26-дарс. 5. Ойликлар ва иш ҳақлари учун солинадиган солиқлар


Бу ҳам тўғридан-тўғри даромадга солинадиган янги солифлар жумласидандир. Кўпинча солиқнинг ўсиб борувчи турига мансуб бўлади. Ходимларнинг ойликларидан ва ишчиларнинг иш ҳақларидан, давлат ҳисоби учун улар берилаётган вақтда олиб қолинади. Ушбу солиқ тури тўғрисида шариатнинг ҳукми қандай эканлигини қуйидагилардан билиш мумкин.

Исломда закот фойдадан эмас, сармоядан олинишини билдик. Шу ўринда баъзилар, экин-тикин ва мева-чевалардан ҳамда, йил давомида қилинган фойдадан олинадиган закот, даромад закоти эмасми”,  дейиши мумкин.
1. Экин ва мевалар закоти:
Экин ва мевалар ер ва дарахтнинг ҳосиласидир. У даромадга яқин бўлсада, лекин фойда эмас. Чунки фойда савдодан сарф-харажатларни чиқаргандан сўнг ҳосил бўлади. Шу билан бирга ер ва дарахтнинг ҳосилаиси ойлик ҳам, иш ҳақи ҳам эмасдир. Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ҳам хусусий ва умумий ойликлар, иш ҳақлари бор бўлиб, улардан закот олинмас эди. Балки закот кишиларнинг шахсий, оилавий ва ижтимоий сарф-харажатларидан ташқари, бойликлари ва даромадларидан яъни нақд пулларидан олинар эди. Ушбу нақд маблағ нисобга етган бўлишлиги ҳам шарт эди.
2. Йил ўртасида қилинган фойданинг закоти:
Бу закот хусусида фиқҳий ихтилоф бор. Масалани кенгроқ томонини олган фуқаҳолар, йил давомида қилинган фойдани, умумий маблағга қўшиб, йил тўлгач барча маблағга бир йил тўлди, деган эътибор билан ҳаммасидан закот чиқаришни айтишади. Бошқалар эса, йил давомида тушган фойдани умумий маблағга қўшмай, балки у учун алоҳида йил ҳисоблашни олдинга суришади.
Гоҳида мерос, васият ёки ҳадя каби йил ўртасида катта фойдага эга бўлса у учун йилни алоҳида ҳисоб қилиш қулай бўлади. Баъзи манбаларда ворид бўлган ривоятларга суянган айрим уламолар, давлат мукофот пулидан закотни олиб қолар эди. Шунга ойлик ва иш ҳақларидан солиқ олишни қиёс қилсак бўлади, деган гумонга боришади. Ҳақиқат кўзи билан қаралса, мукофот пулларидан олинган закот айнан ушбу мукофот пулларининг закоти эмас, балки мукаллаф бериши керак бўлган закотни мукофот пулидан ушлаб қолиш холос. Бу ҳақ-ҳуқуқлар орасидаги “Муқооссоҳ” – (ҳақини ушлаб қолиш ёки кесиб олиш) бобидандир. (Иншаа Аллоҳ,  бу бобга алоҳида тўхталамиз).
Қосим ибн Муҳаммад айтади: “Абу Бакр розиаллоҳу анҳу кишиларга ато[1]ларини бераётганда: “Сенда закоти берилиши керак бўлган мол борми?” деб сўрар эди.
Агар у: “Бор”, деса ўша закотни атосидан олиб қолар, агар: “Йўқ”, деса ундан ҳеч нарса ушлаб қолмай атонинг ҳаммасини топширар эди”.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўзлари бир йил айланмаган молдан закот олмас эдилар. Абу Убайд айтади: “Абу Бакр ва Усмон розияллоҳу анҳумоларнинг одатлари атогача бўлган молдан закот олишлик бўлиб, атодан кейинги маблағдан закот олишмас эди[2]”.
Қудома ибн Мазъундан ривоят қилинади, у киши шундай дейди:
“Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу агар атони чиқарса, уни отамга жўнатар ва агар сенда закотини беришинг керак бўлган мол бўлса, уни сенга бериладиган атодан ҳисоблаб олиб қоламиз”, дер эди[3].
Бугунги кунимизда ҳам баъзи янги давлатларда бунга амал қилинади.
6.Божхона солиқлари.
Бу давлатга ва ундан чиқаётган молларга солинадиган солиқлардир. Яъни буни экспорт ва импорт солиқлари дейилади. Ушбу солиқлардан йиғиладиган маблағ катта бўлганлигидан тўғридан-тўғри бўлмаган солиқлар ичидаги энг аҳамиятли солиқ тури ҳисобланади. Хусусан иқтисоди ўсиб бораётган шаҳарлар хом ашёни экспорт қилиш ва саноат молларини импорт этишда бу солиқни олишади. Ушбу солиқни олишдан бир неча мақсадлар кўзланади. Молиявий тарафдан давлатга кўпроқ маблағ, кирим бўлсин учун, иқтисодий тарафдан ўсиб келаётган ички саноат молларини ҳимоя қилиш учун, (бунда давлат ичкарисида ишлаб чиқарилаётган саноат моллари агар четдан олиб кирилса кўпроқ солиқ жорий қилинади, натижада ички саноат моллари рақобатсиз ўсиш имкониятига эга бўлади). Сиёсий жиҳатдан бошқа давлатлар билан ўзига муносиб шаклда муомала қилиш учун, (яъни бошқа давлатлар агар кўпроқ солиқ олса, улардан ҳам кўпроқ олинади, камроқ олишса, камроқ олиш сиёсатини қўллаш) ёки ижтимоий жиҳатдан давлатга кириб келадиган халқ эҳтиёжи молларидан камроқ ва камолиёт молларидан эса кўпроқ олиш учун бу солиқ турини жорий қилинади.
Бу солиқ хусусида Ислом нуқтаи назаридан қуйидагиларни айтсак бўлади:
а) Ислом диёрларида божхона солиқларининг сиёсий жиҳатдан жорий қилинганлигини кўрамиз. Бу тур ушр номи билан танилган. Мусулмонлар билан уруш ҳолатида бўлганлар биздан қанча бож олишса улардан ҳам шунча ушр олинган.
(Фақат адолат борасида мусулмонлар одил бўлишган. Агар улар мусулмонларнинг барча молларини олишса, мусулмонлар уларнинг барча молларини олишмайди. Балки уйларига етиб олгудек маблағни ўзларида қолдирилади. Чунки гўзал аҳлоқларда мусулмонлар бошқаларга доимо ўрнак бўлишган).
б) Мусулмонлардан олинадиган баъзи закот турлари ҳам ушр номи билан аталган. Айрим изланувчилар ушбу ушрни мусулмонлардан олинадиган божхона солиқлари деб гумон қилишади. Лекин ҳақиқатда бу мусулмонларнинг ботиний моли бўлиб, чегарадан ўтишда зоҳирий молга айлангани учун олинадиган закотдир.
в) Исломда гоҳида ушр олишдан сиёсий ва молиявий мақсадларни ҳам кўзланган. Аҳолининг эҳтиёжи бор товарлардан камроқ, кераксиз нарсалардан кўпроқ ушр олинган.
1. Иброҳимдан ривоят қилинади: “Аҳли зимманинг молларидан 1/20, яъни 5% , маст қилувчи ичимликларида 1/10, яъни 10% ушр олинади”[4].
2. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Набтийлар[5]нинг  ёғ ва буғдойларидан 1/20, яъни 5% оларди. Бу маҳсулотлардан Мадинаи Мунавварага кўпроқ кириб келсин учун божни камайтирган эди. Пахталардан эса 1/10, яъни 10% бож олар эди[6].
г) Шунингдек божхона солиқлари (яъни ушрлар) тўғридан-тўғри бўлмаган солиқлардан истисно тариқасида мусулмонлар ила уруш ҳолатида бўлганларга солинган. Бу “муомалага яраша муомала” сиёсати асосида бўлган. (Юқорида айтганимиздек, бунда ҳам ҳаргиз зулм кўчасига ўтилмаган. Агар мусулмонлардан ярим моли олинса, улардан ҳам ярим олинган, ҳаммасини олиб қўйишса, уларнинг ҳамма моли олиб қўйилмаган, балки уйига етиб оларлик миқдордаги маблағ қайтариб берилган).

