Куни ёки туни узун ёки қисқа бўлган юртлардаги рўза


Бундай юртларда, масалан, Тундрага ўхшаш жойларда кун йигирма икки-йигирма уч соатгача давом этади. Ўша ерда яшовчилар ёки ўша ердаги мусофирлар қуёш ботганидан кейингина рўзаларини очишлари мумкин.

Мусофирлар ўз юртига қиёс қилиб, соатга қараб очиш мумкин эмас. Агар кун йигирма тўрт соатдан ошиб кетса, саҳарлик қилган вақтдан бошлаб йигирма тўрт соат бўлишидан бир оз олдин ифторлик қилади ва яна рўза тутади. Бу уларнинг ҳам ифторлиги, ҳам саҳарлиги бўлади. Агар шундай рўза тутишга тоқати ёки соғлиги кўтармаса, қисқа кунларда ўша рўзаларининг қазосини тутиб беради.

وَلَا يُمْكِنُ أَنْ يُقَالَ بِوُجُوبِ مُوَالَاةِ الصَّوْمِ عَلَيْهِمْ ؛ لِأَنَّهُ يُؤَدِّي إلَى الْهَلَاكِ. فَإِنْ قُلْنَا بِوُجُوبِ الصَّوْمِ يَلْزَمُ الْقَوْلُ بِالتَّقْدِيرِ ، وَهَلْ يُقَدَّرُ لَيْلُهُمْ بِأَقْرَبِ الْبِلَادِ إلَيْهِمْ كَمَا قَالَهُ الشَّافِعِيَّةُ هُنَا أَيْضًا ، أَمْ يُقَدَّرُ لَهُمْ بِمَا يَسَعُ الْأَكْلَ وَالشُّرْبَ ، أَمْ يَجِبُ عَلَيْهِمْ الْقَضَاءُ فَقَطْ دُونَ الْأَدَاءِ ؟ كُلٌّ مُحْتَمَلٌ ، فَلْيُتَأَمَّلْ. وَلَا يُمْكِنُ الْقَوْلُ هُنَا بِعَدَمِ الْوُجُوبِ أَصْلًا كَالْعِشَاءِ عِنْدَ الْقَائِلِ بِهِ فِيهَا ؛ لِأَنَّ عِلَّةَ عَدَمِ الْوُجُوبِ فِيهَا عِنْدَ الْقَائِلِ بِهِ عَدَمُ السَّبَبِ ، وَفِي الصَّوْمِ قَدْ وُجِدَ السَّبَبُ وَهُوَ شُهُودُ جُزْءٍ مِنْ الشَّهْرِ وَطُلُوعُ فَجْرِ كُلِّ يَوْمٍ ، هَذَا مَا ظَهَرَ لِي ، وَاَللَّهُ تَعَالَى أَعْلَمُ .

