Қуръонни етти ҳарфда нозил бўлиши

Турли йўллар билан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръони Карим етти ҳарфда нозил бўлганини очиқ-ойдин айтганларини кўрамиз.

Қуръони Каримнинг етти ҳарфда нозил бўлгани ҳақида келган ҳадиси шарифларни ўрганиб, кейин хулоса чиқарсак, яхши бўлади.

Тааввузни айтиш

Тааввуз – деб, луғатда “Паноҳ сўраш”га айтилади. Истилоҳда эса “Аъзу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” дейишга айтилади. Аллоҳ таоло “Наҳл” сураси 98-оятида марҳамат қилади :

98. Қачон Қуръон ўқисанг, Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўрагин.
Ушбу оятга амал қилиб ўлароқ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Аъуузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм»ни ўқиганлари собит.

Ҳукм оятлари тафсирига оид янги китоблар

Ҳозирги даврда ҳукм оятлари тафсири йўналишида ҳам янги китоблар ёзилмоқда. Уларнинг ичида Муҳаммад Али Соис раҳматуллоҳи алайҳининг «Тафсири оятил аҳком» ва Муҳаммад Али Собунийнинг «Равоъул баён фий тафсири оя-тил аҳком минал Қуръон» китоблари машҳур. Келаси сатр-ларда ушбу икки китоб ҳақида қисқача сўз юритишга ҳаракат қиламиз.
1. «Тафсири оятил аҳком».
Бу китобнинг муаллифи мисрлик уламолардан Ислом шариати куллиясининг мударриси Муҳаммад Али Соис раҳматуллоҳи алайҳидир.

Тиловат саждаси ҳақида

Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
"Албатта бизнинг оятларимизга қачон улар билан еслатилсалар, кибр-ҳаво қилмаган ҳолларида саждага йиқиладилар ва Роббиларига тасбеҳ ила ҳамд айтадиганлар иймон келтирурлар".

"Зиҳор"

"Зиҳор" сузи “зоҳир” сўзидан олинган бўлиб, инсоннинг орка бел томонига айтилади. Шариатда эса эрнинг ўз хотинига “сен мен учун онамнинг орқа бел томони кабисан” дейишига айтилади.

Сажда оятини эшитиб кетиш

Савол: Автобусда кетаётганда Қуръон ўқиб кетаман. Кўп ҳолларда эса телефон наушниги орқали эшитиб кетаман. Шунда сажда оятлари чиқади. Уни ўқиганда сажда қилишим лозимми? Бир неча марта ўқисам ёки эшитсамчи? Агар сажда оятларини ташлаб кетсам, нима бўлади?
Жавоб:Сажда оятини ўқиганда ёки эшитганда бир марта Аллоҳ таолога сажда қилиш вожибдир.