«АЛ-МУОМАЛОТ АЛ-МОЛИЯ»


Ушбу ном ила охирги пайтларда кўпгина китоблар ёзилди. Молиявий масалалар кўп учраб, мусулмонларнинг ҳожати тез-тез тушиб тургани учун ҳам бу иш кўплаб амалга оширилганлиги кўриниб турибди.

Иккинчидан, молиявий муассасаларнинг имконлари яхшилиги ҳам бош омил ўлароқ бу маънодаги баҳс, тадқиқот ва китобларнинг юзага кели-шини тезлаштирди. Турли банклар ва бошқа иқтисодий муассасалар уламоларга шароит яратиб бериб, улардан ўзларининг ҳожати тушиб турадиган масалаларни ёритиб беришни сўрадилар ва бу иш амалга ошди.
Бу турдаги китобларга қуйидаги асарларни мисол қила оламиз.
1. «Фиқҳу ал-муомалат ал-молия фил Ислам».
Бу китобнинг муаллифи шайх Ҳасан Айюб. Муаллиф бу китобида бугунги кундаги молиявий муомалаларни осон ус-луб ва тил билан баён қилиб берган. Фиқҳий ҳукмларнинг далилларини ҳам мухтасар шаклда келтирган. Аввал молия-вий муомалаларга боғлиқ ҳадисларни келтирган. Кейин улардан фақиҳлар чиқариб олган ҳукмларни зикр қилган.
«Фиқҳу ал-муомалат ал-молия фил Ислам» китобида савдонинг турлари, рибо, салам, қарз, гаров, ширкат, ижара, ҳиба, вақф, васиятлар, топилмалар, шуфъа ва кафолат каби мавзулар  ёритилган. Китобнинг биринчи нашри 2003 йили «Дорус Салам» нашриёти томонидан амалга оширилган.
2. «Диросатун шаръийятун ли аҳаммил уқудил молиятил мустаҳдасати».
Бу китобнинг муаллифи Муҳаммад Мустафо Абуҳу Ши-нқийтийдир. «Диросатун шаръийятун ли аҳаммил уқудил молиятил мустаҳдасати» китобининг номини таржима қи-ладиган бўлсак, «янги пайдо бўлган молиявий ақдлар бўйича шаръий изланишлар» деган маъно чиқади.
Муҳаммад Мустафо Абуҳу Шинқийтий китобида тўрт мўътабар фиқҳий мазҳабнинг ва баъзи уламоларнинг қавлларидан фойдаланган. У фуруъул фиқҳ, усулул фиқҳ, ҳадис, тафсир, фиқҳий қоидаларга оид эски китоблардан ва янги энсиклопедиялар ва китоблардан фойдаланган. Шу-нингдек, турли халқаро илмий анжуманлар, махсус илмий гуруҳлар ва Ислом Фиқҳи Академияларининг ҳужжатлари-дан ҳам фойдаланган.
Муаллиф, асосан, молиявий муомалалар ҳақида батаф-сил маълумотлар тақдим қилишга ҳаракат қилган ва ислом банклари амал қилаётган  муоамалаларнинг шаръий ҳукми-ни баён қилишга эътибор берган. Китоб икки жуздан иборат бўлиб, унинг иккинчи нашрини «Мактабатул улуми вал ҳи-ками» нашриёти 2001 йили Мадийнаи Мунавварада амалга оширган.
3. «Ал-муомалаотул молиятул муосирату фил фиқҳил Исламий».
Бу китобнинг муаллифи Иордания Дорулфунуни шариат кулллияси, фиқҳ ва унинг усули қисмида фаолият олиб бо-рувчи доктор Муҳаммад Усмон Башийрдир. У киши мазкур дорулфунунда китобнинг номи бўйича, яъни «замонавий молиявий муомалалар ислом фиқҳида» номли фан бўйича дарслар ўтган ва кейинчалик маърузалари матнини китоб қилган.
«Ал-муомалаотул молиятул муосирату фил фиқҳил Ис-ламий» китоби муқаддима, тўрт фасл ва хотимадан иборат.
Муқаддимада китобни тайёрлашдаги услуб ҳақида сўз юритилган.
Биринчи фаслда замонавий молиявий муомалалар ила иш олиб бориш услуби ва хусусиятлари ҳақида маълумотлар келтирилган.
Иккинчи фаслда эса, муаллифлик ва ихтирочилик ҳаққи ва тижорий рамз каби маънавий ҳаққлар тўғрисида сўз юри-тилган.
Учинчи фаслда суғурта низоми ва унинг ўрнидаги шаръ-ий тизим ҳақида баҳс кетган.
Тўртинчи фаслдаги маълумотлар пул бирликлари, қимматбаҳо қоғозлар, улушлар каби нарсалардан иборат.
Бешинчи фаслда ислом банклари ва улардаги иш услуб-лари ҳақида гап борган. Китобнинг тўртинчи нашри 2001 йилда Аммонда «Дорун Нафоис» томонидан амалга оши-рилган.
Бу мавзудаги китоблар анчагина бор. Улар билан тани-шиб чиқилганда, кўпинча таъриф ва тавсиф ҳамда у ёки бу молиявий муомаланинг шариатга тўғри келиши ёки келмас-лиги ҳақидаги маълумотлар ва ҳукмларнинг далилларидан иборат эканлиги мулоҳаза қилинади. Худди ўша молиявий муомалаларнинг тафсилотлари ва улардан воқеъликда ке-либ чиқадиган муаммо ва низоларни бартараф қилиш учун керак бўлган ечимларни топиш эса мушкул.
4. «Фиқҳу ал-муомалат ал-молия».
Бу китобнинг муаллифи Жиддадаги Малик Абдулазиз дорулфунуни Ислом иқтисоди илмий изланишлар марка-зи илмий ходими доктор Рафиқ Юнус Мисрийдир. Муқаддимада айтилишича, китоб иқтисод ва идора кул-лиялари талабалари учун ёзилган. «Фиқҳу ал-муомалат ал-молия» китобининг бош мавзулари, жумладан, қуйидагилардан иборат.
– Мақсадлар ва қоидалар;
– Мол, мулк ва ақд;
– Нафақалар, маҳрлар ва мерослар;
– Закот, солиқлар ва молиявий таъзирлар;
– Ҳаром қилинган нарсалар;
– Эвазли нарсалар;
– Мол олди-бердилари;
– Шериклик нарсалари;
– Инъомлар;
– Янги муомалалар;
– Ҳиссадорлик ширкатлари;
– Маънавий ҳуқуқлар;
– Суғурта;
– Ислом банклари;
– Етказиб бериш шартномаси;
– Биржалар;
– Телевизион – телефон мусобақалари;
– Тўрли савдо;
– Вақтдаги шериклик;
– Молларни ювиш;
– Электрон савдо.
«Фиқҳу ал-муомалат ал-молия» китобидаги маълу-мотлар кўпроқ таърифлашдан иборат, холос. Бундаги баҳсларни чуқур илмий иш дейиш қийин. Кўп мавзулар бир ёқлама. Баъзи мавзуларда бирдан ортиқ мазҳабнинг ижтиҳоди берилган бўлса ҳам, қай бирига амал қилиш мумкинлиги айтилмаган.
«Фиқҳу ал-муомалат ал-молия» китобининг биринчи нашри 2005 йили «Қалам» нашриёти томонидан амалга оширилган.

