Ҳоизаларнинг рўзаларига оид савол-жавоблар


САВОЛ: аёл киши одат кунларида рўза тутса бўладими?
ЖАВОБ: ҳайз ва нифос чоғида рўза тутишлик жоиз эмас, кейинчалик қазосини тутиб беришади.

وَمِنْهَا الطَّهَارَةُ عَنْ الْحَيْضِ ، وَالنِّفَاسِ فَإِنَّهَا شَرْطُ صِحَّةِ الْأَدَاءِ بِإِجْمَاعِ الصَّحَابَةِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ

Рўзанинг адоси тўғри бўлишининг шартларидан: ҳайз ва нифосдан пок бўлишдир. Зеро улардан пок бўлиш саҳобий киромларнинг ижмоси билан рўзанинг адоси тўғри бўлиши учун шартдир. Бадойиъус Санойиъ

وتقضي الحائض والنفساء الصوم دون الصلاة لحديث عائشة رضي الله عنها " كان يصيبنا ذلك فنؤمر بقضاء الصوم ولا نؤمر بقضاء الصلاة " وعليه الإجماع

Оиша розиаллоҳу анҳодан ривоят қилинган қуйидаги ҳадиснинг далили билан ҳайз ва нифос кўрган аёллар рўзанинг қазосини тутиб, намознинг қазосини ўқимайдилар.
“Бизга ўша ҳолат етганда рўзанинг қазосини тутишга буюрилар эдик, намознинг қазосини ўқишга эса буюрилмас эдик”. Мароқил Фалоҳ

САВОЛ: аёл киши рўза тутаётганда одат қони келиб қолса нима қилади?
ЖАВОБ: Ўз-ўзидан рўзаси очилиб кетади ва қазосини тутиб бериши зиммасига лозим бўлади.

الحيض و النفاس يفسدان الصوم فيوجب القضاء دون الكفارة

Ҳайз ва нифос рўзани фосид  қилади. Рўзанинг қазосини вожиб қилади, каффоротни эмас. Фатавои Ҳиндия 

САВОЛ: рўзани тўлиқ тутиш мақсадида дори истеъмол қилиб, одат қонини кечиктирса бўладими?
ЖАВОБ:  одатий қон келмагунча аёл киши пок саналади ва рўза тутиши жоиз. Қонни тўхтатиб туриш-турмаслик борасида шаръан қайтарув йўқ. Бу иш аёл кишининг соғлигига зарар қилмаса жоиз, зарар қилса жоиз эмас.

يَثْبُتُ حُكْمُ كُلٍّ مِنْهَا إلَّا بِخُرُوجِ الدَّمِ وَظُهُورِهِ وَهَذَا هُوَ ظَاهِرُ مَذْهَبِ أَصْحَابِنَا وَعَلَيْهِ عَامَّةُ مَشَايِخِنَا وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى

Қон ташқарига чиқиб, кўринсагина унга тааллуқли ҳукм собит бўлади. Бу бизнинг асҳобларимиз мазҳабининг зоҳири ҳамда барча машойихларимизнинг фикридир. Бунга кўра фатво берилгандир. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: каффорот рўзасини тутаётган аёл ҳайз кўриб қолса нима қилади?
ЖАВОБ:  қасддан рўзасини очиб қўйгани боис икки ой каффоротини тутаётган аёл орада ҳайз кўриб қолса, каффоротни қайтадан бошлаши шарт эмас. Узрлари кетгач давом эттириб кетаверадилар.

فَلَوْ أَفْطَرَ وَلَوْ لِعُذْرٍ اسْتَأْنَفَ إلَّا لِعُذْرِ الْحَيْضِ

Каффорот рўзасини тутаётган киши ё аёл қайсидир узр туфайли икки ой ичида бирор кун рўзасини очиб  юборса қайтадан бошлайди. Ҳайз кўриш бундан мустаснодир. Нифос эса мустасно эмас.  Роддул муҳтор.
САВОЛ: Рамазон ойида ҳайз ва нифоси тўхтаган аёл куннинг қолган қисмида ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туриши вожибми?
ЖАВОБ: Рамазон кунларида субҳи содиқдан кейин хайз ва нифоси тўхтаган аёл куннинг қолган қисмида ўзини еб-ичишдан тўхтатиб, рўзадорга ўхшаб туриши мустаҳаб саналади.

