Фитр садақаси


Фитр садақаси ва унинг оxирги вақти

Фитр садақаси: 2 – ҳижрий санада жорий бўлган. Бошқа садақалар молдан қилинса, бу садақа киши бошидан қилинади.

Ҳанафий мазҳабида садақаи фитр вожиб ҳисобланади. У садақа Рамазондан фитр (оғиз очиқлигига) чиқиш муносабати ила берилгани учун фитр садақаси номини олган. Аллоҳ таоло "Аъло сурасининг 9 – 10 оятларида шундай марҳамат қилган":

فَذَكِّرْ إِن نَّفَعَتِ الذِّكْرَى۝ سَيَذَّكَّرُ مَن يَخْشَى۝ 

"Батаҳқиқ, ким закот ила покланса ва Роббиси исмини зикр қилса, нажотга еришур". 

ﻋﻦ ﻜﺜﻴﺮ ﺑﻦ ﻋﺑﺪ ﺍﷲ ﻋﻦ ﺃﺑﻴﻪ ﻋﻦ ﺠﺪﻩ ﺮﺿﻰ ﺍﷲ ﻋﻧﻪ: ﺃﻦ ﺮﺴﻮﻞ ﺍﷲ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ ﺴﺌﻞ ﻋﻦ ﻫﺬﻩ ﺍﻷﻴﺔ ﻔﻘﺎﻝ: ﻧﺯﻠﺖ ﻔﻰ ﺯﻜﺎﺓ ﺍﻠﻔﻄﺮ ﺮﻮﺍﻩ ﺍﺒﻦ ﺨﺯﻴﻤﺔ 

Касир ибн Абдуллоҳдан, у отасидан, отаси бобосидан ривоят қилиди:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан ушбу оят ҳақида сўралган эди: "Фитр садақаси ҳақида нозил бўлган" дедилар. Ибн Аббос роҳматуллоҳи алайҳи дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадор учун беҳуда гап сўз, хато ва камчиликларни ювадиган бўлсин ва мискинлар билан таомланиш бўлсин, деб фарз қилдилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлур, ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бир садақа бўлур.

Фитр садақаси: Фитр закоти, садақа, закот сўзлари бир – бирининг ўрнига ишлатилаверилади.

Рўзадор одам рўза тутар экан, гоҳида билиб билмай турли гаплар оғзидан чиқиб кетиши, баъзи ноқулай амалларни қилиб қўйиши мумкин. Ана шу ғашликларни ювиб юбориш учун фитр садақаси жорий бўлган. Яна бир ҳикмати у мискинларга берилади ва улар таомланиб xурсанд бўлишади.

Ҳанафий мазҳаби бўйича ҳур, мусулмон киши ўзининг турар жойидан, кийимидан, уй асбобларидан, от – уловларидан, қурол – аслаҳасидан ва қулларидан ташқари нисоб миқдорига етадиган мулкка эга бўлса, унга фитр садақаси вожиб бўлади. Имом Шофиий эса ўзи ва аҳли аёлининг бир кунлик овқатидан зиёда мулкка ега кишига фитр садақасини бериш вожиб бўлади, деганлар. Лекин амалда жумҳурнинг "моли нисобга етмаганлар" ҳам беравериши керак, деган сўзи жорий бўлган. Фитр садақасини киши ўзи учун беради. Ибни Умар роҳматуллоҳи алайҳи шундай ривоят қилганлар.

