Фароиз илмига кириш ва китоблари


 Муқаддима.

Мулк ва малакутда тасарруф қилувчи Аллоҳга ҳамд бўлсин! У фоний бўлмайдиган ва ўлмайдиган Боқийдир! Танзилнинг муҳкамида (яъни Қуръони Каримда қуйидагини) айтгувчидир:

“Албатта, Биз ерга ва унинг устидаги кимсаларга меросхўр бўламиз ва Бизгагина қайтурлар”.
Ёритувчи чироқ бўлган, инсониятнинг муаллими, башариятнинг ҳидоятчиси, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин! Аллоҳ у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам сабаби билан инсонларни зулумотдан нурга чиқарган. У зотнинг оилаларига ва саҳобаларига ҳамда уларга қиёматга қадар яхшилик билан эргашганларга ҳам (салоту саломлар бўлсин!).
Сўнг...
Бас ушбу мерос илмидаги маърузалар тўпламини мен Маккаи Мукаррамадаги Исломий дарслар ва шариат куллиясининг талабалари, фарзандларимга тақдим қилдим. Батаҳқиқ буларни китобга жамлашда, маърузаларнинг манфаати умумий бўлишини, кенг, енгил услуб билан, унда гапни чўзиш ва чигалликлар бўлмаслигини назарда тутдим. Муқаддимадан сўнг келадиган шаклда тартибладим. Аллоҳ таолодан бу сабабли талаба фарзандларимиз фойдаланмоғини ва бизларни тўғрилик ҳамда рушдга илҳомлантирмоғини сўрайман. Албатта У дуоларни эшитгувчи Зотдир! Саййидимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ва оилалари ҳамда барча саҳобаларига Аллоҳнинг саловати бўлсин!

Баҳснинг йўналиши.
Биринчи маъруза: Мерос оятлари ва улардаги дақиқ зарурий ҳукмлар;
Иккинчи маъруза: Мероснинг таърифи, тарика, мерос олиш шартлари ва унинг монеълари;
Учинчи маъруза: Қуръони Каримдаги белгиланган фарзлар (яъни улушлар), уларнинг эгалари ва уларнинг мерос олиш шартлари;
Тўртинчи маъруза: Асабалар ва уларнинг турлари, жиҳатлари ва улардан ҳар бир синфнинг ҳукми, тафсилоти билан;
Бешинчи маъруза: Ҳажбнинг таърифи, унинг турлари, шартлари ва муштарика масаласининг баёни;
Олтинчи маъруза: Бобо ва унинг ака-ука ва опа-сингиллари билан бирга тафсилий ҳукмлари, акдария масаласи;
Еттинчи маъруза: Радд ва авл ҳукмлари, авл бўладиган асллар ва авл бўлмайдиган асллар ҳамда уларга тегишли мисоллар;
Саккизинчи маъруза: Ҳисобнинг ҳукми, масалалар усулини билиш ва уларни тўғрилаш йўли, тарикани тақсимлаш кайфияти;
Тўққизинчи маъруза: Муносахотлар ва уларнинг таърифлари, татбиқий мисоллар билан уларни чиқариш йўли, тахоруж баҳси;
Ўнинчи маъруза: Завил арҳомларнинг мероси, хунаса ҳукмларига, ҳомила, йўқолган, чўккан ва хароба остида қолган кишиларга тегишли масалалар.

Биринчи муҳозара.
Мерос оятлари.
Мерос оятларининг баёни ва уларни равшанлаштириш;
Мерос оятлари атрофидаги саволлар;
Нима учун аёл кишининг насибаси, эркак кишининг насибасининг ярмига тенг?;
Исломдан олдинги аёл мероси;
Мерос оятларидан олинадиган фойдалар;
Ота-она, эр-хотин ва фарзандлар мероси;
Она бир ака-укалар ва она бир опа-сингиллар мероси;
Ака-укалар ва опа-сингиллар (туғишган ёки ота бир);
Калоланинг маъноси, луғавий ва шаръий таърифи.
Аллоҳ  таоло азиз китобида шундай деган:

يُوصِيكُمُ اللَّهُ فِي أَوْلَادِكُمْ لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الْأُنْثَيَيْنِ فَإِنْ كُنَّ نِسَاءً فَوْقَ اثْنَتَيْنِ فَلَهُنَّ ثُلُثَا مَا تَرَكَ وَإِنْ كَانَتْ وَاحِدَةً فَلَهَا النِّصْفُ وَلِأَبَوَيْهِ لِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا السُّدُسُ مِمَّا تَرَكَ إِنْ كَانَ لَهُ وَلَدٌ فَإِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُ وَلَدٌ وَوَرِثَهُ أَبَوَاهُ فَلِأُمِّهِ الثُّلُثُ فَإِنْ كَانَ لَهُ إِخْوَةٌ فَلِأُمِّهِ السُّدُسُ مِنْ بَعْدِ وَصِيَّةٍ يُوصِي بِهَا أَوْ دَيْنٍ آبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ لَا تَدْرُونَ أَيُّهُمْ أَقْرَبُ لَكُمْ نَفْعًا فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيمًا حَكِيمًا

“Аллоҳ  сизга фарзандларингиз ҳақида васият этиб, бир ўғилга икки қиз насибасича беришни амр этади. Агар улар иккитадан кўп (аёл) бўлсалар, уларга  у (ота) қолдирганнинг учдан иккиси. Агар қиз битта бўлса, унга ярми. Агар унинг боласи бўлса, у тарк қилган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир. Агар унинг боласи бўлмаса ва ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир. Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир. У қилган васият ёки қарзини адо этгандан сўнг, оталарингиз ва болаларингиз қайси бирлари сизга манфаатлироқ эканини билмассизлар. Бу Аллоҳ жорий қилган фарздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир”.

وَلَكُمْ نِصْفُ مَا تَرَكَ أَزْوَاجُكُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُنَّ وَلَدٌ فَإِنْ كَانَ لَهُنَّ وَلَدٌ فَلَكُمُ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْنَ مِنْ بَعْدِ وَصِيَّةٍ يُوصِينَ بِهَا أَوْ دَيْنٍ وَلَهُنَّ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْتُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَكُمْ وَلَدٌ فَإِنْ كَانَ لَكُمْ وَلَدٌ فَلَهُنَّ الثُّمُنُ مِمَّا تَرَكْتُمْ مِنْ بَعْدِ وَصِيَّةٍ تُوصُونَ بِهَا أَوْ دَيْنٍ وَإِنْ كَانَ رَجُلٌ يُورَثُ كَلَالَةً أَوِ امْرَأَةٌ وَلَهُ أَخٌ أَوْ أُخْتٌ فَلِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا السُّدُسُ فَإِنْ كَانُوا أَكْثَرَ مِنْ ذَلِكَ فَهُمْ شُرَكَاءُ فِي الثُّلُثِ مِنْ بَعْدِ وَصِيَّةٍ يُوصَى بِهَا أَوْ دَيْنٍ غَيْرَ مُضَارٍّ وَصِيَّةً مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَلِيمٌ

 “Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг – агар уларнинг боласи бўлмаса – ярми тегади. Агар уларнинг боласи бўлса, сизга улар қолдирган нарсанинг чораги тегади. Улар қилган васиятни ёки қарзларни адо этгандан сўнг. Уларга сиз қолдирган нарсанинг – агар болангиз бўлмаса – чораги тегади. Агар болангиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири тегади. Сиз қилган васиятни ёки қарзингизни адо этгандан сўнг. Агар бир эркак ёки аёл калола ҳолида мерос қолдирса, унинг биродари ёки синглиси бўлса, улардан ҳар бирига олтидан бир тегур. Агар улар бундан кўп бўлсалар, учдан бирига шерикдирлар. Зарар қилмайдиган васиятни ёки қарзни адо этгандан сўнг. Булар Аллоҳнинг васиятидир. Ва Аллоҳ билувчи ҳамда Ҳалийм Зотдир”

يَسْتَفْتُونَكَ قُلِ اللَّهُ يُفْتِيكُمْ فِي الْكَلَالَةِ إِنِ امْرُؤٌ هَلَكَ لَيْسَ لَهُ وَلَدٌ وَلَهُ أُخْتٌ فَلَهَا نِصْفُ مَا تَرَكَ وَهُوَ يَرِثُهَا إِنْ لَمْ يَكُنْ لَهَا وَلَدٌ فَإِنْ كَانَتَا اثْنَتَيْنِ فَلَهُمَا الثُّلُثَانِ مِمَّا تَرَكَ وَإِنْ كَانُوا إِخْوَةً رِجَالًا وَنِسَاءً فَلِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الْأُنْثَيَيْنِ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ أَنْ تَضِلُّوا وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ

“Сендан фатво сўрарлар. Сен: “Аллоҳ сизга калола ҳақида фатво берадир”, деб айт. Агар бир одам ўлса-ю, унинг боласи бўлмаса, синглиси бўлса, унга марҳумдан қолганнинг ярми берилади. Агар сингилнинг боласи бўлмаса, у ҳамма меросни олади. Агар сингил иккита бўлса, улар марҳумдан қолганнинг учдан иккисини оларлар. Агар (меросхўрлар) эркак-аёл биродарлар бўлсалар, бир эркак икки аёл ҳиссаси асосида оладилар. Адашмаслигингиз учун Аллоҳ баён қилмоқда. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи Зотдир”.