يجيب علي الصحيح و قيل يستحب الامساك ... و علي حائض و نفساء طهرتا بعد طلوع الفجر

Субҳи содиқ кирганидан кейин ҳайз ва нифосдан пок бўлган аёлга саҳиҳ қавлда (куннинг қолганида) еб-ичишдан тўхтаб туришлиги вожиб саналади. Бир қавлда мустаҳаб саналади, дейилган. Мароқил Фалоҳ.

САВОЛ: ҳайз, нифос кўрган аёл рўза тутушилиги жоиз бўладими?
ЖАВОБ: бу ҳолатда рўза тутиш, ёлғизлигида рўзадор каби еб-ичишдан ўзини тўхтатиб туриш харом саналади. Одамлар орасида эса ўзини еб-ичишдан тийиб, рўзадорга ўхшатиб туриши Рамазоннинг эхтироми ва ҳаё саналади.

وأما في حالة تحقق الحيض والنفاس فيحرم الإمساك لأن الصوم منهما حرام والتشبه بالحرام حرام

Ҳайз ва нифос ҳолатида ўзини еб-ичишдан тийиб туриш ҳаром ҳисобланади. Чунки бу ҳолатда рўза тутишлик харомдир ва ҳаромга ўхшатиш ҳам ҳаром саналади. Мароқил Фалоҳ.
САВОЛ: субҳи содиқдан кейин ҳайз қони тўхташ эҳтимоли бор бўлган аёл саҳарлик қилиб рўзани ният қилса бўладими?
ЖАВОБ: йўқ мумкин бўлмайди. Аёл кишининг рўзаси рўза бўлиши учун субҳи содиқдан аввал ҳайздан пок бўлган бўлиши лозимдир.

وَمِنْهَا الطَّهَارَةُ عَنْ الْحَيْضِ ، وَالنِّفَاسِ فَإِنَّهَا شَرْطُ صِحَّةِ الْأَدَاءِ بِإِجْمَاعِ الصَّحَابَةِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ

Рўзанинг адо бўлишининг шартларидан: ҳайз ва нифосдан пок бўлишдир. Зеро улардан пок бўлиш саҳобий киромларнинг ижмоси билан рўзани адоси тўғри бўлиши учун шартдир. Бадойиъус Санойиъ

САВОЛ: субҳи содиқдан аввал ҳайз қони тўхтаган аёл ғусл қилмасдан ҳам рўза тутса бўладими?
ЖАВОБ: Ҳайз қони субҳи содиққача ғусл қилса бўладиган миқдор вақтда тўхтаса, гарчи ғусл қилмасада рўза тутиши лозим бўлади.  Ҳайз қони субҳи содиққача ғусл қилса улгурмайдиган миқдор вақтда тўхтаса, рўза тутиши лозим бўлмайди.

فَلَوْ انْقَطَعَ قَبْلَ الصُّبْحِ فِي رَمَضَانَ بِقَدْرِ مَا يَسَعُ الْغُسْلَ فَقَطْ لَزِمَهَا صَوْمُ ذَلِكَ الْيَوْمِ

Рамазон ойида субҳи содиқача ғуслгина қилиб олса бўладиган вақтда аёлнинг  ҳайз қони тўхтаса ўша куннинг рўзасини тутиши лозим бўлади. Роддул Муҳтор.

САВОЛ: нафл рўза тутаётган пайтда ҳайз келиб қолса, пок бўлгач қазосини тутадими?
ЖАВОБ: агар Рамазон ойининг фарз рўзаси чоғида ҳайз келса, рўзаси бузилади, пок бўлгач қазоси лозим бўлади. Шунингдек, нафл рўзаларга киришганда ҳам ҳайз кўриб қолса, пок бўлгач ўша нафл рўзанинг қазоси лозим бўлади.

