Таҳоратга оид савол-жавоблар


Савол: Таҳорат неча қисмга бўлинади?
Жавоб:

الوضوء على ثلاثة أقسام الأول فرض على المحدث للصلاة ولو كانت نفلا ولصلاة الجنازة وسجدة التلاوة ولمس القرآن ولو آية والثاني واجب للطواف بالكعبة والثالث مندوب للنوم على طهارة وإذا استيقظ منه وللمداومة عليه وللوضوء على الوضوء وبعد غيبة وكذب ونميمة وكل خطيئة وإنشاد شعر وقهقهة خارج الصلاة وغسل ميت وحمله ولوقت كل صلاة وقبل غسل الجنابة وللجنب عند أكل وشرب ونوم ووطء ولغضب وقرآن وحديث وروايته ودراسة علم وأذان وإقامة وخطبة وزيارة سيدنا النبي صلى الله عليه وسلم ووقوف بعرفة وللسعي بين الصفا والمروى وأكل لحم جزور وللخروج من خلاف العلماء كما إذا مس امرأة

“Таҳорат уч қисмга бўлинади:
1. Фарз – фарз, нафл, жаноза намози учун ёки тиловат саждаси ёки Қуръони каримни ушлаш учун гарчи бир оят бўлса ҳам;
2. Вожиб – Каъбани тавоф қилиш учун;
3. Нафл – таҳорат билан ухлаш, уйқудан уйғонганда, доимий таҳоратда юриш учун, қурбат ҳосил қилиш учун, ғийбат, ёлғон, чақимчилик ва ҳар бир гуноҳ қилганидан сўнг, беҳуда шер ўқиганда, намоздан ташқарида қаҳқаҳа отиб кулганда, ўликни ғусл қилдиргандан кейин, ўликни кўтариш учун, ҳар намозга, жунубликдан ғусл қилишдан олдин, жунуб одам ейиш, ичиш ва яна қайта яқинлик қилишидан аввал, ғазаби чиққанда, Қурънни ушламай ўқиш учун, ҳадис ўқиш ва уни ривоят қилиш учун, илм ўрганиш олдидан, азон, иқомат, хутба ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёрати учун, Арафада туриш учун, Сафо ва Марва ўртасида сайр қилиш учун, туя гўшти еганлии учун, аёлини ушлаш ёки жинсий аъзосини ушлаш каби уламоларнинг таҳоратни бузилиш борасидаги ихтилофларидан чиқиб кетиш учун” (Нурул ийзоҳ).

Савол: Қайси нарсалар таҳоратни кетказади?

Жавоб: Икки йўлдан чиққан барча нарса, хоҳ у сийдик бўлсин, хоҳ қурт бўлсин, хоҳ тош бўлсин барчаси таҳоратни кетказади.

>لِأَنَّ كُلَّ مَا خَرَجَ مِنْ السَّبِيلَيْنِ يَنْقُضُ الْوُضُوءَ

“Икки йўлдан чиққан ҳар бир нарса, таҳоратни синдиради” (ал-Жавҳарун наййира).

САВОЛ: Тирноқ олиш, сут эмизиш, ёш оқиши, терлаш билан таҳорат синадими?
ЖАВОБ: буларнинг бирортаси ҳам нажосат бўлмагани туфайли таҳоратни синдирмайди.
Савол: Замзам билан таҳорат қилиш жоизми?
Жавоб:

فلا ينبغي ان يغسل به ثوب نجس ولا ان يغتسل به جنب ولا محدث ولا في مكان نجس ويكره الاستنجاء به وكذا ازالة النجاسة الحقيقة من ثوبه او بدنه حتى ذكر بعض العلماء تحريم ذلك.

“У (замзам) суви билан нажас кийимни ювиши, жунуб ғусл қилиши, бетаҳорат таҳорат қилиши, нопок жойда туриши лойиқ бўлмайди. У билан истинжо қилиш макруҳ. Шунингдек, у билан ҳақиқий нажосатни кийим ва бадандан кетказиш ҳам макруҳ сналади. Ҳатто, баъзи уламолар ҳаром деганлар” (Иршодус сорий).
Таҳоратлик, пок ҳолатда фақатгина баракот ҳосил қилиш учун замзам суви билан таҳорат қилса ёки ғусл қилса, жоиз. Шунингдек, кийимини баракотли бўлиши учун замзамга уни хўллаб олса, жоиз. Лекин, таҳоратсиз киши ёки жунуб киши замзам суви билан ундан бошқа сув бўла туриб таҳорат ёки ғусл қилиши макруҳдир. Бадани ва кийимидаги нажосатни, кирни замзам билан кетказиш макруҳдир. Баъзи қавлларга кўра ҳаромдир. Шунингдек, у билан истинжо қилиш ҳам жоиз эмас (Иршодус сорий).

САВОЛ: Таҳоратдан сўнг баъзи аъзосини ювган-ювмаганлигида шак қилиб қолса нима қилади?

ЖАВОБ:
а) таҳорат чоғида бироз аъзосини ювган-ювмаганлигида, масҳ қилган-қилмаганлигида иккиланиб қолса, бу умрида биринчи бор бўлаётган бўлса, ювадиган жойини ювиб, масҳ қиладиган жойини масҳ қилиб олади. Агар одат бўлиб қолган бўлса таҳоратини давом эттираверади. Шак қилган аъзосини ювиши ёки масҳ тортиши фарз бўлмайди.  Бадойиъ.
б) Таҳорат қилиб бўлиб иккиланса, хоҳ биринчи бор бўлаётган бўлсин, хоҳ одат бўлиб қолган бўлсин, эътибор қилмайди. Қайтадан ювиши фарз бўлмайди.
в)  таҳорат қилганлиги аниқ эсида бўлиб, кейин таҳорат синган, синмаганлигида иккиланиб қолса, таҳорати бор деб ҳукм қилинади, қайта таҳорат олиши фарз эмас. Бунинг акси ўлароқ, таҳорати кетганлиги аниқ бўлиб, кейин таҳорат қилган, қилмаганлигида иккиланиб қолса, таҳорат қилиши фарз бўлади. “Аниқ” нарса “шак” билан бекор бўлмайди, қоидасига биноан.
г) таҳорат қилганлиги ҳам, таҳорати кетганлиги ҳам аниқ бўла туриб, қай бири аввал содир бўлганлигида иккиланса, таҳоратли, деб ҳукм қилинади.
Юқоридаги суратларни барчасида шак қилаётган томоннинг кейинчалик қайсидир бири аниқ маълум бўлиб қолса, ўшанга қараб юиш тутади.

САВОЛ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат синадими?

ЖАВОБ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида аёл кишини таҳорати кетади. Эркак кишининг таҳоратини синиши учун эса жинсий аъзоси қўзғолган ҳолатда аёл кишининг жинсий аъзосига теккан бўлиши керак. Қўзғалмай текса, аёлнинг таҳорати синади, эркакнинг таҳорати синмайди.ф

САВОЛ: Таҳорат қилиш чоғида таҳорат синиб қолса қайтадан таҳорат қилинадими?

ЖАВОБ: Таҳоратни синдирувчилари комил таҳоратни синдирганидек, охирига етмаган таҳоратни ҳам синдиради. Шунинг учун таҳоратни янгитдан бошлаши вожиб бўлади. 