Ояти карималарни равшанлаштириш ва баён этиш.
Ушбу ояти карималар Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидан бўлиб, Борий табарока ва таоло унда ҳар бир меросхўрнинг насибасини ойдинлаштириб бермоқда. Меросга ҳақдорлар кимлар эканлигига, уларнинг мерос миқдорларига ва шартларига иршод қилмоқда. Яна шунингдек ҳикмати олий бўлган Зот, инсон мерос оладиган ҳолатлар ва мерос олмайдиган ҳолатлар, қачон фарз эгаси бўлиб мерос олади ёки қачон асаба бўлиб мерос олади ёҳуд қачон иккиси билан бирга олади ва яна қачон мероснинг ҳаммасидан ёки баъзисидан тўсилади, шуларни баён қилиб беради. Албатта, булар бор йўғи уч оят бўлса-да, лекин ушбу мўжазлиги билан фароиз илмининг усулларини, мерос ҳукмларининг аҳкомларини ўз ичига жамлаган. Ким ушбу оятларни фаҳм, ёд олиш, ҳамда идрок юзасидан эгаллаб олса, унга ҳар бир меросхўрнинг насибасини билиш осонлашади. Аллоҳнинг мерос тақсимотидаги улуғ ҳикматини идрок этади. Бу адолатли дақиқ кўринишдаги тақсимотга кўра, ҳеч кимнинг ҳаққи эсдан чиқмаган, бу ҳисобдан катта-ю, кичикнинг, эркаку-аёлнинг шаъни эътиборсиз қолмаган. Балки ҳар бир ҳақ эгасига ўзининг ҳаққи шариатнинг комил кўринишида, тенгликнинг энг гўзал суратида ва адолатнинг нозик усулида берилган. Тарика ҳақдорлар ўртасида шундай адолатли ҳикмат ила тақсим қилинганки, унда мазлумга сўз, заифга эса шикоят қолмаган. Унда ердаги қонунларнинг фикрига ҳам ўрин йўқ. Бу тақсимот адолатни рўёбга чиқариш ёки инсон зотидан зулмни кўтаришни мақсад қилиб олган.
Аллома Қуртубий ўзларининг тафсирларида шундай дейди:
“Ушбу ояти карима диннинг рукнларидан бир рукндир, ҳукмларнинг устунларидан бир устундир, оятларнинг оналаридан бир онадир. Бас фароиз (илмининг) қадри улуғдир. Ҳатто у илмнинг ярмидир.
Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
“Қуръонни таълим олиб, уни инсонларга ўргатинглар. Бас, албатта мен қабз қилинувчи кишиман. Ва албатта бу илм ҳам тез кунда қабз қилинади ва фитналар зоҳир бўлади. Ҳатто икки киши фариза (яъни мерос) тўғрисида ихтилоф қилиб, улар ўртасини ажратиб берадиган кишини топа олишмайди”.
Сўнгра Қуртубий давом этиб шундай дейди:
“Агар ушбу ҳадис собит экан, билгинки фароиз саҳобаларнинг улуғ илмларидан ва юксак мунозараларидан бири бўлган. Лекин инсонлар уни зое қилишди...”.
Мерос тўғрисида қадимги ва ҳозирги уламоларимиз ёзган ҳар бир китоб, мерос илми тўғрисидаги ҳар бир таълифот ушбу ояти карималар учун равшанлаштириш ва баёндир. Мерос оятлари мерос масалаларининг барчасини ўзига жамлаб, сиғдирган. Тақсимлашда адолат қилган, қонуни ҳикматли, тақсимоти аниқ бўлган. Ҳар бир ҳақ эгасига ўз ҳаққи ён босишларсиз ёки муросаи мадораларсиз аниқ равшан топширилган. Мўъжиз Китобида ҳукмларини шариат қилган Зот покдир. Ушбу китобнинг олди-ю, ортидан ботил яқинлаша олмайди. У Ҳакийм ва Ҳамийд бўлган Зот томонидан нозил қилинган. Аллоҳнинг ҳикмати ва комил- холид шариати башарият унга тенглаша олмайдиган даражада улуғ бўлди. Аллоҳ таоло рост сўзлади:

...آبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ لَا تَدْرُونَ أَيُّهُمْ أَقْرَبُ لَكُمْ نَفْعًا فَرِيضَةً مِنَ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيمًا حَكِيمًا ...

...оталарингиз ва болаларингиз қайси бирлари сизга манфаатлироқ эканини билмассизлар....
«Фароиз» сўзи «фарз» сўзининг жамъидир.
«Фарз» сўзи эса «ўлчов», «кесиш» ва «баён қилиш» маъноларини билдиради.
Шариатдаги фарз амаллар ҳам ўлчоғлик, кесиб ай-тилган ва баён қилинган амаллар бўлгани учун «фарз» деб аталган.
Мероснинг «фарз» деб айтилиши эса, меросни ўлчаш шариат томонидан кесилган иш, ҳар бир меросхўрнинг ҳаққи аниқ кўрсатилиб баён қилинган бўлгани учундир.
Яъни, меросдан тегадиган маълум насийбага ҳам «фарз», дейилади.
«Меросхўр» деганда ўлган одамнинг ортидан ундан қолган нарсани олишга бирор шахснинг қолиши тушунила-ди.
Фиқҳий тушунча бўйича, маййитнинг ортидан шаръий ворисга қолган мол ва ҳуқуқларга «мерос» дейилади.
Мерос–фароиз илми эса, ҳар бир меросхўрнинг қолган меросдаги мол ва ҳуқуқлардан тегадиган насийбасини аниқлаб берадиган фиқҳий ва ҳисобий қоидалардир.
Фиқҳий тушунча бўйича, маййитнинг ортидан шаръ-ий ворисга қолган мол ва ҳуқуқларга «мерос»–«фароиз» дейилади.
Мерос илми эса, ҳар бир меросхўрнинг қолган мерос-даги мол ва ҳуқуқлардан тегадиган насийбасини аниқлаб берадиган фиқҳий ва ҳисобий қоидалардир.
Ҳанафий уламолардан «Дуррул Мухтор» китобининг соҳиблари мерос илмини қуйидагича таърифлайдилар:
«Меросхўрлардан ҳар бирининг тарика ва ҳуқуқлардаги ҳаққини аниқлаб берадиган фиқҳ ва ҳисоб усулларини ўз ичига олган илм мерос–фароиз илмидир».
Мерос–фароиз илмининг асосий далил ва ҳужжатла-ри Қуръони Карим, Суннат ва Ижмоъдан олингандир. Бу илмда қиёсга ўрин қолмаган.
Қуръони Каримда мерос ҳақида «Нисо» сурасида уч-та, «Анфол» сурасида битта оят келган.
Набийимиз алайҳиссаломнинг Суннатларида бу мавзу бўйича бир неча ҳадиси шарифлар бор.
Ижмоъга келсак, саҳобаи киромлар момонинг мероси ҳақида ижмоъ қилганлар.
Мерос–фароиз илмининг самараси ва фойдаси шуки, уни ўрганган одам меросни ҳаққдорларига тақсим қилиш малакасига эга бўлади. Бу илмнинг билимдони «Фарои-зий» деб номланади.
Мерос–фароиз илмининг ғояси тарикадан ҳар бир ҳаққ эгасига ўз ҳаққини етказишдир.
Мерос–фароиз илми фиқҳ илмининг шўъбаларидан биридир.
Мерос–фароиз илмига Аллоҳ таолонинг Ўзи асос сол-гандир.
Бу илмнинг фазли жуда ҳам улуғдир. Уни илмнинг ярмидир деганлар ҳам бор.
Фароиз илмида бир қанча мавзулар ўрганилади:
– Мероснинг арконлари
– Мероснинг шартлари
– Меросни манъ қилувчи нарсалар
– Меросдан тўсиладиганлар
– Эркак меросхўрлар
– Аёл меросхўрлар
– Фарзандларнинг мероси ҳақида
– Ота–она ва асабанинг мероси
– Бошқанинг сабабидан асаба бўлиш
– Бошқа билан бирга асаба бўлиш
– Сингиллар ва калола мероси ҳақида
– Ҳажб масаласи
– Маҳрум қилувчи ҳажб
– Нуқсон қилувчи ҳажб
– Маҳрум қилувчи ҳажбга учрамайдиган меросхўрлар
– Маҳрум қилувчи ҳажбга учрайдиган эркак ме-росхўрлар
– Маҳрум қилувчи ҳажбга учрайдиган аёл ме-росхўрлар
– Муборак биродар масаласи
– Машъум биродар масаласи
– Муштарак масала
– Эр ва хотиннинг мероси ҳақида
– Бобо ва момо мероси ҳақида
– Вало орқали мерос ҳақида
– Аёл томонидан бўлган яқинлар мероси ва ҳоказо.
Фароиз китоблари ҳар бир фуруъ фиқҳ китобларида бўлишига қарамай, уламоларимиз бу мавзуга бағишлан-ган алоҳида китобларни ҳам кўп ёзишган.
1. «Фароизи Сирожийя».
Ҳанафий мазҳаби уламолари ёзган фароиз китоблари ичида энг машҳурларидан бири ва бизнинг диёримизда кўп тарқалгани «Фароизи Сирожийя»дир. Бу китобнинг иккинчи номи «Фароизи Сажовандий»дир.
«Фароизи Сирожийя»ни имом Сирожуддийн Муҳам-мад ибн Аҳмад ибн Абдуррашид Сажовандий Ҳанафий таълийф қилган. «Фароизи Сирожийя» кўпчиликка ма-ъқул бўлган ва кўпчилик тарафидан дарслик қилиб ўқилган машҳур китобдир. Шунинг учун ҳам, Ҳожи Ха-лийфа «Кашфуз-зунун»да унга ёзилган шарҳлар рўйха-тини келтирганда, бу рўйхат икки саҳифага яқин бўлган.
2. «Ал-фароизул Ушнуҳийя».
Шофеъий мазҳаби бўйича ёзилган фароиз китобла-рига «Ал-фароизул Ушнуҳийя»ни мисол қилсак бўлади. Унинг муаллифи Абул Фазл Абдулазиз ибн Али Ушнуҳий Шофеъий(ҳижрий 550-йилда вафот этган)дир.
Бу китобни Абдурроҳман ибн Муҳаммад Рашидий Мисрий ва бошқалар шарҳ қилганлар.
3. «Фароизул Жаъдийя алал мазҳабил Моликия».
Моликий мазҳаби бўйича ёзилган фароиз китоблари-га Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Али ибн Ажъад Моликийнинг «Фароизул Жаъдия алал мазҳабил Моликия» ва Абул Қосим Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Халаф Ишбилийнинг «Фароизул Ҳувфий» китобларини мисол қилишимиз мум-кин.
Мовароуннаҳр уламоларидан бир қанчалари бу мав-зуда китоблар таълийф этганлар. Улардан баъзиларини мисол учун зикр қиламиз.
1. Аҳмад ибн Исмоил Темиртоший Хоразмий Ҳанафий (ҳижрий 600-йилларда вафот этган).
2. Саъдуддийн Масъуд ибн Умар Тафтазоний раҳматул-лоҳи алайҳи (722–792). Шарҳи Фароизус-сирожийя.
3. Саййид Шарийф Али ибн Муҳаммад Журжоний. ҳиж-рий 804-санада Самарқандда «Шарҳи Фароизус Сиро-жийя»ни ёзиб битирди.
4. Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад ал-Хоразмий аз-Замахшарий раҳматуллоҳи алайҳи (ҳижрий 538-йилда вафот этган). «Ар-роиз фил фароиз» китобини ёзган.

ИККИНЧИ МУҲОЗАРА

1. Исломда мерос низоми.
2. Мероснинг луғат ва истелоҳ жиҳатидан таърифи.
3. Тарикага тегишли ҳуқуқлар.
4. Меросхўрларнинг мартабалари ва уларнинг мерос олиш йўли.
5. Мероснинг қисқача турлари.
6. Мероснинг сабаб ва арконлари.
7. Мероснинг шартлари.
8. Мерос олишни ман қилувчи (сабаблар).
9. Ҳажб қилинган билан маҳрум бўлганнинг ўртасидаги фарқ.
10. Эркаклардан бўлган меросхўрлар.
11. Аёлллардан бўлган меросхўрлар.