ولو شرعت تطوعا في الصلاة والصوم قضتها

Агар нафл намоз ёки рўзага киришса (ҳайз кўриб қолса), пок бўлгач уларни қазосини адо қилади.  (Имдодус Саилийн)

إذَا شَرَعَتْ فِي صَوْمِ النَّفْلِ ثُمَّ حَاضَتْ يَلْزَمُهَا الْقَضَاءُ احْتِيَاطًا .
هَكَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ

Нафл рўзани тутишга киришгач ҳайз кўриб қолса, иҳтиётан қазоси унинг зиммасига лозим бўлади. “Зоҳирийя”да ҳам шундай келтирилган. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: биринчи бор ҳайз кўраётган қиз рўзадорлигида ҳайз келиб қолса ёки кофир эди мусулмон бўлса ўша кунги рўзанинг қазосини тутадими?
ЖАВОБ: ўша куннинг қазоси зиммасига лозим бўлмайди. Чунки у рўза тутишни бошлаганида рўза унга ҳали лозим бўлмаган эди.

اذا بلغ الصبى او اسلم الكافر فيى رمضان امسكا بقية يومهما ولو افطرا لا قضاء عليهما

Рамазон ойида гўдак балоғатга етса, кофир мусулмон бўлса, кунни қолган қисмида ўзларини еб-ичишдан тийиб турадилар. Иккиси рўза тутган бўлиб, рўзаларини очиб юборган бўлсалар ҳам зиммаларига қазо лозим бўлмайди.
(Шаҳул Бидоя)
Уларга қолган кунларнинг рўзаси зиммаларига лозим бўлади.

САВОЛ: рўзадор аёл рўзасини очиб юбориб, сўнг ҳайз кўриб қолса, зиммасига қазо ва каффорот лозим бўладими?
ЖАВОБ: рўзадор аёл қасддан рўзасини очиб юбориб, кун ботгунча ҳайз кўриб қолса, қазо лозим бўлиб, каффорот зиммасидан соқит бўлади. Шунингдек, касал бўлиб қолса ҳам.

وَلَوْ أَفْطَرَتْ الْمَرْأَةُ مُتَعَمِّدَةً ثُمَّ حَاضَتْ أَوْ مَرِضَتْ يَوْمَهَا ذَلِكَ قَضَتْ ، وَلَا كَفَّارَةَ عَلَيْهَا

Рўзадор аёл қасддан оғзини очиб юборганидан сўнг ўша кунда ҳайз кўриб қолса ёки бемор бўлиб қолса, зиммасига қазо лозим бўлиб, каффорот вожиб бўлмайди. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: рўзадор аёл бугун ҳайз кўрадиган куним, деб қасддан рўзасини очиб юборсаю, ўша куни ҳайз кўрмаса, зиммасига каффорот лозим бўладими?
ЖАВОБ: шундай гумонда рўзасини очиб юборса, қазо ҳам каффорот ҳам зиммасига лозим бўлади.

الْمَرْأَةُ إذَا أَفْطَرَتْ عَلَى أَنَّهُ يَوْمُ الْحَيْضِ ثُمَّ إنَّهَا لَمْ تَحِضْ فِي يَوْمِهَا ذَلِكَ الْأَظْهَرُ أَنَّ عَلَيْهَا الْكَفَّارَةَ كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ

Рўзадор аёл буган ҳайз кўриш куним, деган ўй билан қасддан оғзини очиб юборса, сўнг ўша куни ҳайз кўрмаса, зоҳир қавлга биноан зиммасига каффорот лозим бўлади. “Зоҳирийя”да ҳам шундай келтирилган. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: бир аёл кетма-кет бир ҳафта рўза тутаман, деб назр қилса, бир-икки кун ўтгач ҳайз кўриб қолса, ҳайздан пок бўлгач қолганини тутиб берадими ёки янгиттан бошлайдими?
ЖАВОБ: пок бўлгач қайтадан бир ҳафта рўза тутиб беради.