سَبَبُهَا ( الْحَدَثُ ) فِي الْحُكْمِيَّةِ ، وَهُوَ وَصْفٌ شَرْعِيٌّ يَحِلُّ فِي الْأَعْضَاءِ يُزِيلُ الطَّهَارَةَ

Таҳоратни вожиб қилувчи сабаблар бетаҳоратликдур. У шаръий сифат бўлиб, аъзоларга тушади ва таҳоратни кетказади. Роддул-Муҳтор.

САВОЛ: Тўйиб сув ичган одам шу сувни ўзини қай қилса таҳорати синадими?

ЖАВОБ: Сув бирор нарсага аралашмай соф ҳолда чиққан тақдирда ҳам оғизни тўлдирадиган миқдорда бўлса таҳоратни синдиради. Шунингдек эмизикли бола онасини эмибоқ қусиб юборса, унинг миқдори оғзини тўлдирадиган даражада бўлса, сийдиги каби нажосат ғализа ҳисобланади. Оғиз тўла миқдорда бўлмаса, нажосат ҳисобланмайди ва теккан нарсасини ҳам нопок қилмайди.     Дуррул-Муҳтор

САВОЛ: бадандаги тошма, яралардан чиққан нарса сабабидан таҳорат синадими?

ЖАВОБ: чиққан нарса оқадиган миқдорда бўлса, таҳоратни синдиради. Бу миқдорда бўлмаса, таҳоратни ҳам синдирмайди, нажосат ҳам ҳисобланмайди.

САВОЛ: ҳуснбузарни сиқиб ташлаш билан таҳорат синадими?
ЖАВОБ: ундан чиққан нарса қон, йиринг ҳатто сув бўлса ҳам, таҳоратни синдиради.

САВОЛ: Зарурат юзасидан баъзи бир дори воситаларини истеъмол қилиш билан пайдо бўлган мастлик таҳоратни синдирадими?

ЖАВОБ: Мастлик беҳушлик ва мажнунлик каби таҳоратни синдиради. Мастлик хоҳ тиббий дориларни истеъмол қилиш билан бўлсин хоҳ харом қилинган нарсаларни истеъмол қилиш билан бўлсин, барибир. Таҳоратни кетказувчи мастликнинг чегараси юришида тебранишни пайдо бўлишидир. Баъзилар ер билан осмонни ажрата олмай қоладиган даражада бўлса кейин таҳорат синади деган бўлсалар ҳам, фатво берилган қавл аввалгисидир.

САВОЛ: Одам бармоғини олди ё ортига киргизиши билан таҳорат синадими?

ЖАВОБ: Аёл киши олд жинсий аъзосига бармоғи ёки шунга ўхшаш бирор нарсани киргизса таҳорати синади, чунки киргизиб чиқарилган нарса намликдан ҳоли бўлмайди.
Эркагу аёл қўли ёки шунга ўхшаш нарсани орқа тарафига киргизиб чиқарса, нам, бадбўй бўлиб чиқса таҳоратни синдиради.
Бирор нарса тўлалигича ичкарига киргизилиб сўнг қайтиб чиқса, таҳоратни синдиради.

САВОЛ: Икки йўлдан бошқа ердан чиққан нарсаларнинг қай бири таҳоратни синдиради?
ЖАВОБ: Нажосатларгина чиқса ва оқса таҳоратни синдиради.

САВОЛ: Аёллар бола чиқиш йўли (қин)га бирор нарсани киргизиб олган ҳолатда таҳоратларининг ҳукми қандай?

ЖАВОБ: Киргизилган нарса тўлалигича ичкарига киргизилса, ташқарига намлик чиқмаса, таҳорат синмайди. Киргизилган нарсанинг охири қиннинг оғзи билан тенг ёки баъзиси бироз чиқиб турса, намлик зоҳир бўлса таҳорат синади. Зоҳир бўлмаса таҳорат синмайди. Киргизилганни тортиб олиш билан ҳар қандай ҳолатда ҳам таҳорат синади.
Орқа аъзога киргизиб олинган нарсанинг ҳукми ҳам шу кабидир.

САВОЛ: Ошқозон текширув мосламаси (зонт) ютиш билан таҳорат синадими?
ЖАВОБ: Зонт ошқозонга етиб борса-ю, қайтишда унга нажосат илашиб чиқса таҳорат синади. Бўлмаса йўқ.

САВОЛ: Оғиз бадбўй бўлган ҳолатда ҳам таҳорат қилиш керак бўладими?

ЖАВОБ: бу ҳолатда таҳорат олиш зарурий эмас, лекин оғизда нохуш ҳидлар пайдо бўлгани учун уни кетказиб намозга киришиш авло. Ўша ҳолатда яъни бадбўй ҳидларни кетказмай туриб ўқилган намоз макруҳлик билан адо бўлади. Шунинг учун Қуръон тиловати, намоз ўқишдан аввал оғизни тиш пастаси ёки мисвак билан яхшилаб тозалаш зарур бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хом пиёз ва саримсоқ пиёз еган кишини масжидга яқинлашишидан қайтарганлар. Қолаверса, Қуръон ўқилганда фаришталар Қуръон ўқувчининг оғзи тўғрисига келиб турадилар, бадбўй ҳиддан улар озор топадилар.

САВОЛ: Эркагу аёл авратини ушлаш билан таҳорат синадими?

ЖАВОБ: Эркагу аёл авратни ушлаши билан таҳорат синмайди.

عَنْ قَيْسِ بْنِ طَلْقٍ عَنْ أَبِيهِ قَالَ كُنْتُ عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَجَاءَهُ رَجُلٌ فَسَأَلَهُ عَنْ مَسِّ الذَّكَرِ فَقَالَ إِنَّمَا هُوَ بَضْعَةٌ مِنْكَ

Қайс бин Толқ отасидан ривоят қилиб айтади:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдидалигимда бир киши келиб, эркак авратини ушлаши тўғрисида сўради. Шунда у зот “У (аврат) сенинг бир бўлагинг холос”. дедилар”.
Лекин икки қўлни ювиб олинади. Бошқа мазҳабларда авратни ушлаш билан таҳорат синади, дейилган. Шунинг учун таҳорат қилиб олиш мустаҳаб саналади, хусусан имомларга, зеро ортида бошқа мазҳаб вакиллари ҳам бўлиши мумкин.

САВОЛ: Юқоридаги ўн икки нарсадан бошқа нарсалар ҳам таҳоратни синдирадими?

