Одам сочининг савдоси


Баъзи аёллар ўзларини чиройли кўрсатиш учун ўзга аёллар сочларини улаб оладилар. Бундай қилиш шариъатимизда гуноҳи кабира саналади.

  حَدَّثَنَا هِشَامٌ، أَنَّهُ سَمِعَ فَاطِمَةَ بِنْتَ الْمُنْذِرِ تَقُولُ: سَمِعْتُ أَسْمَاءَ قَالَتْ: سَأَلَتِ امْرَأَةٌ النَّبِيَّ  فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ ابْنَتِي أَصَابَتْهَا الْحَصْبَةُ، فَامَّرَقَ شَعَرُهَا، وَإِنِّي زَوَّجْتُهَا، أَفَأَصِلُ فِيهِ؟ فَقَالَ: «لَعَنَ اللهُ الْوَاصِلَةَ وَالْمَوْصُولَةَ». طرفاه: 5935، 5936 - تحفة: 15747

Асмо деди:
«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, қизимга қизамиқ тошиб, сочлари тўкилиб кетди. Албатта, мен уни эрга берган эдим, унга соч улаверайми?» деди. Шунда у зот: «Аллоҳ улама қилувчи аёлни ҳам, улама қилдирувчи аёлни ҳам лаънатласин» дедилар».
Шариъатда ман қилиниши ҳамда лаънатга сабаб бўлишининг икки важҳи.
1.    Ўзгаларга ўзини ёш ва чиройли қилиб кўрсатиб алдаш. Кўпинча йигитлар уйланганларидан кейин тўйдан олдин учрашувга чиққан қиз шумикан ёки бошқасимикан деб ўйлаб қоладилар.
2.    Шаръан бегона эркакка бегона аёлнинг сочини кўриш, аёл кишига эса, сочини кўрсатиш ҳаром саналади
Хозирги кунга келиб ўзгалар сочини ўз сочига улаб олиш урфга кириб қолди. Бу нарса ўз-ўзидан унинг савдосини ҳам ривожлантирди. Баъзи бир аёллар уйма-уй юриб аёлларнинг тарашда тўкилган сочларини тўплаб сотадиган ҳолларга гувоҳ бўлинмоқда. Кўмилиб кетгандан кўра пул дейдиганлар ҳам топилмоқда. Шариатимизда одам аъзоларининг савдосидан қаттиқ қайтарилган. Агарчи у ўлик тана  ёки кесиб олинган соч  ёки тирноқ бўлса ҳам. Одам аъзоси қандай ҳолда бўлмасин унинг савдоси ҳаромдир. Шу ўринда бозорларда кенг кўламда сотилаётган "парик"ларнинг ҳукми ҳам нима бўлиши ҳақида ҳам савол келиб чиқади. Агар парик одам сочидан таёрланган бўлса, (баъзилари шундай ҳам экан) уни тақиш юқорида айтиб ўтганимиздек ҳаром саналади. Агарчи беморлик ёки бирор сабабдан сочи тўкилган бўлса ҳам. Агар сунъий нарсалардан ёки ҳайвонлар юнги ёки жунларидан бўлса, уламолар бунга рухсат берган. Албатта, тўйдан олдин куёвга чиройли кўриниш учун бўлса, жоиз эмас.
Раддул мухтор соҳиби Ибн Обидин ( инсон сочи) сўзининг давомида "Инсон сочидан фойдаланиш умуман жоиз эмас. Бу  Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:  «Аллоҳ улама қилувчи аёлни ҳам, улама қилдирувчи аёлни ҳам лаънатласин» деган ҳадисларига биноандир. Аёллар сочларининг ўримларини зиёда қилиши учун туянинг юнгидан улаб олсалар жоиз" деган. Шунга биноан одам сочидан бошқа нарсалардан таёрланган сочга тақиланадиган нарсаларнинг истемоли ҳам савдоси ҳам жоиздир.


3 йил аввал 3952 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сўйилган ҳайвонни қайноқ сувга солиш
Одатда ҳаммамиз товуқни сўйганимиздан кейин унинг патлари осон юлиниши учун қайнаган сувга солишга ўрганганмиз. Хусусан, товуқ гўшти етиштирувчи фабрикаларда ҳам товуқлар сўйилганидан кейин патлари юлиниши учун давоми...
3 йил аввал 2001 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пломба
САВОЛ: Ҳазрат, «Захоирул ашрафия» номли китобда «тиш таҳоратда ички аъзога, ғуслда эса ташқи аъзога ўтади», деб ёзилган экан. Шу китобда, тишга пломба қўйиш мумкин эмас, деб қаттиқ таъкидланган экан. Илтимос, давоми...
9 ой аввал 1305 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳайз пайтида жинсий яқинлик
САВОЛ: Уйланганман, турмуш ўртоғим сафарга чиқиб, бир неча кундан кейин келди. Қайтиб келган куни тунда яқинликни таклиф қилган эдим, ҳайз кўрганлигини айтиб рад қилди. Мен ҳам бунга рози бўлиб ухлаб қолдим. давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараши
САВОЛ: Халқда эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараб бўлмай, бошқаларни ҳам унга кўзи тушмаслиги керак, шу ҳолда ҳовлига чиқса юзини ёпиб чиқиши даркор, деган гаплар бор. Аслида қандай? ЖАВОБ: жунуб кишига давоми...
9 ой аввал 2442 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сажда оятини эшитиб кетиш
Савол: Автобусда кетаётганда Қуръон ўқиб кетаман. Кўп ҳолларда эса телефон наушниги орқали эшитиб кетаман. Шунда сажда оятлари чиқади. Уни ўқиганда сажда қилишим лозимми? Бир неча марта ўқисам ёки эшитсамчи? Агар давоми...
3 йил аввал 1318 Ҳамидуллоҳ Беруний