Ҳайз ва нифосга оид савол-жавоблар


Савол: Ҳоиза Қуръон тиловат қилса бўладими?
Жавоб: Ҳоизага бир оят бўлсин ёки ундан оз бўлсин тиловат мақсадида Қуръон ўқиши ҳаромдир. 

وَمِنْهَا حُرْمَةُ قِرَاءَةِ الْقُرْآنِ لَا تَقْرَأُ الْحَائِضُ وَالنُّفَسَاءُ وَالْجُنُبُ شَيْئًا مِنْ الْقُرْآنِ 

Нопок кишиларга қилиши мумкин бўлмаган ишлар жумласидан: Қуръонни қироат қилиш ҳаромлиги.

Ҳоиза, нифос кўраётган аёл, жунуб кишилар Қуръондан бирор нарсани ўқимайдилар.

Савол: Ҳоиза ва унинг ҳукмидагилар тиловатни қасд қилмасдан Қуръон оятларини ўқиса бўладими?
Жавоб: Бундай кишилар қироатни ният қилмасдан, масалан шукр қилиш учун оятларни ўқисалар жоиз.

وَالْآيَةَ وَمَا دُونَهَا سَوَاءٌ فِي التَّحْرِيمِ عَلَى الْأَصَحِّ إلَّا أَنْ لَا يُقْصَدَ بِمَا دُونَ الْآيَةِ الْقِرَاءَةُ مِثْلُ أَنْ يَقُولَ الْحَمْدُ لِلَّهِ يُرِيدُ الشُّكْرَ أَوْ بِسْمِ اللَّهِ عِنْدَ الْأَكْلِ أَوْ غَيْرِهِ فَإِنَّهُ لَا بَأْسَ بِهِ

Асаҳ қовлда ҳоиза, нифос кўрган аёл, жунублар қироат қилишлари ҳаромлигида бир оят ва ундан озроғи ҳам баробардир. Лекин бир оятдан озроғини тиловатни қасд қилмасдан ўқиса, масалан шукр қилмоқчи бўлиб “Алҳамду лиллаҳ”, деса ёки таомланиш ва бошқа ишлардан аввал “Бисмиллаҳ”, деса зарари йўқдир. (Фатавои Ҳиндия)

Савол: Баъзилар сўзлашув мобайнида қисқа оятларни қўшиб гапириш одатларига айланиб қолган. Ҳоиза ҳам одатдагидек сўзлашув мобайнида қисқа оятларни ўқиб юборса гуноҳкор бўладими?
Жавоб: Ҳоиза одатдагидек сўзлашув мобайнида қисқа оятларни ўқиб юборса гуноҳкор бўлмайди.

وَلَا تَحْرُمُ قِرَاءَةُ آيَةٍ قَصِيرَةٍ تَجْرِي عَلَى اللِّسَانِ عِنْدَ الْكَلَامِ 

Сўзлашув чоғида тилга ўрнашиб қолган қисқа оятларни қироат қилиш билан гуноҳкор бўлмайдилар. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: Ҳоиза Қуръонни ушлаши мумкинми?
ЖАВОБ: Ҳайз, нифос, жунуб ҳолатда ғилофсиз Қуръонни ушлаш мумкин эмас. 

وَمِنْهَا  حُرْمَةُ مَسِّ الْمُصْحَفِ لَا يَجُوزُ لَهُمَا وَلِلْجُنُبِ وَالْمُحْدِثِ مَسُّ الْمُصْحَفِ إلَّا بِغِلَافٍ مُتَجَافٍ عَنْهُ كَالْخَرِيطَةِ وَالْجِلْدِ الْغَيْرِ الْمُشَرَّزِ لَا بِمَا هُوَ مُتَّصِلٌ بِهِ ، هُوَ الصَّحِيحُ

Нопок кишиларга қилиши мумкин бўлмаган ишлар жумласидан: Мусҳафни ушлаш. Ҳайз ва нифос кўрган аёлларга, жунуб ва бетаҳоратларга Мусҳафни ушлаш жоиз бўлмайди. Лекин ундан ажрайдиган ғилоф, қўшиб тикилмаган тери, халтача каби нарсалар билан ушласа жоиздир. Қуръон билан бирга қилинган нарсалар билан ушлаш жоиз эмас. Шу қовл саҳиҳдир. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: Ҳоиза ва шу кабилар Қуръонга қарасалар бўладими?
ЖАВОБ: Ҳайз ҳолатида Қуръоннинг ичига қараш жоиздир.