 


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Молни қўлга олмасдан сотиш
Бир киши дўконга кирди ва сотувчидан бир нарса сотиб олмоқчи бўлди. Сотувчининг ҳузурида эса у нарса йўқ эди. Сотувчи шу пайт бошқа бировнинг дўконида борлигини билиб туриб, ўша нарсани харидорга лафзан сотиб, давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тақсит савдоси ҳақида
Оламлар роббиси Аллоҳ таолога ҳамд, расули Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аҳли, асҳобларига ҳамда қиёмат кунигача уларга гўзал тарзда эргашган кишиларга солавоту саломлар давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Насияга сотиб нақдга қайта сотиб олиш
Бир киши бировга ҳар ойда маълум миқдордан бериб туриш шарти ила бир йил муддатга 10.000га машина сотса, сўнг бир йил тўлмасидан ва пулини тўлиқ тўламасидан аввал 8.000 нақдга ўзи қайтариб сотиб олса бўладими?Бундай давоми...
5 йил аввал 2901 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пулнинг қадрсизланиши билан боғлиқ масалалар ечими
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Расулуллоҳга саловот ва саломлар бўлсин!Аммо баъд:Бугунги кунда пулнинг қадри тушишига боғлиқ масалалар, саволлар жуда ҳам кўпайди. Айниқса, бу давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сотилган молни гаров сифатида ушлаб туриши
Ҳозирги кунда одамлар орасида турли муомалалар ривожланиб кетган. Шундай муомалалардан бири насия савдода сотувчи сотилган молни харидор нархини тўлиқ ёки қисман тўлагунича ушлаб туришидир. Бу жоизми? Насия давоми...
2 йил аввал 2218 fiqh.uz