Категория: Ҳаж – умра

Умра қилмоқчимисиз?!

Умра ибодатини мукаммал адо қилиш учун киши ўзини ҳар томонлама тайёрлайди. Барча амаллар ниятга боғлиқ бўлгани учун, ибодатда ягона мақсад Аллоҳ таолонинг розилигини исташ бўлиши керак. Агар дунё ноз – неъматларига эришмоқчи, “ҳожи” ёки “умрага борган” номларини қозонмоқчи, “ҳўжа кўрсин” ёки асосий мақсади ўзга юртларни сайр қилиб, бир йўла умрани адо этиб келмоқчи бўлса, умра ибодати қабул бўлмайди.  Аллоҳ таоло буюради:

Категория: Ҳаж – умра

Мусофир ҳажининг баёни

Ислом шариатида аёл кишининг зиммасига ҳажнинг фарз бўлишининг шартларидан бири юқорида айтиб ўтганимиздек, сафарда у билан бирга маҳрамининг бўлишидир. Маҳрами бўлмаган ёки бўлса ҳам, бирга ҳаж сафарига чиқишга қодир бўлмаса, ундай аёлларга ҳаж ибодати фарз эмас. Агар шу ҳолатда улар маҳрамсиз ҳажга борсалар, уларнинг ҳажлари макруҳи таҳримий билан адо бўлади. Маҳрамдан мурод хоҳ насаб жиҳатидан бўлсин, хоҳ эмикдошлик жиҳатидан бўлсин, хоҳ никоҳ жиҳатидан бўлсин, никоҳи абадий жоиз бўлмаган кишилардир.

Категория: Ҳаж – умра

Ҳожининг Маккаи мукаррамадаги ҳукми

Шаръий масофасини босиб ўтиб, Маккаи Мукаррамага етиб борган кишининг ҳукми икки хил кўринишда бўлади:
1. Агар арафа кунидан ўн олти кун олдин ўша жойга етиб борган бўлса ва у ерда туришни ният қилса, муқимга айланади ва намозларини тўлиқ ўқийди.
2. Арафа кунидан ўн олти кундан оз вақт қолганда етиб бориб, ўн беш кундан ортиқ туришни ният қилган одам ҳам муқимга айланмайди, чунки Маккада турганига ўн беш кун бўлмасдан олдин Минога чиқиши, эртаси куни эса Арофатга чиқиши лозим бўлади.

Категория: Ҳаж – умра

Ҳаж ҳақида рисола

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
Умрда бир маротаба ҳаж қилишни фарз қилган, ҳар вақт умра ибодатини бажаришни суннат қилган ва улуғ қабр соҳибига ҳаж ва фурқон сурасини нозил қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.

Категория: Ҳаж – умра

Ҳажнинг таърифи, фарзлиги ва шартлари

Ҳажнинг луғавий маъноси “қасд қилмоқ”. Истилоҳий маъноси эса “маълум вақтда”, “маълум маконда”, “маълум ибодатларни ният билан адо этиш”дир. Ҳаж ҳаж бўлиши учун албатта Зул-Ҳижжа ойининг тўққизинчи куни, яъни, Арафа куни бўлиши керак. Чунки бу кунинг ўрнини бошқа кун босолмайди. Шунингдек Муздалифада туриш, Минода туриш, шайтонга тош отиш, ифоза тавофини қилиш, қурбонлик сўйиш каби ибодатлар ҳам маълум вақтларда бажарилади. Маълум макон: Маккаи мукаррама, Мино, Арофат, Муздалифа каби жойларда махсус ибодатларни адо этиш лозим,

Категория: Ҳаж – умра

Эҳромдаги кишига руxсат ишлар

1.Ғусл қилиши, бошини ювиши мумкин. Аммо бунда тук ёки сочни туширмаслик шарт.
2. Эҳромни ювиш ва алмаштириш мумкин.
3.Эр кишилар соябон тутсалар, дараxт шохи билан соялансалар, жоиз.