وَلَا يُكْرَهُ لِلْجُنُبِ وَالْحَائِضِ وَالنُّفَسَاءِ النَّظَرُ فِي الْمُصْحَفِ

Жунуб, ҳоиза, нифос кўрган аёлга Қуръонга қараш макруҳ бўлмайди. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: Ҳоиза Таврот, Инжил, Забур ўқиса бўладими?
ЖАВОБ: Ҳоиза ва жунубга Таврот, Инжил, Забур ўқиш макруҳ саналади. 

وَيُكْرَهُ لِلْحَائِضِ وَالْجُنُبِ قِرَاءَةُ التَّوْرَاةِ وَالْإِنْجِيلِ وَالزَّبُورِ

Ҳоиза ва жунубга Таврот, Инжил, Забур ўқиш макруҳ саналади. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: Болаларга Қуръондан таълим берувчи аёл ҳайз кўриб қолса қандай йўл тутади?
ЖАВОБ: Болаларга Қуръонни сўзма-сўз ўқитади. Иккита сўзни бир қилиб ўқитмайди. Ҳижжалаб ўқитса ҳам жоиздир.

وَإِذَا حَاضَتْ الْمُعَلِّمَةُ فَيَنْبَغِي لَهَا أَنْ تُعَلِّمَ الصِّبْيَانَ كَلِمَةً كَلِمَةً وَتَقْطَعُ بَيْنَ الْكَلِمَتَيْنِ وَلَا يُكْرَهُ لَهَا التَّهَجِّي بِالْقُرْآنِ 

Қуръондан таълим берувчи муаллима аёл ҳайз кўриб қолса, болаларга Қуръонни сўзма-сўз, сўзларни ажратиб таълим бериши лозим бўлади. Ҳижжалаб ўқитиш макруҳ эмас. (Фатавои Ҳиндия)
Лекин сўзма-сўз ўқиш фақатгина муаллималарга хос бўлиб, улардан бошқалар бундай қилишлари жоиз эмасдир. (Апке масаил унка ҳал)

САВОЛ: Қуръон ёдлаётган қизлар ҳайз кўриб қолсалар нима қиладилар?
ЖАВОБ: Ҳоизаларга Қуръонни овоз чиқариб тиловат қилиш жоиз эмас. Овоз чиқармай ёддан ёки ушламай қараб ўқисалар жоиз. Овоз чиқармай ўқиш тиловат ҳисобланмайди.  (Апке масаил унка ҳал)

САВОЛ: Ҳоизалар қўлқоп билан Қуръонни ушлашлари мумкинми?
ЖАВОБ: Ҳоиза қўлқоп билан ҳам Қуръонни ушлаши мумкин эмас.  

وَلَا يَجُوزُ لَهُمْ مَسُّ الْمُصْحَفِ بِالثِّيَابِ الَّتِي هُمْ لَابِسُوهَا

Ҳоиза, нуфасо, жунубларга кийиб олган кийимлари билан Мусҳафни ушлашлари мумкин бўлмайди. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: Ҳоизалар оғзиларини чайиб Қуръон ўқишлари мумкинми?
ЖАВОБ: Мумкин бўлмайди.

إنْ غَسَلَ الْجُنُبُ فَمَهُ لِيَقْرَأَ لَمْ يَحِلَّ لَهُ ذَلِكَ

Жунуб киши Қуръон ўқиш учун оғзини чайса ҳам Қуръон ўқиши ҳалол бўлмайди. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: Ҳоиза, жунуб, нуфасолар Қуръонни ушлаб бирор жойга олиб қўйиш керак бўлса нима қиладилар?
ЖАВОБ: Улар халтача, ғилоф, рўмол, теридан бўлган нарсалар билан ушласалар бўлади. 

