Жамоавий муаллифлар китоблари


Ҳозиргача қайси турдаги ва қайси номдаги фиқҳий ки-тоб ҳақида сўз юритган бўлсак, уларнинг барчаси якка му-аллифларнинг асари ҳисобланади. Албатта, бу ўша вақт-ларнинг шароитидан келиб чиққан омил бўлган. Шунинг учун ҳам, китоблар фақат якка шахслар томонидан ёзилган.

Аммо, давр ўтиши билан, ҳолат ўзгариши туфайли, жа-моавий муаллифлар томонидан фиқҳий асарлар битиш за-руратини ҳам англаш бошланди.
Бу турдаги фиқҳий китобларга ҳанафийлар асос солган-ликларини айтиб ўтишимиз лозим бўлади. Ушбу тарихий ишга ватандошларимиздан Заҳириддийн Муҳаммад Бобур-нинг авлодлари сабабчи бўлганидан, у ҳақида бироз тўхталиб ўтсак, фойдадан холий бўлмас, деган умиддамиз.
1. «Ал-фатавий ал-Оламгирия».
Заҳириддийн Муҳаммад Бобурнинг набираларидан бўлган Султон Муҳйуддийн Ўрнак Зеб Оламгир Ҳиндистонга подшоҳ бўлганда Исломи дийни учун ўта жонкуярлик қилган. У имом Роббонийнинг ўғли шайх Муҳаммад Маъсум-га қўл бериб, аҳли сулуклардан бўлган ва мусулмончилик учун ўта фойдали жуда кўп ишларни қилган.
Султон Муҳйуддийн Ўрнак Зеб Оламгир барча юртларда шариат қонунларига амал қилиш йўлида қозиларга енгил-лик яратиш учун фиқҳий масалаларни тартибга солиш ва уларни янгича услубда ёзиб чиқишга амр қилди.
У бу ишни амалга ошириш учун ўша вақтнинг кўзга кўринган уламоларидан бир гуруҳ тузди. Мазкур уламолар осон ва равшан иборалар ила фиқҳий масалаларни янгича тартибга солишлари керак эди. Масалаларни олишда зоҳи-рур ривояга суяниш, зарурат бўлмаса, «наводир»га қара-масликка келишилди. Шунингдек, масаланинг қайси китоб-дан олингани ҳақида маълумот келтириладиган бўлди.
Султон Муҳйуддийн Ўрнак Зеб Оламгир бу уламолар гуруҳига шайх Низомиддийн Бурҳонпурийни раис этиб тайин қилди. У киши ҳанафий фиқҳининг кўзга кўринган аллома-ларидан йигирма кишини танлаб олди. Машаққатли ури-нишлардан кейин катта олти жилдли ажойиб илмий асар дунёга келди.
Султон Муҳйуддийн Ўрнак Зеб Оламгир бу иш учун икки юз минг рупия сарфлади. Бу ўша вақт ҳисоби бўйича жуда катта маблағ эди.
Бу улкан илмий асарнинг икки исми бор. Уни Ҳиндистон ва унга яқин минтақаларда «Ал-фатавий ал-Оламгирия» деб атайдилар. Бунда, албатта, Сул-тон Муҳйуддийн Ўрнак Зеб Оламгирга бўлган эҳти-ром ва тақдир ўз аксини топган. Бу улкан фиқҳий асарни Миср, Шом ва Туркияда «Ал-фатавий ал-Ҳиндия» деб  атайдилар.
«Ал-фатавий ал-Оламгирия»нинг муқаддимасида ёзи-лишича китобнинг тартиби Бурҳонуддийн Марғилонийнинг «Ҳидоя»си тартибига мос қилинган. Бошқа китоблардаги такрор ва зиёдаларни тарк қилинган. Далил ва ҳужжат кел-тиришга ўтилмаган. Фақат изоҳга ҳожат тушгандагина, да-лил зикр қилинган. Асосан, зоҳирур ривоя ила кифояланган. Қайси китобдан иқтибос олингани ёзиб борилган. Уларнинг иборалари ўз ҳолида қолишига эътибор берилган. Фақат за-рурат юзасидангина жузъий ўзгартиш киритилган. Омонат юзасидан ўзгартирилмаган жумлаларга «казо», ўзгар-тирилганларга «ҳоказо» ила ишора қилинган.
«Ал-фатавий ал-Оламгирия» ҳанафий фиқҳидаги энг мўътабар китоблардан бўлиб, ҳозиргача ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.
Кувайт давлати Вақф ва Исломий ишлар вазирлиги то-монидан йўлга қўйилган «Ал-мавсуъа ал-фиқҳийя»нинг му-аллифлари ҳам ўз асарларининг муқаддимасида бу улуғ асарга ўзларидан аввал ўтган жамоавий муаллифлар меҳнати сифатида катта баҳо берганлар.
2. Мажаллатул Аҳкомил Адлийя.
Ўтмишда ҳанафий уламолар жамоавий равишда ёзган асарлардан яна бири «Мажаллатул Аҳкомил Адлия»дир.
Усмонийлар давлати Ҳанафий мазҳаби асосида фуқа-ролик қонуни яратиш мақсадида ўша вақтнинг пешқадам уламоларидан бир илмий гуруҳ ташкил қилди. Бундан маҳкамалар орасидаги ихтилофларга барҳам бериш ҳам кўзда тутилган эди.
Мазкур уламолар гуруҳига адлия вазири Аҳмад Жавдат поша раислик қилди. Кейин «Мажаллатул Аҳком адлийя»ни ижод қилинди.
Бу асарда, асосан, ўша вақтдаги давлатнинг «Тижорат қонуни» деб аталган фуқаролик кодексини тўлдириш ва шаръий томонга йўллаш кўзда тутилган. Бу ҳақда ўша вақтдаги «Содрул аъзам»–бош вазир Олий Пошага «Мажал-ла»нинг муаллифлари томонидан ҳижрий 1286 йили, Муҳаррам ойининг биринчи кунида тақдим қилинган ҳисо-ботда ҳам айтиб ўтилган.
Мазкур ҳисоботда бу асарни ёзиш учун атоқли уламо-лардан алоҳида илмий гурууҳ тузилгани ва уларга ҳаётда пайдо бўлган ўзгаришларни эътиборга олган ҳолда муома-лалар фиқҳи бўйича осон ва асосли китоб ёзиш топширил-гани ҳам айтиб ўтилган.
Ҳисобот муаллифлари ўз илмий ишларини атрофлича сифатлаганлар ва мисоллар билан фикрларини тасдиқла-ганлар.
Мазкур ҳисоботга қуйидаги шахслар имзо чекканлар:
Аҳмад Жавдат поша.
Аҳкомул Адлийя девони нозири.
Саййид Халийл.
Вақфи Ҳумоюний муфаттиши.
Сайфуддийн.
Давлат шўроси аъзоси.
Аҳмад Ховсий.
Аҳкомул Адлийя девони аъзоси.
Аҳмад Ҳилмий.
Аҳкомул Адлийя девони аъзоси.
Муҳаммад Амийн Жундий.
Давлат шўроси аъзоси.
Алоуддийн ибн Ибн Обидийн.
Жамият аъзоси.
«Мажаллатул Аҳкомил Адлия»нинг муқаддимаси иккита мақоладан иборат.
Биринчи мақола: «Фиқҳ илмининг таърифи ва унинг тақсими». Худди шу сарлавҳа «биринчи модда» деб ҳам номланган. Чунки, «Мажаллатул Аҳкомил Адлия» қонун си-фатида ёзилган ва унда келадиган мавзуларнинг ҳар бири модда сифатида белгиланган.
Иккинчи мақола: «Фиқҳий қоидалар».
Унда машҳур ҳанафий олим Ибн Нужаймнинг фиқҳий қоидалари шарҳ қилинган. Ҳар бир қоида бир модда деб эътибор қилинган. Ҳаммаси бўлиб тўқсон тўққиз қоида шарҳи шунча модда дея тақдим қилинган.
Кейин китоблар бошланади. Ҳар бир китобнинг аввали-да ўша мавзуга боғлиқ фиқҳий истилоҳлар тақдим қилинган. Китоблар бобларга, боблар фаслларга тақсимланган.
«Мажаллатул Аҳкомил Адлия» ўн олти китобдан иборат:
1.    Савдолар.
2.    Ижара.
3.    Кафолат.
4.    Ҳавола.
5.    Гаров.
6.    Омонатлар.
7.    Ҳиба.
8.    Ғасб ва талафот етказиш.
9.    Ҳажр, мажбурлаш ва шуфъа.
10.    Ширкатлар турлари.
11.    Ваколат.
12.    Сулҳ ва ибро.
13.    Иқрор.
14.    Даъво.
15.    Далил келтириш ва қасам ичириш.
16.    Қозилик. 
Кейинчалик илмий доираларда қисқача «Мажалла» но-мини олган бу асар турк тилида ёзилган. Юқорида зикр қилинган ҳисоботнинг муаллифлари уни араб тилига тар-жима қилиш режаси борлигини айтиб ўтишган.
«Мажалла»ни араб тилида шарҳ қилган Салийм Рустам Боз Лубнаний мазкур шарҳнинг учинчи нашрига ёзган муқаддимасида аввал турк тилини яхши билмагани учун би-ровнинг таржимасига шарҳ ёзганини, туркчани яхши ўрганиб олгандан кейин таржимоннинг хатоларини топиб тузатганини баён қилади.
Салийм Рустам Боз Лубнаний ўзининг «Мажаллатул Аҳкомил Адлия»га ёзган шарҳини қисқача қилиб «Шарҳул Мажалла» деб номлаган ва жуда ҳам нафис ва фойдали иш қилган. Бу таржима илмий доираларда кенг тарқалган ва барчанинг таҳсинига сазовор бўлган.