ЖАВОБ: Мафҳуми Мухолафат қоидасига биноан, фиқҳий китобларда таҳоратни синдирувчи, деб келтирилган ўн икки нарсадан бошқа бирор нарса таҳоратни синдирмайди.
Хусусан мана булар ҳам:

ظهور دم لم يسل عن محله ، سقوط لحم من غير سيلان دم ، خروج دودة من جرح وأذن وأنف ، مس ذكر ودبر وفرج مطلقا ، مس امرأة ، قيء لا يملأ الفم ، قيء بلغم ولو  كان كثيرا ، تمايل نائم احتمل زوال مقعدته ، نوم متمكن  من الأرض  ، نوم مصل ولو  نام  راكعا أو ساجدا  إذا كان  على جهة  أي صفة  السنة في ظاهر المذهب بأن أبدى ضبعيه وجافى بطنه عن فخذيه لقوله صلى الله عليه و سلم " لا يجب الوضوء على من نام جالسا أو قائما أو ساجدا حتى يضع جنبه "

Қон кўриниб, оқадиган миқдорда бўлмаса, қон чиқмасдан эт узилиб тушиши, жароҳат, қулоқ, бурундан қурт чиқиши, эркак ва аёлни жинсий аъзоларини ва  думбаларини ушлаш, аёл кишини кийимсиз ушлаш, оғиз тўлдирмасдан қусиш, балғам қусиш (кўп миқдорда бўлса ҳам), кетини ўрнидан қўзғалиши эҳтимоли бор ҳолдаги ухлагувчининг тебраниши, кетини маҳкам (ел чиқмайдиган даражада) қилиб, бирор нарсага суянмасдан ухловчининг уйқуси, суннатга мувофиқ  ҳолда намоз ўқувчининг уйқуси, гарчи рукуъ ва сажда қилган ҳолда ухлаган бўлса ҳам (саждада қўлларини ёнбошидан, қорнини сонидан ажратган, ташаҳҳудда кетини чап оёғини устига қўйиб, ўнг оёғини тик қилган ҳолда ухлаш каби), чунки бу кўринишдаги уйқуларда бўғимлар бўшаб, ел чиқиши кузатилмайди. 
Мафҳуми Мухолафат қоидаси: зикр қилиниб унга ҳукм берилганлардан бошқалар, яъни зикр қилинмаган нарсалар бу ҳукм остига кирмайди. Яъни, таҳоратни синдиргувчи, деб зикр қилинган нарсалардан бошқа, яъни зикр қилинмагани таҳоратни синдирмайди.

САВОЛ: Таҳоратни синдирувчиларни умумий адади қанча?
ЖАВОБ: Ўн иккита.

ينقض الوضوء اثنا عشر شيئاً: ما خرج من السبيلين إلا ريح القبل في الأصح، وولادة من غيررؤية دم، ونجاسة سائلة من غير السبيلين كدم وقيح وقيء طعام أو ماء أو عَلَق (دم متجمد من المعدة)، أو مِرَّة (صفراء) إذا ملأ الفم: وهو مالا ينطبق عليه الفم إلا بتكلف على الأصح، ويجمع متفرق القيء إذا اتحد سببه (1) ، وينقضه دم غلب على البزاق أو ساواه، ونوم مضطجعاً، أو متكئاً أو مستنداً إلى شيء لوأزيل لسقط (أي نوم لم تتمكن فيه المقعدة من الأرض)، وارتفاع مقعدة نائم على الأرض قبل انتباهه، وإن لم يسقط على الأرض، وإغماء، وجنون، وسكر، وقهقهة بالغ يقظان في صلاة ذات ركوع وسجود، ولو تعمد الخروج بها من الصلاة، ومس فرج بذكر منتصب بلا حائل.

Таҳоратни ўн икки нарса синдиради. Улар:
1.    Олди-орқадан чиққан барча нарса, аёл кишининг олдидан чиққан ел бундан мустасно;
2.    Қон кўрмасдан бола туғиш;
3.    Икки йўлдан бошқа жойдан оқиб чиққан нажосат. Қон, йирингни оқиши каби;
4.    Оғизни тўлдириб (оғизни қийинчилик билан беркитиб турадиган даражада) таом, сув, қуюқ қон, сафро қусиш (сабаби бир хил бўлса, бўлиб-бўлиб қусилган тақдирда ҳам барчаси оғиз тўлдирадиган даражага етса);
5.    Тупукка ғолиб бўлган ёки унга баробар бўлган қон;
6.    Ёнбошлаб ёки суянган нарсасини олиб қўйилса йиқилиб тушадиган даражада суянган, тиранган кишининг уйқуси;
7.    Кетини (ел чиқмайдиган даражада) маҳкам қилиб ўтириб ухлаётган кишининг кети уйғонишидан аввал ўтирган жойидан узилиб қолиши (гарчи йиқилиб тушмасада);
8.    Беҳушлик;
9.    Мажнун бўлиш (жиннилиги, тутқаноқ тутиб қолиши);
10.    Мастлик;
11.    Балоғатга етган кишининг рукуъ ва саждаси бор намозда (жаноза намози, саждаи тиловат кабилар бундан мустасно) қаҳқаҳа отиб кулиши;
12.    Кийимсиз, қўзғалган ҳолатда экак кишининг жинсий аъзоси аёл кишининг жинсий аъзосига тегиши (кириб қолса ғусл вожиб бўлади);

САВОЛ: Бўса олиш таҳоратни синдирадими?

ЖАВОБ: Ҳанафийлар наздида таҳоратни синдирмайди. Лекин мазий чиқиб кетса таҳорат синади. Бўса олганда таҳорат қилингани тўғрисида келган ҳадисларни эса мустаҳабликка ҳамл қилинган.

عن عائشة رضي الله عنها ان النبي صلي الله عليه وسلم كان يقبل بعض نسائه ثم يصلي و لا يتوضاء (رواه البزار)

Оиша розиаллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи аёлларидан бўса олар эдилар сўнгра таҳорат қилмай намоз ўқирдилар”. (Эълоус-Сунан 1ж, 150б)

САВОЛ: Бурундан қон оқса таҳорат кетадими?
ЖАВОБ: Бурундан қон оқиб, буруннинг юмшоқ жойига тушса, таҳорат синади.
إذَا نَزَلَ الدَّمُ إلَى قَصَبَةِ الْأَنْفِ نَقَضَ
Агар қон буруннинг юмшоғига тушса таҳоратни синдиради. (Баҳрур-Роиқ)

Савол: Аёлини қучоқлаб ўпиши билан таҳорат бузиладими?

Жавоб: Таҳорат бузилмайди (Оп ки масаил).

عشرة أشياء لا تنقض الوضوء ظهور دم لم يسل عن محله وسقوط لحم من غير سيلان دم كالعرق المدنى الذي يقال له رشته وخروج دودة من جرح وإذن وأنف ومس ذكر ومس امرأة وقيء لا يملا الفم وقيء بلغم ولو كثيرا وتمايل نائم احتمل زوال مقعدته ونوم متمكن ولو مستندا الى شيء لو أزيل سقط على الظاهر فيهما ونوم مصل ولو راكعا أو ساجدا على جهة السنة والله الموفق

“Ўнта нарса таҳоратни синдирмайди:
1.    шилинганда қон чиқиб оқмаса,
2.    қон оқмай баданидан бир парча эти кесилиб тушса,
3.    ирқи маданий каби, уни риш ҳам дейилади,
4.    жароҳат, қулоқ, бурундан чиққан қурт,
5.    жинсий аъзони, аёлни ушлаш,
6.    оғизни тўлдирмайдиган даражада қусуқ (оғизни тўлдирадиган даражада бўлса таҳоратни синдиради),
7.    балғам қусиш (оғизни тўлдириб қусса ҳам таҳорат бузилмайди),
8.    ел чиқмайдиган даражада ўрнашиб ўтирган кишини уйқудан тебраниши,
9.    ел чиқмайдиган пухта ҳолатда ўрнашиб олган кишининг уйқуси, гарчи олиб қўйилса, йиқиладиган нарсага суянга ҳолатда бўлса ҳам,
10.    намоз ўқигувчининг уйқуси агар суннатга мувофиқ рукуъ ёки саждада бўлса” (Мароқил фалоҳ).