Исломда мерос низоми.
Ислом шариати мерос низомини молиявий низомлар ичида энг гўзал, энг ҳикматли ва энг адолатли суратда жорий қилди. Ислом дини инсониятнинг барчаси учун, у хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин мулкка қонуний  йўл билан эгалик қилишлик ҳуқуқини берди. Шунинг билан бирга бир шахснинг ҳаётлик давридаги мулки, у вафот топгач унинг эркак ёки аёл меросхўрларига кўчиб ўтишлигини ҳам қарор топтирди. Бунда меросхўрларнинг катта ёки кичик деб ажратилмайдиган бўлди. Дарҳақиқат, азиз ва мўътабар калом орқали мерос ҳукмлари, ҳар бир меросхўрнинг ҳолати комил ва шомил даражада баён қилиб берилди. Башариятдан ҳеч ким учун мерос тақсимлаш ёки меросхўрлар учун бирор нарсани ҳаддини белгилаш масаласи қолмаган. Қуръони Карим мерос аҳкомлари ва миқдорларида асосий манбадир. Суннат ёки ижмоъ билан собит бўлган мерос масалалари ниҳоят даражада оздир. Ислом шариатида Қуръони Карим мерос ҳукмларини тафсилий баён қилганидек, бошқа ҳукмларни баён қилмаган. Ислом дини мерос масалаларини бу қадар олиймақом даражада баён қилишидан кўп нарсани мақсад қилади. Зеро мерос мулкка эгалик қилиш сабабларининг энг муҳимларидан, мол эса якка шахслар ва жамият учун ҳаётнинг асосий негизи ҳисобланади. Чунки башариятнинг қуввати, ҳаётнинг чархпалаги ушбу молга боғлиқдир.

Мероснинг таърифи:
Мерос араб луғатида (ورث)  يرث ارثا ميراثا   нинг масдари бўлиб, улар: “Фалончи яқинига мерос қолдирди”,  “У отасига мерос қолдирди”, деган гапларда ушбу сўзни ишлатишади. Аллоҳ таоло ҳам Қуръони Каримда: “Ва Сулаймон Довудга мерос қолдирди”, “Ва Биз меросхўрлардан бўлдик”, деганда мерос калималарини зикр қилган. Мероснинг луғавий маъноси нарсанинг бир шахсдан бошқа шахсга ёки бир қавмдан бошқа қавмга кўчиб ўтишига айтилади. Мерос тушунчаси фақат молгагина боғлиқ бўлмай, балки у  умумий маънода илмга, обрў ва шарафга ҳам боғлиқдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Уламолар Набийлар меросхўридир. Албатта Набийлар дирҳам ва дийнор мерос қолдиришмаган. Дарҳақиқат улар илмни мерос қолдиришган. Ким уни олар экан, энг тугал насибани қўлга киритибди”.
Мерос истелоҳда мулкка эгалик ҳуқуқи маййитдан тирик меросхўрларга кўчиб ўтишига айтилади. Маййитдан қолган мулк мол, кўчмас мулк ёки шаръий ҳуқуқлардан бўлган бир ҳуқуқ бўлиши мумкин.
Тариканинг таърифи:
Тарика деб бир шахс ўлгандан кейин мол, молиявий ёки молиявий бўлмаган ҳуқуқлардан тарк қилиб қолдирган нарсасига айтилади. Шахснинг вафотидан кейин қолдирган ҳар қандай нарсаси фуқаҳолар жумҳури истелоҳида тарика деб номланади. Маййитнинг зиммасида қарз бўлиши ёки бўлмаслиги, унинг зиммасида айний ёки шахсий қарзлар бўлишлигининг ҳам фарқи йўқдир.
Тарикага тегишли ҳуқуқлар:
Маййитдан қолган тарикада қуйидаги бир неча ҳуқуқлар мавжуд:
- Маййитни ўзи кабилардек ҳаражат билан тайёрлаб кафанланади. Бунда исрофга ҳам зиқналикка ҳам йўл қўйилмайди. Маййитни тайёрлаш деганда унинг вафот топгандан кўмилгунига қадар қилинадиган ишларга айтилади. Маййит ювилиши, кафанланиши ва дафн қилиниши лозим. Уни токи қабрга қўйгунга қадар керак бўладиган барча ҳаражатлар унинг ҳолига, эркак ёки аёл бўлишига қараб турли хил бўлади. Ушбу ҳаражатларнинг барчаси тарикадан ишлатилади.
- Маййитнинг бандалар томонидан талаб қилинадиган қарзлари  тарикадан адо қилинади. Маййитнинг қарзи тўланмай туриб меросхўрлар ўртасида мерос тақсим қилинмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Мўъминнинг жони ҳатто у адо қилинмагунча қарзига боғлиқ бўлади”.
Аммо маййитнинг закот, каффорот ва назрлар каби Аллоҳ таолодан бўлган молиявий қарзлари у қолдирган нарсалардан адо қилинмайди. Бу ҳанафийларнинг наздидадир. Аммо жумҳурнинг наздида ушбу қарзлар ҳам мерос тақсимотидан олдин адо қилинишлиги лозимдир.
Ҳанафийларнинг ҳужжати:
Банданинг Аллоҳ таолодан бўлган молиявий қарзларини адо қилишлик ибодатдир. Ибодатлар эса ўлим билан соқит бўлади. Аслида ибодатни ният ва ихтиёр билан адо қилинади. Бу нарсалар маййитдан содир бўлишлиги тасаввур қилинмайди. Демак шахснинг вафоти билан бу нарсалар ундан соқит бўлса,  (гарчи у гуноҳкор бўлиб, охиратда бу хусусда сўралсада)  унинг ортида қолганларга ҳам ушбу қарзларни адо қилишлик вожиб бўлмайди. Унинг иши якка-ёлғиз, Дайён бўлган Аллоҳ таолога топширилади. Хоҳласа адолати ила азоблайди, хоҳласа лутфи ва карами билан кечириб юборади. (Бу, маййит агар васият қилмаганда шундай бўлади. Агар маййит васият қилса, барчанинг иттифоқи билан унинг Аллоҳ таолодан бўлган молиявий қарзлари ҳам қолдирган тарикасидан адо қилинади).
Жумҳурнинг ҳужжати:
Албатта банданинг Аллоҳ таолодан бўлган қарзи бошқа қарзлар каби бўлиб, уни адо қилиш вожибдир. Қарзни адо қилишликда қасд ва ниятга эҳтиёж йўқдир. Чунки қарзларни ўтамоқ соф ибодат эмас, балки молнинг ўзига боғлиқ бўлган ҳақлардан биридир. Уни адо қилиш, гарчи маййит васият қилмаган бўлса ҳам вожиб бўлаверади. (Шофеъий мазҳабида) бандаларнинг қарзидан олдин, моликийларда эса бандаларнинг қарзларидан кейин  Аллоҳнинг қарзини бериш вожиб бўлади. Ҳанбалийларда у бандаларнинг қарзлари билан баробар қилинади.
Маййитнинг васиятлари (меросхўрлардан ташқари) унинг қолдирган тарикасидан учдан бирига нуфуз қила олади. Бунда ҳеч кимдан ижозат олинмайди. Ана шу васиятларни маййитни кафанлашга етарли маблағни ажратиб ва унинг зиммасидаги қарзларни адо қилингач амалга оширилади. Аммо васиятнинг миқдори тариканинг учдан биридан кўп бўлса, меросхўрларнинг розилигини олгандан кейингина бажарилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (Саъд ибн Абу Ваққосга) айтган сўзларида жумладан:
“Учдан бирими! Учдан бири ҳам кўп. Албатта сен меросхўрларингни бой ҳолда қолдирмоқлигинг, одамлардан тиланчилик қиладиган даражада камбағал ҳолда қолдирмоқлигингдан яхшироқдир”, дедилар.
Яна у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, Аллоҳ сизларга вафотингиз пайтида амалларингизга зиёда ҳолда молларингиздан учдан бирини садақа қилди”, дедилар.
Тарикадан қолган нарса меросхўрлар ўртасида Аллоҳ таолонинг китоби, Расулининг суннати ва уммат ижмоси асосида тақсимланади. Бунда аввал фарз эгаларига сўнгра асабаларга берилиб, шу тариқа тақсимот давом эттирилади. Бу тўғрида Аллоҳ хоҳласа кейинроқ тўхталамиз.
Огоҳлантириш:
Ояти каримада:
“..У қилган васият ёки қарзини адо этгандан сўнг..”, дейилиб, васият қарздан олдинга қўйилмоқда. Аммо шаръий ҳукмда кўриб ўтганимиздек қарз васиятдан олдин туради. Бир киши, бунинг ҳикмати нима, деса, унга шундай жавоб берамиз:
“Оятдаги васиятни олдин келиши унга эътиборни кўпроқ қаратиш ва меросхўрларнинг васиятни адо қилишга қизиқтириш мақсадида бўлса ажабмас. Меросхўрлар васият ишини енгил санамасинлар. Чунки васият хайрия ишларидан бўлиб, унинг муқобилида эваз бўлмаганлиги сабабли меросхўрларнинг бахиллиги тутиб, уни адо қилишни енгил санашлари  мумкин. Қарзнинг эса муқобилида эваз бор ва уни талаб қилувчи ҳақдор ҳам бор. Ушбу сабабдан ояти каримада васият олдин келтирилмоқда. Валлоҳу Аълам”.

УЧИНЧИ МУҲОЗАРА

Қуръони Каримда фарзлар миқдори.
1. Қуръони Каримда зикр қилинган фарзлар адади.
2. Ушбу фарзларни билиш йўллари.
3. Яримга ҳақдор кишилар ва улар меросининг шартлари.
4. 1/4 га ҳақдор кишилар ва улар меросининг шартлари.
5. 1/8 га ҳақдор кишилар ва улар меросининг шартлари.
6. Биринчи тур учта (1/2, 1/4, 1/8)
7. Иккинчи тур учта (2/3, 1/3,,, 1,6)
8. 2/3 га ҳақдор кишилар ва улар меросининг шартлари.
9. 1/3  га ҳақдор кишилар ва улар меросининг шартлари.
10. 1/6 га ҳақдор кишилар ва улар меросининг шартлари.
11. Иккита Умария масаласи ва уларнинг ана шундай номланишининг сабаби.
Қуръони Каримда фарзлар миқдори.
Қуръони Каримда зикр қилинган фарзлар фақатгина олтитадир. Улар иккита турга бўлинади.
Биринчи тур учта: (1/2, 1/4, 1/8)
1- Ярим;
2- Тўртдан бир;
3- Саккиздан бир;
Ушбу учта фарзлар биринчи тур деб номланиб, баъзиси баъзисига киришади.
Иккинчи тур ҳам учта: (2/3, 1/3,,, 1,6)
1- Учдан икки;
2- Учдан бир;
3- Олтидан бир;
Ушбу учта фарзлар иккинчи тур деб номланиб, уларнинг ҳам баъзиси баъзисига киришади.
Ушбу фарзларни икки йўл билан билиш ҳам мумкиндир.
Юқоридан пастга тушиш йўли билан;
Бунда фарзларни баён қилиб, ярим, яримнинг ярми (бу тўртдан бир бўлади) ва яримнинг ярмининг ярми (бу саккиздан бир бўлади). Учдан икки, учдан иккининг ярми (бу учдан бир бўлади) ва учдан иккининг ярмининг ярми (бу олтидан бир бўлади), дейилади.
Пастдан юқорига чиқиш йўли билан;
Бунда, саккиздан бир, унинг ярми (бу тўртдан бир бўлади), унинг ярмининг ярми (бу ярим бўлади). Олтидан бир унинг ярми (бу учдан бир бўлади) ва унинг ярмининг ярми (бу учдан икки бўлади), дейилади...

