Ҳиндистон Ислом фиқҳи академияси


Академиянинг таъсис санаси: 1989 йил.
Ўрни: Нюделҳи, Ҳиндистон.
Бош муассис: Марҳум қози Мужоҳид Ислом Қосимий.
Академия бош котиби: Шайх Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний.

АКАДЕМИЯНИНГ УМУМИЙ МАҚСАДЛАРИ

–  Исломий фиқҳга аҳамият бериш;
–  Замонавий муаммоларда жамоавий ижтиҳод;

–  Янгича муаммоларга шаръий ечим;
–  Йўналишни давом эттирувчи ёшларни тарбиялаш.

АКАДЕМИЯ МАҚСАДЛАРИ

Ҳиндистон Ислом Фиқҳи академияси ташкил этилгани-дан бери қуйидаги нарсаларни амалга оширишни ўзига мақсад қилиб олган:
1. Иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, саноат каби соҳалар-дан келиб чиққан муаммоларни Қуръон, суннат, саҳобалар фикри ва салаф уламолари сўзлари асосида ҳал қилиш.
2. Замонавий аср янгиликларига ечим топиш, ҳолат ўзгариб қолса, ижтимоий тадқиқ йўлидан бориб, исломий фиқҳ усуллари соясида қадимий муаммоларга солиштириб, ўша ишни қайтадан кўриш.
3. Исломий фиқҳ манбаълари, қоидалари, умумий ту-шунчалари ва фиқҳий назарияларнинг шарҳи, таъвийли ва тадбиқини йўлга қўйиш.
4. Исломий фиқҳ ва унинг шарҳини асримиз услубида тақдим қилиш.
5. Фиқҳ мавзуларини асримиз талаб ва эҳтиёжларига қараб ўрганиш.
6. Янги муаммоларда ишончли дийний муассаса ёки муҳаққиқ уламолар фикр билдирган фатволарни қўлга ки-ритиш, сўнгра ўша фатволарни мусулмонлар оммаси ораси-да тарқатиш.
7. Жамийки фиқҳий муассасалар ва Ҳиндистон ичкариси ва ташқарисидаги бошқа тадқиқотчилар билан алоқани тик-лаш, илмий маълумотларни айирбошлаш.
8. Фиқҳий мавзуларда турли қомусларни тайёрлаш.
9. Уламолар ва ишончли муассасалар томонидан ишлаб чиқилган фатволарни танлаб, уни асримиз услубида намой-иш қилиб, бу билан маънавий меросимизни сақлаб, келгуси авлодларга фойдани умумийлаштириш.
10. Иқтисодий, ижтимоий ва тиббиёт ишларида пайдо бўлган муаммоларни бартараф қилиш ҳамда ҳар турли ўлка, муҳитларни ўрганиш ва Ҳиндистон ичида ёки ташқарисида маъриий ишларни олиб бориш, тадқиқ этилган натижалар-дан одамларни огоҳ этиш.
11. Исломий қонунлар татбиғини ҳинд маҳкамалари ёки унинг ташқарисида содир бўлаётган ҳукмларда намойиш этиш.
12. Ислом қонунларига мусташриқлар (шарқшунослар) ёки бошқа кимсалар томонидан билдирилаётган шубҳалар-ни бартараф қилиб, саҳиҳ фикрларни тарқатиш.
13. Исломга қарши йўналтирилган янгича саволларга асримизга мувофиқ келадиган услубда раддиялар қайтариш.
14. Қобилиятли ёш уламоларни шижоатлантириб, та-дқиқот, изланиш, ўрганиш учун уларни тарбиялаб, битта марказга уламоларни боғлаш.
15. Дийний мадрасаларда кучли устозлар ва замонавий университетни битирувчи ақлли кишиларимизни фиқҳий ва дийний асосларни асримиздаги зарурий, асосий илмлар би-лан бойитиб, уларга лозим бўлган аҳамиятни қаратиш.
16. Мазкур мақсадларни амалга ошириш учун ҳалқалар, йиғинлар ва имконият кўтарганича илмий муассасаларни барпо қилиб, тадқиқот ҳайъатларини ташкил қилиш.

ФАОЛИЯТ МАЙДОНИ

1. Фиқҳий анжуманлар ўтказиш.
2. Кувайтдаги фиқҳий қомусни урду тилига таржима қилиш.
3. Талабалар учун маданий кечалар ташкил қилиш.
4. Мадрасаларда маърузалар ўқиш.
5. Устозларни тайёрлаш.
6. Фиқҳий қўлёзмаларни тадқиқ қилиш.
7. Рибавий бўлмаган молия муассасаларни ташкил қи-лиш.
8. Нашр ишларини амалга ошириш.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
2-дарс. Мақсадлар йўналтирилган асосий беш жиҳат
(Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади).1. Дин.2. Жон.3. Ақл. 4. Насл.5. Мол. Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мустасфо» номли давоми...
9 йил аввал 6037 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
3-дарс. Манфаатларда ўзаро ёрдам
МУТАХАСИСЛИК ВА АМАЛ ТАҚСИМОТИ. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, уларни бир бирларига эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйди. Ҳар бир тоифа ўзидан бошқаларнинг манфаати учун харакат давоми...
9 йил аввал 5916 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
4-дарс. Охират ва дунё манфаатлари
Охират маслаҳатларини фақатгина нақл орқали билинади. Бу ўринда ақлга суяниб бўлмайди.(Яъни охиратда бўлиши мумкин бўлган фойда ёки зарарни фақатгина оят ва ҳадис орқали билишимиз мумкин. Буларни ақл билан давоми...
9 йил аввал 6261 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
5-дарс. 2-фасл. Қоидалар
- Таърифи:Барча жузъиётларга татбиқ қилиш мумкин бўлган ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади. Ҳозирги асримиз мубоҳисларидан баъзилари қоидага шундай таъриф беришади. “У давоми...
9 йил аввал 5094 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
6-дарс. 6-қоида.
المشقة تجلب التيسيرМашаққат енгилликни жалб қилади. Яъни машаққат бор жойда енгиллик жалб қилинади. Чунки Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло бандалари учун қийинчиликни давоми...
9 йил аввал 5671 fiqh.uz