Иддадаги аёлнинг ҳаж сафари


Идда ҳолатидаги аёл ҳатто бирорта маҳрами билан бирга бўлса ҳам, сафарга чиқиши жоиз эмас, хоҳ у тижорат сафари бўлсин ёки ҳаж сафари бўлсин. Агар вафоти яқинлашиб, бора олмайдиган бўлса, ҳажжи бадал қилдиришни васият қилади.

Иддада ўтирган аёл аслида уйидан бошқа жойга чиқиши мумкин эмас эди, лекин у итоатсизлик қилиб, бирор жойга чиқса, ўша борган жойида идда ўтириши вожиб бўлади. Бирор шаръий узрсиз аввалги жойига қайтиб келиши жоиз эмас. Ҳатто ўзининг уйи бўлса ҳам.

وَحُكْمُ مَا انْتَقَلَتْ إلَيْهِ حُكْمُ الْمَسْكَنِ الْأَصْلِيِّ فَلَا تَخْرُجُ مِنْهُ بَحْرٌ

«Иддадаги аёл идда ўтирган уйидан бошқа жойга кўчса, кўчиб ўтган жойи аслий макони ҳукмида бўлади ва аёл у ердан чиқиши жоиз эмас» (Баҳрур роиқ).


7 йил аввал 6062 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Аёлларни маҳрамсиз ҳажга бориши
“Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун байтни ҳаж қилмоқ бурчдир” деган Ғаний  Ҳамийд Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!“Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга уч кеча ва давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Аёллар ҳажи ва эҳсор
Ислом шариатимизда, аёллар ҳамиша ҳурматланиб келган. Жумладан, ҳажда ҳам. Ҳаж қийин ибодат бўлиб, сафар машаққатли кечади. Аёл ёлғиз бўлса, бу ишлар унга оғирлик қилади. Шунинг учун унга бир маҳрам шарт. Эҳромга давоми...
7 йил аввал 12799 fiqh.uz