Усулул фиқҳ китоблари


Фиқҳ илмининг асоси бўлмиш «Усулул фиқҳ» муҳим илмлардан биридир. Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариат аҳкомларини қай тарийқа истинбот этганларини мазкур илм орқали билиб оладилар.

«Истинбот» сўзи луғатда «ер қаъридан сув чиқариш» маъносини англатади. Дийний илм-ларда эса, шаръий далиллардан шаръий ҳукмларни чиқариш «истинбот» дейилади.
«Усулул фиқҳ» илми уламоларнинг диққат-эътиборини доимо ўзига жалб қилиб келган. Улар бу соҳада ҳанузгача ўз қийматини йўқотмаган кўплаб асарлар таълийф этдилар.
Аввало, «Усулул фиқҳ» қандай маъно англатади, деган саволга жавоб ахтарайлик. «Усулул фиқҳ» бирикмаси икки сўздан иборат. Усул – асос, далил; Фиқҳ – аниқ тушуниш.
Уламолар истилоҳида эса, «Усулул фиқҳ» қуйидагича изоҳланади:
Батафсил ҳужжатлардан шариат амалий аҳкомларини истинбот этиш қоидаларини ўргатувчи илм «Усулул фиқҳ»дир.
Ҳужжатлардан шариат аҳкомларини истинбот этиш уламолар ишлаб чиққан қатъий қоидалар асосида амалга оширилади. Буни билишни хоҳлаганлар «Усулул фиқҳ» ил-мига мурожаат этишлари лозим.
«Усулул фиқҳ» илми ҳижрий иккинчи асрда шаклланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида у зотнинг ўзлари Қуръони Карим оятлари ва ўз суннатлари ила барча муаммоларни ҳал этардилар. Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан сўнг эса, асҳоби киромлар Қуръони Карим ва набавий суннат ҳамда ўз иж-тиҳодларига эътимод қилиб ҳукм чиқарар эдилар. Чунки, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбат-ларининг шарофати ва қобилиятларининг ўткирлиги ҳамда Қуръони Карим, ҳадису шарифни жуда яхши тушунишлари туфайли маълум бир белгиланган қоидаларга муҳтож эмас эдилар.
Ислом дийни бир қанча диёрлар ва халқлар орасида тарқалиб араб халқи бошқа миллатлар билан қўшилиб кет-гач, ўзгача шароит юзага келди. Пайдо бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун умумий қоидалар ишлаб чиқиш зарурати туғилди. Натижада «Усулул фиқҳ» илмига асос солинди. Бу иш мазҳаббоши имомлар даврида, ҳижрий иккинчи асрнинг охирларида юзага чиқди.
Ибн Надийм «Фиҳрист» номли китобида зикр қилгани-дек «Усулул фиқҳ»га доир бўлган барча қоидаларни бирин-чи бўлиб имом Абу Ҳанийфанинг шогирди имом Абу Юсуф алоҳида рисолада жамлаган. Лекин, афсуски, бу рисола бизларгача етиб келмаган.
«Усулул фиқҳ»га бағишланган биринчи китобни имом Муҳаммад ибн Идрийс Шофеъий таълийф этган. Имом Шо-феъийнинг «Рисола» деб аталган мазкур китоблари бизгача етиб келган. Шунинг учун имом Шофеъий уламолар ўрта-сида «Усулул фиқҳ» илмининг асосчиси сифатида машҳур-дирлар.
Сўнг «Усулул фиқҳ» илми икки йўналишга бўлинди ва улардан ҳар бирида кўплаб асарлар яратилди.
Биринчи йўналиш: Мутакаллимлар йўналиши.
Бу йўналишда иш олиб борган олимлар далил ва ҳуж-жатларнинг матни, луғат, калом ва ақл қоидаларига суянди-лар. Улар ўз ишларида фуруъул фиқҳга қарамадилар. Мута-каллимлар йўналиши бўйича китоб ёзган уламоларнинг ус-луби асосан уч нарса ила эътиборга сазовордир:
1.    Ақлий далилларга суяниш.
2.    Маълум фиқҳий мазҳабга ён босмаслик.
3.    Фуруъул фиқҳга фақат мисол келтириш учун қараш.
