Ҳукм оятлари тафсирига оид янги китоблар


Ҳозирги даврда ҳукм оятлари тафсири йўналишида ҳам янги китоблар ёзилмоқда. Уларнинг ичида Муҳаммад Али Соис раҳматуллоҳи алайҳининг «Тафсири оятил аҳком» ва Муҳаммад Али Собунийнинг «Равоъул баён фий тафсири оя-тил аҳком минал Қуръон» китоблари машҳур. Келаси сатр-ларда ушбу икки китоб ҳақида қисқача сўз юритишга ҳаракат қиламиз.
1. «Тафсири оятил аҳком».
Бу китобнинг муаллифи мисрлик уламолардан Ислом шариати куллиясининг мударриси Муҳаммад Али Соис раҳматуллоҳи алайҳидир.

«Тафсири оятил аҳком» китоби-нинг асли куллия талабаларига ўтилган дарсларнинг йиғиндисидир. Шунинг учун ҳам, китоб тартиби илмий ус-лубдан кўра кўпроқ маъруза шаклига ўхшайди. Тўрт қисмдан иборат китоб «биринчи синф дарслари», «иккинчи синф дарслари» деб аталган. Китоб ўзига хос муқаддимасиз, би-ринчи дарснинг баёнидан бошланиб кетган.
Дарслар ҳам «фалончи сурадан» дея тафсири ирода қилинган оятни келтириш ила бошланиб кетаверган. Тафси-ри қилинаётган оят сўзларининг луғавий маъноси, оятнинг тушиш сабаби, оят тафсири бўйича аввалги тафсирчилар-нинг гапларидан намуналар келтирилган. Оятдан чиқадиган ҳукмлар ва ҳикматлар ҳам зикр қилинган. Китобнинг муқаддимаси ҳам, хотимаси ҳам, мундарижаси ҳам, уни нашр қилган нашриёт ҳам, нашр санаси ҳам зикр қилинма-ган. Фақат «Муҳаммад Али Субайҳ» матбаасида чоп қилин-гани ҳақида маълумот бор, холос.
Ўзи дарслар маърузасидан иборат бўлган «Тафсири оя-тил аҳком» китоби чоп бўлганидан кейин бошқа илм даргоҳларида ҳам дарс қилиб ўтилган. Жумладан, ушбу сатрларнинг котиби ҳам Либиядаги олий ўқув юртида таҳсил олаётган пайтида айни ушбу китобдан дарс олиш шарафига муяссар бўлган.
2. «Равоъул баён фий тафсири оятил аҳком минал Қуръон».
Бу китобнинг муаллифи Суриянинг машҳур Ҳалаб шаҳрида туғилиб ўсган олим шайх Муҳаммад Али Собуний-дир. У киши бошқа кўплаб асарлари қатори «Равоъул баён фий тафсири оятил аҳком минал Қуръон» китобини ҳам Маккаи Мукаррамада яшаб ва шариат куллиясида ишлаб турган пайтида ёзган.
Китобнинг тақдимномасини Масжидул Ҳаромнинг хати-би ва Саудия Маориф вазирлигининг маслаҳатчиси шайх Абдуллоҳ Абдулғаний Хаййот ёзган ва китобга ҳамда унинг муаллифига мақтовлар айтган.
«Равоъул баён фий тафсири оятил аҳком минал Қур-ъон» гўзал услуб, тартиб ва тил билан ёзилган китоблар си-расига киради. Икки жуздан иборат бу китобнинг боблари «муҳозара» –«дарс маърузаси» деб номланган ва йигирма олти муҳозарадан иборат. Ҳар бир муҳозарага ўзига хос ном ҳам қўйилган. Мисол учун, иккинчи муҳозара «Сеҳр тўғрисида шариатнинг мавқифи» деб аталади.
Шайх Муҳаммад Али Собуний ҳукм оятларини тафсир қилишда ўн нарсага алоҳида эътибор берган.
1. Зарур бўлганда керакли лафзларни таҳлил қилган ва тафсирчи ва луғат илми уламоларининг гапларидан далил-лар келтирган.
2. Ояти карималарнинг умумий маъносини тушунарли тил ва осон услуб ила баён қилган.
3. Ояти карималарнинг тушиш сабаби бўлса, уларни ҳам зикр қилган.
4. Аввал ўтган оятлар билан кейин келган оятлар ораси-даги боғланишларни ҳам айтиб ўтган.
5. Қироатлар бўйича ҳам маълумотлар берган.
6. Араб тили қоидалари бўйича ҳам сўз юритган.
7. Балоғат ва фасоҳат сирлари ҳақидаги тафсир лато-фатларини ҳам баён қилиб ўтган.
8. Шаръий ҳукмларни фақиҳларнинг далиллари билан зикр қилиб, улардан қай бири кучли эканини айтиб ўтган.
9. Ояти карималар иршод қилган нарсаларни кўрсатган.
10. Оятлардан чиқадиган ҳукмларнинг ҳикматларини ҳам эслаб ўтган.
