Қабр зиёратидаги нозик масала


Қабристон зиёрати ва зиёратчилар томонидан суннат ва бидъат аралашган ҳолда бажариладиган амаллар кўпдан буён тортишувга сабаб бўлиб келаётган масалалардан ҳисобланади. Қуйида қабристон зиёратига тегишли бир неча масалаларни кўриб чиқамиз:

ҚАБРЛАРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШГА РУХСАТ БЕРИЛИШИ

Жоҳилият замонасида ширк барча соҳани ўз домига тортган ва кўпхудолик халқнинг маънавиятига айланиб қолган эди.

Ҳатто, жоҳил халқ кўпхудолик таъсирини қабристонларгача олиб борган эдилар. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дастлаб умматни қабрларни зиёрат қилишдан қайтардилар. Жоҳилият расм-русмлари тугатилиб, жамият ислоҳ қилинганидан кейин қабрларни зиёрат қилишга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат бердилар. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ بُرَيْدَةَ عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: قَدْ كُنْتُ نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ الْقُبُورِ فَقَدْ أُذِنَ لِمُحَمَّدٍ فِي زِيَارَةِ قَبْرِ أُمِّهِ فَزُورُوهَا فَإِنَّهَا تُذَكِّرُ اْلآخِرَةَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ الْبُخَارِيَّ وَاللَّفْظُ لِلتِّرْمِذِيِّ.

Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у (қабр)ларни зиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади”, дедилар”.
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Лафз Термизийники.
Шу билан қабрларни зиёрат қилишга изн берилди. Лекин, қабрларни зиёратига тегишли икки масалада ихтилоф бор:
Биринчиси, қабрларни зиёрат қилишга бўлган ижозат эркагу аёлларгами ёки фақат эркаларгами? Баъзи уламолар бу ижозат аёлларга эмас деб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган қуйидаги ҳадисни далил сифатида келтирадилар:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لَعَنَ الله زَائِرَاتِ الْقُبُورِ وَالْمُتَّخِذِينَ عَلَيْهَا الْمَسَاجِدَ وَالسُّرُجَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни ва қабрлар устига масжид қуриб, чироқ ёқувчиларни лаънат қилсин”, дедилар”.
Сунан эгалари ривоят қилишган.
Баъзи олимлар бу ҳадис қабрларни зиёрат қилишга ижозат бўлишидан аввал айтилган бўлиб, энди эркаклар каби аёллар ҳам қабрларни зиёрат қилишлари мумкин, деганлар. Саҳиҳ қавл шуки, аёллар қабрларни зиёрат қилиш асносида сабр-қаноат қилмай жазавага тушиб, ношаръий хатти-ҳаракъат қила бошлайдилар. Натижада турли бидъатларни амалга оширадилар ва халқ орасида янгидан-янги фитналар юзага кела бошлайди. Ҳадисда, аёлларнинг ушбу хусусиятидан қайтарилган.

وحاصله أن محل الرخص لهن إذا كانت الزيارة على وجه ليس فيه فتنة والأصح أن الرخصة ثابتة للرجال والنساء لأن السيدة فاطمة رضي الله تعالى عنها كانت تزور قبر حمزة كل جمعة وكانت عائشة رضي الله تعالى عنها تزور قبر أخيها عبد الرحمن بمكة كذا ذكره البدر العيني في شرح البخاري

“Унинг хулосаси шуки, аёлларга (қабрларни зиёрат қилишлари борасидаги) рухсат қабрларни зиёрат қилиш фитнасиз амалга ошса. Саҳиҳи, (қабрларни зиёрат қилиш борасидаги) рухсат эркак ва аёлларгадир. Чунки, Саййида Фотима розияллоҳу анҳо ҳар жумъа Ҳамза розияллоҳу анҳуни зиёрат қилар эдилар. Оиша розияллоҳу анҳо эса, Маккадаги иниси Абдураҳмон розияллоҳу анҳунинг қабрини зиёрат қилар эдилар. Бадрул Айний Бухорийнинг шарҳида шундай келтирган” (Ҳошияту Таҳтовий).

وَبِزِيَارَةِ الْقُبُورِ وَلَوْ لِلنِّسَاءِ لِحَدِيثِ { كُنْت نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ الْقُبُورِ أَلَا فَزُورُوهَا

“Сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Энди, зиёрат қилаверинглар” ҳадисига биноан қабрларни зиёрат қилиш аёллар учун бўлса ҳам рухсат берилган” (Раддул муҳтор).

وَقِيلَ : تَحْرُمُ عَلَيْهِنَّ وَالْأَصَحُّ أَنَّ الرُّخْصَةَ ثَابِتَةٌ لَهُنَّ بَحْرٌ ، وَجَزَمَ فِي شَرْحِ الْمُنْيَةِ بِالْكَرَاهَةِ لِمَا مَرَّ فِي اتِّبَاعِهِنَّ الْجِنَازَةَ

“Бир қавлга биноан (қабрларни зиёрат қилиш) улар(аёллар)га ҳаромдир. Саҳиҳи, рухсат уларга ҳам собитдир. “Баҳр”да шундай дейилган. Жаноза ортидан аёлларни эргашиши борасида ўтган нарсага биноан “Шарҳул муня”да (қабрларни зиёрат қилиш аёлларга) макруҳ деб, айтилган” (Раддул муҳтор).

لَا بَأْسَ بِزِيَارَةِ الْقُبُورِ وَهُوَ قَوْلُ أَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى وَظَاهِرُ قَوْلِ مُحَمَّدٍ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى يَقْتَضِي الْجَوَازَ لِلنِّسَاءِ أَيْضًا لِأَنَّهُ لَمْ يَخُصَّ الرِّجَالَ وَفِي الْأَشْرِبَةِ وَاخْتَلَفَ الْمَشَايِخُ رَحِمَهُمْ اللَّهُ تَعَالَى فِي زِيَارَةِ الْقُبُورِ لِلنِّسَاءِ قَالَ شَمْسُ الْأَئِمَّةِ السَّرَخْسِيُّ رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى الْأَصَحُّ أَنَّهُ لَا بَأْسَ بِهَا وَفِي التَّهْذِيبِ يُسْتَحَبُّ زِيَارَةُ الْقُبُورِ.