فَإِنْ نَوَى فِيهِ التَّتَابُعَ ، وَأَفْطَرَ يَوْمًا فِيهِ أَوْ حَاضَتْ الْمَرْأَةُ فِي مُدَّةِ الصَّوْمِ اسْتَأْنَفَ وَاسْتَأْنَفَتْ كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ

Кимки кетма-кет рўза тутишни ният қилсаю, ўша кунларнинг ўртасида рўзасини очиб юборса ёки аёл киши ҳайз кўриб қолса, қайтадан рўза тутадилар. “Сирожул Ваҳҳож”да ҳам шундай келтирилган. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: бир аёл бир йил рўза тутишни назр қилса, ҳайз кунларида қолдирган рўзалари зиммасига лозим бўладими?
ЖАВОБ: зиммасига бир йиллик рўзани вожиб қилган аёл ҳайз кўрган кунларидаги рўзаларнинг қазосини кейинги йилда тутиб беради.

وَإِذَا أَوْجَبَتْ الْمَرْأَةُ عَلَى نَفْسِهَا صَوْمَ سَنَةٍ بِعَيْنِهَا قَضَتْ أَيَّامَ حَيْضِهَا ؛ لِأَنَّ تِلْكَ السَّنَةِ قَدْ تَخْلُو عَنْ أَيَّامِ الْحَيْضِ فَصَحَّ الْإِيجَابُ

Бир йил рўза тутишни зиммасига лозим қилган аёл ҳайз кўрган кунларининг қазосини тутиб беради. Чунки ўша йилда аёл ҳайз кўришдан қолиши ва ҳайзсиз бўлиши мумкин. Шунинг учун бир йилни зиммасига вожиб қилиши дуруст бўлди. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: аёл киши қолдирган рўзаларининг қазоларини кетма-кет тутишлари зарурми?
ЖАВОБ: агар саломатликлари кўтарса кетма-кет тутганлари афзалдир. Саломатликлари кўтармаса, қачон имкон топсалар тутаверадилар.

ثُمَّ إذَا كَانَ مُخَيَّرًا فِي قَضَاءِ رَمَضَانَ فَالْمُتَابَعَةُ مُسْتَحَقَّةٌ مُسَارِعَةٌ إلَى إسْقَاطِهِ عَنْ ذِمَّتِهِ

Рамазонинг қазосида ихтиёрли бўлса, зиммасидан тезроқ соқит қилиш учун кетма-кет тутиши афзалдир. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: балоғатга етгач рўза тутмай, кейинчалик рўза тутишни бошлаган аёл қолдирган рўзаларининг фидяларини бериши зарурийми?
ЖАВОБ: намоз ва рўза вақтида бажарилиши лозим бўлган, Аллоҳ таоло тарафидан бандаларига фарз қилинган амаллар жумласидандир. Қолаверса, қиёмат кунида биринчи бўлиб сўраладиган амаллардир. Шундай экан бу амалларни ўз вақтида адосини, вақтида адо қилмаган бўлса қазосини, буни ҳам адо қилмаса вафотидан олдин фидясини беришни яқинларига васият қилиши, яқинлари эса марҳумнинг намоз ва рўзасини қазоларининг фидясини беришлари фарздир. Яқинлари марҳум васият қилмаган бўлса ҳам унинг қазоларини фидясини фақир-мискинларга бериш эҳсонни ўз ўрнига қилиш ҳамда маййитни намоз ва рўзасининг қарзларидан қутултириш бўлади.

وَمَنْ مَاتَ وَعَلَيْهِ قَضَاءُ رَمَضَانَ فَأَوْصَى بِهِ أَطْعَمَ عَنْهُ وَلِيُّهُ لِكُلِّ يَوْمٍ مِسْكِينًا ...ثُمَّ لَا بُدَّ مِنْ الْإِيصَاءِ عِنْدَنَا خِلَافًا لِلشَّافِعِيِّ رَحِمَهُ اللَّهُ ، وَعَلَى هَذَا الزَّكَاةُ .