Савол: Таҳоратда қандай амаллар макруҳ саналади?
Жавоб:

ويكره للمتوضىء ستة أشياء الإسراف في الماء والتقتير فيه و ضرب الوجه به والتكلم بكلام الناس والاستعانة بغيره من غير عذر وتثليث المسح بماء جديد.

“Таҳорат олгувчи учун олтита нарса макруҳ саналади: сувни исроф қилиш, суннат миқдоридан кам ишлатиш (аъзоларни уч мартадан камроқ ювиш), сув билан юзга уриш, одамлар гапини гапириш, узрсиз ўзгадан ёрдам олиш, уч марта янги сув билан бошга масҳ тортиш” (Нурул изоҳ).

Савол: Қўл қаварганда сув тўпланиб қолади ва у ёрилса, таҳорат бузиладими?
Жавоб: Форс тилида уни “обла” дейилади. Ундан сув чиқса, таҳорат синади (Фатавои ҳиндия).

Савол: Кўздан чиққан ёш таҳоратни кетказадими?
Жавоб: Одатда кўз ёши таҳоратни бузмайди. Лекин, кўз оғриганда кўз ёши ўрнига йиринг оқадиган бўлса, таҳорат бузилади. Кўздан оқаётган нарса нима эканлиги табиб орқали аниқаланилади.

لَوْ خَرَجَ مِنْ أُذُنِهِ وَنَحْوِهَا كَعَيْنِهِ وَثَدْيِهِ قَيْحٌ وَنَحْوُهُ كَصَدِيدٍ وَمَاءِ سُرَّةٍ وَعَيْنٍ لَا بِوَجَعٍ وَإِنْ خَرَجَ بِهِ أَيْ بِوَجَعٍ نَقَضَ لِأَنَّهُ دَلِيلُ الْجُرْحِ ، فَدَمْعُ مَنْ بِعَيْنِهِ رَمَدٌ أَوْ عَمَشٌ نَاقِضٌ ، فَإِنْ اسْتَمَرَّ صَارَ ذَا عُذْرٍ مُجْتَبَى ، وَالنَّاسُ عَنْهُ غَافِلُونَ .

Қулоғидан ва шунга ўхшаш кўзи, кўксидан қайҳ ва шунга ўхшаш йиринг, киндик ва кўз суви чиқса, агар оғриқсиз ҳолда бўлса, таҳорат бузилмайди. Агар оғриқ билан чиқса, таҳоратни бузади. Чунки, оғриқ жароҳат аломатидир. Трахома ёки шапкўрлик билан касалланган кишининг кўз ёши таҳоратни бузувчидир. Агар (кўз ёши) домий бўлса, соҳиби узурга айланади (Мужтабо). Одамлар бундан ғафлатдадирлар (Раддул муҳтор).
Шунинг учун кўзидан ёш оқиб турадиганлар кўзидан оқаётган ёш нима эканлигини шифокордан аниқлаб олиш зарурдир. Агар йиринг бўлса, ҳукм юқоридаги каби бўлади.

Савол: Укол қилса, таҳорат бузиладими?

Жавоб: Укол икки қисмга бўлинади. Биринчиси мушак остига қилинадиган, иккинчиси томирга қилинадиган уколлар. Мушак остига қилинганда одатда қон чиқмайди. Шунинг учун таҳорат бузилмайди. Лекин, қон чиқса ва оқса таҳорат бузилади. Томирга қилинадиган уколларни дорини юборишдан аввал томирга тушган ёки тушмаганлигини аниқлаш учун томирдан қон тортиб олинади ёки ўз-ўзидан шприцга қон чиқади. Шунинг учун таҳорат бузилади (Оп ки масаил).

Савол: Эркак ва аёлнинг олд жинсий аъзосидан чиққан ел таҳоратни бузадими?

Жавоб:

وَالرِّيحُ الْخَارِجَةُ مِنْ الذَّكَرِ وَفَرْجِ الْمَرْأَةِ لَا تَنْقُضُ الْوُضُوءَ عَلَى الصَّحِيحِ إلَّا أَنْ تَكُونَ الْمَرْأَةُ مُفْضَاةً فَإِنَّهُ يُسْتَحَبُّ لَهَا الْوُضُوءُ .

“Эркак ва аёлнинг олд жинсий аъзоларидан чиққан бот саҳиҳ қавлда таҳоратни бузмайди. Лекин, олд-орқаси бирлашиб кетган аёллар таҳоратларини янгилаб олишлари мустаҳабдир. Бир қавлда вожиб дейилган” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Баданга тикан ёки игна каби нарсалар кириб ундан қон чиқса, таҳорат сингадими?

Жавоб: Агар чиққан қон оқса, таҳорат бузилади. Агар оқмай ўрнида қолса, таҳоратни кетказмайди.

لَوْ مَسَحَ الدَّمَ كُلَّمَا خَرَجَ وَلَوْ تَرَكَهُ لَسَالَ نَقَضَ وَإِلَّا لَا ، كَمَا لَوْ سَالَ فِي بَاطِنِ عَيْنٍ أَوْ جُرْحٍ أَوْ ذَكَرٍ وَلَمْ يَخْرُجْ ، وَكَدَمْعٍ وَعَرَقٍ إلَّا عَرَقُ مُدْمِنِ الْخَمْرِ فَنَاقِضٌ عَلَى مَا سَيَذْكُرُهُ الْمُصَنِّفُ

“Қон чиққанда уни артиб турса, агар артмаса оқадиган даражада бўлса, таҳоратни бузилади. Ўз ҳолича оқмаса, таҳорат бузилмайди. Қон кўз ёки жароҳат ёки жинсий аъзонинг ичида оқиб, ташқарига чиқмаганда бузилмагани каби. Шунингдек, кўз ёши ва тер билан ҳам таҳорат бузилмайди. Лекин, доимий ароқ ичиб юргувчи кишининг тери таҳоратни кетказгувчидир” (Дуррул муҳтор).

Савол: Тиш қонаса таҳорат кетадими?

Жавоб: Тиш қонаганда таҳорат бузилишини шарти, қон тупукка ғолиб бўлиши ёки оғизда уни таъми сезилиши керак бўлади.

دَمٌ مَائِعٌ مِنْ جَوْفٍ أَوْ فَمٍ غَلَبَ عَلَى بُزَاقٍ حُكْمًا لِلْغَالِبِ أَوْ سَاوَاهُ احْتِيَاطًا لَا يَنْقُضُهُ الْمَغْلُوبُ بِالْبُزَاقِ .عَلَامَةُ كَوْنِ الدَّمِ غَالِبًا أَوْ مُسَاوِيًا أَنْ يَكُونَ أَحْمَرَ ، وَعَلَامَةُ كَوْنِهِ مَغْلُوبًا أَنْ يَكُونَ أَصْفَرَ.