ТЎРТИНЧИ МУҲОЗАРА

Асабалар ва уларнинг турлари.
1. Асабанинг луғат ва истелоҳдаги таърифи.
2. Асабаларнинг мерос олишликдаги далили.
3. Насабий асабанинг турлари.
4. Ўзи асаба бўлганнинг жиҳатлари.
5. Асаба кўпайган пайтда қай бирини устун қўйишлик кайфияти.
6. Нима учун ўғил отадан олдин қўйилади?
7. Бошқанинг сабабидан асаба бўлганнинг ҳукми ва унинг шартлари.
8. Бошқа билан бирга асаба бўлиш ва унинг мерос олишлигига далиллар.
9. Бошқанинг сабабидан асаба бўлган билан бошқа билан асаба бўлганнинг фарқи.
10. Инсон икки жиҳатдан мерос оладими? Мисоллар билан бирга.
Асабанинг таърифи:
Асаба луғатда кишининг отаси учун бўлган қариндошлардир. Асаба деб номланишга сабаб, улар отанинг атрофини ўраб турадиган шахслар бўлганлигидандир. (Чунки асаба калимаси бошни ўраб турадиган матога ишлатилади).  Калиманинг асли арабларнинг ушбу сўзидан олинган:     “عصب القوم بالرجل” яъни қавм киши атрофида жамланиб, уни ўраб олдилар. Кишини ҳимоя ва мудофаа қилиш учун ушбу калимани ишлатилади. Кучли жамоатга ҳам “عصبة”  усба калимаси қўлланилади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
قَالُوا لَئِنْ أَكَلَهُ الذِّئْبُ وَنَحْنُ عُصْبَةٌ إِنَّا إِذًا لَخَاسِرُونَ
“Улар: “Агар биз кўпчилик бўлиб туриб, уни бўри еб кетса, унда биз зиёнкорлардан эканмиз-да?!” дедилар”.
Арабларда қариндошларни ҳам асабалар дейилади. Чунки асабалар қийинчилик пайтида қариндошлар атрофида тўпланадиган кишилардир.
Асаба истелоҳда китоб ва суннатда очиқ-ойдин уларнинг улушларининг миқдори келмаган ҳар бир меросхўрга айтилади. Улар ўғил, ўғилнинг ўғли туғишган ака-ука, ота бир ака-ука ва туғишган амаки кабилардир. Булар ва буларга ўхшаганларнинг қариндошлик қуввати кучли ҳисобланади. Чунки улар она воситаси ила эмас, балки ота воситаси билан боғланадилар. Она воситаси ила боғланиш қариндошлик қувватини заифлаштиради. (Она бир ака-укага ўхшаш). У аёл раҳми орқали қариндош бўлиб, асосан бошқа қабилага мансуб ҳисобланади. Мерос уламолари асаба калимасининг истелоҳий таърифини мўъжазгина қилиб шундай дейишади:
“Ўзи ёлғиз қолган пайтида молнинг ҳаммасини олиб қўядиган, фарз эгалари билан бўлганда эса улар насибаларини олиб бўлгач қолган молнинг барчасини оладиган меросхўр асаба дейилади”.  Ушбу таъриф мерос уламолари ичида машҳурдир.
Асабаларнинг мерос олишлигига далиллар:
Асабаларнинг мерос олишлари тўғрисида Қуръон ва суннатда бир неча далиллар ворид бўлган. Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинади:
“...Агар унинг боласи бўлса, у тарк қилган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир. Агар унинг боласи бўлмаса ва ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир...”.
Ояти каримада маййитнинг фарзанди бор бўлса ота-онанинг ҳар бирига олтидан бир тегиши айтилмоқда. Агар маййитнинг фарзанди бўлмаса, онанинг насибаси учдан бир эканлиги баён қилиниб, отанинг насибаси эса зикр қилинмаяпти. Бундан тушунамизки қолган мол, яъни учдан икки отанинг насибаси бўлади. Ота шу ўринда асаба ўлароқ меросхўр бўлади.
“..Агар бир одам ўлса-ю, унинг боласи бўлмаса, синглиси бўлса, унга марҳумдан қолганнинг ярми берилади. Агар сингилнинг боласи бўлмаса, у (ака сингилдан) ҳамма меросни олади...”.
Ояти каримада туғишган аканинг меросдаги улуши аниқ айтилмаган. Балки у синглисининг боласи бўлмаса, сингилдан қолган молнинг барчасини олишига ишора қилинмоқда. “..Агар сингилнинг боласи бўлмаса, у (ака сингилдан) ҳамма меросни олади...”.
Ушбу асабанинг маъносидир.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Насибаларни  ўз эгаларига етказинглар, ортиб қолгани эса эркак кишидан яқинроғига беринг”.
Яъни, ҳар бир фарз эгасига ўзининг насибасини беринг, ундан кейин меросдан ортиб қолса, эркак асабалардан маййитга энг яқин бўлганига беринг. Ҳадисдаги закар калимаси ўғил бола маъносини беради. Рожлун калимаси ҳам эркак маъносини берсада, бу ўринда закар яъни ўғил бола калимасини алоҳида айтишда улкан ҳикмат бордир. Агар рожлун яъни эркак калимасининг ўзи айтилганда катта кишига, қодир кишига деган маънони тушуниб қолиш мумкин бўларди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам закар яъни ўғил бола калимасини алоҳида таъкидлаб, бу билан эмизикли бола ҳам агар ёлғиз ўзи қолса, асаба бўлиб, молнинг ҳаммасини меросхўр сифатида олиши мумкинлигини эслатмоқдалар. Закар, яъни ўғил бола калимасини алоҳида келтиришнинг ҳикмати шунда бўлса ажабмас. Валлоҳу Аълам.

БЕШИНЧИ МУҲОЗАРА

Меросдан тўсилиш (ҳажб).
1. Ҳажбнинг луғат ва истелоҳ жиҳатидан таърифи.
2. Ҳажбнинг қисмлар: Сифат билан, шахс билан.
3. Ҳажби ҳирмон (мутлақ ҳажб бўлиш), ҳажби нуқсон (мерос насибасидан нуқсонга учраб ҳажб бўлиш).
4. Меросдан асло ҳажб бўлмайдиган меросхўрлар.
5. Ҳажб бўлувчи эркаклар ва аёллар.
6. Баракали ака ва машъум ака.
7. Муштарак масала ва у тўғрисида фуқаҳоларнинг ихтилофи.
8. Муштарак масаланинг шартлари.
Ҳажбнинг таърифи:
Ҳажб луғатда монеъ ва маҳрум маъноларини англатади. Аллоҳ таоло Мутоффифийн сураси 15-оятида шундай марҳамат қилади:
“Йўқ! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббиларини кўришдан тўсарлар”.
Яъни албатта улар охиратда Аллоҳ таолони кўришдан тўсиладилар. Арабларда эшикбонни ҳам ҳожиб дейилади. Чунки у инсонларни изнсиз эшикдан киришига монеълик қилади. Ҳожиб тўсувчи маъносида бўлса, маҳжуб тўсилувчи маъносида бўлади. Ҳожиб бошқа шахсни меросдан тўсувчидир, маҳжуб эса ўзи меросдан тўсилган шахсдир.
Ҳажб истелоҳда меросхўрнинг ундан кўра маййитга яқинроқ бошқа меросхўр борлиги сабабли меросдан мутлақ ёки маълум миқдорда тўсилишига айтилади.
Ҳажбнинг қисмлари:
Ҳажб икки қисмга бўлинади:
1. Сифат билан ҳажб бўлиш;
2. Шахс билан ҳажб бўлиш.
Биринчи тур ҳажб бўлиш меросхўрда уни меросдан ҳажб қиладиган сифат борлиги учун бўлади. Қотиллик ёки муртад бўлиш ҳажб бўлувчининг сифатларидандир. Ушбу сифат топилган меросхўр меросдан мутлақ тўсилади. Бу турнинг ҳукми юқорида мероснинг маън қилувчилари мавзусида ўтди.
Иккинчи тур ҳажб бўлиш бир шахс сабабидан бўлади. У шахс ҳажб бўлувчи шахсдан кўра меросга ҳақлироқ бўлиб, қолганларни меросдан тўсади. Ушбу иккинчи тур ҳам ўз ўрнида иккига бўлинади:
1. Ҳажби ҳирмон (мутлақ тўсилиш);
2. Ҳажби нуқсон (меросдаги насибасининг нуқсонга учраши).
Ҳажби ҳирмон:
Мерос олишга ҳаққи бўлсада, мутлақ меросдан тўсилишга ҳажби ҳирмон дейилади. Бобо ота борлиги сабабли ҳажб бўлади. Ўғилнинг ўғли ўғил борлиги сабабли меросдан тўсилади. Ота бир ака туғишган ака борлиги учун, момо она борлиги учун меросдан мутлақ маҳрум бўлади. Буларнинг тафсилотига кейинроқ тўхталамиз.
Ҳажби нуқсон:
Мерос олишга ҳаққи бўлсада, бошқа шахс борлиги учун фарз насибасининг кўпини эмас, балки озини олишига ҳажби нуқсон дейилади. Меросхўр фаръ борлиги учун она учдан бир олиш ўрнига олтидан бир олади. Эр бола борлиги сабабли яримдан ҳажб бўлиб, тўртдан бир олади. Хотин ҳам бола борлиги сабабли тўртдан бирдан тўсилиб саккиздан бир олади. Агар ҳажб калимаси мутлақ ишлатилса, бунда ҳажби хирмон тушунилади. Ҳажби нуқсон эса доим нуқсон қайди билан келтирилади.
Ҳажби хирмон билан ҳажб бўлмайдиган меросхўрлар:
Қуйидаги олти шахс ҳеч қачон ҳажби хирмон билан ҳажб бўлмайди. Улар доим мерос олишади:
1. Сулбий ўғил;
2. Сулбий қиз;
3. Ота;
4. Она;
5. Эр;
6. Хотин.
Шулардан қайси бирлари топилса, албатта тарикадан мерос оладилар. Мерос уламолари буларни қисқагина қилиб:
“Ўғил-қиз, ота-она, эр-хотин”, дейишади. Ушбу олти шахс ҳеч қачон ҳажби хирмонга учрамайди.