«Тун бўлмайдиган жойларда истиқомат қиладиган кишиларга рўзани улаш вожиб деб ҳукм қилиш мумкин эмас. Чунки, бундай дейиш уларни ҳалокатга олиб боради. Агар тун топилмаса ҳам уларга рўза тутиш вожиб десак, вақтни белгилаш лозим бўлади. Шофиийлар айтганидек, бу ерда ҳам тун ва кун топиладиган энг яқин жойга қараб уларнинг тунлари белгиланадими ёки еб-ичиш сиғадиган вақтни улар тун деб белгиланадими ёки уларга рўзани ўз вақтида адо қилиш вожиб бўлмай (кун ва тун) топиладиган пайтларда рўзаларини қазосини тутиб бериш вожиб бўладими?. Буларнинг барчасини эҳтимоли бор. Шунинг учун шу масала ўртага ташланган. Бас, ўйлаб кўрилиши керак! Рўза масаласида хуфтон каби сабаби топилмади деб рўза тутиш вожиб эмас деб ҳукм қилиш мумкин эмас. Чунки, бу ерда рўзани вожиб бўлишига сабаб бор. У рамазон ойининг бир жузъини ҳозир бўлиши ва ҳар куннинг тонгининг отишидир. Бу менга зоҳир бўлгани. Аллоҳ таоло билувчидир (Раддул мухтор).
Бир киши ўзининг юртида Рамазон ойида ўттиз кун рўза тутиб, бошқа юртга сафар қилди, дейлик. Етиб борган юртида одамлар энди рўзанинг ўттизинчи кунини тутаётган бўлсалар, унинг зиммасидан Рамазоннинг рўзаси адо бўлган бўлса ҳам, мусулмонларга мувофақат бўлиши учун ва Рамазоннинг эҳтироми учун улар билан бирга рўза тутаверади ва тутган рўзаси нафл бўлади.
Энди бир одам рўзанинг йигирма тўққизинчи кунини тутиб, бошқа юртга борса ва у юртнинг халқи ўттиз кун рўза тутиб, ҳайит қилаётган бўлса, у ҳам ҳайит қилади ва ўзининг ўттизинчи кунги рўзасини кейин қазо қилиб тутиб беради (Оп ке масаил ва унка ҳал).
Мусофир ифторлик қилиб, самолётга чиқди ва осмонга кўтарилгандан кейин қуёш яна қайта кўринди ёки самолётда учиб кетаётганида ер вақти билан ифторлик пайти бўлди. Лекин осмонда қуёш кўриниб турибди. Бу икки ҳолатларда қоида шуки, мусофир ифторлик вақтида қаерда бўлса, ўша жойнинг қуёши эътиборга олинади. Агар самолётда бўлиб, қуёш кўриниб турган бўлса, рўзасини очмайди (Аҳсанул фатаво).
Мабодо мусофир сафардалик чоғида шаръий рухсатга амал қилиб, бир неча куннинг рўзасини тута олмади ва мусофирлигида вафот топди. Бунда қолдирган рўзаларининг фидясини тўлашни васият қилиш вожиб бўлмайди.
Агар сафардан келган бўлса-ю, лекин рўзасининг қазосини тутиш имкониятига эга бўлмай вафот топса, рўзаси авф бўлади. Мабодо қолдирган рўзаларининг ҳаммасининг қазосини тутишга вақт топса-ю, лекин тутмаган бўлса ва вафоти яқинлашиб қолган бўлса, тутолмаган рўзасини фидясини тўлашини васият қилиши лозим бўлади. Озроғини тутганидан сўнг вафот топса, тутган қазолари зиммасидан соқит бўлиб, тутилмай қолган қазоларига фидя тўлашни васият қилиши вожиб бўлади.

فَإِنْ بَرِئَ الْمَرِيضُ أَوْ قَدِمَ الْمُسَافِرُ وَأَدْرَكَ مِنْ الْوَقْتِ بِقَدْرِ مَا فَاتَهُ يَلْزَمُهُ قَضَاءُ جَمِيعِ مَا أَدْرَكَ ، لِأَنَّهُ قَدَرَ عَلَى الْقَضَاءِ لِزَوَالِ الْعُذْرِ ، فَإِنْ لَمْ يَصُمْ حَتَّى أَدْرَكَهُ الْمَوْتُ فَعَلَيْهِ أَنْ يُوصِيَ بِالْفِدْيَةِ

«Касал соғайса ёки мусофир сафардан келса ва қазо қилган рўзалари миқдорича вақт топсалар, қолдирган рўзаларини барчасини қазосини тутишлари вожиб бўлади. Чунки улар узр кетиб, қазо тутишга қодир бўлдилар. Ўлим келгунича рўзаларини тутмасалар фидя тўлашга васият қилишлари зиммаларига лозим бўлади» (Бадоиъус саноиъ).


1 йил аввал 1941 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Мажбурлаб рўзани очдирса
Агар рўза тутган одамга рўзасини очмаса, жонига ёки бирор аъзосига зарар етказилишини айтиб, таҳдид қилинса, рўзасини очиши жоиздир. Лекин агар жонига ёки бирор аъзосига зарар етказилишидан бошқа сабабларни рўкач давоми...
1 йил аввал 2011 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳоизаларнинг рўзаларига оид савол-жавоблар
САВОЛ: аёл киши одат кунларида рўза тутса бўладими?ЖАВОБ: ҳайз ва нифос чоғида рўза тутишлик жоиз эмас, кейинчалик қазосини тутиб беришади. وَمِنْهَا الطَّهَارَةُ عَنْ давоми...
1 йил аввал 4021 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Рамазоннинг ҳилол(ой)ини кўриш ва рўзанинг фазилати
Авваллари ҳам, бугунги кунда ҳам янги ойни кўриш масъаласи уламолар орасида ихтилофли масалалар жумласидандир. Кўпчилик уламоларнинг қараши бундай: бир маконда Рамазон ҳилолини шаръий йўл билан давоми...
1 йил аввал 2633 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Рўза ва эътикоф
ибодат нияти билан субҳи содиқдан қуёш боткунгача рўзани ният қилиб еб-ичишдан ва еб-ичишнинг ҳукмида бўлган нарсалардан, яқинлик қилишдан ҳақиқатда ёки ҳукман тийилиб туришга айтилади. давоми...
1 йил аввал 2299 fiqh.uz