бу пойфзаллар ҳақида шариатнинг ҳукми нима эканлигини билиб қўйишимиз керак бўлади.
1.    Бундай пойафзалларни кийиш ҳаромми?
2.Бундай пойафзалларнинг савдоси билан шуғулланиш ҳаромми?
3. Пойафзал сотиб олган киши кейинчалик тўнғиз теридан эканлигини билса нима қилади?
4. Бундай мол билан савдо қилиш ҳаром эканини билмасдан савдо учун катта миқдорда мол сотиб олган бўлса қандай йўл тутиши керак?
5. Била туриб шундай молларни сотувчиларнинг ҳукми нима бўлади?
Шуни яхши билишимиз керакки, тўнғиз(чўчқа) бутун борлиғи айни нажосат  саналади. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло марҳамат қилади :

قُل لاَّ أَجِدُ فِي مَا أُوْحِيَ إِلَيَّ مُحَرَّمًا عَلَى طَاعِمٍ يَطْعَمُهُ إِلاَّ أَن يَكُونَ مَيْتَةً أَوْ دَمًا مَّسْفُوحًا أَوْ لَحْمَ خِنزِيرٍ فَإِنَّهُ رِجْسٌ أَوْ فِسْقًا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللّهِ بِهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلاَ عَادٍ فَإِنَّ رَبَّكَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ

Анъом 145-оятида :
«Менга қилинган ваҳийда таомланувчи учун у таомланадиган нарсада ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Ўлимтик, ёки оқизилган қон, ёки тўнғиз гўшти – чунки у ифлосдир – ёхуд фисқ ила Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган бўлса, мустасно», – деб айт. Кимки ҳузурланувчи ва тажовузкор бўлмаган ҳолда мажбур бўлса, албатта, Роббинг ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.

Тўнғиздан бошқа ҳайвонларнинг териси ошлашлик билан ҳалол бўлади. Гарчи у ҳаром ўлган ҳайвон ёки айиқ , тулки каби йиртқич ҳайвон  бўлса ҳам. Ёлғиз тўнғизнинг териси ҳам бошқа аъзолари ҳам ҳеч қандай йўл билан пок бўлмайди. Жуда кўп мусулмонлар чўчқа гўштини ейишликдан сақлансаларда, унинг терисидан бўлган оёқ кийимларнинг истеъмолида бепарво бўладилар. Баъзилар эса бундай нарсалардан ўзлари фойдаланмасаларда, балоғатга етмаган ўғил-қизларига сотиб олиб беришда парво қилмайдилар. Чўчқа гўштини ейиш ҳаром бўлганидек унинг терисидан бўлган маҳсулотлардан фойдаланиш ҳам ҳаромдир. Мусулмон кишига бундай нарсаларнинг савдоси билан шуғулланишлик ҳам ҳалол бўлмайди. Ибнул Обидин ўзларининг “Роддул мухтор”  китобида шундай деганлар:
“Мусулмон кишига хамр ҳамда тўнғизнинг савдоси жоиз эмас”.
Шунинг учун  барча фуқаҳолар бирор бир истисносиз тўнғизнинг барча аъзосини ейишлик ҳаром бўлганидек уларнинг савдоси билан шуғулланишни ҳам ва улардан тайёрланган нарсаларнинг савдоси билан шуғулланишни ҳам ҳаром деганлар.Ҳаттоки уларнинг байъи боғланмаслиги, эвазига олинган қиймат сотувчига ҳаром бўлиб унинг мулкига айланмаслигини яъни сотиб олиб пулини тўлиқ берганда ҳам барибир ҳаридорнинг мулки бўлиб қолаверишини таъкидлаганлар. Гўёки тунғиздан тайёрланган нарсалар шариатда ҳаром бўлгани учун мол ҳисобланмайди ва қийматга эга бўлмайди. Юқоридаги саволларга келсак: 
1.Тўнғиз терисидан тайёрланган маҳсулотлар ҳоҳ у оёқ кийим бўлсин ёки либос(куртка) бўлсин,ёки кийим ва тиш чўткалари бўлсин барчасининг истеъмоли ҳаромдир.
2.Бундай молларнинг олди-соттиси билан шуғулланиш ҳам ҳаромдир.
3.Чўчқа терисиданлигини билмай сотиб олган киши дўкондорга қайтариб олиб борса, дўкондор қайтариб олиб, пулини беришлиги вожиб.
4. Чўчқадан тайёрланган маҳсулотларнинг савдоси ҳаром эканлигини билмаган киши ҳаромлигини билиши биланоқ савдони тўхтатиши керак. Агар сотиб олган жойига қайтариб беришнинг имкони бўлса қайтариб беради. Қайтариб олмаса пулини чиқариб олиш учун сотиш ҳам жоиз эмас.
5. Билиб туриб бундай мол билан савдо қилувчиларнинг топган фойдалари шариатда ҳаром саналади. Сотиб олган кишилар маълум бўлса пулларини қайтариб беради. Агар маълум бўлмаса ҳаридорлар  тарафидан садақа қилиши вожиб бўлади.

(Фатавоий баййина)


9 ой аввал 1718 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сўйилган ҳайвонни қайноқ сувга солиш
Одатда ҳаммамиз товуқни сўйганимиздан кейин унинг патлари осон юлиниши учун қайнаган сувга солишга ўрганганмиз. Хусусан, товуқ гўшти етиштирувчи фабрикаларда ҳам товуқлар сўйилганидан кейин патлари юлиниши учун давоми...
3 йил аввал 2001 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пломба
САВОЛ: Ҳазрат, «Захоирул ашрафия» номли китобда «тиш таҳоратда ички аъзога, ғуслда эса ташқи аъзога ўтади», деб ёзилган экан. Шу китобда, тишга пломба қўйиш мумкин эмас, деб қаттиқ таъкидланган экан. Илтимос, давоми...
9 ой аввал 1305 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳайз пайтида жинсий яқинлик
САВОЛ: Уйланганман, турмуш ўртоғим сафарга чиқиб, бир неча кундан кейин келди. Қайтиб келган куни тунда яқинликни таклиф қилган эдим, ҳайз кўрганлигини айтиб рад қилди. Мен ҳам бунга рози бўлиб ухлаб қолдим. давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараши
САВОЛ: Халқда эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараб бўлмай, бошқаларни ҳам унга кўзи тушмаслиги керак, шу ҳолда ҳовлига чиқса юзини ёпиб чиқиши даркор, деган гаплар бор. Аслида қандай? ЖАВОБ: жунуб кишига давоми...
9 ой аввал 2442 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сажда оятини эшитиб кетиш
Савол: Автобусда кетаётганда Қуръон ўқиб кетаман. Кўп ҳолларда эса телефон наушниги орқали эшитиб кетаман. Шунда сажда оятлари чиқади. Уни ўқиганда сажда қилишим лозимми? Бир неча марта ўқисам ёки эшитсамчи? Агар давоми...
3 йил аввал 1318 Ҳамидуллоҳ Беруний