Бўлимлар
Истилоҳлар
Қабр зиёрати одоблари

Авволо, ниятни тўғриламоқ, ихлос билан, холис Аллоҳ учун зиёрат қилиш лозим;

Зиёрат пайтида таҳоратли бўлиш суннатдир;

Қисқа муддат бўлса ҳам, дунё машғулотларини тарк этиб, охиратни ўйлаш;

Зиёратгоҳда виқор билан, сокин юриш;
Қабр аҳлларига салом бериш;
Тик туриб дуо қилиш (Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бақийъга чиққанларида шундай қилганлар) ;
Ёсин сурасини ўқиш, ёки Ихлос сурасини ўн бир марта,  ёки билган сурасини ўқиб, савобини ўлганларга аташ;
Мўминларнинг яхши сифатларини эсга олиш;

Зиёратдан сўнг ниҳоятда сокин, вазмин, тафаккур ва тадаббур ила қайтиш.

00:00 / 03.11.2016 10439