“Қабрларни зиёрат қилишда зарар йўқ. Бу Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлларидир. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг сўзларининг зоҳири (қабрларни зиёрат қилиш) аёлларга ҳам жоиз эканлигини тақозо қилади. Чунки, у фақат эркакларга хосланмаган. “Ашриба”да машойихларимиз раҳматуллоҳи алайҳлар қабрларни аёллар зиёрат қилишлари борасида ихтилоф қилганлар. Шамсул аимма Сарахсий раҳматуллоҳи алайҳ: “Саҳиҳи зарари йўқ” деганлар. “Таҳзиб”да эса, қабрларни зиёрат қилиш мустаҳаб (дейилган) (Фатаво ҳиндия).

أَمَّا النِّسَاءُ إذَا أَرَدْنَ زِيَارَةَ الْقُبُورِ إنْ كَانَ ذَلِكَ لِتَجْدِيدِ الْحُزْنِ وَالْبُكَاءِ وَالنَّدْبِ عَلَى مَا جَرَتْ بِهِ عَادَتُهُنَّ فَلَا تَجُوزُ لَهُنَّ الزِّيَارَةُ ، وَعَلَيْهِ حُمِلَ الْحَدِيثُ { لَعَنَ اللَّهُ زَائِرَاتِ الْقُبُورِ } ، وَإِنْ كَانَ لِلِاعْتِبَارِ وَالتَّرَحُّمِ وَالتَّبَرُّكِ بِزِيَارَةِ قُبُورِ الصَّالِحِينَ فَلَا بَأْسَ إذَا كُنَّ عَجَائِزَ وَيُكْرَهُ إذَا كُنَّ شَوَابَّ كَحُضُورِ الْجَمَاعَةِ فِي الْمَسَاجِدِ

“Аммо, аёллар одатларига кўра ҳафагарчилик, йиғи ва ўлганга уввоз-солиб йиғлашни янгилаш мақсадида қабрларни зиёрат қилишни исташса, зиёрат қилиш жоиз бўлмайди ва “Аллоҳ қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни лаънат қилсин” деган ҳадис шунга ҳамл қилинади. Агар солиҳларнинг қабрларини зиёрат қилиш орқали барака, файз ва эътибор олиш бўлса, ёши катта аёл бўлса зарари йўқ. Агар ёш бўлса масжидга жамоатга ҳозир бўлиш каби макруҳ бўлади” (Баҳрур роиқ).
Иккинчиси, фақат ўзини шаҳаридаги қабристонларга борадими ёки бошқа шаҳар қабристонларидаги авлиёуллоҳ ва солиҳ кишиларнинг қабрларини зиёрат қилиши жоизми? Баъзи олимлар: “Бирор шаҳарга борган одам ўша жой қабристонларидаги қабрларни зиёрат қилиши жоиздир. Лекин, қабр зиёрити мақсадида бирор шаҳарга бориш дуруст эмас" дегалар. Лекин, имом Ғаззолий ва кўплаб уламолар қабр зиёрати мақсадида бошқа шаҳарларга боришга рухсат берганлар. Манашу қавл саҳиҳдир. Лекин, зиёратга борган одамлар зиёрат чоғида ношаръий амалларни қилмасликлари лозим. Қабристонларни қуйидаги кунларда зиёрат қилиш афзал ҳисобланади:

وَأَفْضَلُ أَيَّامِ الزِّيَارَةِ أَرْبَعَةٌ يَوْمُ الِاثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ وَالْجُمُعَةِ وَالسَّبْتِ وَالزِّيَارَةُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ بَعْدَ الصَّلَاةِ حَسَنٌ وَيَوْمَ السَّبْتِ إلَى طُلُوعِ الشَّمْسِ وَيَوْمَ الْخَمِيسِ فِي أَوَّلِ النَّهَارِ وَقِيلَ فِي آخِرِ النَّهَارِ وَكَذَا فِي اللَّيَالِيِ الْمُتَبَرَّكَةِ لَا سِيَّمَا لَيْلَةَ بَرَاءَةَ وَكَذَلِكَ فِي الْأَزْمِنَةِ الْمُتَبَرَّكَةِ كَعَشْرِ ذِي الْحِجَّةِ وَالْعِيدَيْنِ وَعَاشُورَاءَ وَسَائِرِ الْمَوَاسِمِ.

“Зиёрат кунларининг афзали тўрт кундир: душанба, пайшанба, жума, шанба. Жума куни намоздан кейин, шанба куни қуёш чиққунича, пайшанба куни куннинг аввалида, бир қавлда куннинг охирида зиёрат қилиш яхшидир. Шунингдек, улуғ кечаларда, жумладан, Бароат кечаси ҳам. Шунингдек, улуғ вақтларда, жумладан, Зулҳижжанинг ўнинчи куни, икки ийд, ашуро куни ва бошқа мавсумлар” (Фатаво ҳиндия).

