Масҳ тортишга оид савол-жавоблар


Савол: Сунъий соч улаган аёллар таҳоратда бошларига қандай масҳ тортадилар?

Жавоб: Сунъий сочни ечиб, асл сочларига масҳ тортишлари лозим бўлади.

لَو مَسَحت عَلى شَعرٍ مُستَعارٍ لا يَصِحُّ لِأنَّ المَسحَ عَليهِ كَالمَسحِ فَوقَ غِطاء الرَّأسِ وَهَذا لا يُجزي في الوُضُوءِ.

«Аёл киши уламасоч ёки парик устидан масҳ тортса дуруст бўлмайди, чунки уларнинг устидан масҳ тортиш бошни ёпган

(бошга кийилган) нарса устидан масҳ қилиш кабидир. Бу нарса таҳоратда жоиз бўлмайди» (Ал-Фиқҳул Ҳанафий. Ж. 1. Б. – 69).
Рўмол устидан тортилган масҳнинг ҳукми ҳам шундайдир. Шунингдек, аёл киши сочларини бошига турмаклаб олса ва ўша турмаклаган сочларига масҳ тортса ҳам жоиз бўлмайди.

وَلَا يَجُوزُ الْمَسْحُ عَلَى الْقَلَنْسُوَةِ وَالْعِمَامَةِ وَكَذَا لَوْ مَسَحَتْ الْمَرْأَةُ عَلَى الْخِمَارِ إلَّا أَنَّهُ إذَا كَانَ الْمَاءُ مُتَقَاطِرًا بِحَيْثُ يَصِلُ إلَى الشَّعْرِ فَحِينَئِذٍ يَجُوزُ ذَلِكَ عَنْ الشَّعْرِ .

«Дўппи, салла устидан масҳ тортиш жоиз эмас. Шунингдек, аёл киши рўмоли устига масҳ тортса ҳам дуруст эмас. Лекин сув томчилари рўмоли остидан ўтиб сочларига етса, масҳ жоиз бўлади» (Фатвои ҳиндия).

فَلَوْ مَسَحَ عَلَى طَرَفِ ذُؤَابَةٍ شُدَّتْ عَلَى رَأْسِهِ لَمْ يَجُزْ مَقْدِسِيٌّ .

«(Аёл киши) бошига турмакланган сочларига масҳ тортса, жоиз бўлмайди» (Раддул мухтор).
Савол: Бошга қор билан масҳ тортиш мумкинми?

Жавоб:

وَمَنْ مَسَحَ رَأْسَهُ بِالثَّلْجِ أَجْزَأَهُ مُطْلَقًا وَلَمْ يَفْصِلُوا بَيْنَ بَلَلٍ قَاطِرٍ أَوْ غَيْرِ قَاطِرٍ .

«Кимки бошига қор билан масҳ тортса, жоиздир – хоҳ ундан сув томчиласин, хоҳ томчиламасин» (Фатвои ҳиндия).

Савол: Гардан билан қўшиб ҳалқумга (томоққа) ҳам масҳ тортиш мумкинми?

Жавоб: Баъзилар гарданга масҳ тортаётганда ҳалқумга қўшиб масҳ тортадилар. Бу бидъат амалдир.

وَأَمَّا مَسْحُ الْحُلْقُومِ فَبِدْعَةٌ .

«Ҳалқумга масҳ тортиш бидъатдир» (Фатвои ҳиндия).

Савол: Бўялган сочга масҳ тортишнинг ҳукми қандай?

Жавоб: Сочни бўяш учун ишлатиладиган кукун ёмон бўлганлиги сабабли сочга нам тегса, ранги чиқадиган бўлса, масҳ тортганда сув ўзининг табиатини йўқотиб, рангга аралашиб кетса, тортилган масҳ жоиз бўлмайди.

وَإِنْ كَانَ عَلَى رَأْسِهَا خِضَابٌ فَمَسَحَتْ عَلَى الْخِضَابِ إذَا اخْتَلَطَتْ الْبَلَّةُ بِالْخِضَابِ وَخَرَجَتْ عَنْ حُكْمِ الْمَاءِ الْمُطْلَقِ لَا يَجُوزُ الْمَسْحُ .

