Қуёш ёки ой тутилгандаги ишлар


Кусуф қуёш тутилишини, Хусуф ой тутилишини билдиради. Лекин биз мавзуни маънога мос қилиб Кусуф деб қўйдик. Аммо бундан Қуёш ва ой тутилиши тушинилиши керак.
Ривоят қилинишича Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг ўғиллари

"Иброҳим" ўлган куни қуёш тутилди. Одамлар "Иброҳим ўлгани учун тутилди" дедилар. Шунда Пайғамбар (с.а.в)"Албатта қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир" Улар бировнинг ўлгани учун тутилмайдилар. Бас қачонки улар (тутилганини) кўрсангиз, то очилиб кетгунча Аллоҳга дуо қилинглар”, дедилар. Шу ҳадис давомида Расулуллоҳ (с.а.в): то иккаласи қутилгунча намоз ўқинглар деганлар. Оиша (р.а) онамиздан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: "Набий (с.а.в) даврларида қуёш тутилди. Бас у зот туриб одамларга имом бўлиб намоз ўқидилар. Қиёмда узоқ турдилар. Сўнг рукуъ қилиб, рукуъда узоқ турдилар. Кейин тикланиб, қиёмда узоқ турдилар. Бу аввалги рукуъдан озроқ эди. Сўнг сажда қилиб, саждада узоқ турдилар. Кейин иккинчи ракаатда ҳам биринчи ракаатда қилганларига ўхшаш қилдилар. Сўнг намозни тугатдилар”. Ўшанда қуёш очилган эди. Кейин одамларга хутба қилдилар. Ушбу ҳадисни Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳаблар кусуф намози қандай ўқилишига далил қилиб олганлар. Бу намозда бир ракаатда икки қиём, икки рукуъ, икки қироат, икки сажда бор.
عن سمرة رضى الله عنه صلى بنا النبىّ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ فى كسوف لا نسمع له صوتا
Самура (р.а) дан ривоят қилинади. "Набий (с.а.в) қуёш тутилганида бизга имом бўлиб намоз ўқидилар. Биз у зотнинг овозларини эшитмадик”. Чунки қуёш кундузи тутилади. Кундузи жамоат намозларида қироат махфий бўлади.
عن عائشة رضى الله عنها جهر النبىّ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ فى صلاة الخسوف بقراءته
Оиша (р.а) дан ривоят қилинади: "Набий с.а.в. ой тутилганидаги намоздақироатни ошкор қилдилар". Чунки ой кечаси тутилади. Кечадаги жамоат намозида эса,қироат ошкора бўлади.
عن أبى بن كعب رضى الله عنه قال انكسفت الشمس على عهد رسول الله ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ
فصلى بهم فقرأ بسورة من الطوال
Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади: Набий (с.а.в) нинг даврларида қуёш тутилди. Бас, у зот одамларга имом бўлиб, намоз ўқидилар ва узун суралардан қироат қилдилар.Демак, Кусуф намозида қироат узун бўлиши керак экан. Буни Оиша (р.а) онамиз "Мен Расулуллоҳ с.а.в биринчи ракаатда Бақарани, 2-ракаатда Оли Имронни қироат қилди деб ўйладим, деганлар".
Яна ҳар қандай дахшатли ишлар бўлганда ҳам саждага шошилиш лозимдир.Масалан: зилзила, бўрон, сел каби ишларда ҳам саждага, намозга шошилиш керак. Чунки, Расулуллоҳ (с.а.в) бир ишдан безовта бўлсалар, бирор хавф–хатарни сезсалар, зудлик билан намозга, Аллоҳга илтижо қилишга ўтар эдилар. Биз умматлар ҳам шу ишга ҳаракат қилишимиз керак.
“Истисқо” арабча сўз бўлиб, серобчилик, суғориш талаб қилиш деган маънони билдиради. Истисқо уч хил бўлади: 1. Ёлгиз ёки жамоат бўлиб дуо қилиш 2. Намоздан кейин дуо қилиш 3.Икки ракаат намоз ўқиб, жума хутбасига ўхшаш хутба ўқишдир.Серобчилик сўраш, токи сероб бўлгунича қайта-қайта қилинаверади.
Аллоҳ Таоло ояти каримада шундай марҳамат қилган:
“Мусо қавмига серобчилик талаб қилганини эсланг. Бас, биз осонгина,тошни ур дедик, бас ундан ўн иккита булоқ отилиб чиқди”. (Бақара сураси ) Ушбу оятдан Ислом умматидан аввалги умматларда ҳам истисқо бўлгани кўриниб турибди.
Истисқога чиққан кишилар ўзларини хор-зор тутмоқлари керак. Истисқо намози 2 ракаат бўлиб қироати жаҳрий қилинади.


9 йил аввал 5610 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига давоми...
7 йил аввал 46445 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз
Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларга яқинда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлган юртлар бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан давоми...
7 йил аввал 10137 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
7 йил аввал 35259 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
7 йил аввал 7920 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
7 йил аввал 12500 fiqh.uz