ҚАБР АҲЛИГА САЛОМ БЕРИШ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабр зиёрати тартибини ўзларининг ҳадисларида шундай баён қилганлар:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: أَتَانِي جِبْرِيلُ فَقَالَ: إِنَّ رَبَّكَ يَأْمُرُكَ أَنْ تَأْتِيَ أَهْلَ الْبَقِيعِ فَتَسْتَغْفِرَ لَهُمْ قَالَتْ: قُلْتُ كَيْفَ أَقُولُ لَهُمْ يَا رَسُولَ اللهِ قَالَ: قُولِي السَّلاَمُ عَلَى أَهْلِ الدِّيَارِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ وَيَرْحَمُ اللهُ الْمُسْتَقْدِمِينَ مِنَّا وَالْمُسْتَأْخِرِينَ وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لَلاَحِقُونَ. وَفِي رِوَايَةِ السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ أَهْلَ الدِّيَارِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ لَلاَحِقُونَ أَسْأَلُ اللهَ لَنَا وَلَكُمُ الْعَافِيَةَ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга Жаброил келиб:
“Роббинг сени аҳли Бақийъга келиб истиғфор айтишингга амр қиладир”, деб айтди”, дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳо:
“Уларга нима дейман, эй Аллоҳнинг Расули?” дедим.
“Ассалому ала аҳли диярим минал мўминийн вал муслимийн ва ярҳамуллоҳу ал-мустақдимийна минна вал мустаъхирийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лалаҳиқун”, деб айт”, дедилар”.
Бошқа бир ривоятда:
“Ассалому алайкум аҳлад диярим минал мўминийна вал муслимийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лалаҳиқун. Асъалуллоҳа лана ва лакумул офията”, дейилган.
Муслим ривоят қилган.
Саломнинг маъноси:
“Мўминлар ва муслимлардан бўлган диёр аҳлига салом. Аллоҳ биздан ўтганларни ва қолганларни раҳм қилсин. Албатта, биз ҳам, иншааллоҳ, сизларга қўшиламиз”.
Иккинчи ривоятда:
“Аллоҳдан бизга ҳам, сизга ҳам офият сўрайман” жумласи зиёда қилинган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْه أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم أَتَى الْمَقْبُرَةَ فَقَالَ: السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ دَارَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لاَحِقُونَ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мақбарага келдилар ва:
“Ассалому алайкум дора қавмим мўминийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лаҳиқун”, дедилар”.
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْه قَالَ: مَرَّ رَسُولُ اللهِ بِقُبُورِ الْمَدِينَةِ فَأَقْبَلَ عَلَيْهِمْ بِوَجْهِهِ فَقَالَ: السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ يَا أَهْلَ الْقُبُورِ يَغْفِرُ اللهُ لَنَا وَلَكُمْ أَنْتُمْ سَلَفُنَا وَنَحْنُ بِاْلأَثَرِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина қабрлари ёнидан ўтдилар. Уларга юзлари билан боқиб:
“Ассалому алайкум йа аҳлал қубур, яғфируллоҳу лана ва лакум антум салафуна ва наҳну бил асар”, дедилар”.
Маъноси: “Ассалому алайкум, эй аҳли қабрлар. Аллоҳ бизни ҳам, сизни ҳам мағфират қилсин. Сиз ўтганларимизсиз, биз изингиздан боргувчилармиз”.
Агар вафот этган киши шаҳидлардан бўлса, зиёратчи қуйидаги саломни ўқийди:

وَإِنْ كَانَ شَهِيدًا يَقُولُ سَلَامٌ عَلَيْكُمْ بِمَا صَبَرْتُمْ فَنِعْمَ عُقْبَى الدَّارِ.

“Агар шаҳид бўлса, саламун алайкум бима собартум фанеъма уқбад дар, дейди” (Фатаво ҳиндия).
Маъноси: Сабр қилганлигингиз туфайли сизларга салом бўлсин. Охират ховлиси қандай ҳам гўзал.
Агар мусулмонларнинг қабри динсизлар қабри билан аралашиб кетган бўлса, унда қуйидагича салом берилади:

وَإِذَا كَانَ قُبُورُ الْمُسْلِمِينَ مُخْتَلِطَةً بِقُبُورِ الْكُفَّارِ يَقُولُ السَّلَامُ عَلَى مَنْ اتَّبَعَ الْهُدَى

“Агар мусулмонларнинг қабри динсизлар қабри билан аралашган бўлса, ассаламу ала ман иттабаал ҳуда, дейилади” (Фатаво ҳиндия).
Маъноси: Ҳидоятга эргашганларга салом бўлсин.

МАЙЙИТ ҲАҚҚИГА ИСТИҒФОР, ТИЛОВАТ ЎҚИБ ДУО ҚИЛИШ

Саломдан кейин қабр аҳлига дуои мағфират қилади ва тиловат қилиб, савобини бағишлайди.

أَنَّ قِرَاءَةَ الْقُرْآنِ فِي الْمَقَابِرِ إذَا أَخْفَى وَلَمْ يَجْهَرْ لَا تُكْرَهُ وَلَا بَأْسَ بِهَا إنَّمَا يُكْرَهُ قِرَاءَةُ الْقُرْآنِ فِي الْمَقْبَرَةِ جَهْرًا أَمَّا الْمُخَافَتَةُ فَلَا بَأْسَ بِهَا وَإِنْ خَتَم

“Қабристонда овоз чиқармай махфий тарзда Қуръони каримни тиловат қилиш макруҳ эмас. Қабристонда овоз чиқариб қироат қилиш макруҳдир. Аммо, махфий қилишда гарчи хатм қилсада зарари йўқ” (Фатаво ҳиндия).

يَقْرَأُ سُورَةَ الْفَاتِحَةِ وَآيَةَ الْكُرْسِيِّ ثُمَّ يَقْرَأُ سُورَةَ { إذَا زُلْزِلَتْ } وَأَلْهَاكُمْ التَّكَاثُرُ

“Фотиҳа” сураси, “Оятал курсий”, сўнг “Иза зулзилат” ва “Алҳакумут такасур” сурасини ўқийди” (Фатаво ҳиндия).

عَنْ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: اقْرَءُوا يس عَلَى مَوْتَاكُمْ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ وَصَحَّحَهُ

Маъқил ибн Ясар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ўликларингизга “Ёсин”ни қироат қилинг”, дедилар”.

وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ يُسْتَحَبُّ أَنْ يَقْرَأَ عَلَى الْقَبْرِ بَعْدَ الدَّفْنِ أَوَّلَ سُورَةِ الْبَقَرَةِ وَخَاتِمَتَهَا

“Ибн Умар розияллоҳу анҳу дафндан кейин Бақара сурасининг аввали ва охирини ўқишни мустаҳаб санардилар” (Жавҳаратун наййира).

وَفِي شَرْحِ اللُّبَابِ وَيَقْرَأُ مِنْ الْقُرْآنِ مَا تَيَسَّرَ لَهُ مِنْ الْفَاتِحَةِ وَأَوَّلِ الْبَقَرَةِ إلَى الْمُفْلِحُونَ وَآيَةِ الْكُرْسِيِّ - وَآمَنَ الرَّسُولُ - وَسُورَةِ يس وَتَبَارَكَ الْمُلْكُ وَسُورَةِ التَّكَاثُرِ وَالْإِخْلَاصِ اثْنَيْ عَشَرَ مَرَّةً أَوْ إحْدَى عَشَرَ أَوْ سَبْعًا أَوْ ثَلَاثًا ، ثُمَّ يَقُولُ : اللَّهُمَّ أَوْصِلْ ثَوَابَ مَا قَرَأْنَاهُ إلَى فُلَانٍ أَوْ إلَيْهِمْ

“Лубоб”нинг шарҳида Қуръони каримдан муяссар бўлганича “Фотиҳа”, “Бақара”нинг аввали муфлиҳунгача ва “Оятал курсий”, “Аманар Расул”, “Ясин”, “Мулк”, “Такасур”, ўн икки марта ёки ўн бир ёки етти ёки уч мартса Ихлос сурасини тиловат қилади: “Аллоҳумма авсил саваба ма қароъна ила фулонин ав илайҳим” деб дуо қилади (дейилган) (Раддул муҳтор).
Маъноси: Ўқиган нарсамизнинг савобини фалончига ёки уларга етказгин.

وَعَنْ عُثْمَانَ رضي الله عنه قَالَ: كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا فَرَغَ مِنْ دَفْنِ الْمَيِّتِ وَقَفَ عَلَيْهِ وَقَالَ: "اِسْتَغْفِرُوا لِأَخِيكُمْ وَسَلُوا لَهُ التَّثْبِيتَ, فَإِنَّهُ الْآنَ يُسْأَلُ" رَوَاهُ أَبُو دَاوُد

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитнинг дафнидан фориғ бўлгач, уни устида туриб:
“Биродарингизга истиғфор айтиб, собит туришини сўранглар. Чунки, у ҳозир сўралаяпти” Абу Довуд ривояти.

وَإِذَا أَرَادَ الدُّعَاءَ يَقُومُ مُسْتَقْبِلَ الْقِبْلَةِ

“Дуо қилмоқчи бўлса, қиблага юзланиб туради” (Фатаво ҳиндия).

ثُمَّ يَدْعُو قَائِمًا طَوِيلًا ، وَإِنْ جَلَسَ يَجْلِسُ بَعِيدًا أَوْ قَرِيبًا بِحَسَبِ مَرْتَبَتِهِ فِي حَالِ حَيَاتِهِ

“Сўнг узоқ туриб дуо қилади. Агар ўтирса, (зиёратчи маййитнинг) ҳаётидаги мартабасига қараб узоқ ёки қисқа ўтиради” (Раддул муҳтор).

ҚАБРЛАРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШДАН МАҚСАД

Қабрларни зиёрат қилишдан мақсад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, қабрни кўриб, бу олам ўткинчи эканига ишонч ҳосил қилиш ва панд-насиҳат олишдир. Инсон қабрни кўриб ибрат олиб, ўз вафоти ҳамда қабрга тушишини ўйлаб, охиратга ўзини-ўзи тайёрлаб боради.

عَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ كُنْتُ نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ الْقُبُورِ فَزُورُوهَا فَإِنَّهَا تُزَهِّدُ فِي الدُّنْيَا وَتُذَكِّرُ الْآخِرَة

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Энди, зиёрат қилаверинглар. Чунки, у дунёда зоҳид қилиб, охиратни эслатади” дедилар” Ибн Можа ривояти.
Иккинчи томондан силаи раҳмни адо қилган ҳисобланади. Қабр эгаси ҳаққига қилган дуои истиғфоридан албатта ажр олади. Муқарраб бандаларнинг қабрларини зиёрат қилиш орқали файз ва барака ҳосил қилиб, ўша муқарраб бандалар юрган йўлдан бориб, улардан бирига айланишни қасд қилади.

ҚАБРЛАРНИ ОЁҚ ОСТИ ҚИЛИШ ВА ҚАБРГА ТЕГИШЛИ ҲУКМЛАР

Шариат қабрларни зиёрат қилиш борасида васатий йўлни ихтиёр қилган. Шариат қабристонларни қаровсиз ташлаб қўйиш ва уларни улуғлашда ҳаддан ошишдан қайтарган.

عَنْ أَبِي مَرْثَدٍ الْغَنَوِيّ رَضِيَ اللهُ عَنْه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللّهِ صلى الله عليه وسلم "لاَ تَجْلِسُوا عَلَى الْقُبُورِ وَلاَ تُصَلّوا إِلَيْهَا"

Абу Марсад Ғанавий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қабр устига ўтирманглар ва унга қараб намоз ўқиманглар” дедилар” Муслим ривояти.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْه عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لأَنْ يَجْلِسَ أَحَدُكُمْ عَلَى جَمْرَةٍ فَتُحْرِقَ ثِيَابَهُ فَتَخْلُصَ إِلَى جِلْدِهِ خَيْرٌ لَهُ مِنْ أَنْ يَجْلِسَ عَلَى قَبْرٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, бирингизнинг чўғ устига ўтириши, у кийимини куйдириб, баданига ўтиши, унинг учун қабр устига ўтирганидан кўра яхшироқдир”, дедилар”.
Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилишган.

