Мажбурлаб рўзани очдирса


Агар рўза тутган одамга рўзасини очмаса, жонига ёки бирор аъзосига зарар етказилишини айтиб, таҳдид қилинса, рўзасини очиши жоиздир. Лекин агар жонига ёки бирор аъзосига зарар етказилишидан бошқа сабабларни рўкач қилиб, рўзасини очишга мажбур қилинса, ва рўзадор рўзасини очиб юборса, гуноҳкор бўлади.

 

وَأَمَّا فِي حَقِّ الْمَرِيضِ ، وَالْمُسَافِرِ فَالْإِكْرَاهُ مُبِيحٌ مُطْلَقٌ فِي حَقِّهِمَا بَلْ مُوجِبٌ ، وَالْأَفْضَلُ هُوَ الْإِفْطَارُ بَلْ يَجِبُ عَلَيْهِ ذَلِكَ وَلَا يَسَعُهُ أَنْ لَا يُفْطِرَ حَتَّى لَوْ امْتَنَعَ مِنْ ذَلِكَ فَقُتِلَ يَأْثَمُ

Аммо, касал ва мусофирнинг ҳаққида таҳдид рўза тутмасликни мубоҳ қилгувчидир. Балки, вожиб қилгувчидир. Афзали, рўза тутмаслигидир, балки бу нарса унга вожиб бўлади ва рўзасини очмаслиги сиғмайди. Ҳатто рўзасини очишдан бош тортиб, қатл қилинса, гуноҳкор бўлади» (Бадоиъус саноиъ).
Зиёфатлар нафл рўзаларини очиб юборишда узрлардан бири ҳисобланади. Меҳмоннинг нафл рўзасини очиши жоиз бўлганидек, нафл рўза тутган мезбон ҳам меҳмон келганда рўзасини очиши жоиздир.

وَالضِّيَافَةُ عُذْرٌ لِلضَّيْفِ وَالْمُضِيفِ إنْ كَانَ صَاحِبُهَا مِمَّنْ لَا يَرْضَى بِمُجَرَّدِ حُضُورِهِ وَيَتَأَذَّى بِتَرْكِ الْإِفْطَارِ فَيُفْطِرُ وَإِلَّا لَا هُوَ الصَّحِيحُ مِنْ الْمَذْهَبِ ظَهِيرِيَّةٌ .

«Зиёфат меҳмонга ҳам, мезбонга ҳам (нафл рўзани) очишликка узур саналади. Агар зиёфат соҳиби келиб таомланмаслигига рози бўлмай, таомланмаганлигидан озорланадиган бўлса, рўзасини очаверади. Агар ундай бўлмаса, очмайди. Мазҳабдаги саҳиҳ қавл шудир» (Фатвои ҳиндия).
Айтайлик, мусофир сафарда рўза тутишни ният қилмади. Бир жойга бориб, муқимликни ният қилди ва рўза ҳам тутди. Кейин ҳеч қандай шаръий узрсиз уни очиб юборди. У ҳолда унинг зиммасига каффорот вожиб бўлмайди. Гарчи жимо қилган бўлса ҳам.


وَلَوْ نَوَى مُسَافِرٌ الْفِطْرَ أَوْ لَمْ يَنْوِ فَأَقَامَ وَنَوَى الصَّوْمَ فِي وَقْتِهَا قَبْلَ الزَّوَالِ صَحَّ مُطْلَقًا وَيَجِبُ عَلَيْهِ الصَّوْمُ لَوْ كَانَ فِي رَمَضَانَ لِزَوَالِ الْمُرَخِّصِ كَمَا يَجِبُ عَلَى مُقِيمٍ إتْمَامُ صَوْمِ يَوْمٍ مِنْهُ أَيْ رَمَضَانَ سَافَرَ فِيهِ أَيْ فِي ذَلِكَ الْيَوْمِ وَ لَكِنْ لَا كَفَّارَةَ عَلَيْهِ لَوْ أَفْطَرَ فِيهِمَا لِلشُّبْهَةِ فِي أَوَّلِهِ وَآخِرِهِ.

«Мусофир рўза тутмасликни ният қилди ёки ният қилмади. Сўнг муқим бўлиб, заволдан олдин рўза тутишни ният қилса, рўзаси дуруст бўлади. Агар шу ҳолат рамазонда бўлса, зиммасига рўза вожиб бўлади. Мусофирликдаги рухсат бекро бўлгани учун. Ҳудди муқим рўзани ният қилиб, ўша куни сафарга чиқиб кетганидек. Лекин, иккала масалада ҳам рўзаларини очиб юборишса, шубҳа туфайли каффорат вожиб бўлмайди. Хоҳ кунни аввалида рўзаларини очсин ёки охирида» (Раддул мухтор).
Яна бир киши муқимлигида рўза тутди, сўнг сафарга чиқишни ирода қилди. Агар сафарга чиқишдан олдин бирор шаръий узрсиз рўзасини очиб юборса, унга каффорот ҳам, қазо ҳам вожиб бўлади. Чунки у ҳали мусофир бўлмай туриб, рўзасини бузган бўлади.
Мабодо муқим киши рўза тутса-ю, шаръий масофага етмай, эсидан чиққан нарсаси учун ортига қайтса ва рўзасини очиб юборса, унга ҳам каффорот ва қазо вожиб бўлади. Чунки у ҳали шаръий мусофирга айланмаган эди. Сафар масофасидан озроқ бўлган жойга сафар қилган кишига намозларини қаср қилиш жоиз бўлмаганидек, рўза тутмаслик ёки тутган рўзасини очиб юбориш ҳам жоиз эмас.

لَوْ أَكَلَ الْمُقِيمُ ثُمَّ سَافَرَ أَوْ سُوفِرَ بِهِ مُكْرَهًا لَا تَسْقُطُ الْكَفَّارَةُ

«Муқим (фарз рўзани тутиб, қасдан) овқатланиб, сўнг сафарга чиқса ёки мажбуран сафарга олиб чиқиб кетилса, каффорат соқит бўлмайди» (Раддул мухтор)


1 йил аввал 2010 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Куни ёки туни узун ёки қисқа бўлган юртлардаги рўза
Бундай юртларда, масалан, Тундрага ўхшаш жойларда кун йигирма икки-йигирма уч соатгача давом этади. Ўша ерда яшовчилар ёки ўша ердаги мусофирлар қуёш ботганидан кейингина рўзаларини очишлари мумкин. Мусофирлар давоми...
1 йил аввал 1941 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳоизаларнинг рўзаларига оид савол-жавоблар
САВОЛ: аёл киши одат кунларида рўза тутса бўладими?ЖАВОБ: ҳайз ва нифос чоғида рўза тутишлик жоиз эмас, кейинчалик қазосини тутиб беришади. وَمِنْهَا الطَّهَارَةُ عَنْ давоми...
1 йил аввал 4021 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Рамазоннинг ҳилол(ой)ини кўриш ва рўзанинг фазилати
Авваллари ҳам, бугунги кунда ҳам янги ойни кўриш масъаласи уламолар орасида ихтилофли масалалар жумласидандир. Кўпчилик уламоларнинг қараши бундай: бир маконда Рамазон ҳилолини шаръий йўл билан давоми...
1 йил аввал 2633 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Рўза ва эътикоф
ибодат нияти билан субҳи содиқдан қуёш боткунгача рўзани ният қилиб еб-ичишдан ва еб-ичишнинг ҳукмида бўлган нарсалардан, яқинлик қилишдан ҳақиқатда ёки ҳукман тийилиб туришга айтилади. давоми...
1 йил аввал 2299 fiqh.uz