Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам муҳтож бўлиб қолса


Савол: Нисоб эгаси бўлмаган киши уйида боқаётган қўйини қурбонлик қилишни ният қилган бўлса-ю, муҳтож бўлиб сотишга тўғри келиб қолса нима қилади?

Жавоб: Қўй эгаси нисоб эгаси бўладими ё бўлмайдими “шу қўйни қурбонлик қиламан деб ният қилган бўлса зиммасига қурбонлик лозим бўлиб қолмайди. Ҳоҳласа сотади, ҳоҳласа алмаштиради. Роддул мухторда “ Бир кишининг мулкида қўйи ёки моли бўлса-ю уни қурбонлик қилишни ният қилса ўшани  қурбонлик қилиши вожиб бўлиб қолмайди” дейилган. Шунингдек ҳайвон сотиб олаётган пайтда уни қурбонлик қилишни ният қилмаса сўнг қурбонлик қилишни ният қилса ўшани қурбонлик қилиш вожиб бўлиб қолмайди. Сотиб олинаётган пайтда уни қурбонлик қилиш нияти топилмагани учун. Албатта нисоб эгаси бўлмаган киши қурбонлик кунларида қурбонлик қилиш ниятида жонвор сотиб олса ўша ҳайвонни қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Агар фақир киши қурбонлик кунларидан аввал қурбонлик қилиш ниятида жонвор сотиб олса ўшани қурбонлик қилиши вожиб эмас. Ҳоҳласа сотади ҳоҳласа алмаштираверади. Фарқ қурбонлик қилиш ниятида қурбонлик кунлари сотиб олиш ва қурбонлик кунларидан олдин сотиб олишдадир.


1 йил аввал 488 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Назр қилишнинг турлари
Аслида Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мумкин бўлган ҳар қандай ибодатни ҳам назр қилиш мумкин, бироқ бу ерда фақат жонлиқ сўйишни назр қилиш ҳақидаги ҳукмларни баён қилмоқчимиз.Назр қилиш, хусусан, кутилаётган бир давоми...
1 йил аввал 1576 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг фазилатлари
بسم الله الرحمن الرحيم 1-БОБ Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати.  وَالْفَجْرِ (1) وَلَيَالٍ давоми...
1 йил аввал 2031 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг тарихи ва ҳақиқати
3-БОБ Қурбонликнинг ҳақиқати. Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади: "Саҳобалар сўрашди:  “Ё Росулоллоҳ (сав), қурбонликнинг ҳақиқати давоми...
1 йил аввал 1829 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликка оид савол-жавоблар
Савол: Баъзилар фотиҳага келганлар таомланиб кетсинлар деган ниятда, арафа куни ёки қурбонлик куни, ийд намозидан олдин жонлиқларни сўядилар. Шу қурбонлик ҳисобланадими? Жавоб: Шаҳарда давоми...
1 йил аввал 2031 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонлик кимларга вожиб?
Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб? Жавоб: Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт. 1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи давоми...
1 йил аввал 2370 fiqh.uz