Намозхон спиртли атирни сепиши


Савол:
Ассалому алайкум, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, сизга кичик бир саволимиз бор. Бозорларда сотилаётган спирт аралашган ҳар турдаги хушбўйлантирувчи атирларни намоз ўқиётганда сепиш мумкинми? Қуръон оятлари ва ҳадис билан исботлаб беринг, илтимос.

Жавоб:Аввало, билиб қўйингки, шариатнинг манбаълари фақат Қуръон ва ҳадисдан иборат эмас. Балки ижмоъ ва қиёс ҳам бор.

Шунингдек, масолиҳи мурсала, урф, шаръу ман қоблана шаръун лана ва бошқа манбаълар ҳам бор. Ҳар бир нарсани Қуръон ва Ҳадис билан исботлаб беришни сўраш Қуръон ва Ҳадис асосида қабул қилинган манбаъларни инкор қилиш бўлади. Иккинчидан, фатво сўровчи киши далил келтиришни талаб қилиши ҳам одоб доирасидан ташқари ҳисобланади.
Мен сизнинг саволингизга барча уламолар иттифоқ қилган гапни келтириш билан жавоб бераман:
Сиз «спирт» деб атаган нарса алкогол моддалар жумласига киради. «Алкогол» сўзи ажнабий тилдан кириб қолган, лекин ажнабийлар ҳам алкоголни араб¬ча «ал-куҳл»дан олишганлиги маълум ва машҳур. Араб табиблари турли моддалардан олинган ал-куҳлни дори сифатида қўллашган. Ана шу алкогол нарсалар шариат нуқтаи-назаридан нажас ҳисобланмайди. Бу ҳукм «ҳамма нарсанинг асли покдир» қоидаси асосида бўлган. Хусусан, ўша алкогол нарсалар холис ўзи бўлса ҳам, бошқа нарса аралаштирилмаган бўлса ҳам, ёки сувга аралаштирилган бўлса ҳам, бари-бир. Шу билан бирга, «хамр», яъни ароқ ва ичимлик ичиб маст бўлиш учун тайёрлаб қўйилган нарсалар маънавий жиҳатдан нажосат ҳисобланади. Шунга биноан, шариат нуқтаи-назаридан алкогол – яъни спиртли нарсалар тиббий ҳожат учун ишлатиладиган қилиб тайёрланган бўлса, улардан терини, яраларни, тиббий асбоб-ускуналарни тозалаш учун, микробларни ўлдириш фойдаланиш мумкин. Шунингдек, тиббий маънода ва тиббий ниятда тайёрлаб қўйилган спиртларни ҳиди яхши бўладиган атирлар учун ишлатилса бўлади, чунки бундаги баъзи бир моддалар фақат ана ўша спирт билангина эриши мумкин. Шунингдек, баъзи бир кремларга ҳам мана шу нарса ишлатилади, бу ҳалиги ичадиган, маст бўлиш учун тайёрлаб қўйилган хамр – ароқ ҳукмига кирмайди. Аммо, алкогол нарса маст қилувчи модда бўлганлиги учун, уни ичмоқ, тановул қилмоқ мутлақо ҳаромдир. Валлоҳу аълам.


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Бўса олишни таҳоратга таъсири
САВОЛ: Бўса олиш таҳоратни синдирадими?ЖАВОБ: Ҳанафийлар наздида таҳоратни синдирмайди. Лекин мазий чиқиб кетса таҳорат синади. Бўса олганда таҳорат қилингани тўғрисида келган ҳадисларни эса давоми...
7 йил аввал 13494 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Доимий ел келиб турадиган ёки простатит
Савол: Доимий ел келиб турадиган, простатит касаллигига дучор бўлиб, пешоб томчилаб турадиган ёки аёлларда шамоллаш туфайли жинсий аъзолардан оқ суюқлик келиб турадиганларга хос таҳорат ва намозларнинг давоми...
7 йил аввал 15777 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жунуб одам
САВОЛ: Жунуб киши нималар қилмаслиги керак?ЖАВОБ: Ювинмасдан аввал масжидга кириши, Қуръон оятлари ёзилган газета журналларни ўша жойини ушлаши, Қуръон ушлаши (китобни ёзувлари бор жойини ҳам, давоми...
7 йил аввал 10993 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Иккиланиб қолса
САВОЛ: Пок сув ёки кийим, баданни нажас бўлган-бўлмаганлигида ёки талоқ қўйган-қўймаганлигида иккиланиб қолса ҳукми нима?ЖАВОБ: Иккала тарафдан бирортаси аниқ бўлмаса, кийим, сув ва баданни давоми...
7 йил аввал 9038 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат
САВОЛ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат синадими?ЖАВОБ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида аёл кишини таҳорати кетади. Эркак кишининг таҳоратини синиши учун давоми...
7 йил аввал 16221 fiqh.uz