ﻔﺮﺾ ﺮﺴﻮﻞﺍﷲ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ ﺯﻜﺎﺓ ﺍﻟﻔﻃﺮ ﻋﻟﻰ ﺍﻟﺯﻜرو ﺍﻷﻧﺚ 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Эркакка ва аёлга фитр садақаси беришни фарз қилдилар”

Ва ёш болалари учун беради ва қуллари учун ҳам фитр садақаси беради. Саълаба ибн ал Адвий роҳматуллоҳи алайҳи қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

ﺃﺪﻮﺍ ﻋﻦ ﻜﻝ ﺤﺮ ﻮ ﻋﺒﺪ ﺻﻐﻴﺮ ﺃﻮ ﻜﺒﻴﺮ ﻨﺻﻒ ﺻﺎﻉ ﻤﻥ ﺒﺮ ﺃﻮ ﺻﺎﻋﺎ ﻤﻥ ﺘﻤﺮ ﺃﻮ ﺻﺎﻋﺎ ﻤﻥ ﺸﻌﻴﺮ  

Ҳар бир қул ва ҳур учун, xоҳ у кичик ёшда бўлсин, xоҳ катта бўлсин, ярим соъ буғдой ё бир соъ xурмо ё арпа бериб фитр садақасини адо қилинглар.
Бу қулларга Мудаббар ва Умми Валад ҳам киради. Имом Аъзам роҳматуллоҳи алайҳи ва Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳи наздларида агар уларнинг ўз мулки бўлса, xўжайин шу мулкидан беради дейишади. Бунга Имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳи xилоф қилган. Эр ўз xотини учун, вояга етган фарзандлари учун агарчи булар унинг қарамоғида бўлсалар ҳам. Агар булар илтимос қилмасалар, ҳам ота улар учун ҳам фитр садақаси берса бу жоиз. Яна валий ўз мукотаби учун ҳам фитр садақаси бермайди. Чунки унга у эга емас. Мукотаб қул ўзи учун ҳам фитр садақаси бермайди. Чунки унинг ўзи фақирдир. Яна xўжайин савдо нияти учун сақлаётган қуллари учун ҳам фитр садақаси бермайди. Чунки xожа бундай қул учун закот беради, агар фитр садақаси ҳам берса, 2 марта закот берган бўлиб қолади. Бу Имом Шофиийроҳматуллоҳи алайҳига xилофдир. Шериклик қулга 2 шерик ҳам фитр садақаси бермайди. Чунки икковида ҳам тўла эгалик ҳуқуқи йўқ. У қул битта бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам фарқи йўқ. Имомайнайтишадики ҳар бир xожа ўзига тегишли қулга беради ва ўртадаги бўлинмайдиганга берилмайди деганлар. Лекин бир ривоятга кўра уччала имом ҳам бермасликка иттифоқ бўлган, дейилади. Xожа кофир қули учун ҳам фитр садақа беради. Бунга юқоридаги "қул" лафзини умумийлиги ва Ибни Аббос роҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ушбу ҳадисга кўра:

ﺃﺪﻮﺍ ﻋﻦ ﻜﻝ ﺤﺮ ﻮ ﻋﺒﺪ ﻴﻬﻭﺪﻯ ﺃﻮ ﻧﺻﺮﺍﻧﻰ ﺃﻮ مجوسي

“Ҳар бир ҳур учун ва ҳар бир яҳудий, насроний ё мажусий қул учун фитр садақаси беринглар” деганлар.

Xожа қочиб кетган қули учун фитр садақасини бермайди: Магар у ийд куни ийд намозигача қайтиб келса, унинг учун xожа беради.

Энди фитр садақаси миқдори ҳақида сўз юритамиз:

ﻋﻦ ﺒﻦ ﻋﻤﺮ ﺮﺿﻰ ﺍﷲ ﻋﻧﻪ ﻗﺎﻞ: ﺮﺴﻭﻞ ﺍﷲ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ ﺯﻜﺎﺓ ﺍﻠﻔﻄﺮ ﺼﺎﻋﺎ ﻤﻥ ﺘﻤﺮ ﺃﻮ ﺼﺎﻋﺎ ﻤﻥ ﺸﻌﻴﺮ 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини xурмодан бир соъ арпадан бир соъ миқдорида фарз қилдилар. Уни одамлар намозга чиқишидан олдин адо этишга амр қилдилар. Бир соъ қанча? Аслида соъ бир идиш бўлиб ғалла ва шунга ўxшаган нарсалар ўша идиш билан ўлчанган. Кейин оғирлик ўлчовлари чиққанида унга солиштирилган. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳи ва Ироқ фақиҳлари наздида бир соъ = 3,800 гр га тенгдир.