Зиммасида Рамазоннинг қазолари бор киши вафот этар чоғида қазоларининг фидясини тўлашни васият қилган бўлса, яқинлари унинг тарафидан ҳар кун учун бир мискинни тўйдирадилар... Ҳанафийлар наздида марҳум фидя тўлашга васият қилиши зарурдир. Шофеъийлар наздида эса васият қилмасада яқинлари унинг фидясини тўлашлари лозимдир. Закотнинг ҳукми ҳам шу кабидир.
Марҳум тарафидан фидяни адо қилишнинг бир неча масалалари бўлиб, ҳар бир кишига уларни билиш зарурдир.
1.    Зиммасида намоз ва рўзалариниг қазоси бор кишига вафотидан аввал уларнинг фидясини тўлашликка васият қилиши фарздир. Васият қилмай вафот  этса гуноҳкор бўлади.

وَعِنْدَ الْعَجْزِ بِالْمَوْتِ تَجِبُ الْوَصِيَّةُ بِالْفِدْيَةِ

Вафот этиш билан қазоларни адо қилишдан ожиз қолган чоғда фидяни васият қилиш вожиб бўлади. Роддул Муҳтор.
2.    Маййит фидя тўлашга васият қилган бўлса, кафанлаш, қабрга қўйиш, қарзларини тўлашдан кейин қолдирган бор мол-мулк, уй-жойларининг қийматининг учдан биридан маййитнинг фидясини адо қилишлари фарз  бўлади. Адо қилмсалар гуноҳкор бўладилар.

َفَدَى  لُزُومًا  عَنْهُ  أَيْ عَنْ الْمَيِّتِ  وَلِيُّهُ  الَّذِي يَتَصَرَّفُ فِي مَالِهِ  كَالْفِطْرَةِ

Маййитнинг молида тасарруф қила оладиган маййитнинг яқинларига маййит тарафидан унинг намоз ва рўзалари қазоларининг фидясини тўлашлари вожибдир.

ثُلُثِ مَالِهِ بَعْدَ تَجْهِيزِهِ وَإِيفَاءِ دُيُونِ الْعِبَادِ

Маййитни кафанлаш, қабрга қўйиш, одамлардаги қарзларини узишдан сўнг қолган молининг учдан бир қисмидан фидясини адо қилинади. Роддул Муҳтор.
3.    Агар марҳум фидя тўлашга васият қилмаган бўлса ёки мол-мулк қолдирмаган бўлса меросхўрлар ўз ихтиёрлари билан марҳумнинг фидясини тўлашлари улкан савоб ҳамда маййитга раҳм-шафқат ифодасидир.

وَإِنْ  لَمْ يُوصِ وَ  تَبَرَّعَ وَلِيُّهُ بِهِ جَازَ  إنْ شَاءَ اللَّهُ وَيَكُونُ الثَّوَابُ لِلْوَلِيِّ

Агар маййит васият қилмаган бўлиб, валийлари ўз ихтиёрлари билан марҳум фидясини тўласалар, инша Аллоҳ жоиз ҳамда яқинлари савобга эга бўладилар.  Роддул Муҳтор.
4.    Бир кунлик рўзанинг фидяси бир вақт намознинг фидяси каби буғдойдан ярим соъ-1.900 грамм, ҳурмо ва арпадан бир соъ-3.800 граммдир.

كَالْفِطْرَةِ أَيْ نِصْفِ صَاعٍ مِنْ بُرٍّ ، أَوْ صَاعٍ مِنْ تَمْرٍ ، أَوْ شَعِيرٍ

Фитр садақасига ўхшаб буғдойдан ярим соъ, ҳурмо ва арпадан бир соъ адо этилади. Роддул Муҳтор
5.    Назр рўзаларнинг фидялари ҳам Рамазон рўзасининг фидяси кабидир. Масалан бир киши рўза тутаман, деб назр қилсаю, тута олмай вафот этган бўлса, фидясини тўлайдилар. Ҳар душанба ва пайшанба кунларда рўза тутишни назр қилган одам тутолмай қолгани каби.