________________________________________
[1] (Ато деб – байтул молдан кишиларга ажратилган маълум миқдордаги маблағга айтилади).
[2] (ал-Алвал 504).
[3] (ал-Амвал).
[4] (ал-Хорж. Ибн Одам 69).
[5] (Басра билан Кўфа ўртасида яшаган миллат, уларнинг аксари насронийлар бўлган)
[6] (ал-Амвал. Аби Убайд. 641).


9 йил аввал 5494 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
2-дарс. Мақсадлар йўналтирилган асосий беш жиҳат
(Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади).1. Дин.2. Жон.3. Ақл. 4. Насл.5. Мол. Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мустасфо» номли давоми...
9 йил аввал 6036 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
3-дарс. Манфаатларда ўзаро ёрдам
МУТАХАСИСЛИК ВА АМАЛ ТАҚСИМОТИ. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, уларни бир бирларига эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйди. Ҳар бир тоифа ўзидан бошқаларнинг манфаати учун харакат давоми...
9 йил аввал 5914 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
4-дарс. Охират ва дунё манфаатлари
Охират маслаҳатларини фақатгина нақл орқали билинади. Бу ўринда ақлга суяниб бўлмайди.(Яъни охиратда бўлиши мумкин бўлган фойда ёки зарарни фақатгина оят ва ҳадис орқали билишимиз мумкин. Буларни ақл билан давоми...
9 йил аввал 6255 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
5-дарс. 2-фасл. Қоидалар
- Таърифи:Барча жузъиётларга татбиқ қилиш мумкин бўлган ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади. Ҳозирги асримиз мубоҳисларидан баъзилари қоидага шундай таъриф беришади. “У давоми...
9 йил аввал 5094 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
6-дарс. 6-қоида.
المشقة تجلب التيسيرМашаққат енгилликни жалб қилади. Яъни машаққат бор жойда енгиллик жалб қилинади. Чунки Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло бандалари учун қийинчиликни давоми...
9 йил аввал 5669 fiqh.uz