Аҳком ҳадис ва вақф китоблари


Фиқҳга оид китоблар ичида аҳком ҳадислари ва улар-нинг шарҳидан иборат китоблар ҳам бор. Бу йўналишдаги китобларнинг баъзиларида шаръий ҳукмларга доир ҳадиси шарифлар жамланган бўлса, бошқаларида уларни шарҳ қилинган. Мазкур китоблар ичида маълум ва машҳур фиқҳий мазҳаблар асосида ёки мазҳабга эътибор бермай ёзилганлари ҳам бор. Бу йўланишдаги китоблардан баъзи-ларини кўриб чиқамиз.
1. «Мушкулул Осор».

Бу китобнинг муаллифи машҳур ҳанафий олим имом Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Салома ибн Салама Тоҳовийдир. Ҳижрий 323-санада вафот этган.
Бу китобда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадис ва асарлар ишончли санадлар билан келтирилган. Имом Тоҳовий ўзининг бу китобида осон услуб ила мазкур ривоятларнинг мушкул ерларини баён қилган ва улардан фиқҳий аҳкомлар чиқарган. Уларни фиқҳ боблари-га тақсимлаб келтирган. Фуқаҳолар ва мазҳабларнинг хило-фига эътибор бермаган.
«Мушкулул Осор»нинг муаллифи масалаларни фиқҳий бобларда келтирган бўлса ҳам, бобларнинг тартибини фиқҳий тартибда келтирмай, ҳадисларнинг келишига қараб иш олиб борган.
2. «Шарҳи Мушкулул Осор».
Бу китобнинг муаллифи ҳам имом Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Салома ибн Салама Тоҳовийдир. Яъни имом Тоҳавий шў китоблари «Мушкулул Осор»га ўзлари шарҳ ёзганлар
Бу китобда Имом Тоҳовий аҳком ҳадисларини ва ихти-лофли масалаларнинг далилларини фиқҳий боблар тарти-бида келтирган. Имом Тоҳовий унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан аҳкомлар хусусида келган ва сиртдан бир-бирига зид бўлиб кўринадиган ривоятларни олиб, носих ва мансухни, мутлақ ва муқайядни баён қилган ҳамда қай бирига амал қилиш лозим-у, қай бирига амал қилиш лозим эмаслигини кўрсатган. У киши баъзи ихтилоф қилган тараф-лар ушлаб олган ривоятларни келтириб уларнинг санади, матни ҳамда улар ҳақида саҳобалар, имомлар ва уламолар нима деганларини зикр қилади.
«Шарҳи Мушкулул Осор»ни имом Бадриддийн Айний шарҳ қилган.
3. «Мирқотул мафотийҳ».
Ҳанафийларнинг бу йўналишдаги энг машҳур китобла-ридан бири Мулло Али Қори раҳматуллоҳи алайҳининг «Мирқотул мафотийҳ» китобидир. Бу асар имом Хатиб Таб-ризийнинг «Мишкотул масобийҳ» номли китобига битилган шарҳдир. Мулло Али Қори раҳматуллоҳи алайҳи муқадди-мада таъкидлаганидек, китобни ёзишдан асосий мақсад бо-шқаларнинг «ҳанафийлар ҳадисни билмайди» деган даъво-ларига раддия бериш эди.
Дарҳақийқат, «Мирқотул мафотийҳ» китоби ҳанафий-ларнинг ҳар бир ҳукмни фақат Қуръон ва ҳадисдан олганла-рини исбот қилган асардир.   
4. «Насбур-роя фий тахрийжи аҳодисил Ҳидоя».
Бу китобнинг муаллифи машҳур ҳанафий олим Жамо-лиддийн Абдуллоҳ ибн Юсуф Зайлаъийдир (ҳижрий 625–702 йиллар).
Китобнинг исмидан ҳам билиниб турганидек, у имом Бурҳонуддийн Марғилонийнинг машҳур «Ҳидоя»сида келган ҳадисларнинг санади ва ровийларини китоблардан топиб чиқарган. Чунки «Ҳидоя»да ҳадислар санади ва ровийлари ҳамда уларни келтирган муҳаддисларнинг номлари зикр қилинмаган. Бу нарса имом Бурҳонуддийн Марғилонийнинг танқид қилинишига сабаб бўлган эди.
«Насбур-роя фий тахрийжи аҳодисил Ҳидоя»да муал-лиф ҳадисларнинг тахрижи–санад, ровий ва уларни келтир-ган муҳаддисларни аниқлаш–ила кифояланиб қолмай, улар-нинг саҳиҳ, ҳасан ва заиф каби даражаларини ҳам аниқлаган. Шунингдек, ўша ҳадисларга боғлиқ ва зид бўлган ривоятларни ҳам келтирган ва бошқа бир қанча илмий хиз-матларни қилган.
«Насбур-роя фий тахрийжи аҳодисил Ҳидоя» нафақат ҳанафийлар балки бошқа мазҳаблар уламолари томонидан ҳам юқори баҳоланган. Бошқа мазҳабларнинг бир қанча уламолари унга шарҳ ва таълийқлар ёзилган.
«Насбур-роя фий тахрийжи аҳодисил Ҳидоя»дан ўрнак олиб бошқа мазҳабларнинг уламолари ҳам унга ўхшаш ки-тоблар битганлар.
5. «Иҳкомул аҳком шарҳи Умдатил Аҳком».
Бу китобнинг муаллифи–машҳур шофеъий олим Муҳаммад ибн Али ибн Ваҳб ибн Дақиқил Ийд (ҳижрий 625–702 йиллар).
«Иҳкомул Аҳком шарҳи Умдатил аҳком» имом Абдулғани Мақдисийнинг имом Бухорий ва имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ларидаги аҳком ҳадислари мажмуасига ёзилган «Умдатул аҳком» номли шарҳдир.
«Иҳкомул аҳком шарҳи Умдатил Аҳком»нинг му-аллифи аввал ҳадиси шарифни келтиради. Сўнгра ундаги лафзларни шарҳ қилади ва фиқҳий ҳукм-ларни баён қилади. Кейин эса, бошқа мазҳаб уламо-ларининг фикрларини келтириб, қай бири кучли эканини ҳам айтиб ўтади.
Бу китоб фиқҳий боблар асосида тартибланган. Ундаги ҳадислар сони 427 тадир.
Бу йўналишдаги китоблар ичида Санъонийнинг «Субу-лус-Салом» ва Шавконийнинг «Найлул Автор» китоблари ҳам машҳурдир.
Ҳозирда ҳам бу йўналишда баъзи китоблар бор. Мисол учун «Манҳал ал-ҳадис фий шарҳил ҳадис».
«Вақф» сўзи луғатда «тутиб туриш» маъносини анг-латади.
Шариатда эса, бир молнинг аслини ушлаб туриб, фойда-сини Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш учун сарфлашга ай-тилади.
Вақф қилиш орқали бир нарсадан келадиган фойда-ни вақфдан фойдаланувчилар учун абадийлаштирилади. Мазкур нарсанинг ўзи ушлаб турилади, ундан келадиган фойда эса, бардавом бўлиб туради.
Вақф икки хил бўлади:
1. Аҳлий вақф.
Унда вақф қилувчи ўзи вақф қилган нарсадан ўзининг аҳли, қариндошлари фойда олишларини шарт қилади.
2. Хайрий вақф.
Унда вақф қилувчи кўпчилик фойдаланишини шарт қилиб қўяди.
Вақфга оид фиқҳий масалалар асосан фуруъул фиқҳ китобларидаги алоҳида бобларда баён қилинади. Аммо бу масалага бағишлаб ёзилган махсус китоблар ҳам бор.
1. Ана шундай китобларга мавлоно Юсуф ибн Ҳусайн Кирмонатийнинг «Китобул вақф»и мисол бўла олади. Ҳожи Халийфа «Кашфуз-зунун»да таъкидлашича, мазкур китоб «Алҳамду лиллаҳи ҳомиййил адл вал эҳсон» деб бошланади. Унда қирқ иккита боб ва масалалар бор.
2. Шунингдек, шайх имом Ҳилол ибн Яҳё Басрий ва Хас-соф Ҳанафийнинг ҳам «Аҳкомул вақф» номли китоби бор. Ушбу икки китоб машҳур. Яна бошқа уламоларнинг ҳам бу борада китоблари бор.