وَمِنْهَا  حُرْمَةُ مَسِّ الْمُصْحَفِ لَا يَجُوزُ لَهُمَا وَلِلْجُنُبِ وَالْمُحْدِثِ مَسُّ الْمُصْحَفِ إلَّا بِغِلَافٍ مُتَجَافٍ عَنْهُ كَالْخَرِيطَةِ وَالْجِلْدِ الْغَيْرِ الْمُشَرَّزِ لَا بِمَا هُوَ مُتَّصِلٌ بِهِ ، هُوَ الصَّحِيحُ

Нопок кишиларга қилиши мумкин бўлмаган ишлар жумласидан: Мусҳафни ушлаш. Ҳайз ва нифос кўрган аёлларга, жунуб ва бетаҳоратларга Мусҳафни ушлаш жоиз бўлмайди. Лекин ундан ажрайдиган ғилоф, қўшиб тикилмаган тери, халтача каби нарсалар билан ушласа жоиздир. Қуръон билан бирга қилинган нарсалар билан ушлаш жоиз эмас. Шу қовл саҳиҳдир. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: Қуръонни ояти ёзилмаган оқ жойларини ушласа бўладими?
ЖАВОБ: Нафақат ҳоиза, нуфасо, жунублар, балки бетаҳоратлар ҳам ушлашлари жоиз бўлмайди.

وَالصَّحِيحُ مَنْعُ مَسِّ حَوَاشِي الْمُصْحَفِ وَالْبَيَاضِ الَّذِي لَا كِتَابَةَ عَلَيْهِ

Тўғри гап – Мусҳафнинг ҳошияларидан ҳам, ёзуви йўқ оқ жойидан ҳам ушлаб бўлмайди. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: Енги, этаги каби устидаги кийими билан Қуръонни ушлаш мумкинми?
ЖАВОБ: Мумкин бўлмайди.

وَلَا يَجُوزُ لَهُمْ مَسُّ الْمُصْحَفِ بِالثِّيَابِ الَّتِي هُمْ لَابِسُوهَا

Ҳоиза, нуфасо, жунубларга кийиб олган кийимлари билан Мусҳафни ушлашлари мумкин бўлмайди. (Фатавои Ҳиндия)

التَّقْيِيدَ بِالْكُمِّ اتِّفَاقِيٌّ فَإِنَّهُ لَا يَجُوزُ مَسُّهُ بِغَيْرِ الْكُمِّ أَيْضًا مِنْ بَعْدِ ثِيَابِ الْبَدَنِ

Китобларда енги билан ушлаш мумкин бўлмайди, дейилгани иттифоқий қайддир. Чунки енг ва ундан ташқари эгнидаги кийим қисмлари билан ҳам ушлаш жоиз бўлмайди. (Роддул Муҳтор)

САВОЛ: Қуръонда келган дуоларни, “Фотиҳа” сурасини дуо тарзда ўқиса бўладими?
ЖАВОБ: Қуръон оятлари билан дуо қилса зарари йўқдир.

فَلَوْ قَرَأَتْ الْفَاتِحَةَ عَلَى وَجْهِ الدُّعَاءِ أَوْ شَيْئًا مِنْ الْآيَاتِ الَّتِي فِيهَا مَعْنَى الدُّعَاءِ وَلَمْ تُرِدْ الْقِرَاءَةَ لَا بَأْسَ بِهِ

Агар қироатни қасд қилмай “Фотиҳа” сурасини дуо тарзида ўқиса ёки унда дуо маъноси мавжуд оятлардан баъзисини ўқиса зарари йўқдир. (Роддул Муҳтор)

САВОЛ: Ҳоизага зикр тасбеҳлар жоизми?
ЖАВОБ: Тиловатдан ташқари истиғфор, саловот, дуо ўқишлари жоиздир.

وَلَا بَأْسَ  لِحَائِضٍ وَجُنُبٍ  بِقِرَاءَةِ أَدْعِيَةٍ وَمَسِّهَا وَحَمْلِهَا وَذِكْرِ اللَّهِ تَعَالَى ، وَتَسْبِيحٍ

Ҳоиза, жунубларга дуолар ўқиш, уларни ушлаш, кўтариб юриш, Аллоҳ таолони зикр қилиш, тасбеҳ айтиш жоиздир. (Роддул Муҳтор)

САВОЛ: ҳоизалар тафсир, фиқҳ, ҳадис китобларини ушлашлари мумкинми?
ЖАВОБ: диний китобларни ушлашлари, ўқишлари мумкиндир. 