إذَا نَذَرَ أَنْ يَصُومَ كُلَّ خَمِيسٍ يَأْتِي عَلَيْهِ فَأَفْطَرَ خَمِيسًا وَاحِدًا فَعَلَيْهِ قَضَاؤُهُ

Ҳар пайшанба рўза тутаман, деб назр қилса, бирор кун тутолмай қолса, қазоси лозим бўлади. Фатавои Ҳиндия.
6.    Маййитнинг фидясини тўлаш чоғида барчасини бир пайтнинг ўзида тўлашга имкон бўлмаса, масалан: уй-жой бору, сотиб фидяни тўлаш ўрнига сотмасдан фидясини тўламоқчи, шунда оз-оздан тўлаш ҳам мумкин. (Апке Масаил Ўвр Унке Ҳал).

САВОЛ: ҳайз кўриши туфайли Рамазоннинг қазоси ва каффоротини тутаётган аёл субҳи содиққача ният қилолмай қолса нима қилади?
ЖАВОБ: Рамазоннинг қазоси ва каффоротини тутаётган киши субҳи содиқ кирмасидан аввал рўза тутишликни ният қилишлари шарт. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса нияти эътиборли бўлмайди. Шунинг учун саҳарликка туролмай қолишидан қўрққан киши қуёш ботганидан кейин эртанги куннинг қазо ва каффоротини тутишни ният қилдим, деса кифоя қилади.  Саҳарликка турганда эса саҳарлик қилгач ниятини янгилаб олаверади.

وَشَرْطُ الْقَضَاءِ وَالْكَفَّارَاتِ أَنْ يُبَيِّتَ وَيُعَيِّنَ

Қазо ва каффоротнинг шарти кечасида ҳамда (қазо ёки каффоротлиги) таъйин қилинган бўлмоғлигидир.

والضرب الثانى ما ثبت في الذمة كقضاء شهر رمضان وصوم الكفارة فلا يجوز الا بنية من الليل

Рўзанинг иккинчи қисми қазо ва каффорот сингари зиммада собит бўлган амаллар бўлиб, улар фақатгина кечасидан ният қилиш билан жоиз бўлади. (Шарҳул Бидоя)

وَلَوْ قَالَ نَوَيْت أَنْ أَصُومَ غَدًا إنْ شَاءَ اللَّهُ - تَعَالَى - صَحَّتْ نِيَّتُهُ هُوَ الصَّحِيحُ كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ

Агар эртага рўза тутаман Инша Аллоҳ, деса нияти дуруст бўлади. Бу гап саҳиҳ қавлдир. Зоҳирийяда ҳам шундай келтирилган. Фатавои Ҳиндия.

САВОЛ: кўп йиғлагани боис кўз ёшлари оғзига кириб кетган рўзадор аёлнинг рўзаси бузиладими?
ЖАВОБ: агар кирган кўз ёш бир-икки томчи бўлса, рўза очилмайди. Ундан кўпроқ бўлса, кўз ёшнинг таъмини ҳис қилиб, оғизда тўнланиб, сўлаклари билан бирга ютиб юборса, рўзаси очилади. Шунингдек, бадандан чиққан тер ҳам.

الدُّمُوعُ إذَا دَخَلَتْ فَمَ الصَّائِمِ إنْ كَانَ قَلِيلًا كَالْقَطْرَةِ وَالْقَطْرَتَيْنِ أَوْ نَحْوِهَا لَا يُفْسِدُ صَوْمَهُ ، وَإِنْ كَانَ كَثِيرًا حَتَّى وَجَدَ مُلُوحَتَهُ فِي جَمِيعِ فَمِهِ ، وَاجْتَمَعَ شَيْءٌ كَثِيرٌ فَابْتَلَعَهُ يُفْسِدُ صَوْمَهُ ، وَكَذَا عَرَقُ الْوَجْهِ إذَا دَخَلَ فَمَ الصَّائِمِ

Оғизга кирган кўз ёш бир-икки томчи ёки шунга ўхшаш оз бўлса, рўза очилмайди. Ундан кўпроқ бўлса ҳатто кўз ёшнинг таъмини ҳис қилиб, оғизда тўнланиб сўлаклари билан бирга ютиб юборса, рўзаси очилади. Шунингдек, бадандан чиққан тер ҳам. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: ўша кунда ҳайз кўриши эҳтимоли бор рўзадор аёл рўзасини кун охиригача етказиш мақсадида фаржига бирор нарса киргизиб олиши дурустми?
ЖАВОБ: бундай қилиши жоиз. Агар киргизадиган нарсасини бутунлай киргизиб олса рўзаси очилади. Агар бир тарафи ташқарида қолса ва бошқа тарафини ичкарига киргизиб олса рўзаси бузилмайди.