قَالَ عَلَاءٌ التَّرْجُمَانِيُّ يَأْثَمُ بِوَطْءِ الْقُبُورِ لِأَنَّ سَقْفَ الْقَبْرِ حَقُّ الْمَيِّتِ كَذَا فِي الْقُنْيَةِ

“Алоут таржумоний: “Қабрларни босиш билан гуноҳкор бўлади. Чунки, қабрнинг усти маййитнинг ҳаққидир. Қуняда шундай дейилган” (Фатаво ҳиндия).

وعن عمرو بن حزم قال :" رآني النبي صلى الله عليه و سلم متكئا على قبر فقال : لا تؤذ صاحب هذا القبر أولا تؤذه". رواه أحمد

Амр ибн Ҳазм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрга суянган ҳолатимни кўриб:
“Бу қабр соҳибига озор берма” дедилар ёки “Унга озор берма” дедилар” Имом Аҳмад ривояти.

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْه  قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَنْ يُجَصَّصَ الْقَبْرُ وَأَنْ يُقْعَدَ عَلَيْهِ وَأَنْ يُبْنَى عَلَيْهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ الْبُخَارِيَّ. وَلَفْظُ التِّرْمِذِيِّ: نَهَى النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَنْ تُجَصَّصَ الْقُبُورُ وَأَنْ يُكْتَبَ عَلَيْهَا وَأَنْ يُبْنَى عَلَيْهَا وَأَنْ تُوطَأَ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрни бўр билан сувашни, унинг устига ўтиришни ва унинг устига бино қуришни наҳйи қилганлар”.
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Термизийнинг лафзида:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларнинг бўр билан сувалишидан, уларнинг устига ёзилишидан ва уларнинг устига бино қурилишидан ва босилишидан қайтарганлар”, дейилган.
Юқорида зикр қилинган ҳадислардан маълум бўладики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни қаровсиз ташлаб беҳурмат қилишга, депсалаб ҳорлашга ва ношаръий таъзимлашга қарши турганлар, яъни қабр эгаларининг ҳаққини васатий йўл билан амалга оширганлар ва умматга бу борада ҳам намуна бўлганлар. Ҳа, агар қабристонларда ношаръий ҳаракъатлар кўзга ташланса, тушунтириш ишлари орқали халққа қабрларни зиёрати борасидаги бидъат билан суннат орасини очиб бериш лозим бўлади. Бу борада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис нақл қилинган:

عَنْ أَبِي الْهَيَّاجِ رَضِيَ اللهُ عَنْه قَالَ: قَالَ لِي عَلِيُّ بْنُ أَبِي طَالِبٍ: أَلاَ أَبْعَثُكَ عَلَى مَا بَعَثَنِي عَلَيْهِ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَنْ لاَ تَدَعَ تِمْثَالاً إِلاَّ طَمَسْتَهُ وَلاَ قَبْرًا مُشْرِفًا إِلاَّ سَوَّيْتَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ الْبُخَارِيَّ

Абул Ҳайёж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Менга Али ибн Абу Толиб:
“Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени юборган нарса билан юборайми?! Бирорта тимсолни қўймай йўқ қиласан. Бирорта кўтарилган қабрни қўймай текислайсан”, деди”.
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
“Исломда жонли нарсалар ҳайкали ҳаромдир. Чунки бу иш ақиданинг бузилишига олиб келиши мумкин. Бунга ҳайкал ва суратларга сиғиниш тарихи гувоҳ. Ривоятларда баён қилинишича, ўтган қавмларда аҳли солиҳ кишилар ўтса, уларни эслаб туриш учун суратлари ёки ҳайкалларини қўйишган. Биринчи авлод уларни тўғри маънода ҳурмат билан эслаб турган. Кейинги авлодлар оталаримиз буларни ҳурмат қилар эди, деб ўзларидан бир нарсаларни қўшиб, сурат ва ҳайкалларнинг эҳтиромини яна ҳам зиёда қилишган.
Шундоқ қилиб бориб, бир неча авлоддан сўнг мазкур сурат ва ҳайкалларга ибодат қилиш бошланган. Ана ўша аччиқ тажриба юзасидан Исломда жонли нарсаларнинг ҳайкал ва суратларини чизиш ва ишлаш ман қилинган.
Қабрга сиғиниш ҳам қабрларни зийнатлаш, уларнинг устига турли бинолар қуриш туфайли келиб чиққан. Шунинг учун ҳам қабрларни баланд кўтаришга рухсат йўқ.
Жумҳур уламолар, жумладан, Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик ва Имом Аҳмадлар қабрнинг устидаги тупроқни туянинг ўркачига ўхшатиб бир қарич миқдорда кўтарса бўлади, чунки Суфён ат-Таммордан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабри шунчалик кўтарилганлиги зикр қилинган” (Ҳадис ва ҳаёт).
Қабрни гипс ва шунга ўхшаш қурилиш материаллари билан мустаҳкамлаш ҳамда унинг устига гуммбаз қилиш жоиз эмас. Набиу соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамда икки ёнларидаги Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларнинг қабрлари гипсга ўхшаш нарсалар билан мустаҳкамланмаган. Балки, хом лойдан бўлган.