وَقَدْ جَوَّزَ أَصْحَابُنَا مَسَّ كُتُبِ التَّفْسِيرِ لِلْمُحْدِثِ ، وَلَمْ يَفْصِلُوا بَيْنَ كَوْنِ الْأَكْثَرِ تَفْسِيرًا أَوْ قُرْآنًا

Мазҳабимиз асҳоблари бетаҳорат кишини тафсир китобларини ушлашга ижозат берганлар. Қуръони кўп бўлиши ёк тафсири кўп бўлишини ажратмаганлар. (Роддул Муҳтор)

САВОЛ: Қуръонни овоз чиқармай, қараб ўқиётган ҳоиза варақларини очишда нима қиладилар?
ЖАВОБ: қалам, хасчўп каби нарсалардан фойдалансалар бўлади. (Апке масаил унка ҳал)

САВОЛ: Қуръондан имтиҳон топширишда ҳоизалар қандай йўл тутадилар?
ЖАВОБ: ошкора ҳоиза эканликларини айтадилар ҳамда имтиҳонни бошқа кунда топширадилар. Имтиҳон топшириш ҳаромни жоиз қилмайди. (Апке масаил унка ҳал)

САВОЛ: ҳоиза ҳолатда “Асмаул Ҳусна” (Аллоҳнинг гўзал исм сифатлари)ни ўқиш жоизми?
ЖАВОБ: жоиз. Беодобликка кирмайди. (Апке масаил унка ҳал)

САВОЛ: ҳоиза оят ёзилган газета, журнал ва қоғозларни ушласа бўладими?
ЖАВОБ: оят ёзилган жойидан бошқа жойлардан ушласа бўлади. (Зубдатул Фиқҳ)

САВОЛ: оят ёзилган сувенирларни ушлаш мумкинми?
ЖАВОБ: оят ёзилган жойидан бошқа жойлардан ушласа бўлади.  (Зубдатул Фиқҳ)

САВОЛ: Қуръонни таржималарини ушласалар бўладими?
ЖАВОБ: бундай ҳолатда Қуръон таржималарини ушлашлари макруҳ саналади.

وَلَوْ كَانَ الْقُرْآنُ مَكْتُوبًا بِالْفَارِسِيَّةِ يُكْرَهُ لَهُمْ مَسُّهُ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ

Қуръонни форсча ёзилган таржимасини ушлашлари Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ наздида макруҳ саналади. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: ҳоизаларга Қуръон оятларини ёзишлари мумкинми?
ЖАВОБ: Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ жоиз деганлар. Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳ эса макруҳ деганлар. Бу икки сўзнинг ўртасини мувофиқлаштирганлар Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг гапларидан таҳримий макруҳ эмаслиги, Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳнинг гапларидан эса танзиҳий макруҳ эканлиги тушунилади, дейдилар.

وَ لَا تُكْرَهُ (كِتَابَةُ قُرْآنٍ وَالصَّحِيفَةُ أَوْ اللَّوْحُ عَلَى الْأَرْضِ عِنْدَ الثَّانِي) خِلَافًا لِمُحَمَّدٍ 
وَيَنْبَغِي أَنْ يُقَالَ إنْ وُضِعَ عَلَى الصَّحِيفَةِ مَا يَحُولُ بَيْنَهَا وَبَيْنَ يَدِهِ يُؤْخَذُ بِقَوْلِ الثَّانِي وَإِلَّا فَبِقَوْلِ الثَّالِثِ قَالَهُ الْحَلَبِيُّ 

Қоғоз ёки тахтача ернинг устида бўлиб, қўли унга тегмасдан ёзиш Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг наздларида макруҳ бўлмайди. Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳга хилоф ўлароқ. Шундай экан қоғоз ёки тахтачага қўлига тегишидан тўсиб турувчи нарса қўйиб олса, Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг гаплари, қўйиб олмаса Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳнинг гаплари олинади. Бу гапни Ҳалабий роҳматуллоҳи алайҳ айтганлар. (Роддул Муҳтор)

САВОЛ: ҳоиза ўзига Қуръон оятлари билан дам солиши мумкинми?
ЖАВОБ: ҳоиза ва унинг ҳукмидагиларга Қуръоннинг тиловати жоиз эмасдир. Лекин уларни дуо, руқия тарзида ўқисалар жоиздир. (Аҳсанул Фатава) 