“Қориндан ёки оғиздан чиққан суюқ қон тупукка ғолиб бўлса, аксарга ҳукм берилиб, таҳоратни синдиради. Агар тупукка тенг бўлса, эҳтиётан таҳоратни бузилганлигига ҳукм қилинади. Агар тупукка мағлуб бўлса, таҳоратни бузмайди” (Раддул муҳтор). Қон тупукдан ғолиб ёки тупукка баробар эканлигининг аломати тупукнинг қизил бўлмоқлигидир. Мағлуб эканлигининг аломати тупук сариқ бўлмоқлигидир (Дуррул ҳуккам).

Савол: Жароҳатдан чиқадиган қон таҳоратни бузадими?
Жавоб: Агар қон чиқиши доимий, тўхтамайдиган бўлиб, бир намоз вақти ичида пок ҳолатда таҳорат қилиб, ўша намозни фарзини адо қилиш миқдорича пок бўлса, ўша вақтни топиб, таҳорат олиб намозини ўқийди. Агар унча миқдорда вақт топилмаса, ундай одам узурли саналиб, қони чиқиб турсада таҳорат қилиб, намозини ўқийверади.

شَرْطُ ثُبُوتِ الْعُذْرِ ابْتِدَاءً أَنْ يَسْتَوْعِبَ اسْتِمْرَارُهُ وَقْتَ الصَّلَاةِ كَامِلًا

“Аввалда узурнинг собит бўлиш шарти – тўлиқ бир намоз вақтида давом этиб туришлиги (таҳорат олиб, ўша вақт намозни адо қилиш вақтича пок бўлмаслиги)” (Фатвои ҳиндия).

وَشَرْطُ بَقَائِهِ أَنْ لَا يَمْضِيَ عَلَيْهِ وَقْتُ فَرْضٍ إلَّا وَالْحَدَثُ الَّذِي اُبْتُلِيَ بِهِ يُوجَدُ فِيهِ هَكَذَا فِي التَّبْيِينِ

“Соҳиби узурлик ҳукмида давом этишининг шарти фарз намоз вақтида ҳеч бўлмаса, бир бор ўзи дучор бўлган узур топилиб туришидир. “Табйийн”да шундай келтирилган” (Фатвои ҳиндия).

Савол: Аёл киши парфюмерия (упа-элик) воситалари ёрдамида юз-кўзини пардоз қилган бўлса таҳорати дуруст бўладими?
Жавоб: Пардоз воситалари покиза нарсалардан тайёрланган бўлса, уларни ишлатишда ҳеч қандай зарар йўқ. Лаб бўёғини суртгандан сўнг қилинган таҳорат дуруст бўлади (Опке масаил унки ҳал).

Савол: Сунъий соч улаган аёллар таҳоратда бошларига қандай масҳ тортадилар?

Жавоб: Сунъий сочни ечиб, асл сочларига масҳ тортишлари лозим бўлади.

لَو مَسَحت عَلى شَعرٍ مُستَعارٍ لا يَصِحُّ لِأنَّ المَسحَ عَليهِ كَالمَسحِ فَوقَ غِطاء الرَّأسِ وَهَذا لا يُجزي في الوُضُوءِ.

«Аёл киши уламасоч ёки парик устидан масҳ тортса дуруст бўлмайди, чунки уларнинг устидан масҳ тортиш бошни ёпган (бошга кийилган) нарса устидан масҳ қилиш кабидир. Бу нарса таҳоратда жоиз бўлмайди» (Ал-Фиқҳул Ҳанафий. Ж. 1. Б. – 69).
Рўмол устидан тортилган масҳнинг ҳукми ҳам шундайдир. Шунингдек, аёл киши сочларини бошига турмаклаб олса ва ўша турмаклаган сочларига масҳ тортса ҳам жоиз бўлмайди.

وَلَا يَجُوزُ الْمَسْحُ عَلَى الْقَلَنْسُوَةِ وَالْعِمَامَةِ وَكَذَا لَوْ مَسَحَتْ الْمَرْأَةُ عَلَى الْخِمَارِ إلَّا أَنَّهُ إذَا كَانَ الْمَاءُ مُتَقَاطِرًا بِحَيْثُ يَصِلُ إلَى الشَّعْرِ فَحِينَئِذٍ يَجُوزُ ذَلِكَ عَنْ الشَّعْرِ .

«Дўппи, салла устидан масҳ тортиш жоиз эмас. Шунингдек, аёл киши рўмоли устига масҳ тортса ҳам дуруст эмас. Лекин сув томчилари рўмоли остидан ўтиб сочларига етса, масҳ жоиз бўлади» (Фатвои ҳиндия).

فَلَوْ مَسَحَ عَلَى طَرَفِ ذُؤَابَةٍ شُدَّتْ عَلَى رَأْسِهِ لَمْ يَجُزْ مَقْدِسِيٌّ .

«(Аёл киши) бошига турмакланган сочларига масҳ тортса, жоиз бўлмайди» (Раддул мухтор).

Савол: Узук тақувчилар таҳоратда узукларини ечиб ювишлари шартми?

Жавоб:

تَحْرِيكُ الْخَاتَمِ سُنَّةٌ إنْ كَانَ وَاسِعًا وَفَرْضٌ إنْ كَانَ ضَيِّقًا بِحَيْثُ لَمْ يَصِلْ الْمَاءُ تَحْتَهُ .

«Таҳоратда остига сув етиши учун кенг узукни қимирлатиб қўйиш суннат, остига сув етмайдиган даражада тор узукни қимирлатиш эса фарздир» (Хулоса).

Савол: Баданига ёғ, крем, мазь (вазелин) ва шу каби нарсаларни суртгандан кейин қилинган таҳорат жоиз бўладими?

Жавоб: Таҳоратда ювиладиган аъзоларга юқорида зикр қилинган нарсалар суртилса одатда бадан сувни қабул қилмай қолади, шундай бўлса да, қилинган таҳорат жоиз бўлади.

وَإِذَا دَهَنَ رِجْلَيْهِ ثُمَّ تَوَضَّأَ وَأَمَرَّ الْمَاءَ عَلَى رِجْلَيْهِ فَلَمْ يَقْبَلْ الْمَاءَ لِمَكَانِ الدُّسُومَةِ جَازَ الْوُضُوءُ .

«Бир киши икки оёғига ёғ суртиб, сўнг таҳорат қилса ва оёқлари устидан сув юритса-ю, оёқлари ёғланганлиги учун сувни қабул қилмаса, таҳорати жоиз бўлаверади» (Захира).

Савол: Қўли чиғаноғидан (тирсагидан), оёғи тўпиғидан кесилган кишилар таҳоратда нима қиладилар?

Жавоб:

وَلَوْ قُطِعَتْ يَدُهُ أَوْ رِجْلُهُ فَلَمْ يَبْقَ مِنْ الْمِرْفَقِ وَالْكَعْبِ شَيْءٌ سَقَطَ الْغُسْلُ وَلَوْ بَقِيَ وَجَبَ .

«Қўли ёки оёғи кесилиб, тўпиқ ёки тирсагидан бирор жойи қолмаса, ўша қўлни ёки оёқни ювиш соқит бўлади. Агар тўпиқ ёки тирсакдан бирор қисми қолса, бу аъзони ювиш вожиб бўлади» (Фатвои ҳиндия).

