Узоқ муддатли қарзлар


Савол: Закот беришда узоқ муддатли қарзлар ҳам чиқариб юбориладими? Масалан: Беш йилда узиш шарти билан йигирма миллион қарз олиб, уй сотиб олса ва қўлида ўн-ўн беш миллион пули бўлса, у кишига закот вожиб бўладими?

Жавоб: Қарз икки турга бўлинади. Муъажжал ва муажжал, яъни нақд берилиши керак бўлган ва  кейинчалик берилиши керак бўлган қарз. Саволдаги қарз муажжал, яъни кейинчалик берилиши вожиб бўлган қарзга кириб, у закот беришни ман қилмайди.

وَعَنْ أَبِي حَنِيفَةَ لَا يُمْنَعُ .
وَقَالَ الصَّدْرُ الشَّهِيدُ : لَا رِوَايَةَ فِيهِ ، وَلِكُلٍّ مِنْ الْمَنْعِ وَعَدَمِهِ وَجْهٌ .
زَادَ الْقُهُسْتَانِيُّ عَنْ الْجَوَاهِرِ : وَالصَّحِيحُ أَنَّهُ غَيْرُ مَانِعٍ

Абу Ҳанифадан қилинган ривоятда: «(Закот) ман  қилинимайди», дейилган.
Содрушшаҳид айтди: «Бу борада ривоят йўқ. Лекин  ман қилиш ва ман қилмасликнинг ҳам далиллари бор. Кўҳистоний Жавҳарадан зиёда қилиб: «Саҳиҳ гап шуки, муажжал қарз закот беришни ман қилмайди», деди («Роддул мухтор», 2-жилд, 5-бет). Шунинг учун қўлидаги боридан закот беради» (Муҳаммад Тақий Усмоний).
Баъзилар: «Ўша йилда берадиган қарзини чиқариб юбориб, қолганидан беради», деганлар (Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний. Ҳинд фиқҳ академияси раиси). Аввалгиси эҳтиётлироқдир.


2 йил аввал 2309 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Дафндаги баъзи макруҳ ишлар
Жаноза ёки дафнни кўпчилик қатнашсин деб кечиктириш ёки жума намозидан кейинга қолдириш. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Маййитни тезроқ элтинг”, деганлар. Лекин дафн ишлари билан банд бўлиб, давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қарзни кафолатлаш ва уларнинг турлари
Насия савдосида ҳам савдо тугал бўлади ва харидор зиммасига баҳо қарз бўлади. Шунинг учун сотувчи харидордан қарзни кафолатлашини сўраши ёки муайян вақтда қарзни адо қилишига бирор кафил бўладиган одамни ёки давоми...
2 йил аввал 3348 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қарзни кечиктирганлиги учун молиявий жазо
Баъзи вақтларда харидор тақсит савдосида келишилинган бўлакларни кечиктириши мумкин. Шунинг учун тақсит савдоси орқали нарса сотиб олмоқчи бўлган киши, бор имкониятларини сарҳисоб қилиб, кейин бу савдога қўл уриши давоми...
2 йил аввал 3639 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қарзни нотўғри ишлатиш
Савол: Мен бир дўстимга қарз берган эдим, яқинда маълум бўлиб қолдики, дўстим ўша маблағни нопок ишларга сарфлаётган экан. Унинг гуноҳларига мен ҳам шерик бўлиб қолмадимми? Умуман, қарз бераётганда унинг давоми...
2 йил аввал 3257 fiqh.uz