فَلَوْ قَرَأَتْ الْفَاتِحَةَ عَلَى وَجْهِ الدُّعَاءِ أَوْ شَيْئًا مِنْ الْآيَاتِ الَّتِي فِيهَا مَعْنَى الدُّعَاءِ وَلَمْ تُرِدْ الْقِرَاءَةَ لَا بَأْسَ بِهِ

Агар қироатни қасд қилмай “Фотиҳа” сурасини дуо тарзида ўқиса ёки унда дуо маъноси мавжуд оятлардан баъзисини ўқиса зарари йўқдир. (Роддул Муҳтор)

САВОЛ: ҳоизанинг қучоғига бош қўйиб Қуръонни тиловати жоизми?
ЖАВОБ: жоиз бўлади

САВОЛ: қизлар мадрасасидаги масжидга ҳоизаларнинг кириши жоизми?
ЖАВОБ: аслида ҳоизаларнинг масжидга криришлари жоиз эмас. лекин қизлар мадрасасидаги масжиднинг ҳақиқий масжид ёки масжидмаслигида мулоҳазалар бор. “Қуня” китобининг соҳиблари мадраса аҳли ташқаридан келадиган одамларни мадрасанинг ичидаги масжидда намоз ўқишдан манъ қилмасалар, ужой ҳам масжид ҳисобланади, деб айтганлар. Бундан келиб чиқадики, агар у ерга оммавий одамларнинг киришини манъ қиладиган бўлса, масжид ҳукмида бўлмайди.

يَمْنَعُ الْحَيْض دُخُولَ الْمَسْجِدِ وَكَذَا الْجَبَّانَةُ وَخَرَجَ بِالْمَسْجِدِ غَيْرُهُ كَمُصَلَّى الْعِيدِ وَالْجَنَائِزِ ... وَاخْتَارَ فِي الْقُنْيَةِ مِنْ كِتَابِ الْوَقْفِ أَنَّ الْمَدْرَسَةَ إذَا كَانَ لَا يَمْنَعُ أَهْلُهَا النَّاسَ مِنْ الصَّلَاةِ فِي مَسْجِدِهَا فَهِيَ مَسْجِدٌ

Ҳайз кўриш, шунингдек жунублик масжидга киришдан манъ қилади. Масжид дейилиши билан масжид бўлмаган ҳайитгоҳ, жанозагоҳлар бу ҳукмдан чиқиб кетади. “Қуня” китобининг соҳиблари мадраса аҳли ташқаридан келадиган одамларни мадрасанинг ичидаги масжидда намоз ўқишдан манъ қилмасалар, ужой ҳам масжид ҳисобланади, деб айтганлар. (Баҳрур Роиқ)
САВОЛ: ҳоиза, жунуб ҳолатда Аллоҳнинг номи, оятлар ёзилган узук ёки шу каби тақинчоқларни тақиш жоизми?
ЖАВОБ: тақиш жоиз. (Масоили Мастурот)

САВОЛ: ҳоиза, нуфасо ёки жунублар компютерда Қуръон оятларини терса бўладими?
ЖАВОБ: бўлмайди. 

وَيُكْرَهُ لِلْجُنُبِ وَالْحَائِضِ أَنْ يَكْتُبَا الْكِتَابَ الَّذِي فِي بَعْضِ سُطُورِهِ آيَةٌ مِنْ الْقُرْآنِ وَإِنْ كَانَا لَا يَقْرَآنِ الْقُرْآنَ وَالْجُنُبُ لَا يَكْتُبُ الْقُرْآنَ وَإِنْ كَانَتْ الصَّحِيفَةُ عَلَى الْأَرْضِ وَلَا يَضَعُ يَدَهُ عَلَيْهَا وَإِنْ كَانَ مَا دُونَ الْآيَة

Жунуб, ҳоизалар баъзи қаторларида Қуръон оятлари бор бўлган китобни ёзмайдилар. Гарчи Қуръон ўқимасаларда. Жунуб саҳифа ерда бўлиб, устига қўлини қўйиб ёзмаётган бўлса ҳам, бир оятдан кам бўлса ҳам, ёзув ёзмайди. (Фатавои Ҳиндия)

