Категория: Таомлар

Желатиннинг ҳукми

Муҳтарам уламоларимиз куйидаги масала ҳақида нима ҳумк чиқарадилар : Бугунги кунимизда шoкалад, торт, марожний ва бошқа жуда куп махсулотларда желатин номли аралашма истемол қилинмоқда. Уларнинг баъзилари чўчқанинг териси ва суягидан кимёвий усулда олинади. Дунё уламолари томонидан бу борада турлича фикр ва фатволар берилган.

Категория: Таомлар

Креветкани иcтеъмол қилиш

Креветка (қисқичбақасимон мавжудот) араб тилида “рубиён” ёки “ирбиён”, мисрликлар тилида "жумбарий", инглизлар тилида “shrim” ёки “prawn" дейилади. Имоми Молик, имоми Шофеъий ва имоми Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳимлар наздида креветкани ҳалоллигида шубҳа йўқ. Чунки, улар наздларида денгизда яшовчи барча ҳайвонлар ҳалолдир. Ҳанафийлар наздида эса, креветкани ҳалоллиги унинг балиқлар жумласидан ёки улар жумласидан эмаслигига боғлиқ. Кўпгина луғатшунос олимлар креветка балиқнинг бир тури деб айтганлар.

Категория: Таомлар

Эмульгаторлар ҳақида

Эмульгаторлар озиқ-овқатга қўшилувчи кимёвий моддалар бўлиб, уни ишлаб чиқарувчилар айрим маҳсулотларга турли мақсадларда қўшадилар. Эмульсиялар бир-бирига ҳамжинс бўлган икки суюқликдан иборат моддадир. Олимлар айтишича, икки модда бир-бирига бутунлай киришиб кетмайди, балки уларда ўндан йигирма микрометргача ҳажмда нуқталар қолиб кетади. Безаш моддалари, озуқа аралашмалари, ускуна ёғлари ва ранглар эмульгаторлар ҳисобланади.

Категория: Таомлар

Ҳалол ризқ талаб қилиш диндаги фарзлардандир

Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳалол ризқ талаб қилиш иккинчи даражадаги фарздир», дедилар».

Категория: Таомлар

Асал, ёғ ва сут кабиларни поклаш

1) Агар оқёғга нажосат тушса, масалан, сийдик, бир томчи ароқ томса ёки ичида сичқон ўлиб қолса,  уни поклашнинг йўли бундай: унга сув солиб аралаштирилади ва қўйиб қўйилади (тиндирилади). Шунда ёғ устига, сув эса остига чўкиб қолади. Ёғини сузиб олинади ёки идиш тагини тешиб қўйилса, сув остидан оқиб тушади. Ана шундай қилиб уч марта қилинади. Шунда ёғ пок бўлган ҳисобланади. (“Зоҳидий”).