وَعَنْ أَبِي حَنِيفَةَ : يُكْرَهُ أَنْ يَبْنِيَ عَلَيْهِ بِنَاءً مِنْ بَيْتٍ أَوْ قُبَّةٍ أَوْ نَحْوِ ذَلِكَ ، لِمَا رَوَى جَابِرٌ { نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ تَجْصِيصِ الْقُبُورِ ، وَأَنْ يُكْتَبَ عَلَيْهَا ، وَأَنْ يُبْنَى عَلَيْهَا } رَوَاهُ مُسْلِمٌ

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:
“Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни гипс билан сувашдан, унга ёзишдан ва унга бино қилишдан қайтарганлар” Муслим ривояти. Ҳадисга биноан қабр устига уй ёки гумбаз ёки шунга ўхшаш нарса қилиш макруҳдир” (Раддул муҳтор).
Лекин қабрларни лой билан суваш борасида “Раддул муҳтор”да шундай дейилган:

الْمُخْتَارُ أَنَّهُ لَا يُكْرَهُ التَّطْيِينُ

“Мухтор қавл шуки, лой билан суваш макруҳ эмас” (Раддул муҳтор).

قال ابن مسعود رضي الله عنه مَا رَآهُ الْمُسْلِمُونَ حَسَنًا فَهُوَ عِنْدَ اللَّهِ حَسَنٌ

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Мусулмонлар яхши деб билган нарса, Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳам яхшидир” (Мирқотул мафотиҳ).

لَا بَأْسَ بِالْكِتَابَةِ إنْ اُحْتِيجَ إلَيْهَا حَتَّى لَا يَذْهَبَ الْأَثَرُ وَلَا يُمْتَهَنَ

“Асар кетиб, қабр оёқ ости бўлмаслиги учун ёзиб қўйишга эҳтиёж туғилса, (белги сифатида) ёзиб қўйишни зарари йўқ” (Раддул муҳтор). Қабрга дафн этилган кишига белги бўладиган миқдорда ёзиш жоиз, лекин ундар ортиқ ёзиш жоиз эмас. Агар ёзишга ҳожат йўқ бўлса, ёзмагани авлодир. Қабрга оят ва ҳадисларни ёзиш мутлоқ жоиз эмас.

إنَّهُ يُكْرَهُ كِتَابَةُ شَيْءٍ عَلَيْهِ مِنْ الْقُرْآنِ

“Қуръондан бирор нарсани ёзиш макруҳдир” (Раддул муҳтор).
Оми халқ томонидан авлиёуллоҳларнинг қабрларини зиёрат қилишга доир асрлар оша бойитилиб келинаётган “бидъатлар”, жумладан, чироғ ёқиш, сажда қилиш, тавоф қилиш, ўпиш, пешона ва кўзга қабр тупроғини суртиш, намозда тургандек қабр олдида икки қўлни боғлаб туриш, рукуъдаги каби таъзим қилиш кабиларнинг бирортаси муътабар ҳанафий мазҳаби китобларида учрамайди. Агар ҳозир бирор авлиё қабри устига бориб одамларни кузатсангиз юқоридаги манзарга ўзингиз гувоҳ бўласиз. Лекин, улардан бирортасини ҳанафий мазҳаби китобларида “Қабр зиёрати” деб алоҳида ажратилган бобларда учратмаймиз.

ҚАБР УСТИНИ ГИПС БИЛАН СУВАШ ВА УНГА ГУМБАЗ ЯСАШ

Қабр устини гипс билан суваш, гумбаз қилиб қоплаш борасида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадислар юқорида келтирилди. Аҳли сунна вал жамоа олимлари юқорида ўтган ҳадислар асосида гипс билан суваш ва гумбаз қилишни ҳаром деб фатво берганлар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари, ҳанафий мазҳаби китобларини тадвин қилган имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ:
“Қабрдан чиққан тупроққа зиёда қилишни саҳиҳ деб билмаймиз. Гипс ёки тупроқ билан шувашни макруҳ деб биламиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни тўрт бурчак қилишдан ва уни гипс билан шувашдан қайтарганлар. Шу бизнинг мазҳабимиз ва Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг иршодларидир” (Китобул осор).
Абул Ҳайёж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Менга Али ибн Абу Толиб:
“Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени юборган нарса билан юборайми?! Бирорта тимсолни қўймай йўқ қиласан. Бирорта кўтарилган қабрни қўймай текислайсан”, деди”.
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Ушбу ҳадисга мувофиқ имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ Маккаи мукаррамадаги имомлар қабрига қурилган иморатларни бузишга ҳукм қилганлар (Шарҳи Муслим ли имом ан-Нававий).
Валиюллоҳларнинг қабрлари устига қуриладиган қуббларни, валийларнинг ўзлари яхши деб билмаганлар ва унга ижозат ҳам васият ҳам қилмаганлар. Бирор совдогар тушида бирор жойга рамзий қабр қилишни кўриб, рамзий қуббали мақбара қилса ва инсонлар бора-бора унга сиғинишни бошлашса, қандай ҳам ёмон ҳолат. Ҳанафий мазҳабининг муътабар китобларидан, жумладан, “Раддул муҳтор”, “Қозихон”, “Сирожия”, “Фатво ҳиндия”, “Дуррул мухтор” ва “Кабирийлар”да қабр устига бино қилиш жоиз деб билинмаган. Бу ҳақда ибн Обидийн раҳматуллоҳо алайҳ шундай деганлар:

وَأَمَّا الْبِنَاءُ عَلَيْهِ فَلَمْ أَرَ مَنْ اخْتَارَ جَوَازَهُ

"Аммо, Уни устига бино қилишнинг жоизлигини ихтиёр қилган бирор кишини кўрмадим" (Раддул муҳтор).
Қози Саноуллоҳ ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳ:
"Авлиёуллоҳлар қабрлари устига бино қилиш, чироғ ёқиш ҳаром ишлардандир".

ҚАБР УСТИНИ ҒИЛОФ БИЛАН ҚОПЛАШ

Қабр устига ғилоф қопламоқ жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаи киромлар, тобиинлар ва тўғри йўл имомлари замоналарида бирор қабр устига ғилоф ёпилмаган. Бу ҳақда ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:

فِي الْأَحْكَامِ عَنْ الْحُجَّةِ : تُكْرَهُ السُّتُورُ عَلَى الْقُبُورِ

"Ҳужжат"дан "Аҳкомда" нақл қилиб келтирилади: "Қабр устини қоплаш макруҳдир" (Раддул муҳтор).