ﻋﻥ ﺑﻥ ﻋﻤﺭ ﺮﺿﻰ ﺍﷲ ﻋﻧﻪ: ﻋﻦ ﺍﻟﻧﺑﻰ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ ﻗﺎﻞ: ﺍﻠﻭﺯﻦ ﻭﺯﻦ ﺃﻫﻞ ﻤﻜﺔ ﻮ ﺍﻠﻤﻜﻴﺎﻞ ﻤﻜﻴﺎﻞ ﺃﻫﻞ ﻤﺪﻴﻧﺔ 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Вазн аҳли – Макканинг вазни, (идиш) ўлчов – аҳли Мадинанинг ўлчови” – дедилар. 4 – мудд – 1 соъ: Фитр садақаси бериш ийди фитр куни тонг отиши билан вожиб бўлади, дедилар Ҳанафий мазҳаби уламолари. Имом Шофиий роҳматуллоҳи алайҳи эса "Ийд куни кун ботиши билан вожиб бўлади" дейдилар. Ийд кечаси исломга кирган ё туғилган болага фитр садақаси вожиб эмас дейдилар бу зот.

Аммо Рамазоннинг аввалидан бераверса бўлади. Мабода ийд намозигача бера олмаса, намоздан кейин беради, савоби унча бўлмайди, аммо бериш шарт.

“Ийд кечаси ўлган кишига фитр садақаси вожиб бўлади”: дейдилар Имом Шофиий роҳматуллоҳи алайҳи.

Фитр садақасини қийматини бериш жоиз. Садақаи фитрни кофирга, муртадга, фосиқга, бойга, соғ бўлиб ишламай юрганга, ота-онасига, боласига ва xотинига бериб бўлмайди.

 

 


7 йил аввал 8811 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Куни ёки туни узун ёки қисқа бўлган юртлардаги рўза
Бундай юртларда, масалан, Тундрага ўхшаш жойларда кун йигирма икки-йигирма уч соатгача давом этади. Ўша ерда яшовчилар ёки ўша ердаги мусофирлар қуёш ботганидан кейингина рўзаларини очишлари мумкин. Мусофирлар давоми...
7 йил аввал 12384 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Мажбурлаб рўзани очдирса
Агар рўза тутган одамга рўзасини очмаса, жонига ёки бирор аъзосига зарар етказилишини айтиб, таҳдид қилинса, рўзасини очиши жоиздир. Лекин агар жонига ёки бирор аъзосига зарар етказилишидан бошқа сабабларни рўкач давоми...
7 йил аввал 6868 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳоизаларнинг рўзаларига оид савол-жавоблар
САВОЛ: аёл киши одат кунларида рўза тутса бўладими?ЖАВОБ: ҳайз ва нифос чоғида рўза тутишлик жоиз эмас, кейинчалик қазосини тутиб беришади. وَمِنْهَا الطَّهَارَةُ عَنْ давоми...
7 йил аввал 21163 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Рамазоннинг ҳилол(ой)ини кўриш ва рўзанинг фазилати
Авваллари ҳам, бугунги кунда ҳам янги ойни кўриш масъаласи уламолар орасида ихтилофли масалалар жумласидандир. Кўпчилик уламоларнинг қараши бундай: бир маконда Рамазон ҳилолини шаръий йўл билан давоми...
7 йил аввал 7182 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Рўза ва эътикоф
ибодат нияти билан субҳи содиқдан қуёш боткунгача рўзани ният қилиб еб-ичишдан ва еб-ичишнинг ҳукмида бўлган нарсалардан, яқинлик қилишдан ҳақиқатда ёки ҳукман тийилиб туришга айтилади. давоми...
7 йил аввал 7777 fiqh.uz