Тобут кўтариш тўғрисида


Тобутни тўрт киши бўлиб кўтариш суннатга мувофиқдир. Чунки ибн Масъуд (р.а): “Жанозада иштирок этган кишилар тобутни ҳамма томонидан кўтарсин. Зеро, бу суннатдандир”, деганлар. Абу Дардо(р.а)нинг ҳам тобутни тўрт оёғидан кўтариш суннатлиги ҳақида айтган сўзлари бунинг ёрқин далилидир.

Шофиий (р.а) мазҳабида тобутни икки киши кўтариши суннат ҳисобланади. Ва Саъд ибн Маоз (р.а)нинг тобутлари икки киши томонидан кўтарилганини далил қилиб келтирилади. Ҳанафий мазҳаб уламолари Саъд ибн Маознинг тобутлари Малоикалар издиҳоми учун икки киши томонидан кўтарилганини бир қанча далил ва ҳужжатлар келтириш билан исбот қилишади.
Маййит кўтариб кетилаётганда, йўлда турган ҳар бир одам у ўтиб кетгунича ўрнидан туришлари мустаҳаб. Маййит кўтариб кетилаётганини кўрган одамлар Аллоҳ таолога ўзини ҳаётда қолдиргани учун шукрлар айтиш билан бирга, бир куни келиб ўзининг ҳам ҳоли мана шундоқ бўлишини хаёлига келтириши ва ибратланиши лозимдир. Маййит кўтариб кетилаётганини кўрганлар ҳеч бўлмаса бир неча қадам юриб қўйиши одобдандир.
Ёш бола жасадини бир киши икки қўлида кўтариб боради. Катталарники эса тобутда олиб борилади. Тобут кўтариб кетилаёганда унинг орқасидан пиёда юриш афзал саналади. Зеро, Савбон (р.а) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қўйидагиларни ривоят қилган, "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан маййит олиб кетилаётганда бирга эдик, у зотнинг уловлари ҳам бор эди. Лекин шунга қарамасдан жанозани дафн қилиб қайтгандан кейин уловларига миндилар. Расулуллоҳ(с.а.в)дан бунинг боисини сўралганда, шундай дедилар, “Малоикалар пиёда юриб кетаётгани учун мен уловда бўлишни истамадим, кетганидан кейин уловимга миндим". Бу ривоятда тобут ортидан пиёда юриш афзал эканига далолат бор.
Тобут ортидан овозни кўтариб йиғлаш, қичқириш, ёқа йиртиб дод-вой солиш кабилар шариатимизда ман қилинган амаллардир. Олов кўтариб, маййит орқасидан юриш ҳам шулар жумласидан. Абу Мусо ал-Ашъарий(р.а) вафот этаётганларида. “Менинг тобутим ортидан олов билан эргашманглар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу ишдан қайтарганликларини эшитганман”, деганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси муборакларида маййитни лаҳадга қўйишдан олдин ўтириш ножоизлиги алоҳида таъкидланган. Маййитни иложи борича тезроқ дафн қилишга шошилиш лозим. Имом Ахмад ва Насоий(р.а)лар ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Яъни, “Агар маййит яхши одам бўлса, уни кутиб турган жойига имкони борича тезроқ етказиш яхшироқдир ва агар яхши одам бўлмаса, у ҳолда бу номақбул юкни тезроқ елкаларингиздан туширингизлар” деганлар.


7 йил аввал 7656 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Азанинг муддати
Аза муддати уч кундир. Уламолар бунга Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисни далил қилиб келтирадилар:  لاَ يَحِل لاِمْرَأَةٍ تُؤْمِنُ давоми...
9 йил аввал 12476 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жасадни бошқа юртга кўчириш
Ўлган одамнинг жони узилган шаҳарга ёки қишлоққа кўмиш мустаҳаб амалдир. Уни вафот топган жойидан бошқа бир жойга кўчиришни кўпчилик уламоларимиз макруҳ, деганлар ва бу ишнинг макруҳлигининг бир неча сабабларини давоми...
9 йил аввал 10300 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабр зиёрати одоблари
Авволо, ниятни тўғриламоқ, ихлос билан, холис Аллоҳ учун зиёрат қилиш лозим; Зиёрат пайтида таҳоратли бўлиш суннатдир; Қисқа муддат бўлса ҳам, дунё машғулотларини тарк этиб, охиратни ўйлаш; Зиёратгоҳда давоми...
7 йил аввал 9073 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабрга белги қўйиш ёки бир жойга яқин қариндош-уруғларни бир жойга қўйиш
Қабрни белгилаш учун тош ёки шунга ўхшаш табиий, содда нарсалар қўйиш мумкин. Белгилашнинг ҳам, яқин кишиларни бир жойга қўйишнинг ҳам ҳикмати битта, у ҳам бўлса, тириклар уларни зиёрат қилишда тез ва осон давоми...
7 йил аввал 9189 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қабрнинг сифати
 Қабр икки хил – кифоя қилгудек ёки мукаммал бўлади. «Кифоя қилгудек» деганимиз одам бўйининг ярмигача чуқурликда кавлангани бўлади. «Мукаммал»и эса одам бўйи баробар, узунлиги маййитнинг давоми...
7 йил аввал 10347 fiqh.uz