Савол: Бурни ва қулоғига сирға таққан аёллар қандай қилиб таҳорат ва ғусл қиладилар?

Жавоб:

وَجَبَ تَحْرِيكُ الْقُرْطِ وَالْخَاتَمِ الضَّيِّقَيْنِ وَلَوْ لَمْ يَكُنْ قُرْطٌ فَدَخَلَ الْمَاءُ الثَّقْبَ عِنْدَ مُرُورِهِ أَجْزَأَهُ وَإِلَّا أَدْخَلَهُ وَلَا يَتَكَلَّفُ فِي إدْخَالِ شَيْءٍ سِوَى الْمَاءِ مِنْ خَشَبٍ وَنَحْوِهِ . كَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ .

«Сирға ва узук тор бўлса (ва ўз ҳолича остига сув етмайдиган бўлса), таҳорат ва ғуслда уларни ўрнидан қимирлатиб, остига сув етказиш вожибдир. Сирға тақилмаган бўлса, қулоқ ва бурун тешигидан сув кирадиган бўлса, таҳорат жоиз бўлади. Агар (остига, ичига) сув кирмаса, сув киритилади. Сувдан бошқа нарсаларни (чўп каби) киргизишга уринилмайди. «Баҳрур роиқ»да шундай дейилган» (Фатвои ҳиндия).

Савол: Оёқ-қўл тирноқларига лак қўйган ҳолда қилинган таҳорат дуруст бўладими?

Жавоб: Одатда лак ўзидан сув ўтказмайди. Шунинг учун лак остидаги тирноқларга сув тегмай қолган бўлади. Бу билан таҳорат ҳам, ғусл ҳам дуруст бўлмайди (Хойрул фатаво).

وَلا بُدَّ مِن زَوالِ ما يَمنَعُ مِن وُصُولِ المَاءِ لِلجَسَدِ كَشَمعٍ وَعَجين.

«Шам ва хамир каби танага сув етишга тўсқинлик қиладиган нарсаларни кетказиш лозим» (Мароқил фалоҳ).
Баъзи бир китобларда таҳоратсиз намоз ўқиш куфр дейилган. Бунда намозни писанд қилмай, таҳоратсиз ўқийвериш куфрдир.

وَبِهَذَا ظَهَرَ أَنَّ تَعَمُّدَ الصَّلَاةِ بِلَا طُهْرٍ غَيْرُ مُكَفِّرٍ فَلْيُحْفَظْ وَقَدْ مَر أَيْ فِي أَوَّلِ كِتَابِ الطَّهَارَةِ ، وَقَدَّمْنَا هُنَاكَ عَنْ الْحِلْيَةِ الْبَحْثَ فِي هَذِهِ الْعِلَّةِ وَأَنَّ عِلَّةَ الْإِكْفَارِ إنَّمَا هِيَ الِاسْتِخْفَافُ .

«Мана шу билан (масала) зоҳир бўлди. Ёдлаб олгин! Таҳоратсиз намоз ўқишга қасд қилиш (кишини) диндан чиқармайди. Бу нарса таҳорат китобининг аввалида ўтди. У ерда «Ҳиля» китобидан бунинг иллати ҳақидаги баҳсни келтириб ўтдик. Таҳоратсиз намоз ўқувчини кофирга чиқарадиган нарса унинг намозни писанд қилмаслигидир» (Шомий).

Савол: Тирноқ ости таҳоратда ювилиши вожибми?

Жавоб:

أَنَّ الظُّفُرَ إذَا كَانَ طَوِيلًا بِحَيْثُ يَسْتُرُ رَأْسَ الْأُنْمُلَةِ يَجِبُ إيصَالُ الْمَاءِ إلَى مَا تَحْتَهُ وَإِنْ كَانَ قَصِيرًا لَا يَجِبُ . وَلَوْ طَالَتْ أَظْفَارُهُ حَتَّى خَرَجَتْ عَنْ رُءُوسِ الْأَصَابِعِ وَجَبَ غَسْلُهَا قَوْلًا وَاحِدًا .

«Тирноқ бармоқнинг учини ёпиб турадиган даражада узун бўлса, тирноқ остига сув етказиш вожиб бўлади. Агар қисқа бўлса (ўз-ўзидан сув етганлиги туфайли) етказиш вожиб бўлмайди. Агар тирноқлар ўсиб, бармоқ учларидан ўтиб кетса, ижмоъга кўра тирноқни (унинг устки ва остки қисмини) ювиш вожиб бўлади» (Фатвои ҳиндия).

Савол: Новвой, бўёқчи ва лой билан ишловчи усталарнинг таҳоратда ювиладиган аъзоларига хамир, бўёқ ёки лой ёпишиб, остига сув етмай қолса, таҳорати жоиз бўладими?

Жавоб:

فِي فَتَاوَى مَا وَرَاءَ النَّهْرِ إنْ بَقِيَ مِنْ مَوْضِعِ الْوُضُوءِ قَدْرُ رَأْسِ إبْرَةٍ أَوْ لَزِقَ بِأَصْلِ ظُفْرِهِ طِينٌ يَابِسٌ أَوْ رَطْبٌ لَمْ يَجُزْ

«Агар таҳоратда ювиладиган жойларда игнанинг учи миқдорича жойга сув тегмай қолса ёки тирноғига нам ёки қуруқ лой ёпишиб қолиб, унинг остига сув етмай қолса, таҳорат жоиз бўлмайди» (Фатавои Мовароуннаҳр).

وَمَا تَحْتَ الْأَظَافِيرِ مِنْ أَعْضَاءِ الْوُضُوءِ حَتَّى لَوْ كَانَ فِيهِ عَجِينٌ يَجِبُ إيصَالُ الْمَاءِ إلَى مَا تَحْتَهُ .

«Тирноқнинг ости ҳам таҳоратда ювилиши лозим бўлган аъзолардандир. Агар унга, масалан, хамир ёпишиб қолса, унинг остига сув етказиш вожиб бўлади» (Хулосатул фатаво).

وَالْخِضَابُ إذَا تَجَسَّدَ وَيَبِسَ يَمْنَعُ تَمَامَ الْوُضُوءِ وَالْغُسْلِ .

«Бўёқнинг ўзи ёпишиб қотиб қолса, таҳорат ва ғуслнинг мукаммал бўлишига тўсқинлик қилади» (Фатвои ҳиндия).

Савол: Кўпчилик таҳорат истинжо қилишдан бошланади деб ҳисоблайди. Шу тўғрими?
Жавоб: Истинжо деб баданга, кийимга ёки намоз ўқийдиган жойга теккан нажосатни поклашга айтилади. Шунинг учун олд ва орқа томонлардан нажосат чиқиб, ювишни вожиб қилса, яъни иккала ҳожат йўлидан чиққан нарса баданга бир дирҳам (танга) миқдорича тарқалса, истинжо қилиш вожиб бўлади. Бундан камроқ бўлса истинжо қилиш вожиб бўлмайди. Уйқудан турганда, ел чиққанда, шунингдек, икки йўлдан бирор нарса чиқмаса, истинжо қилиш бидъатдир. Таҳорат истинжо билан эмас, икки қўлни ювиш ва оғиз-бурунга сув олиш билан бошланади.