ОЛТИНЧИ МУҲОЗАРА


Бобонинг ака-укалар билан бирга бўлгандаги мероси.
1. Саҳиҳ бобо ва фосид бобонинг таърифи.
2. Бобонинг меросида саҳобалар ва фуқаҳоларнинг ихтилофи.
3. Бобонинг меросида жумҳур мазҳабининг ойдинлаштириш.
4. Қачон муқосама бобо учун афзалроқ бўлади?
5. Қачон молнинг учдан бири бобо учун афзалроқ бўлади?
6. Муқосама ва учдан бир баробар бўлган ҳолатлар.
7. Иккинчи ҳолат (бобо, ака-укалар ва фарз эгаси билан бирга).
8. Иккинчи ҳолатга татбиқий мисоллар.
9. Ота бир ака туғишган ака-укалар ва бобо билан бирга бўлганда.
10. Акадария масаласи, унинг кўриниши ва унга амал қилиш йўли.
Бобонинг ака-укалар ва опа-сингиллар билан бирга бўлгандаги мероси.
Саҳиҳ бобо:
Ушбу бобда бобо деганда саҳиҳ бобо қасд қилинади. Саҳиҳ бобо деб маййитгача бўлган нисбатида аёл бўлмаган бобога айтилади. Мисол учун отанинг отаси, унинг отаси қанча юқориласа ҳам. Агар маййитгача бўлган нисбатда аёл топилса, бу бобо фосид бобо бўлади. Мисол учун онанинг отаси фосид бобо ҳисобланади. Чунки у завил арҳомлардандир. Шунингдек отанинг онасининг отаси ҳам фосид бобо бўлади. Қачон эркаклар орасига аёл аралашса, бобо фосид бобога айланади. Агар эркаклар орасида аёл бўлмаса, бу бобо қайси даражада юқориласа ҳам саҳиҳ бобо бўлади. Мисол учун отанинг отасининг отаси то Одам алайҳиссаломгача.
Бобонинг ака-укалар билан бирга бўлгандаги ҳукми:
Саҳиҳ бобо туғишган ака-укалар ёки ота бир ака-укалар билан бирга бўлгандаги ҳукми Қуръони Каримда ҳам ҳадиси шарифда ҳам ворид бўлмаган. Шу сабабли уларнинг иши тўғрисида аксар саҳобалар индамасликни маъқул кўришган. Уларнинг мероси тўғрисида қатъий ҳукм чиқаришдан қўрқишган. Ҳатто ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деган:
“Биздан энг қийин мушкулотингларни сўранглар, бобо тўғрисида бизни тек қўйинглар. Аллоҳ уни саломат ҳам қилмасин, умрини узоқ ҳам қилмасин”.
Умар розияллоҳу анҳу эса:
“Бобонинг қисматига журъатлироғингиз, дўзахга журъатлироғингиздир”, деган.
Алий розияллоҳу анҳу ҳам бу хусусда қуйидагиларни айтган:
“Кимни жаҳаннамга бостириб кириш хурсанд қилса, бобо билан ака-укалар ўртасида ҳукм чиқарсин”.
Балки саҳобалар бобо мероси тўғрисида қатъий ҳукмни чиқаришдан хавфсирашган бўлса ажабмас. Чунки китоб ва суннатда бобонинг ака-ука ва опа-сингиллар билан бирга бўлгандаги меросининг кайфияти тўғрисида очиқ-ойдин матн келмаган. Бу ишда ижтиҳод қилишга тўғри келади. Ижтиҳод эса хатодан холи бўлмаслиги мумкин. Баъзан ҳақдорни ҳаққидан маҳрум қилиб қўйиш, баъзида эса ҳақдор бўлмаганга меросдан ҳақ ажратиб қўйишлик ҳеч гап эмас. Шунинг учун баъзи саҳобалар бу ишдан сақланишиб, хусусан ушбу бобо масаласида ўзларини четга олишган. Бу масала молиявий ҳақларга тегишли масаладир. Молиявий масалаларда аниқлик бўлмаса, кимгадир зулм етиб қолиши мумкин. Мерос масаласи хатарли бўлиб, бекорга Аллоҳ таоло бу масалага ҳеч кимни аралаштирмади. Бандаларга етиши мумкин бўлган зулм ва жабрни олдини олиб,  уни Ўзи ҳал қилди.
Салафи солиҳлар қарашлари ва мужтаҳид имомлар мазҳаблари юзага чиққач, фикрлар шаръий далиллар асосида китоб ҳолига келтирилгач, ушбу мавзудаги хатар камайиб, йўқ ҳолига келди, деб ўйлайман. Энди инсон далилларни ўрганиб, улар ичида энг кучлисига суяниши ва ҳар бир далилни етарлича ўрганиб, энг тўғри ва қувватли сўз билан фатво бериши мумкин бўлди. Биз мужтаҳид имомларнинг ушбу масала тўғрисидаги фикрларини баён қиламиз.
Бобо тўғрисидаги имомларимиз мазҳаблари:
Бобонинг ака-укалар билан бирга мероси тўғрисида мужтаҳид имомлар саҳобалар ихтилоф қилганларидек ихтилоф қилишиб, икки гуруҳга бўлинишган.
Биринчи гуруҳ:
Бу гуруҳдаги уламолар ака-укалар мутлақ ким бўлишидан қатъий назар (туғишган, ота бир, она бир, эркак ёки аёл бўлсин) барчалари бобо борлигида меросдан ҳажб бўлишади. Чунки бобо ота йўқлигида ҳар қандай ҳолда ҳам ота ўрнида ҳисобланади. Чунки у катта дададир... Юқорида асабалар мавзусида зикр қилинган қоидага кўра, агар асаба бинафсиҳилар бир нечта бўлишса, бунувват (фарзандлик) жиҳати олдинга қўйилади. Сўнгра убувват (оталик) жиҳати, кейин ухувват (биродарлик) жиҳати, ундан сўнг умумат (амакилик) жиҳатига қаралади. Мерос ўзидан олдинги жиҳат бўлмагунча бошқа жиҳатга кўчиб ўтмайди. Агар ота билан ўғил бўлса, бу ера асаба ўғилдир. Агар ака билан амаки топилса, бунда асаба акадир. Худди шунингдек ўзидан олдинги жиҳат топилмагунча кейинги жиҳат мерос олмайди. Убувват (оталик) жиҳати (бобо қанча юқориласа ҳам шу жиҳатга киради) ухувват (биродарлик) жиҳатидан муқаддам турар экан, демак бобо ака-укаларни  мутлақ ҳажб қилади. Бу ҳол тамоман ота билан бирга ака-укалар қолган ҳолатига ўхшайди.
Ушбу мазҳаб Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳаби бўлиб, бу саҳобалардан Абу Бакр, ибн Аббос, ибн Умар розияллоҳу анҳум каби саҳобалар гуруҳининг сўзидир.
Иккинчи гуруҳ:
Иккинчи гуруҳдаги мужтаҳид имомлар ота-она бир ёки ота бир ака-ука, опа-сингиллар  бобо билан бирга топилса мерос олади. Бобо уларни меросдан ҳажб қила олмайди. Худди отанинг ҳолати ҳам шундай, дейишади. Уларнинг бунга далиллари қуйидагичадир:
"Албатта, бобо ака-укалар билан бир хил даражададир. Уларнинг иккиси ҳам маййитга ёлғиз ота орқали боғланмоқда. Бобо отанинг асли бўлса, ака-укалар фаръидир. Икки тарафнинг даражаси бир хил бўлгач, бир жиҳатга мерос бериб, иккинчи жиҳатнинг меросдан маҳрум қилишнинг нима маъноси бор!? Бу худди биз туғишган ака-укаларнинг баъзисига мерос бериб, баъзисини маҳрум қилганимиздек асоссиз бир томонни олдинга суришга ўхшайди. Аслида уларнинг барчаси ака-укалар бўлиб, қариндошлик даражалари ҳам бирдир”.
Бунга қўшимча қилиб яна шундай дейишади:
“Албатта, ака-укаларнинг молга бўлган эҳтиёжлари бобонинг эҳтиёжидан кўра кучлироқдир. Чунки бобо кексалик ва сўниш арафасида бўлиб, ака-укалар эса ўсиш ва ривожланиш давридадирлар. Агар бобо мероснинг барчасини олиб, сўнгра вафот топса унинг мероси ўзининг фарзандларига қолади. Бу фарзандлар эса юқоридаги ака-укаларнинг амакиси ва аммаларидир. Шунга кўра ака-укалар ўз биродарларидан мерос ололмай, амакилар меросхўр бўлиб қолмоқда. Ака-укаларга вафот топган биродарларидан йиғлаш ва йўқотилган молга эса алам ва ўкиниш қолмоқда..”.
Бу уч имом мазҳабидир. (Шофеъий, ҳанбалий ва моликий). Шу билан бирга Абу Ҳанифанинг икки шогирдлари Абу Юсуф ва имом Муҳаммаднинг сўзлари ҳам шудир. Саҳоба ва тобеъинларнинг жумҳури ҳам Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу бошчилигида ушуб фикрни олға суришади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу тўғрисида мерос илмида бошқа саҳобалардан устун эканликларига гувоҳлик берганлар. Алий, ибн Масъуд, Шаъбий, Мадина аҳли ва бошқалар ҳам шу фикрга келишган. Аллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин!
Ушбу мазҳаб саҳиҳ ва кучлидир. Аксар мусулмон давлатларда шаръий маҳкамалар шу фикрни олишган. Чунки у адолатга яқинроқ, далили кучлироқ ва оммага фойдалироқдир.

ЕТТИНЧИ МУҲОЗАРА.