وَلَوْ أَدْخَلَتْ قُطْنَةً إنْ غَابَتْ فَسَدَ وَإِنْ بَقِيَ طَرَفُهَا فِي فَرْجِهَا الْخَارِجِ لَا

Аёл фаржига пахтани бутунлай киргизиб олса рўзаси бузилади. Агар бир тарафи ташқи фаржида қолса бузилмайди.  (Роддул Муҳтор)

САВОЛ: субҳи содиқ кирмасидан аввал пок бўлиб қоларман, деган ўйда ўша кун рўзасини ният қилиб олган ҳоиза аёл субҳи содиқдан кейин пок бўлса нияти ният бўладими?
ЖАВОБ: рўзадор бўлмайди. Чунки у аёл рўза вақтининг озгина бир вақтида ҳоиза эди (яъни субҳи содиқ кирган вақтда).

САВОЛ: ҳоиза аёл ўша ҳолатида вафот этса, тутолмай қолган рўзаларининг ҳукми нима бўлади?
ЖАВОБ:
ҚОИДА: ҳоиза ҳайздан кейин ҳайз кўрган муддатича пок бўлса, мусофир сафардан қайтгач мусофирлиги муддатича муқим бўлса, бемор соғайгач беморлик муддатича соғлом бўлса, ҳайз кўрганда, мусофирлигида, касаллигида қолдирган муддатдаги рўзалар зиммаларига вожиб бўлади. Агар вафотлари яқинлашиб тутолмасалар, ўшанча кунни фидясини васият қилишлари вожиб бўлади. Агар рўзани қолдирган кунларича ҳаёт бўлмай вафот этсалар, зиммаларига ҳеч нарса вожиб бўлмайди.
Масалан: ўн кун ҳоиза бўлган аёл икки кун пок бўлса, ўн кун мусофир бўлган киши уч кун муқим бўлса, бир ой касал бўлган одам беш кун соғлом бўлса, сўнг вафот этсалар, зиммаларига пок, муқим, саломат бўлган кунларининг миқдорича қазолар вожиб бўлади. Қазони адо қилолмасалар, фидясини васият қилишлари лозим бўлади. Қолган кунлари вақт, имконият топилмагани учун қазоси зиммаларига вожиб бўлмайди.

فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ

"...Сизлардан бирор ким бемор ёки мусофир бўлса, бас, саноғини бошқа кунларда тутадир...”  Бақара сураси 184-оят.

САВОЛ: ёшлигидан рўза тутмай, ёши бир жойга борганда тута бошлаган аёл қолдирган рўзаларини нима қилади?
ЖАВОБ: балоғатга етгандан бошлаб қолдирган рўзаларини барчасини ҳисоблайди. Уларнинг қазоларини адо қилишни бошлайди. Агар рўзани адо қилишга соғлиги етмаса, ҳар бир куннинг рўзасига ярим соъ (1.900 гр миқдор) буғдой ёки қийматини фақир, мискинга беради. Ҳаммасини бирдан берса ҳам, бир кишига берса ҳам, кўпчиликка бўлиб берса ҳам, оз-оздан бўлиб берса ҳам жоиз. (Зубдатул Фиқҳ)

Эътикофга доир

САВОЛ: аёллар эътикофни қандай адо этадилар?
ЖАВОБ: аёллар ўз уйининг бир жойини намоз ўқиш учун таъйин қилиб, ўша жойда эътикоф ўтиради. Бу билан жамоат масжидида эътикоф ўтирганликнинг савобини олади. Табиий эҳтиёжлари учунгина ташқарига чиқишлари мумкин. Бошқа ҳолатларда эса чиқишлик мумкин эмас.