 


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
2-дарс. Мақсадлар йўналтирилган асосий беш жиҳат
(Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади).1. Дин.2. Жон.3. Ақл. 4. Насл.5. Мол. Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мустасфо» номли давоми...
9 йил аввал 6035 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
3-дарс. Манфаатларда ўзаро ёрдам
МУТАХАСИСЛИК ВА АМАЛ ТАҚСИМОТИ. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, уларни бир бирларига эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйди. Ҳар бир тоифа ўзидан бошқаларнинг манфаати учун харакат давоми...
9 йил аввал 5914 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
4-дарс. Охират ва дунё манфаатлари
Охират маслаҳатларини фақатгина нақл орқали билинади. Бу ўринда ақлга суяниб бўлмайди.(Яъни охиратда бўлиши мумкин бўлган фойда ёки зарарни фақатгина оят ва ҳадис орқали билишимиз мумкин. Буларни ақл билан давоми...
9 йил аввал 6255 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
5-дарс. 2-фасл. Қоидалар
- Таърифи:Барча жузъиётларга татбиқ қилиш мумкин бўлган ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади. Ҳозирги асримиз мубоҳисларидан баъзилари қоидага шундай таъриф беришади. “У давоми...
9 йил аввал 5094 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
6-дарс. 6-қоида.
المشقة تجلب التيسيرМашаққат енгилликни жалб қилади. Яъни машаққат бор жойда енгиллик жалб қилинади. Чунки Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло бандалари учун қийинчиликни давоми...
9 йил аввал 5669 fiqh.uz