Радд ва авл ҳукмлари.
1- Авлнинг луғат ва истелоҳ жиҳатидан таърифи.
2- Авл қачон воқеъ бўлган ва биринчи хосил бўлган авл ҳодисаси нима?
3- Авл бўладиган асллар ва авл бўлмайдиган асллар.
4- Олти нечага авл бўлади? Мисоллари билан.
5- Ўн икки нечага авл бўлади? Мисоллари билан.
6- Йигирма тўрт нечага авл бўлади? Мисоллари билан.
7- Радднинг луғат ва истелоҳ жиҳатидан таърифи.
8- Уларга радд қилинадиган меросхўрлар ва уларга радд қилинмайдиган меросхўрлар.
9- Эр-хотиндан ҳеч бири бўлмаганда радднинг кайфияти.
10- Эр-хотиндан бири бўлганда радднинг кайфияти.
11- Радднинг турларига тадбиқий мисоллар.
Авлнинг луғат ва истелоҳ жиҳатидан таърифи:
Авлнинг луғатда бир неча маънолари бор. Баъзан жабр ва зулм маъносида келади. Аллоҳ таоло ушбу оятда шундай деган:
ذَلِكَ أَدْنَى أَلَّا تَعُولُوا
Мана шу жабр қилмаслигингизга яқинроқдир. (Нисо сураси 3-оят). Яъни зулм ва жабр қилмасликка яқинроқдир маъносида.
Яна кўтарилиш маъносида ҳам ишлатилади. Араблар агар сув кўтарилса, “عال الماء” дейишади. Ҳокимга бир масала кўтарилса ҳам, “عالت القضية الي الحاكم” дейишади.
Яна зиёда маъносида ҳам келади. Агар тарозининг бир палласи зиёда келиб, босиб кетса, “عال الميزان”дейишади.
Мерос истелоҳида авл деб фарз қилинган улушлар йиғиндисини зиёда қилиш ва меросхўрлар насибасини камайтиришга айтилади.
Бу ҳолат фарз насибалар кўпайиб, издиҳом пайтида содир бўлади. Баъзи фарз эгалари қолган мероснинг ҳаммасини олиб қўйишиб, баъзи фарз эгаларига эса насиба етмай қолади. Шунда масаланинг аслини кўпайтиришга эҳтиёж туғилади. Чунки шундай қилинмаса фарз эгаларининг баъзиси меросдан маҳрум бўлиб қолиши мумкин. Ушбу авл сабабидан ҳар бир меросхўрнинг насибасига нуқсон етади. Лекин улардан ҳеч бири меросдан маҳрум бўлмайди. Яримга ҳақли бўлган эр баъзи ҳолатларда учдан бирга ҳақдор бўлиши мумкин. Мисол учун агар масала 6 дан 9 га авл бўлса, эр36 ни, яъни яримни олиш ўрнига 39 ни, яъни учдан бирни олади. Худди шунингдек авлда бошқа меросхўрларнинг ҳам насибаларига нуқсон етади.
Авл қачон воқеъ бўлган?
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу замонларида авл масаласи ёки ҳодисаси воқеъ бўлмаган. Бу масала хусусида биринчи бўлиб Умар ал-Фаруқ розияллоҳу анҳу ҳукм чиқарган... Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дейди:
“Фароизларни биринчи бўлиб авл қилган зот Умар розияллоҳу анҳудир. Вақтики фарз эгалари кўпайиб, баъзиси баъзисини турта бошлаганда у киши:
“Мен сизларнинг қай бирингизни Аллоҳ таоло олдинга сургани ва қай бирингизни ортга сурганини билмасам! (У ўта тақводор киши эди). Мен ўзим учун сизларга тарикани ҳисса билан тақсимлашдан бошқа кенглик топмаяпман. Бу фарзларни авл қилиб, ҳар бир ҳақ эгасига киргизмоқ билан бўлади”, деди. Масалаларни биринчи бўлиб авл қилган Умар бўлди”.
Ижмоъ шунга боғланиб, саҳобалардан ҳеч ким бу гапга хилоф қилмади. Умар розияллоҳу анҳунинг замонлари ўтгач Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бунга хилоф қилдилар. Лекин у кишининг мазҳабини ижмоъга хилоф бўлгани учун ҳеч ким олмади.
Умар розияллоҳу анҳу даврида воқеъ бўлган аввалги ҳодиса.
Ровийлар Умар розиялоҳу анҳу даврларида воқеъ бўлган аввалги ҳодисани зикр қилиб шундай дейишади:
“Бир аёл ўлиб ортидан эри ва иккита туғишган синглиси қолди. Эрнинг фарз насибаси ярим, икки туғишган сингилники учдан иккидир. Бунда фарз насибалар меросдан ортиб кетди. Эр келиб ўз насибасини тўлиқ ҳолда олишни талаб қилди. Иккита туғишган сингил ҳам ўз насибаларини тўлиқ олишни хоҳлашарди. Шунда Умар роозияллоҳу анҳу:
“Мен мерос беришда сизлардан қайси бирингиз олдинга сурилган ва қай бирингиз орқага сурилганлигини билмайман”, дедилар.
Яъни агар эрга ўз насибаси бўлмиш яримни биринчи берсалар, сингиллар насибаси камайиб қоларди. Агар сингилларга ўз насибалари бўлмиш учдан иккинибиринчи берсалар, эрнинг насибасига нуқсон етарди.
Ушбу ишда Умар розияллоҳу анҳу тўхтаб қолдилар ва саҳобалар билан маслаҳатлашдилар. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу авлга ишора қилдилар. Умар розияллоҳу анҳу:
“Фароизни авл қилинглар”, дедилар. Саҳобаи киромлар у кишининг қилган ишига иқрор бўлишиб,барчалари авл ҳукмига ижмоъ қилишди.

САККИЗИНЧИ МУҲОЗАРА.


Ҳисоб ва масалларни тўғрилаш йўли.
“Масалаларни тўғрилаш ва тарикаларни тақсимлаш”.
1- Мерос уламоларининг наздида масаланинг аслини билиш маъноси.
2- Фарзлардан биринчи тур. ( 1/2 , 1/4 , 1/8 )
3- Фарзлардан иккинчи тур. (2/3 , 1/3 , 1/6 )
4- Масаланинг аслини чиқариш қоидаси.
5- (Тамосул, тадохул, тавофуқ ва табоюн) нинг маъноси.
6- Масалани тўғрилаш маъноси ва тўғрилаш кайфияти.
7- Масалаларни тўғрилашга татбиқий мисоллар.
8- Меросхўрлар ўртасида тарикани тақсимлаш кайфияти.
9- Тарикаларни тақсимлашнинг биринчи йўли.
10- Тарикаларни тақсимлашнинг иккинчи йўли.
“Масалаларнинг тўғрилаш йўли”.
Масаланинг аслини билиш мерос илмини баҳс қилувчи ҳар бир шахс учун зарурий ишдир. Чунки масаланинг аслини билган киши тарикани ўз эгаларига тўғри ўлчов ила тарқатади ва ҳар бир меросхўрга ўз улушини камайтирмай комил қилиб беради.
Ат-таъсил:
Масалани аслини билиш мерос уламолари наздида таъсил деб номланади. Яъни масаланинг аслини билиш маъносида. Бундан мурод ҳар бир меросхўрнинг улушини касрасиз энг оз ададга кўра чиқаришдир. Чунки мерос масалаларини ечишда фақатгина тўғри сон қабул қилинади. (Яъни бўлиши мумкин бўлган сон).
Масаланинг аслини билишда аввало меросхўрларга қараймиз. Уларнинг ҳаммаси асабалар ёки барчаси фарз эгалари ва ёки асаба ва фарз эгалари аралаш бўлиши мумкин.
Биринчи қисм:
Агар меросхўрларнинг ҳаммаси фақат эркак асабалар бўлса, масаланинг асли уларнинг сонидан бўлади. Мисол учун, бир киши ўлиб ортидан бешта ўғил қолган бўлса, масала бешдан ёки бир киши ўлиб, ортидан ўнта туғишган ака-ука қолган бўлса, масаланинг асли ўндан ва ҳоказо бўлади. Агар меросхўрлар эркак ва аёллардан иборат асабалар бўлса, битта эркакни иккита деб, битта аёлни битта деб ҳисоблаймиз. Бир эркакка икки аёл насибасича қоидаси шуни тақозо қилади. Кейин яна масаланинг аслини меросхўрлар сонидан ҳисоблаймиз. Мисол учун, бир киши ўлиб, ортидан иккита ўғли ва учта қизи қолган бўлса, масаланинг асли еттидан бўлади. Агар бир киши ўлиб, ортидан бешта қизи ва учта ўғли қолган бўлса, масаланинг асли ўн бирдан бўлади. Агар меросхўрлар еттита туғишган опа-сингил ва ўнта туғишган ака-укалардан иборат бўлса, масаланинг асли йигирма еттидан бўлади.
Иккинчи қисм:
Агар меросхўрларнинг барчаси фарз эгалари бўлиб, масалада битта фарз бўлса, масаланинг асли мазкур фарзни махражидан, яъни мақомидан бўлади. Учдан учдан бир, тўртдан тўртдан бир, олтидан олтидан бир ва саккиздан саккиздан бир бўлади. Шунингдек масаланинг асли фарзига далолат қилувчи бўлиш мақоми ҳам бўлади. Агар масалада фарзлар биттадан кўп бўлса, масаланинг асли мақоматлар ўртасидаги муштаракни икки баробар қилиш билан бўлади. У мутамосил, мутадохил ёки мутабоюн бўлиши мумкин.
Мерос уламолари масалани аслини билишда кишига енгиллик бўлиши учун осон қоида ишлаб чиқишган. Бу фарзларни икки турга бўлиб олиш билан бўлади.
Биринчи тур: ( 1/2 , 1/4 , 1/8 ) ярим, тўртдан бир ва саккиздан бир.
Иккинчи тур: ( 2/3 , 1/3 , 1/6 ) учдан икки, учдан бир ва олтидан бир.
Агар фарзлар фақат биринчи турдан бўлса, масаланинг асли энг катта махраж бўлади. Агар масалада1/2 ва 1/4 бўлса, масала тўртдан бўлади. Чунки икки тўртни ичига киради. Агар масалада 1/2 , 1/4 , 1/8 лар бўлса ёки 1/4 , 1/8 лар бўлса, масала саккиздан бўлади. Агар масалада 1/3 , 1/6 лар ёки 23 , 1/6 лар бўлса, масала олтидан бўлади. Чунки уч олтига киради. Худди шунингдек доим катта махражни масаланинг асли қилиб оламиз.
Лекин агар масалада икки ёки ундан кўп фарзлар бўлиб, баъзилари биринчи турдан бошқалари иккинчи турдан бўлса, айрим  қоидаларни ёдлаб олиш лозим бўлади. Буларни насиб этса кейинги дарсда қўямиз...
Ҳисоб ва масалларни тўғрилаш йўли.
“Масалаларни тўғрилаш ва тарикаларни тақсимлаш”.
1- Мерос уламоларининг наздида масаланинг аслини билиш маъноси.
2- Фарзлардан биринчи тур. ( 1/2 , 1/4 , 1/8 )
3- Фарзлардан иккинчи тур. (2/3 , 1/3 , 1/6 )
4- Масаланинг аслини чиқариш қоидаси.
5- (Тамосул, тадохул, тавофуқ ва табоюн) нинг маъноси.
6- Масалани тўғрилаш маъноси ва тўғрилаш кайфияти.
7- Масалаларни тўғрилашга татбиқий мисоллар.
8- Меросхўрлар ўртасида тарикани тақсимлаш кайфияти.
9- Тарикаларни тақсимлашнинг биринчи йўли.
10- Тарикаларни тақсимлашнинг иккинчи йўли.
“Масалаларнинг тўғрилаш йўли”.
Масаланинг аслини билиш мерос илмини баҳс қилувчи ҳар бир шахс учун зарурий ишдир. Чунки масаланинг аслини билган киши тарикани ўз эгаларига тўғри ўлчов ила тарқатади ва ҳар бир меросхўрга ўз улушини камайтирмай комил қилиб беради.
Ат-таъсил:
Масалани аслини билиш мерос уламолари наздида таъсил деб номланади. Яъни масаланинг аслини билиш маъносида. Бундан мурод ҳар бир меросхўрнинг улушини касрасиз энг оз ададга кўра чиқаришдир. Чунки мерос масалаларини ечишда фақатгина тўғри сон қабул қилинади. (Яъни бўлиши мумкин бўлган сон).
Масаланинг аслини билишда аввало меросхўрларга қараймиз. Уларнинг ҳаммаси асабалар ёки барчаси фарз эгалари ва ёки асаба ва фарз эгалари аралаш бўлиши мумкин.
Биринчи қисм:
Агар меросхўрларнинг ҳаммаси фақат эркак асабалар бўлса, масаланинг асли уларнинг сонидан бўлади. Мисол учун, бир киши ўлиб ортидан бешта ўғил қолган бўлса, масала бешдан ёки бир киши ўлиб, ортидан ўнта туғишган ака-ука қолган бўлса, масаланинг асли ўндан ва ҳоказо бўлади. Агар меросхўрлар эркак ва аёллардан иборат асабалар бўлса, битта эркакни иккита деб, битта аёлни битта деб ҳисоблаймиз. Бир эркакка икки аёл насибасича қоидаси шуни тақозо қилади. Кейин яна масаланинг аслини меросхўрлар сонидан ҳисоблаймиз. Мисол учун, бир киши ўлиб, ортидан иккита ўғли ва учта қизи қолган бўлса, масаланинг асли еттидан бўлади. Агар бир киши ўлиб, ортидан бешта қизи ва учта ўғли қолган бўлса, масаланинг асли ўн бирдан бўлади. Агар меросхўрлар еттита туғишган опа-сингил ва ўнта туғишган ака-укалардан иборат бўлса, масаланинг асли йигирма еттидан бўлади.
Иккинчи қисм:
Агар меросхўрларнинг барчаси фарз эгалари бўлиб, масалада битта фарз бўлса, масаланинг асли мазкур фарзни махражидан, яъни мақомидан бўлади. Учдан учдан бир, тўртдан тўртдан бир, олтидан олтидан бир ва саккиздан саккиздан бир бўлади. Шунингдек масаланинг асли фарзига далолат қилувчи бўлиш мақоми ҳам бўлади. Агар масалада фарзлар биттадан кўп бўлса, масаланинг асли мақоматлар ўртасидаги муштаракни икки баробар қилиш билан бўлади. У мутамосил, мутадохил ёки мутабоюн бўлиши мумкин.
Мерос уламолари масалани аслини билишда кишига енгиллик бўлиши учун осон қоида ишлаб чиқишган. Бу фарзларни икки турга бўлиб олиш билан бўлади.
Биринчи тур: ( 1/2 , 1/4 , 1/8 ) ярим, тўртдан бир ва саккиздан бир.
Иккинчи тур: ( 2/3 , 1/3 , 1/6 ) учдан икки, учдан бир ва олтидан бир.
Агар фарзлар фақат биринчи турдан бўлса, масаланинг асли энг катта махраж бўлади. Агар масалада1/2 ва 1/4 бўлса, масала тўртдан бўлади. Чунки икки тўртни ичига киради. Агар масалада 1/2 , 1/4 , 1/8 лар бўлса ёки 1/4 , 1/8 лар бўлса, масала саккиздан бўлади. Агар масалада 1/3 , 1/6 лар ёки 23 , 1/6 лар бўлса, масала олтидан бўлади. Чунки уч олтига киради. Худди шунингдек доим катта махражни масаланинг асли қилиб оламиз.
Лекин агар масалада икки ёки ундан кўп фарзлар бўлиб, баъзилари биринчи турдан бошқалари иккинчи турдан бўлса, айрим  қоидаларни ёдлаб олиш лозим бўлади. Буларни насиб этса кейинги дарсда қўямиз...