Савол: Таҳоратдан кейин қандай дуо ўқилади?

Жавоб:

عَنْ أَبِي مُوسَى ، قَالَ : أَتَيْنَا رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم بِوَضُوءٍ ، فَتَوَضَّأَ ، قَالَ : اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي ، وَوَسِّعْ لِي فِي دَارِي ، وَبَارِكْ لِي فِي رِزْقِي.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат олишлари учун сув келтирдик. У зот таҳорат қилиб: «Аллоҳуммағфирли занбий ва вассиъ лий фий даарий ва борик лий фий ризқий», дедилар».
Дуонинг маъноси: Аллоҳим! Гуноҳларимни мағфират этгин. Уйимни менга кенг қилгин. Ризқимга барака ато этгин.
Бошқа бир ривоятда қуйидагилар келтирилган:

عَنْ عُمَرَ  عَنِ النَبِيِّ  قَالَ: مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ يَتَوَضَأُ فَيُحْسِنُ الْوُضُوءَ ثُمَّ يَقُولُ حِينَ يَفْرُغُ مِنْ وُضُوئِهِ: أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ إِلاَّ فُتِحَتْ لَهُ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ الثَّمَانِيَةُ، يَدْخُلُ مِنْ أَيِّهَا شَاءَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ الْبُخَارِيَّ وَزَادَ التِّرْمِذِيُّ: اللَّهُمَّ اجْعَلنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар бирортангиз таҳорат олсаю таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росулуҳу», деб айтса, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва хоҳлаганидан кирур», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Термизий эса:
«Аллоҳумма! Ижъалнии минат-таввабийн ва ижъалнии минал-мутатоҳҳирийн»ни зиёда қилган.

Савол: Тикка туриб таҳорат қилса бўладими?

Жавоб:

الجلوس في مكان مرتفع تحرزا عن الغسالة واستقبال القبلة

«Ишлатилган сувнинг сачрашидан сақланиш учун баландроқ жойга ўтириб олиш ва қиблага юзланиш таҳоратнинг одобларидандир» (Мароқил фалоҳ). Ўтириб таҳорат қилишнинг имкони бўлмаса, тик туриб таҳорат олишнинг зарари йўқ.

Савол: Тиш қўйдирган кишиларнинг ғусл ва таҳорати қандай бўлади?

Жавоб: Тишлар икки қисмга бўлинади: тишлар устидан қопланган тишлар ҳамда баъзида солиб, баъзида олиб юриладиган тишлар. Биринчи қисмдаги тишлар аслий тишларнинг ҳукмида бўлиб, бошқа тишлар каби устига сув етказиш билан таҳорат ва ғусл жоиз бўлади. Қоплама остидаги асл тишларга сув етиши шарт эмас. Иккинчи қисм тишлар эса аслий тишлар ҳукмида бўлмайди. Шунинг учун таҳоратда суннатни адо этиш учун, ғуслда эса фарзни адо этиш учун олинадиган тишларни олиб туриб, остига сув етказилади (Жадид фиқҳий масоил).

Савол: Таҳорат қилган киши тирноқ, соч ва мўйлабини олса қайтадан таҳорат қиладими ёки ўша жойларга сув етказиб оладими?

Жавоб:

لَوْ حَلَقَ الْحَاجِبَ وَالشَّارِبَ أَوْ مَسَحَ رَأْسَهُ ثُمَّ حَلَقَ أَوْ قَلَّمَ أَظَافِيرَهُ لَا تَلْزَمُهُ الْإِعَادَةُ.

«Агар киши қошини, мўйлабини олса ёки масҳ тортиб, сўнг сочини олдирса ёки тирноқларини олса, қайта таҳорат олиш ҳам ва ўша жойларга сув етказиш ҳам вожиб эмас» (Фатвои ҳиндия).

Савол: Таҳоратда кўз ичига сув етказиш шартми?

Жавоб: Таҳоратда ҳам, ғуслда ҳам кўзнинг ичига сув етказиш шарт эмас. Лекин юзни юваётганда кўзларни қаттиқ юмиб олиш ҳам жоиз эмас.

وَإِيصَالُ الْمَاءِ إلَى دَاخِلِ الْعَيْنَيْنِ لَيْسَ بِوَاجِبٍ وَلَا سُنَّةٍ وَلَا يَتَكَلَّفُ فِي الْإِغْمَاضِ وَالْفَتْح حَتَّى يَصِلَ الْمَاءُ إلَى الْأَشْفَارِ وَجَوَانِبِ الْعَيْنَيْنِ .

«Икки кўзнинг ичига сув етказиш вожиб ҳам, суннат ҳам эмас. Киприк ва кўз четларига сув етказиш учун (кўзни) юмишда ҳам, очишда ҳам такаллуф қилиш дуруст эмас» (Зоҳирия).

إنْ غَسَلَ وَجْهَهُ وَغَمَّضَ عَيْنَيْهِ تَغْمِيضًا شَدِيدًا لَا يَجُوزُ

«Юзни юваётганда икки кўзни қаттиқ юмиб олиш жоиз эмас» (Муҳийтул бурҳоний).

Савол: Қор билан таҳорат қилиш жоизми?

Жавоб: Таҳоратнинг фарзи ғаслдир, яъни сув оқизишдир. Шунинг учун қор билан таҳорат қилганда ювилган аъзолардан бир-икки томчи сув оқиши шарт. Қор билан таҳорат аъзоларини намлаш кифоя қилмайди.

فِي مَسْأَلَةِ الثَّلْجِ إذَا تَوَضَّأَ بِهِ إنْ قَطَرَ قَطْرَتَانِ فَصَاعِدًا يَجُوزُ إجْمَاعًا وَإِنْ كَانَ بِخِلَافِهِ فَهُوَ عَلَى قَوْلِ أَبِي حَنِيفَةَ وَمُحَمَّدٍ رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى لَا يَجُوزُ

«Қор масаласи: Агар бир киши қор билан таҳорат қилса ва бир, икки ёки ундан кўпроқ сув томчиласа, таҳорат дуруст бўлишига ижмоъ қилинган. Акс ҳолда (яъни сув томчиламаса) Абу Ҳанифа ва имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳларнинг наздида бундай таҳорат дуруст бўлмайди» (Фатвои ҳиндия).
Шунингдек, баъзи ҳолатларда таҳоратда ювилиши фарз бўлган жойларга бирор нарса ёпишиб қолса, масалан хамир, лой каби ёки ухлаб турганида кўзининг чеккаси шиллиқ модда чиқиб қолса, уларни кетказиб, ўрнини ювиш вожиб бўлиб, бунда сув томиши шарт. Қўлни ҳўллаб, сув тегмаган жойларни намлаб қўйиш билан фарз адо бўлмайди. Демак, бундай таҳорат билан ўқилган намоз ҳам намоз бўлмайди.

لَوْ رَمِدَتْ عَيْنُهُ فَرَمَصَتْ يَجِبُ إيصَالُ الْمَاءِ تَحْتَ الرَّمَصِ إنْ بَقِيَ خَارِجًا بِتَغْمِيضِ الْعَيْنِ وَإِلَّا فَلَا

«Бир кишининг кўзи оғриб, шиллиқ модда тўпланиб, кўзини юмганида ташқарида қолса, уни олиб ташлаб, тагига сув етказиш вожиб бўлади. Агар кўзини юмганида шиллиқ модда ичкарида қолса, тагига сув етказиш шарт эмас» (Раддул мухтор).