ҚАБРГА ЧИРОҒ ЁҚИШ

Қабрни чироғ, қандил ёрдамида ёритишдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтариб қўя қолмаганлар. Балки, ундай кишиларга лаънат айтганлар. Бу ерда қабр устига анъанавий бидъатга айланиб чироғ ёқиш ҳақида сўз бормоқда. Кечки пайт дафн қилаётганда қабр ичини ёритиб туришда ҳеч қандай кароҳият йўқ.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لَعَنَ الله زَائِرَاتِ الْقُبُورِ وَالْمُتَّخِذِينَ عَلَيْهَا الْمَسَاجِدَ وَالسُّرُجَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни ва қабрлар устига масжид қуриб, чироқ ёқувчиларни лаънат қилсин”, дедилар”.
Сунан эгалари ривоят қилишган.
Алил Қори ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадис шарҳида шундай деганлар:

والنهي عن اتخاذ السرج لما فيه من تضييع المال لأنه لا نفع لأحد من السراج ولأنها من آثار جهنم وإما للإحتراز عن تعظيم القبور كالنهي عن اتخاذ القبور مساجد كذا قاله بعض علمائنا.

"Чироғ ёқишда молни зоя қилиш бўлгани учун қайтарилган. Чунки, чироғдан бирор кишига манфаат йўқ. Зеро, у жаҳаннам асарларидандир ёки қабрларни масжид қилиб тутишдан қайтарилгани каби қабрларни улуғлашдан сақланиш учун (чироғ яқишдан қайтарилган). Баъзи уламоларимиз шундай деганлар" (Мирқотул мафотиҳ).
Қози Саноуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ:
"Қабрни ҳаддан зиёд баланд қилиш, уни устига бино қилиш, авлиё шарафига байрам ўтказиш, чироғ ёқиш ва шунга ўхшаш нарсалар бидъатдир. Улардан баъзиси ҳаром ва баъзиси макруҳдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрга шам ёқувчи ва сажда қилувчиларга лаънат бўлсин деганлар. Сўзларининг давомида, мени қабримни байрам ва масжид қилманглар деганлар. Масжидда сажда қилинади. Байрамда эса, йилда бир кунни тайин қилиб, жамланилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розияллоҳу анҳуни баланд қабрларни текислаш ва қаерда тасвир кўрса ўчиришга юборганлар" деган.

ҚАБРЛАРНИ ТАВОФ ҚИЛИШ ВА УЛАРГА САЖДА ҚИЛИШ

Жоҳил инсонлар қабр остонасини ўпиб, сажда қилиб, уни тавоф қиладилар. Бу ишларнинг барчаси шаръан рухсат берилмаган ишлардандир. Аҳли сунна вал жамо мазҳаби бундай қилишни ҳаром деб таъкидлаган. Чунки, қабрларни тавоф қилиш, сажда қилиш, рукуъ қилиш ва қўлни боғлаб туриш ибодат шаклларидан ҳисобланади. Бизнинг шариатимизда қабрларни ибодатда қилинадиган амаллар билан улуғлашга рухсат берилмаган. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтган умматларни қабр зиёратларида ғулувга кетиб адашганликларини билар эдилар. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларини ундай ишларни қилишдан сақланишга чақирдилар ва ҳамда бу ишларни қилмасликни васият қилдилар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: لَمَّا نُزِلَ بِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم صلى الله عليه وسلم طَفِقَ يَطْرَحُ خَمِيصَةً لَهُ عَلَى وَجْهِهِ فَإِذَا اغْتَمَّ بِهَا كَشَفَهَا عَنْ وَجْهِهِ فَقَالَ: وَهُوَ كَذَلِكَ لَعْنَةُ اللهِ عَلَى الْيَهُودِ وَالنَّصَارَى اتَّخَذُوا قُبُورَ أَنْبِيَائِهِمْ مَسَاجِدَ يُحَذِّرُ مَا صَنَعُوا. رَوَاهُمَا الشَّيْخَانِ.

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жон таслим вақти келганда, юзларига хомийса(чойшабсимон кийим)ни ташлар, қачон нафаслари қисса уни очиб ташлар эдилар. У зот ўша ҳолатда туриб:
"Яҳудий ва насронийларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, анбиёларининг қабрларини масжид қилиб олдилар, деб улар қилган нарсадан огоҳлантирар эдилар".
Иккисини икки шайх ривоят қилишган.

عَنْ جُنْدُبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْه قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَبْلَ أَنْ يَمُوتَ بِخَمْسٍ وَهُوَ يَقُولُ: إِنِّي أَبْرَأُ إِلَى اللهِ أَنْ يَكُونَ لِي مِنْكُمْ خَلِيلٌ فَإِنَّ اللهَ تَعَالَى قَدِ اتَّخَذَنِي خَلِيلاً كَمَا اتَّخَذَ إِبْرَاهِيمَ خَلِيلاً وَلَوْ كُنْتُ مُتَّخِذًا مِنْ أُمَّتِي خَلِيلاً لاتَّخَذْتُ أَبَا بَكْرٍ خَلِيلاً أَلاَ وَإِنَّ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ كَانُوا يَتَّخِذُونَ قُبُورَ أَنْبِيَائِهِمْ وَصَالِحِيهِمْ مَسَاجِدَ أَلاَ فَلاَ تَتَّخِذُوا الْقُبُورَ مَسَاجِدَ إِنِّي أَنْهَاكُمْ عَنْ ذَلِك. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ.

Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан беш кун олдин:
"Мен Аллоҳ ҳузурида сизлардан халилим борлигидан ўзимни поклайман. Чунки Аллоҳ таоло Ўзига худди Иброҳимни халил қилганидек, мени ҳам халил қилиб олди. Агар умматимдан халил оладиган бўлсам, Абу Бакрни халил қилиб олган бўлар эдим. Огоҳ бўлинглар, сиздан олдин ўтганлар анбиёлари ва солиҳларининг қабрларини саждагоҳлар қилиб олар эдилар. Огоҳ бўлинглар, қабрларни саждагоҳ қилиб олманглар. Албатта, мен сизларни бундан қайтараман", дедилар".
Муслим ва Насаий ривоят қилишган.

عَنْ عَطَاءِ بْنِ يَسَارٍ رَضِيَ اللهُ عَنْه أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: « اللَّهُمَّ لاَ تَجْعَلْ قَبْرِي وَثَناً يُعْبَدُ، اشْتَدَّ غَضَبُ اللَّهِ عَلَى قَوْمٍ اتَّخَذُوا قُبُورَ أَنْبِيَائِهِمْ مَسَاجِدَ

Ато ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳим қабримни ибодат қилинадиган бутхона қилиб қўймагин. Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган қавмга Аллоҳнинг ғазаби қаттиқ бўлди" (Мушкот).

عَنْ قَيْسِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْه قَالَ : أَتَيْتُ الْحِيرَةَ فَرَأَيْتُهُمْ يَسْجُدُونَ لِمَرْزُبَانٍ لَهُمْ ، فَقُلْتُ : رَسُولُ اللَّهِ ? أَحَقُّ أَنْ يُسْجَدَ لَهُ ، قَالَ : فَأَتَيْتُ النَّبِيَّ ? فَقُلْتُ : إنِّي أَتَيْتُ الْحِيرَةَ فَرَأَيْتُهُمْ يَسْجُدُونَ لِمَرْزُبَانٍ لَهُمْ فَأَنْتَ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَحَقُّ أَنْ يُسْجَدَ لَك قَالَ : « أَرَأَيْتَ لَوْ مَرَرْتَ بِقَبْرِي أَكُنْتَ تَسْجُدُ لَهُ » ؟ قَالَ : قُلْتُ : لا ، قَالَ : « فَلا تَفْعَلُوا لَوْ كُنْتُ آمِرًا أَحَدًا أَنْ يَسْجُدَ لأَحَدٍ لأَمَرْتُ النِّسَاءَ أَنْ يَسْجُدْنَ لأَزْوَاجِهِنَّ لِمَا جَعَلَ اللَّهُ لَهُمْ عَلَيْهِنَّ مِنْ الْحَقِّ » .

Қайс ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Ҳийрага келдим, уларни ўз сардорларига сажда қилаётган ҳолатларида кўрдим. Мен: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда қилинишга ҳақлироқ" дедим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб: "Ҳийрага бордим, уларни ўз сардорларига сажда қилаётган ҳолатларида кўрдим. Эй, Аллоҳнинг Расули сажда қилинмаоқликка ҳақлироқсиз" дедим. У зот:
"Сен менинг қабримдан ўтсанг, унга сажда қилармидинг?" дедилар. У: "Йўқ" деди. У зот:
"Бундай қилманглар. Агар бирор кишини бирор кишига сажда қилишга амр қилганимда, Аллоҳ таоло аёлларнинг зиммасига эрларининг ҳаққларини юклаб қўйганлиги туфайли, аёлларни ўз эрларига сажда қилишга амр қилган бўлар эдим" дедилар" (Мушкот).
Ушбу ҳадислар борасида яхшилаб тафаккур юритсангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларини қабрпарастлик қилишларидан қайтарганликларини ҳис қиласиз. Расулуллоҳ ўз умматларини қабрпарастликдан қайтариб, қабрга сажда қилувчиларни бутпарастлик деб, уларга лаънат айтганлар. Қабрга сажда қилувчилар сабабли Аллоҳ таолонинг ғазаби қаттиқлашади.
Ушбу юқорида ўтган ҳадислардан келиб чиқиб, аҳли сунна вал жамоа олимлари қабрга сажда қилувчиларни очиқдан-очиқ ширк амалини қилувчилар деб, айтганлар.
Мулла Али Қорий раҳматуллоҳи алайҳ " Яҳудий ва насронийларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин " ҳадисининг шарҳида: "Яҳудий ва насронийларнинг лаънатга дучор бўлганликларига сабаб Пайғамбарларини хотиралаш мақсадида уларга сажда қилганликлари бўлган. Бу эса, очиқдан-очиқ ширкдир. Ёҳуд пайғамбарлари дафн этилган жойда Аллоҳ таоло амр этган намозни бир вақтда икки ишни бажарамиз деб ўқиганлар ва сажда вақтида пайғамбарлари қабрига қараб сажда қилганлар. Аллоҳ таолонинг ибодатида туриб пайғамбарларини улуғлаш қабр зиёратида ғулув кетиш ва ҳиссий ширк ҳисобланади. Чунки, бу ишда махлуққа ибодат қилиш мавжуддир. Бунга эса, шариатда рухсат берилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ишдан умматларини қайтаришларига сабаб шуки, қабрларга бу тарзда сиғиниш ширк ва аҳли китобларнинг гўё суннатига айланиб қолгандир.
Шоҳ валиюллоҳ Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Фавзул кабир” асарларида:
“Агар жоҳилия шаккокларининг ақоид ва амалларини тасаввур қилишни истасанг замонамиз жоҳилларини қадамжоларга бориб, қай тарзда ширк амалларини қилаётганлариг


1 йил аввал 3077 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига далил-ҳужжатлар давоми...
1 йил аввал 8365 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз
Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан бошқасининг ўртасидаги давоми...
1 йил аввал 1456 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
1 йил аввал 2458 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
1 йил аввал 379 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
1 йил аввал 1051 fiqh.uz