Маҳжуб билан маҳрумнинг ўртасидаги фарқ


Маҳжуб билан маҳрумнинг ўртасида нозик фарқ бор. Кишининг меросдан маҳрум бўлишига қатл ёки турли динда бўлиш каби сифатлар сабаб бўлса, буни истелоҳда маҳрум ва мамнуъ деб номланади.

Унга мерос қолмаслиги ман бўлди ва маҳрум бўлди дейилади. Уни борлиги эътибордан тушиб, йўқдек муомала қилинади. Бошқа меросхўрларга ҳам унинг таъсири бўлмайди.
Аммо меросхўр ўзидан кўра маййитга яқинроқ ёки даражаси кучлироқ меросхўр борлиги сабабидан мерос ололмаса уни маҳжуб дейилади. Мисол учун, бобо дада билан бирга бўлиши, ота бир аканинг ота-она бир ака билан бирга бўлиши. Шундай ҳолатда бобо ўзидан кўра маййитга яқинроқ бўлган ота сабабли мерос ололмайди. Ота бир ака ҳам ота-она бир ака борлиги сабабли мерос олмайди. Чунки ота-она бир аканинг қувати ота бир акадан кўра кучлироқдир. Ушбу ҳолатдаги бобо билан ота бир акани “маҳрум бўлди” дейилмайди. Балки бу иккисини маҳжуб (ҳажб бўлди, тўсилди) дейилади. Буларнинг борлиги эътибордан тушмайди. Балки маҳжуб бўлсалар ҳам бошқа меросхўрларга таъсир ўтказишлари мумкин. Буни ойдинлаштириш учун баъзи мисоллларни келтирамиз:
Бир эр ўлиб ортидан хотини, ота-она бир туғишган акаси, қотил ўғли қолган бўлса, хотин тўртдан бирни олади. Қотил ўғил эса бу ўринда йўқ деб эътибор қилинади. Қолган тўтрдан учни туғишган ака асаба ўлароқ олади. Ўғил эса қотиллик сабабли меросдан маҳрум бўлди. Агар ўғил қотил бўлмаганда, она саккиздан бирни олар, туғишган ака эса ўғил сабабли ҳажб бўлиб, меросдан ҳеч нарса олмас эди. Қолган саккиздан етти асаба ўлароқ ўғилга тегарди.
Бир киши ўлиб, ортидан отаси, онаси ва ота-онаси бир туғишган ака-укалари қолди. Туғишган ака-укалар бундай ҳолатда ота борлиги учун маҳжуб бўлишади. Шу билан бирга улар онанинг меросига таъсир ўтказишади. Она туғишган ака-укалар сабабли    учдан бирни олмай   олтидан бирни олади. Агар улар бўлмаганда она учдан бирни олган бўлар эди...


9 йил аввал 5207 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Авл бўладиган асллар ва авл бўлмайдиган асллар
Масалаларнинг асли еттита бўлиб, ундан учтаси авл бўлади ва тўрттаси авл бўлмайди. Учта авл бўладиганлар жумласига олти, ўн икки ва йигирма тўрт киради. Авл бўлмайдиган асллар жумласига икки, уч, тўрт ва саккиз давоми...
9 йил аввал 4711 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Акдария масаласи
Ушбу масала Бани Акдар қабиласидан бўлган бир аёл билан воқеъ бўлди. Шунинг учун бу масалани акдария масаласи деб номланади. Яна баъзилар Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг мазҳабларида ушбу масала хусусида бир оз давоми...
7 йил аввал 5375 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Мерос тақсимоти Аллоҳ ҳақи
Бандаларига меросни Ўзи тақсим қилиб, васиятлар ишини тартибга солган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Сиз билан биз умматларига мерос илмини таълим бериб, васият масаласини амалда кўрсатган Пайғамбаримиз давоми...
7 йил аввал 6105 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фароиз илмига кириш ва китоблари
 Муқаддима. Мулк ва малакутда тасарруф қилувчи Аллоҳга ҳамд бўлсин! У фоний бўлмайдиган ва ўлмайдиган Боқийдир! Танзилнинг муҳкамида (яъни Қуръони Каримда қуйидагини) айтгувчидир: “Албатта, давоми...
7 йил аввал 7653 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Асаба биғойриҳи
Асаба биғойриҳи тўртта меросхўр билан чегараланади. Уларнинг барчаси аёллардир:1. Сулбий қиз; Сулбий қиз ака ёки укаси билан бирга бўлганда асаба бўлади. (У ўғилдир).2. Ўғилнинг қизи; Ўғилнинг қизи ака ёки укаси давоми...
7 йил аввал 5062 fiqh.uz