Савол: Таҳоратдан кейин юз-қўлни артмаслик суннат дейишади. Шу тўғрими?
Жавоб:

عن عائشة رضي الله عنها قالت :"كان لرسول الله صلى الله عليه وسلم خِرْقَة يُنشِّفُ بها بعد الوضوء" أخرجه الترمذي.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир бўлак латталари бўлиб, таҳоратдан кейин у билан артинар эдилар» (Термизий ривояти).

أَنَّهُ لَا بَأْسَ بِالتَّمَسُّحِ بِالْمِنْدِيلِ لِلْمُتَوَضِّئِ وَالْمُغْتَسِلِ إلَّا أَنَّهُ يَنْبَغِي أَنْ لَا يُبَالِغَ وَيَسْتَقْصِيَ فَيَبْقَى أَثَرُ الْوُضُوءِ عَلَى أَعْضَائِهِ

«Таҳорат ёки ғусл қилган кишининг сочиқ билан артинишида ҳеч қандай зиён йўқ. Лекин таҳоратнинг асари аъзоларида кўриниб турадиган даражада артиниш керак бўлади, ҳаддан зиёд муболаға билан артмаслик керак» (Баҳрур роиқ).

Савол: Таҳорат қилаётганда гаплашиш ва азонга жавоб бериш мумкинми?

Жавоб:

عَدَمُ التَّكَلُّمِ بِكَلَامِ النَّاسِ إلَّا لِحَاجَةٍ تَفُوتُهُ

«Одамларнинг (дуо бўлмаган) сўзларидан сўзламаслик (таҳоратнинг одобларидандир). Лекин зарур (эҳтиёж сезиладиган) нарса қўлдан кетадиган бўлса, сўзлаш жоиз» (Дуррул мухтор).
Азонга жавоб бериш дуо ҳисобланади. Таҳорат пайтида дуо қилишдан қайтарилмаган (Оп ке масаил унка ҳал).

Савол: Таҳорат пайтида салом-алик қилиш жоизми?

Жавоб: Таҳорат пайтида салом берса ҳам, алик олса ҳам бўлади. Лекин таомланаётган кишига салом бериш жоиз эмас. Агар салом берилса, алик олиш овқатланувчи кишининг зиммасига вожиб эмас (Оп ке масаил ун ке ҳал. Ж. 2. – Б. 44).

Савол: Таҳоратли киши ўша таҳорати билан намоз ўқимай туриб, устидан яна таҳорат қилса бўладими?

Жавоб: Ғусл қилган ёки таҳорат олган киши ўша ғусл ёки таҳорати билан камида икки ракъат намоз ўқимай ёки таҳорат шарт бўлган бирор ибодатни қилмай туриб, таҳорат устига янги таҳорат қилиши макруҳдир.
Бу ерда икки гапни тушуниб олиш лозим:
1. Бутун баданга сув етказиб, оқизиш билан таҳорат ҳосил бўлади. Бошқа томондан олиб қаралса, таҳорат ўз-ўзидан ғуслнинг таркибига киради;
2. Таҳоратни бирор нарсага ишлатмай, унинг устидан яна таҳорат олиш макруҳдир. Таҳоратни ишлатиш деганда олинган таҳорат билан камида икки ракъат намоз ўқиш ёки таҳорат шарт бўлган жаноза, тиловат саждаси каби ибодатларни адо этиш тушунилади (Оп ке масаил ун ке ҳал. Ж. 2. – Б. 30).

Савол: Бир кишининг белидан пастки аъзолари ишламай қолган. У на таҳорат қила олади ва на ўзи ҳожат чиқара олади. Бундай киши қандай таҳорат қилади?

Жавоб: Бундай кишига ҳам намоз фарз. Хонадонидан бирор киши таҳорат қилдиради. Агар қўлида мол-мулки бўлса, таҳорат қилдиришга одам ёллайди. Агар иккиси ҳам топилмаса, намозни таяммум қилиб ўқийди. Хуллас, намоз вақтида таҳорат қилдириб қўядиган одам топилса, таҳорат билан намоз ўқийди, топилмаса таяммум қилиб намоз ўқийди.

وَإِنْ وَجَدَ غَيْرَهُ مِمَّنْ لَوْ اسْتَعَانَ بِهِ أَعَانَهُ وَلَوْ زَوْجَتَهُ فَظَاهِرُ الْمَذْهَبِ أَنَّهُ لَا يَتَيَمَّمُ أَيْضًا بِلَا خِلَافٍ .

«Ёрдам сўраса, ёрдам берадиган бирор кишини топса, гарчи у аёли бўлса да мазҳабнинг зоҳир қавлига кўра таяммум қилмайди. Бу борада хилоф йўқ» (Шомий).

Савол: Икки қўли жароҳатланган кишига таҳорат қилиш вожибми ёки бундай киши таяммум қиладими?

Жавоб:

إنْ وَجَدَ خَادِمًا: أَيْ مَنْ تَلْزَمُهُ طَاعَتُهُ كَعَبْدِهِ وَوَلَدِهِ وَأَجِيرِهِ لَا يَتَيَمَّمُ اتِّفَاقًا، وَإِنْ وَجَدَ غَيْرَهُ مِمَّنْ لَوْ اسْتَعَانَ


2 йил аввал 17993 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Бўса олишни таҳоратга таъсири
САВОЛ: Бўса олиш таҳоратни синдирадими?ЖАВОБ: Ҳанафийлар наздида таҳоратни синдирмайди. Лекин мазий чиқиб кетса таҳорат синади. Бўса олганда таҳорат қилингани тўғрисида келган ҳадисларни эса давоми...
2 йил аввал 4087 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Доимий ел келиб турадиган ёки простатит
Савол: Доимий ел келиб турадиган, простатит касаллигига дучор бўлиб, пешоб томчилаб турадиган ёки аёлларда шамоллаш туфайли жинсий аъзолардан оқ суюқлик келиб турадиганларга хос таҳорат ва намозларнинг давоми...
2 йил аввал 4456 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жунуб одам
САВОЛ: Жунуб киши нималар қилмаслиги керак?ЖАВОБ: Ювинмасдан аввал масжидга кириши, Қуръон оятлари ёзилган газета журналларни ўша жойини ушлаши, Қуръон ушлаши (китобни ёзувлари бор жойини ҳам, давоми...
2 йил аввал 3540 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Иккиланиб қолса
САВОЛ: Пок сув ёки кийим, баданни нажас бўлган-бўлмаганлигида ёки талоқ қўйган-қўймаганлигида иккиланиб қолса ҳукми нима?ЖАВОБ: Иккала тарафдан бирортаси аниқ бўлмаса, кийим, сув ва баданни давоми...
2 йил аввал 2724 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат
САВОЛ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат синадими?ЖАВОБ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида аёл кишини таҳорати кетади. Эркак кишининг таҳоратини синиши учун давоми...
2 йил аввал 5564 fiqh.uz