 САВОЛ: ҳоиза ҳайз кўраётган кунларида сафарга чиқса, шаръий мусофирга айланадими?
ЖАВОБ: аёл ҳоизалик муддатида уч кунлик (96 км) масофани қасд қилиб сафарга чиқса, кўзлаган манзилиги етгач, ёки етмасада сафар масофасидан камроқ масофа қолганда пок бўлса, мусофирга айланмайди. Балки борган жойида ўн беш кунни қасд қилмасада муқим бўлади. Намозларини тўлиқ ўқийди. Масалан: бир аёл умарага кетишдан аввал ҳайз кўришни бошласа, қасд қилган манзилига етгач ёки етишига 96 км дан озроқ масофа қолганда пок бўлса, борган жойида муқим бўлади.

طَهُرَتْ الْحَائِضُ وَبَقِيَ لِمَقْصِدِهَا يَوْمَانِ تُتِمُّ فِي الصَّحِيحِ كَصَبِيٍّ بَلَغَ بِخِلَافِ كَافِرٍ أَسْلَمَ

Ҳоиза аёл кўзлаган жойига етишидан икки кун аввал ҳайздан пок бўлса, саҳиҳ қовлда намозларини тўлиқ ўқийди. Балоғатга етган гўдак каби. Кофир мусулмон бўлган суратнинг акси ўлароқ. (Кофир агар сафарга чиқиб, кўзлаган жойига етишига икки кун қолганда мусулмон бўлса, мусофир саналади)
Агар кўзлаган манзилига етишига энг ками 96 км қолганда пок бўлса, мусофир ҳисобланади.
(Роддул Муҳтор)

САВОЛ: аёл сафарга чиққач ҳайз кўришни бошласа, етиб боргач ҳайзи тўхтаса, мусофир бўладими ёки муқимми?
ЖАВОБ: борган жойида энг ками ўн беш кун туришни ният қилмаса, мусофир бўлади. (Масоили Мастурот)

САВОЛ: аёл эрга теккач, эрининг уйи билан қизлиқ уйининг ораси сафар масофасича бўлса, қизлик уйи ватани аслий бўладими ёки йўқми?
ЖАВОБ: эр ичкиёв бўлмаса, қиз қизлик уйида яшашни буткул тарк қилган бўлса, эрнинг уйи унга ватани аслий бўлади. Қизлик уйига боргач мусофир саналади.


7 йил аввал 33757 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ғуслда аёлларнинг сочлари
Савол: Ғуслда аёллар сочларининг барчасига сув етказадиларми? Жавоб: Аввалда аёллар сочларини майда қилиб ўрар эдилар. Шунинг учун улар бош қисмидаги сочларига сув теккизиб, ўрилган қисмига давоми...
9 йил аввал 7880 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қон тўхтагач, яқинликдан кейин ғусл қилиш
Савол: Кўпчилик аёлларда қон кўриш одати ўн кундан кам бўлади. Қон тўхтагач, қонни кетказиб, бир йўла яқинликдан кейин ғусл қилса бўладими? Жавоб: Одат қони ўн кундан кам бўлиб, тўхтаганда давоми...
7 йил аввал 8509 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Аёллар бола чиқиш йўлига бирор нарсани киргизиб олса
САВОЛ: Аёллар бола чиқиш йўли (қин)га бирор нарсани киргизиб олган ҳолатда таҳоратларининг ҳукми нима бўлади?ЖАВОБ: Киргизилган нарса тўлалигича ичкарига киргизилса, ташқарига намлик чиқмаса, давоми...
7 йил аввал 10778 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Аёлларни мисвок ишлатиши
Савол: Мисвок ишлатиш аёлларга ҳам суннатми?Жавоб: Мисвок ишлатиш эркагу аёлга суннатдир. Ҳадисларнинг зоҳиридан мисвок ишлатишда эркак ва аёлларнинг баробарлиги маълум бўлади. Сақични мисвок давоми...
7 йил аввал 7868 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Зирак таққан аёллар таҳорати
Савол: Бурни ва қулоғига сирға таққан аёллар қандай қилиб таҳорат ва ғусл қиладилар?Жавоб:  وَجَبَ تَحْرِيكُ الْقُرْطِ وَالْخَاتَمِ الضَّيِّقَيْنِ وَلَوْ لَمْ يَكُنْ давоми...
7 йил аввал 10317 fiqh.uz