Категория: Намоз

Имомликнинг тўғри бўлиши шартлари

1. Ислом.
Мусулмон бўлмаган одам имом бўлиши мумкин эмас. Биров ўзи танимайдиган, мусулмон ёки мусулмон эмаслигини билмайдиган одамнинг орқасидан намоз ўқиса, намози қабул. Намоздан кейин имом бўлган одамнинг мусулмонлиги билинса, ҳеч гап йўқ, аммо мусулмон эмаслиги аён бўлиб қолса, намозни қайтадан ўқийди.
2. Ақл.
Ақли йўқ одамнинг ортидан намоз ўқиб бўлмайди.

Категория: Намоз

Нафл намозлар баёни

«Нафл намози» деб киши ўз ихтиёри билан фарзга қўшимча тарзда ўқийдиган намозга айтилади. Бу намозни Аллоҳ таоло мўминлар зиммасига фарз каби мажбурий қилмаган, балки ихтиёрий суратда адо этилса, савоб бўлади.
Нафл намозлари икки хил бўлади:

Категория: Намоз

Қазо намоз шариат равшанлигида

Намоз ўқимасликнинг турлари ва уларга тегишли шаръий ҳукмлар ҳақидаги рисола

Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва У Зотнинг Ҳабибига салавоту саломлар бўлсин! Намознинг ўта даражада муҳимлиги ва фарзлигидан қайси мусулмон бехабар экан? Унинг фазилати, азамати ва улуғлигига ким инкор қилар экан? Уни адо этувчи киши ҳақида эълон қилинган ваъдалар (хушхабарлар) ва уни тарк этувчилар учун келган ваъидларни (қўрқитувчи хабарларни) ким билмас экан? Бу нарсалар деярли ҳар бир мусулмонга ёруғ кундай равшандир.

Категория: Намоз

Такбири таҳрима

Ушбу такбирдан кейин намоз бошланади ва ундан аввал дуруст бўлган еб-ичиш, юриш, гапириш ва намоздан ташқарида бўладиган жуда кўп ишларни қилиш ҳаромга айланади. Шунинг учун ҳам бу такбирни “Такбири таҳрима” дейилади. Унинг саҳиҳ ва намозни дуруст бўлиши учун шарт қилинган шартлар : бадани пок, жойи пок, сатри аврат, қиблага юзланиш, вақт кабилар топилишидир. Шунингдек намозга киришувчи қиёмда бўлиши ҳам шарт. Албатта бу фарз билан вожибга тегишли бўлиб, нафлларда шарт эмас.

Категория: Намоз

Саждаи саҳв вожиб бўладиган рукнни кечиктириш миқдори

Савол : Саждаи саҳв вожиб бўладиган рукнни кечиктириш миқдори қанча?
Жавоб : 1. “Мултақол абҳур” китобида, бир киши рукъу ёки қаъдада қироат қилса ёки бир рукнни ўз вақтидан аввал ёки кейин адо қилса, ёки такрор бажарса, ёки бирор вожибни ўзгартирса, ёки тарк қилса, худди қироатдан аввал рукъу қилиш каби ҳамда ташаҳҳудга зиёда қилиб, учинчи ракъатга туришни кечиктириш каби зиммасига саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади.

Категория: Намоз

Истихора одоблари

Амалга ошган ва ошадиган барча нарсаларни Аллоҳ таолонинг хоҳиши деб билиш мусулмон кишининг муҳим одобларидан саналади. Бу одоб билан зийнатланган инсон бирор ишга киришиш олдидан ўзининг ожизлигини, Роббисининг қодирлигини ёдга олиб У зотга таваккул қилиб иш бошлайди. Роббисига таваккул қилар экан қўлидан келганча ишларнинг  муваффақиятли бўлиши учун ўрнатилган сабабларни бажаришга ҳаракат қилади. Ана шундай сабаблардан бири истихора қилиш ҳисобланади.

Категория: Намоз

Намоздаги сано

Фарз, суннат, витр ва нафл намозларининг аввалги ракъатларида сано ўқиш суннат ҳисобланади. 

Бу ҳукмнинг далили қуйидагича:

 عَنْ أَبِي سَعِيدٍ  رضي الله عنه  قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه و سلم إِذَا قَامَ إِلَى الصَّلَاةِ بِاللَّيْلِ كَبَّرَ ثُمَّ يَقُولُ: «سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، وَتَبَارَكَ اسْمُكَ، وَتَعَالَى جَدُّكَ، وَلَا إِلَهَ غَيْرُكَ». رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ

Категория: Намоз

Имомга луқма бериш одоблари

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ  رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ نَابَهُ شَيْءٌ فِي صَلَاتِهِ فَلْيُسَبِّحْ، فَإِنَّهُ إِنْ سَبَّحَ الْتُفِتَ إِلَيْهِ، وَإِنَّمَا التَّصْفِيقُ لِلنِّسَاء.

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Кимга намозда бир нарса ориз бўлса, тасбеҳ айтсин. Чунки, тасбеҳ айтса унга илтифот қилинур. Қарсак аёллар учундир» дедилар».

Категория: Намоз

Азонда тарассул қилиш

Фиқҳий китобларимизнинг азон бобида «тарассул» сўзи учрайди. Имоми Термизий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳуга: «Азон айтганингда тарассул қилгин!» деганлар. 

وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لِبِلَالٍ: «إِذَا أَذَّنْتَ فَتَرَسَّلْ، وَإِذَا أَقَمْتُ فَاحْدُرْ، وَاجْعَلْ بَيْنَ أَذَانِكَ وَإِقَامَتِكَ قَدْرَ مَا يَفْرُغُ الْآكِلُ مِنْ أَكْلِهِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Халқимиз орасида бу сўз борасида турлича қарашлар бор. Тарассул бир оз тин олиш, шошилмаслик, кутиш маъносини ифода қилади.

Категория: Намоз

Намозда оёқлар кенглиги

Баъзи намозхонларнинг намоз ўқиётганда қиём ҳолатида оёқлари орасини ҳаддан зиёд кенг қилиб ўқиётганига гувоҳ бўлиб қоламиз. Агар улар жамоат билан ўқишсалар оёғини ёнидаги намозхоннинг оёғига текказиб олишади ва шу нарсани суннат деб билишади.