ТЎҚҚИЗИНЧИ МУҲОЗАРА

Муносахотларнинг ҳукмлари.
1- Муносахонинг луғатда ва истелоҳдаги тарифи.
2- Муносахонинг (Биринчи, иккинчи ва учинчи) ҳолатлари.
3- Муносахони ижро қилиш йўли.
4- Муносахоларга татбиқий мисоллар.
5- Меросда тахоружнинг маъноси.
6- Шариатда тахоруж тўғри бўладими?
7- Тахоруждаги амалнинг йўли.
8- (Тахоружга) татбиқий мисоллар.
Муносаханинг таърифи:
Муносаха луғатда нақл қилиш (кўчириш), кетказиш маъноларини билдиради. Арабларда китобни насх қилдим, деса уни бошқа нусхага кўчирдим, деган бўлади. Яна арабларда қуёш сояни насх қилди, яъни кетказди, дейилади. Биринчи маънога Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти бор.
“Мана бу китобимиз сизга ҳақни нутқ қилур. Албатта, Биз қилган амалингизни ёзиб турган эдик” (дейилур)”. (Жосия сураси 29-оят).
Яъни, қилган амалингизни нақл қилиб, ёзиб турган эдик. Иккинчи маънога Аллоҳ таолонинг ушбу ояти тўғри келади:
“Оятлардан биронтасини насх қилсак ёки унитдирсак, ундан яхшисини ёки унга ўхшашини келтирамиз”. (Бақара сураси 106-оят).
Яъни, оятни ўзгартирсак ёки тиловатини кетказсак, ҳукмини ўзгартирсак, маъносидадир.
Истелоҳдаги маъноси:
Муносаха деб мерос уламолари истелоҳида баъзи меросхўрнинг тарикани тақсим қилишдан олдин ўлиб қолмоқлиги ва унинг насибаси бошқа меросхўрларга кўчиб ўтмоқлигига айтилади. Агар тарика тақсим қилишдан олдин бир меросхўр ўлиб қолса, унинг насибасини олиб, бошқа меросхўрларга ўтказилади. Шундай пайтда икки масаланинг ўртасини жам қилиб битта масала бўлади ва буни жамловчи масала деб номланади.
Муносаханинг уч хил ҳолати бор:
Биринчи ҳолат:
Иккинчи маййитнинг меросхўрлари айнан биринчи маййитнинг меросхўрларининг ўзи бўлмоқлиги. Ушбу ҳолатда масала ўзгармайди. Уларнинг мерос олишлик йўли бошқача бўлмайди. Мисол учун, бир киши ўлиб, ортидан бешта ўғли қолган бўлса, сўнгра ўғиллардан бири ўлиб, ортидан ака-укалари қолса, иккинчи маййит, яъни ўғилга мерос ажратилмайди. Уни аслида йўқ эди деб эътибор қилинади ва тарикани қолган тўрт ўғил орасида тақсимланади. Худди шунингдек, агар бир киши ўлиб, ортидан учта туғишган опа-синглиси қолса ва улардан бири ўлиб, шу икки сингилдан бошқа ҳеч ким қолмаса, бунинг ҳам ҳукми олдинги мисолнинг ҳукми билан бир хилдир.
Иккинчи ҳолат:
Иккинчи маййитнинг меросхўрлари биринчи маййит меросхўрларнинг ўзи бўлиб, шу билан бирга уларнинг маййитгача бўлган нисбатлари турли хил бўлмоқлиги. Мисол учун, бир кишининг иккита хотини бўлиб, уларнинг биридан битта ўғил, иккинчисидан учта қизи бор эди. У ўлиб ортидан аёллари ва фарзандлари қолди. Сўнгра мерос мазкур қолганларга тақсим қилинмасдан олдин, қизлардан бири ўлиб қолди. Ушбу ҳолатда меросхўрлар аввалги маййитнинг меросхўрларидир. Лекин биринчи масалада ўғил ўлган қизга нисбатан ота бир ака бўлади. Иккита қиз эса туғишган опа-сингилга айланади. Шунинг учун бу ўринда тақсимот ўзгаради. Бизга ушбу ҳолатда жамловчи деб номланмиш янги амални чиқармоқ лозим бўлади.
Учинчи ҳолат:
Иккинчи маййитнинг мерсохўрлари биринчи маййит меросхўрларидан бўлмаслиги ёки меросхўрларнинг баъзиси икки жиҳатдан, яъни биринчи маййит ва иккинчи маййит жиҳатидан мерос оладиган бўлмоқлиги. Ушбу ҳолатда ҳам жамловчи масаладан чиқармоқлик лозим бўлади. Чунки тақсимот меросхўрларга нисбатан турли хил бўлмоқда.
Муносаханинг ижро қилиш йўли:
Муносаханинг ижро қилиш ва жамловчини чиқариш амалиётида биз учун қуйидаги бир неча босқичларни босиб ўтмоқлик лозим бўлади.
1- Биринчи маййит масаласини тасҳиҳ қилиш ва ҳар бир меросхўрга, улар ичида иккинчи маййитни ҳам қўшиб насибасини бермоқлик.
2- Иккинчи маййитга хос бўлган янги масалани ечиш. Сўнгра биринчи масаланинг қандай бўлишидан қатъий назар икккинчи масалани тасҳиҳ қилиш.
3- Иккинчи маййитнинг биринчи масаладаги насибаси билан иккинчи масаладаги унинг меросхўрлари масаласининг тасҳиҳи орасини солиштириш.
4- Улар ўртасини солиштириш қуйидаги, тамосул, тавофуқ ва табоюн нисбатида бўлмоқлиги. Агар иккисининг ўртасида (яъни иккинчи маййитнинг улуши билан уни ортидан қолган бошқа меросхўрлар масаласи орасида) тамосул бўлса, икки масала ҳам тўғри бўлади.
Унинг мисоли:
Бир киши ўлиб, ортидан учта қизи, иккита туғишган синглиси, туғишган акаси қолди. Сўнгра иккита сингилдан бири ўлиб, ундан худди қуйидаги шаклдагидек туғишган акаси ва туғишган синглиси қолди.
1- Шакл.
Меросхўрлар сони 1-масаланинг тасҳиҳи жамловчи
12    3    36        3    36
Учта қизга 2/3    2    24            24
Асаба    Туғишган сингил    1    3    Вафот топди        0
    Туғишган сингил        3    Асаба    Туғишган сингил    1    3+1=4
    Туғишган ака        6        Туғишган ака    2    6+2=8
Ойдинлатиш:
Бу ердаги биринчи масалада меросхўрлар сони билан улушлари орасида табоюн бор. Демак 3×4=12 бўлади. Сўнгра 12 ни масаланинг асли бўлган 3 га кўпайтирамиз. Чиққан натижа, яъни 36 биринчи масаланинг тасҳиҳи бўлади.
Иккинчи маййитнинг улуши билан (у туғишган сингил бўлиб, унинг улуши 3 эди) иккинчи масаланинг асли ўртасида (3) тамосул борлигини кўрамиз. Шу ўринда жамловчи масала биринчи масала тасҳиҳининг айнан ўзи, яъни 36 дан бўлади. Чунки туғишган сингил оладиган улуш унинг ортида қолган меросхўрлар сонига бўлинади. Сўнгра иккинчи масаладаги меросхўрлар улушини биринчи масаладаги меросхўрлар улушига қўшамиз. Чиққан натижанинг тўрт бўлаги туғишган сингилга, саккиз бўлаги эса туғишган акага тегади. Қизларга 24 улуш қолади. Чунки улар вафот топган сингилга нисбатан аканинг қизлари бўлганлиги учун иккинчи масаладан мерос олишмайди. Улар завил арҳом ҳисобланишади.
Кейинги мисол:
Бир киши ўлиб, ортидан хотини, отаси, онаси, ўғлининг қизи қолди. Сўнгра ўғлининг қизи вафот топиб, ортидан эри, онаси, учта қизи ва иккита ўғли қолди. Иккинчи рақамли шаклга қаранг:
2- Шакл.
1-масаланинг асли 2-масаланинг асли(ж)
    24        12    24
Хотин 1/8    3            3
Ота асаба    5            5
Она 1/6    4            4
Ўғилнинг қизи 1/2    12    Вафот топди       
        Эр 1/4    3    3
        Она1/6    2    2
Ҳар бир қиз учун бир улуш        Учта қиз асаба    7    3
                4
Ҳар бир ўғил учун икки улуш    Иккита ўғил асаба    3    4