 


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
2-дарс. Мақсадлар йўналтирилган асосий беш жиҳат
(Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади).1. Дин.2. Жон.3. Ақл. 4. Насл.5. Мол. Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мустасфо» номли давоми...
5 йил аввал 2876 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
3-дарс. Манфаатларда ўзаро ёрдам
МУТАХАСИСЛИК ВА АМАЛ ТАҚСИМОТИ. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, уларни бир бирларига эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйди. Ҳар бир тоифа ўзидан бошқаларнинг манфаати учун харакат давоми...
5 йил аввал 3122 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
4-дарс. Охират ва дунё манфаатлари
Охират маслаҳатларини фақатгина нақл орқали билинади. Бу ўринда ақлга суяниб бўлмайди.(Яъни охиратда бўлиши мумкин бўлган фойда ёки зарарни фақатгина оят ва ҳадис орқали билишимиз мумкин. Буларни ақл билан давоми...
5 йил аввал 3036 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
5-дарс. 2-фасл. Қоидалар
- Таърифи:Барча жузъиётларга татбиқ қилиш мумкин бўлган ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади. Ҳозирги асримиз мубоҳисларидан баъзилари қоидага шундай таъриф беришади. “У давоми...
5 йил аввал 2488 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
6-дарс. 6-қоида.
المشقة تجلب التيسيرМашаққат енгилликни жалб қилади. Яъни машаққат бор жойда енгиллик жалб қилинади. Чунки Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло бандалари учун қийинчиликни давоми...
5 йил аввал 2849 fiqh.uz