«Аёл кишининг бошида (сочида) бўёқ бўлиб, унинг устидан масҳ тортганда намлик бўёққа аралашиб, ўзининг сувлик хусусиятини йўқотса, сув ҳукмидан чиқиб кетса, тортилган масҳ жоиз бўлмайди» (Фатвои ҳиндия).

Таҳоратсиз кийилган маҳсига масҳ тортиш
Савол: Таҳоратсиз маҳси кийгандан кейин намоз вақти бўлди. Таҳорат қилиб, таҳоратсиз кийилган маҳсига масҳ тортиш мумкинми?
Фиқҳий китобларда таҳорат билан маҳси кийилган бўлиши керак дейилади. Таҳоратдан мурод баданни пок бўлишими ёки оёқни нажосатдан тоза бўлиши назарда тутиладими?
Жавоб: Таҳоратсиздан мурод, вузуъсиз кийилган маҳси назарда тутилади, яъни вузуъсиз кийилган маҳсига масҳ тортиш жоиз эмас. Демак, сиз айтганингиздек фиқҳий китобларда келган “таҳорат” нажасдан покланиш ёки умумий баданни пок бўлиши эмас. Балки, бил иттифоқ таҳоратдан мурод вузуъдир. Бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ (Ҳидоя. Ж. I. Б. 97).
Маҳсига масҳ тортишнинг тартиби қуйидагича: қўлнинг кўрсаткич, ўрта ва номсиз бармоқлари билан оёқнинг устки қисмига масҳ тортилади.Устидан бошқа жойга, мисол учун, товонга, оёқ остига масҳ тортилиши жоиз эмас. Масҳ тортишнинг фарзи икки оёқнинг ҳар бирининг устига уч бармоқ миқдорича масҳ тортишдир. Масҳ тортмоқчи бўлган киши ҳар икки қўлининг юқорида номлари айтиб ўтилган учтадан бармоқларини ҳўллаб, икки оёғи устига қўйиб, оёқ учидан тўпиқ тарафига қараб тортилади. Бу суннатдир. Маҳсига масҳ тортиш муддати таҳорат синган вақтдан бошланади, маҳсини кийган ёки таҳорат устига таҳорат олган вақтдан эмас.

وَابْتِدَاءُ الْمُدَّةِ يُعْتَبَرُ مِنْ وَقْتِ الْحَدَثِ بَعْدَ اللُّبْسِ.

«Масҳ тортиш муддати маҳси кийганидан кейин таҳорат синган вақтдан бошланади» (Фатаво ал-ҳиндия).


8 йил аввал 8227 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Бўса олишни таҳоратга таъсири
САВОЛ: Бўса олиш таҳоратни синдирадими?ЖАВОБ: Ҳанафийлар наздида таҳоратни синдирмайди. Лекин мазий чиқиб кетса таҳорат синади. Бўса олганда таҳорат қилингани тўғрисида келган ҳадисларни эса давоми...
8 йил аввал 14373 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Доимий ел келиб турадиган ёки простатит
Савол: Доимий ел келиб турадиган, простатит касаллигига дучор бўлиб, пешоб томчилаб турадиган ёки аёлларда шамоллаш туфайли жинсий аъзолардан оқ суюқлик келиб турадиганларга хос таҳорат ва намозларнинг давоми...
8 йил аввал 16728 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жунуб одам
САВОЛ: Жунуб киши нималар қилмаслиги керак?ЖАВОБ: Ювинмасдан аввал масжидга кириши, Қуръон оятлари ёзилган газета журналларни ўша жойини ушлаши, Қуръон ушлаши (китобни ёзувлари бор жойини ҳам, давоми...
8 йил аввал 11702 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Иккиланиб қолса
САВОЛ: Пок сув ёки кийим, баданни нажас бўлган-бўлмаганлигида ёки талоқ қўйган-қўймаганлигида иккиланиб қолса ҳукми нима?ЖАВОБ: Иккала тарафдан бирортаси аниқ бўлмаса, кийим, сув ва баданни давоми...
8 йил аввал 9804 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат
САВОЛ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат синадими?ЖАВОБ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида аёл кишини таҳорати кетади. Эркак кишининг таҳоратини синиши учун давоми...
8 йил аввал 16952 fiqh.uz