وَالْمَرْأَةُ تَعْتَكِفُ فِي مَسْجِدِ بَيْتِهَا إذَا اعْتَكَفَتْ فِي مَسْجِدِ بَيْتِهَا فَتِلْكَ الْبُقْعَةُ فِي حَقِّهَا كَمَسْجِدِ الْجَمَاعَةِ فِي حَقِّ الرَّجُلِ لَا تَخْرُجُ مِنْهُ إلَّا لِحَاجَةِ الْإِنْسَانِ كَذَا فِي شَرْحِ الْمَبْسُوطِ لِلْإِمَامِ السَّرَخْسِيِّ

Аёл киши эътикоф ўтирмоқчи бўлса ўз уйининг намоз учун мўлжалланган жойида эътикоф ўтиради ва бу жой аёл учун эркакларнинг жамоат масжиди кабидир. У ердан фақатгина инсоний ҳожатлар юзасидан ташқарига чиқа олади. Имом Сарахсийнинг “Мабсут” китобларида ҳам шундай зикр қилинган. (Фатавои Ҳиндия)

САВОЛ: аёл киши эътикоф ўтирган чоғида эри билан яқинлик қилса нима бўлади?
ЖАВОБ: эътикофи бузилади.

فَإِنْ جَامَعَ لَيْلًا أَوْ نَهَارًا عَامِدًا أَوْ نَاسِيًا يَعْنِي أَنْزَلَ أَوْ لَمْ يُنْزِلْ بَطَلَ اعْتِكَافُهُ لِأَنَّ اللَّيْلَ مَحَلُّ اعْتِكَافٍ بِخِلَافِ الصَّوْمِ

Агар кечаси ё кундузи, эсида туриб ё эсидан чиқариб яқинлик қилиб қўйса, маний тушсин ё тушмасин, эътикоф бузилади. Зеро кеча эътикоф ўтиришнинг пайтидир. Рўзада эса бундай эмас. (Иноя шарҳул Ҳидоя)

САВОЛ: аёл киши охирги ўн куннинг эътикофидалигида одат қонини кўрса нима қилади?
ЖАВОБ: эътикофдан чиқади. Кейинчалик рўзадор ҳолатда бир кун эътикофнинг қазосини ўтиради. Қолган кунларнинг ҳам эътикофини ўтирса афзалдир.

وَلَوْ حَاضَتْ الْمَرْأَةُ فِي حَالِ الِاعْتِكَافِ فَسَدَ اعْتِكَافِهَا

Эътикоф ҳолатида ҳайз қонини кўрган аёлнинг эътикофи бузилади. (Бадойиъус Санойиъ).


1 йил аввал 4020 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Куни ёки туни узун ёки қисқа бўлган юртлардаги рўза
Бундай юртларда, масалан, Тундрага ўхшаш жойларда кун йигирма икки-йигирма уч соатгача давом этади. Ўша ерда яшовчилар ёки ўша ердаги мусофирлар қуёш ботганидан кейингина рўзаларини очишлари мумкин. Мусофирлар давоми...
1 йил аввал 1941 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Мажбурлаб рўзани очдирса
Агар рўза тутган одамга рўзасини очмаса, жонига ёки бирор аъзосига зарар етказилишини айтиб, таҳдид қилинса, рўзасини очиши жоиздир. Лекин агар жонига ёки бирор аъзосига зарар етказилишидан бошқа сабабларни рўкач давоми...
1 йил аввал 2010 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Рамазоннинг ҳилол(ой)ини кўриш ва рўзанинг фазилати
Авваллари ҳам, бугунги кунда ҳам янги ойни кўриш масъаласи уламолар орасида ихтилофли масалалар жумласидандир. Кўпчилик уламоларнинг қараши бундай: бир маконда Рамазон ҳилолини шаръий йўл билан давоми...
1 йил аввал 2633 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Рўза ва эътикоф
ибодат нияти билан субҳи содиқдан қуёш боткунгача рўзани ният қилиб еб-ичишдан ва еб-ичишнинг ҳукмида бўлган нарсалардан, яқинлик қилишдан ҳақиқатда ёки ҳукман тийилиб туришга айтилади. давоми...
1 йил аввал 2299 fiqh.uz