«Равоъул баён фий тафсири оятил аҳком минал Қур-ъон» китоби сўнгги пайтларда энг кўп чоп қилинган китоб-лардан бири ҳисобланади. Ушбу сатрларнинг котиби ўтган милодий асрнинг саксонинчи йилларининг иккинчи ярмида «Равоъул баён фий тафсири оятил аҳком минал Қуръон» ки-тобини Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Маъҳади ўқув барномасини янгилаш жараёнида тафсир фанида дарслик қилиб киритиш ва ундан дарс бериш шарафига му-яссар бўлган эди. Кейинчалик бу китоб баъзи бошқа жой-ларда ҳам дарсликка айланди.
«Равоъул баён фий тафсири оятил аҳком минал Қур-ъон» китобини «Эҳёул  Туросил Арабий» нашриёти ҳам чоп этган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Фиқҳга оид китобларга ҳукм оятлари тафсирига оид китоблар ҳам қўшилади. Бунда тафсирчи қайси фиқҳий мазҳабга мансуб бўлса, ояти карималарни ўша мазҳаб йўналишида тафсир қилган бўлади. Мазкур йўналишга оид китоблардан баъзиларини кўриб чиқайлик.
1. «Аҳкомул Қуръон лиш-Шофеъий».
Бу китоб улуғ имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис Шофеъийга нисбат берилади. Китобни имом Абу Бакр Аҳмад ибн Ҳусайн Байҳақий имом Шофеъий ва у кишининг шо-гирдларининг китобларидан жамлаган. Унда ички китоб ва боблар йўқ. Оятларнинг тафсири масалалар сифатида бе-рилган.
2. «Аҳкомул Қуръон ли Жассос».
Бу китобнинг муаллифи Абу Бакр Аҳмад ибн Али Розий Ҳанафийдир. У киши Жассос лақаби ила машҳур. Ҳижрий 380-санада вафот этган.
Бу китоб тўлиқ тафсир ҳисобланади. «Аҳкомул Қуръон ли Жассос» Ҳанафий мазҳаби бўйича аҳком оятлари тафси-ри бўйича энг асосий китобдир.  Унда муаллиф Ҳанафий мазҳабига алоҳида эътибор қилган, у мазҳабнинг далилла-рини келтирган, фиқҳий масалаларга ва имомлар орасидаги хилофларга узоқ тўхталган. Ҳар бирининг далилини батаф-сил келтирган. Жассос ўзининг бу тафсирида Мўътазилий мазҳабига мойил бўлиб кўринади.
Ҳанафий мазҳабидаги аҳком оятлари тафсирларидан «Тафсироти Аҳмадия» китоби ҳам машҳур.
3. «Аҳкомул Қуръон ли Ибн Арабий».
Бу китобнинг муаллифи Моликий мазҳаби номояндаси Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Андалусий Моликийдир. У «Ибн Арабий» лақаби ила машҳур. Ҳижрий 543-санада ва-фот этган.
Бу китоб Қуръони Каримнинг тўлиқ тафсири бўлиб, фиқҳий тафсир ҳисобланади. Муаллиф ҳар бир сурани зикр қилгандан сўнг ундаги аҳком оятлари сонини ҳам айтади. Кейин сурани оятма-оят тафсир қилишга кири-шади. Фиқҳий масалаларнинг ҳар бирини батафсил баён қилади. Бу китоб фиқҳий тафсир бўйича, хусусан, Моли-кий мазҳабида мўътабар манбаъ ҳисобланади.
«Аҳкомул Қуръон ли Ибн Арабий» китобида оятларнинг маъносини баён қилишда тилга алоҳида катта эътибор бе-рилган. Ҳукм чиқаришда ҳадисларга ҳам суянилган. Ҳадис-ларнинг ривоятчилари келтирилган, заиф ҳадислардан ва исроилиётлардан четланилган. Бу ўта мўътабар китоб бўлиб, кўп уламолар, жумладан, имом Қуртубий ҳам ўзининг таф-сирида ундан фойдаланган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Маккаи мукаррама мадрасаси
Ҳаммага маълумки, Макка Исломнинг асл ватани бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда туғилиб ўсганлар, Қуръони Карим дастлаб шу ерда нозил бўлган ва дийннинг аввалги ўн уч йилги босқичи ҳам шу ерда кечган давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Усулул фиқҳ китоблари
Фиқҳ илмининг асоси бўлмиш «Усулул фиқҳ» муҳим илмлардан биридир. Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариат аҳкомларини қай тарийқа истинбот этганларини мазкур илм орқали билиб оладилар. «Истинбот» сўзи давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фатво китоблари ва фатвога масъуллар
Араб тилида «фатво» сўзи «қийин саволга жавоб бе-риш» маъносини англатади.Шаръий истилоҳда эса, сўраган кишига далил асосида шаръий ҳукмни баён қилиб беришга «фатво» дейилади. Биринчи фатво давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳадис ва раъй мадрасалари
Ҳадис ва раъй мадрасалари ҳақидаги эски маълумотлардан ҳозирда кўп тарқалгани кишилар орасида бу борада нотўғри тушунча пайдо бўлишига олиб келган. Уларда айти-лишича, гўёки, ҳадис мадрасалари фиқҳий ижтиҳодни давоми...
9 йил аввал 5556 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ихтилофчи бемазҳаблар
Инсоф билан айтадиган бўлсак, ихтилоф билан ихтилофнинг фарқи бор. Одамлар орасида ихтилоф бўлиш турган гап. Жумладан, дийний матнларни англашда ҳам ихтилоф бор ва бу табиий ҳолат. Аммо табиий ихтилофлар яхши давоми...