Ойдинлатиш:
Ушбу масалада албатта жамловчи биринчи масаланинг аслининг ўзи эканлигини кўрамиз. У 24 эди. Чунки иккинчи маййитнинг биринчи масаладаги улуши 12 бўлиб, у иккинчи масаланинг асли билан тамосул бўлди. Чунки у ҳам 12 дир. Ушбу ҳолатдаги мисолда (тамосул ҳолати) биринчи масаланинг аслини жамловчи масалада ҳам қилмоқлик қоидаси мавжуддир. Зеро иккинчи маййитнинг улуши унинг меросхўрларига бўлинади. Шундай экан, янги жамловчи масала чиқаришга ҳожат бўлмай, балки биринчи масаланинг ўзини жамловчи қилиб қўйилади.
Тавофуққа мисол:
Бир аёл ўлиб, ортидан эри, қизи, ўғлининг қизи, ўғлининг ўғли қолди. Сўнгра эр ўлиб, ортидан битта хотини онаси ота бир иккита синглиси она бир акаси қолди. Унинг кўриниши қуйидагича: Учинчи рақамли шаклга қаранг:
3- Шакл.
5 1 биринчи
жамловчи
    12    12    15    60
Эр 1/4    3    Вафот топди       
Қиз 1/2    6            30
Ўғилнинг қизи асаба    1            5
Ўғилнинг ўғли асаба    2            10
        Хотин 1/4    3    3
        Она 1/6    2    2
        Ота бир иккта сингил 2/3    7    7
        Она бир ака1/6    2    2
Ойдинлаштириш:
Ушбу масала 12 дан бўлади. Иккинчи масаланинг асли 12 дан 15 га авл бўлади. Иккинчи маййит, яъни эрнинг улуши билан иккинчи масаладаги унинг меросхўрлари улуши ўртасида учдан бирда тавофуқ бор. Ўн бешнинг учдан бири беш бўлиб, уни аввалги масаланинг жами (12) га кўпайтирамиз. Чиққан натижа (60 иккала масала учун) жамловчидир.
Тавофуққа бошқа мисол:
Бир киши ўлиб, ортидан ота-онаси, хотини, бешта қизи қолди. Сўнгра ота ўлиб, ортидан хотини, туғишган синглиси, она бир синглиси ва туғишганакасининг ўғли қолди. Бунинг кўриниши қуйидагича: Тўртинчи рақамли шаклга қаранг:
4- Шакл.
Тасҳиҳ 3 5 5 биринчи
жамловчи
24    27    135        12    405   
Ота 1/6    4    20    Вафот топди            20 билан 12 ўртасида тўртдан бирда тавофуқ бор
Она 1/6    4    20            60   
Хотин 1/8    3    15            45   
Бешта қиз2/3    16    80            240   
            Хотин 1/4    3    15   
            Туғишган сингил1/2    6    30   
            Она бир сингил1/6    2    10   
            Туғишган аканинг ўғли асаба    1    5   
Ойдинлаштириш:
Биринчи масаланинг асли 24 дан 27 га авл бўлади. Қизларнинг сони бешта бўлиб, улушлари 16 тадир. Демак улушлари қизлар сонига бўлинмаганлиги учун улар ўртасида табоюн бор. Шунинг учун масалани тасҳиҳ қилиш лозим. Қизлар сонини масаланинг аслига кўпайтирамиз. Чиққан натижа масаланинг тасҳиҳ бўлади.
(5×27=135) .
Иккинчи масаланинг асли 12 дан бўлиб, у (12) билан иккинчи маййит улуши (20) ўртасида тўртдан бирда тавофуқ бор. 12 нинг 14 = 3 бўлади. Ушбу 3 ни биринчи масаланинг тасҳиҳи устига қўямиз ва биринчи масаланинг тасҳиҳининг ҳаммасига (135) кўпайтирамиз. Чиққан натижа (405) иккала масаланинг тасҳиҳи бўлган жамловчидир. 20 нинг 14 = 5 бўлади. Уни иккинчи масаланиинг аслига қўйиб кўпайтирамиз. Сўнгра иккала масаладаги ҳар бир меросхшрнинг улушига мувофиқ тарзда кўпайтирамиз. Шунда ҳар бир меросхўрнинг насибаси чиқади. Масалани тасҳиҳ қилишда шуни таъкидлаш лозимки, биринчи масаладаги иккинчи маййитнинг насибаси (20×3=60 ) иккинчи масаладаги унинг мерсохўрлари улушига (12×5=60 ) тенг бўлиши керак. Шундан масаланинг тўғри эканлиги собит бўлади.
Агар иккиси ўртасида табоюн бўлса, иккинчи тасҳиҳнинг ҳаммасини биринчи тасҳиҳнинг жамига кўпайтиринг. Ҳосил бўлган натижа иккала масаланинг тасҳиҳи бўлади. Буни ҳам жамловчи деб номланади. Кўпайтирилган иккинчи тасҳиҳнинг барчаси биринчида улушнинг бир бўлаги бўлади. Худди биринчидаги иккинчининг насибаси иккинчи тасҳиҳ учун улушнинг бир бўлаги бўлганидек.
Табоюнга мисол:
Бир аёл ўлиб, ортидан эри, ота-онаси, иккита қизи қолди. Сўнгра эр ўлиб, ортидан туғишган синглиси, онаси, хотини ва она бир акаси қолди. Бешинчи рақамли шаклга қаранг:
5- Шакл.
13 3
12    15    12    13    195
Эр 1/4    3   

Ўлди        

Ота 1/6    2            26
Она 1/6    2            26
Иккита қиз2/3    7            104
 Туғишган сингил1/2    6    18
Она 1/6    2    6
Хотин 1/4    3    9
Она бир ака 1/6    2    6
Ойдинлаштириш:
Биринчи масаланинг асли 12 дан 15 га авл бўлади. Иккинчи масаланинг асли 12 дан 13 га авл бўлади. Иккинчи маййит, яъни эрнинг улуши (3) билан иккинчи масаланинг асли (13) ўртасида табоюн бор. Иккинчи масаланинг жамини биринчи масаланинг жамига кўпайтирамиз. Ҳосил бўлган натижа жамловчидир. Иккинчи маййитнинг (эрнинг) улушини иккинчи масаланинг устига қўямиз. У улушнинг бир бўлаги бўлади. Ушбу бўлакни ҳар бир меросхўрнинг улушига кўпайтирамиз. Шунда жамловчидан меросхўрларнинг насибаси ҳосил бўлади. Масалани тўғри эканлигини таъкидлаш учун 3 ни 13 га кўпайтирамиз. Натижа 39 бўлади. Иккинчи масаладаги меросхўрлар улушининг жами 39 эди. Демак масала тўғри.
Эслатма:
Баъзан шу ўринда битта жамловчидан кўпроқ ҳам бўлиши мумкин. Бу бир шахс ўлиб, унинг мероси тақсим қилинмай туриб, иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи шахслар вафот топганда бўлади. Шунда биз муносаха амалиётида тутган йўлимизнинг айнан ўзини бажарамиз. Иккинчи масаланинг тасҳиҳини биринчининг ўрнига, учинчи масаланинг тасҳиҳини иккинчини ўрнига қўямиз. Токи вафот топганлар тугагунча ададни комил қиламиз ва ҳосил бўлган ҳолатни иккинчи жамловчи, учинчи жамловчи ва ҳакозо деб номлаймиз. Қуйидаги шаклда бунинг кўриниши келади.
Иккинчи ва учинчи жамловчига мисол:
Бир аёл ўлиб, ортидан эри, она бир синглиси, туғишган амакиси қолди. Сўнгра эр ўлиб, ортидан қизи, ўғлининг қизи ва ота-онаси қолди. Кейин қиз ўлиб, ортидан момоси, иккита туғишган опа-синглиси ва она бир иккита акаси қолди. Олтинчи рақамли шаклга қаранг:
6- Шакл.
2 1 7 3 4
6        6    12    6    7    84
Эр 1/2    3    Вафот топди                   
Она бир сингил 1/6    1            2            14
Туғишган амаки асаба    2            4            28
Қиз 1/2    3    3    Вафот топди       
Ўғилнинг қизи 1/6    1    1            7
Ота 1/6    1    1            7
Она 1/6    1    1            7
Момо 1/6    1    3
Туғишган сингил 1/3    4    12
Она бир икки ака1/3    2    6


7 йил аввал 7717 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Авл бўладиган асллар ва авл бўлмайдиган асллар
Масалаларнинг асли еттита бўлиб, ундан учтаси авл бўлади ва тўрттаси авл бўлмайди. Учта авл бўладиганлар жумласига олти, ўн икки ва йигирма тўрт киради. Авл бўлмайдиган асллар жумласига икки, уч, тўрт ва саккиз давоми...
9 йил аввал 4735 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Акдария масаласи
Ушбу масала Бани Акдар қабиласидан бўлган бир аёл билан воқеъ бўлди. Шунинг учун бу масалани акдария масаласи деб номланади. Яна баъзилар Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг мазҳабларида ушбу масала хусусида бир оз давоми...
7 йил аввал 5418 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Мерос тақсимоти Аллоҳ ҳақи
Бандаларига меросни Ўзи тақсим қилиб, васиятлар ишини тартибга солган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Сиз билан биз умматларига мерос илмини таълим бериб, васият масаласини амалда кўрсатган Пайғамбаримиз давоми...
7 йил аввал 6179 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Асаба биғойриҳи
Асаба биғойриҳи тўртта меросхўр билан чегараланади. Уларнинг барчаси аёллардир:1. Сулбий қиз; Сулбий қиз ака ёки укаси билан бирга бўлганда асаба бўлади. (У ўғилдир).2. Ўғилнинг қизи; Ўғилнинг қизи ака ёки укаси давоми...
7 йил аввал 5114 fiqh.uz