Шофеъий, Моликий, Муътазилий ва бошқа мазҳаб ула-молари ушбу йўналишда усулул фиқҳ китоблари таълийф этдилар. Бу йўналишда «Усулул фиқҳ» қоидалари назарий-мантиқий равишда ишлаб чиқилган.
Қуйидаги асарлар мутакаллимлар йўналишида ёзилган асарлар орасида машҳурдир:
1.    Абдулжаббор Мўтазилийнинг «Китобул умда» асари.
2. Абулҳасан Муҳаммад Али Басрийнинг «Китобул муътамад» асари.
3. Имом Ҳарамайни тахаллуси билан машҳур Абдул Ма-ъолий Абдулмалик ибн Абдуллоҳ Жувайний Нишопурийнинг «Бурҳон» асари.
4. Қози Абдуллоҳ ибн Умар Байзовийнинг «Минҳожул вусул ила илмил усул» асари.
5. Ҳужжатул Ислом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг «Мустас-фо» номли асари.
6. Имом Фахруддийн Розийнинг «Маҳсул» номли китоби.
7. Абул Ҳасан Омадийнинг «Иҳком фий усулул аҳком» номли китоби ва бошқалар.
Иккинчи йўналиш: Ҳанафий мазҳаби уламолари йўна-лиши.
Бу йўналишда «Усулул фиқҳ» қоидалари Ҳанафий мазҳабидаги мужтаҳидларнинг ижтиҳодлари асосида ишлаб чиқилган. Чунки, бу мазҳабдаги мужтаҳидлар имом Шо-феъий сингари «Усулул фиқҳ»га доир ҳужжатлар қолдирма-ганлар. Улардан фақат фиқҳий масалалар мерос қолган, хо-лос.
Ҳанафий мазҳаби йўналишидаги усулул фиқҳ услуби ўзининг уч хусусияти ила ажралиб туради:
1. Бу услубда фиқҳнинг қоидалари унинг ҳукмлари ила амалий равишда боғланганлиги.
2. Усулул фиқҳ ва фиқҳнинг фойдали услуб ила аралиш-тирилгани.
3. Бу услуб хилоф бўйича, умумий фиқҳ қоидаларини ёзиш бўйича мислсиз хизмат бўлгани.
Қуйидаги асарлар ҳанафийлар йўналишида ёзилган асарлар орасида машҳурдир:
1. Абу Бакр Аҳмад ибн Али Жассоснинг «Китобул усул» асари.
2. Абу Зайд Убайдуллоҳ ибн Умар Даббусийнинг «Тақвиймул адилла» асари.
3. Фахрул Ислом Али ибн Муҳаммад Баздавийнинг «Ки-тобул усул» асари.
4. Абдуллоҳ ибн Аҳмад Ҳофизиддийн Насафийнинг «Манор» асари.
5. Имом Шамсул Аимма Муҳаммад ибн Аҳмад Сарахсий-нинг «Тамҳийдул фусул фил усул» китоби ва бошқалар.
Баъзи уламолар «Усулул фиқҳ» нинг икки йўналишини ҳам ўзида бирлаштирган асарлар яратдилар. Бу услуб ҳиж-рий еттинчи асрда юзага чиқди. Унда иш олиб борган олим-лар мутакаллимлар ва ҳанафийларнинг йўналишини жам-ладилар. Улар усул қоидаларини таҳқиқ қилиш ва далиллар билан исботлашга, сўнгра фуруъул фиқҳга татбиқ қилишга алоҳида эътибор бердилар. Бу ишни асосан ҳанафийлар ва шофеъийлар амалга ошиқдилар. Уларнинг услубини «мута-аххирлар йўналиши» деб ҳам аталади.
Қуйидаги асарлар мутакаллимлар ва ҳанафийлар йўналишини жамлаб ёзилган асарлар орасида машҳурдир:
1. Музаффаруддийн Аҳмад ибн Али Соатий Ҳанафий-нинг «Бадийъун-низом ал-жомеъ байна китобай Баздавий вал аҳком» асари.
2. Содруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухорий-нинг «Танқийҳул усул» асари.
3. Тожуддийн Абдулваҳҳоб Субкийнинг «Жамъу жаво-миъ» асари.
4. Саъдуддийн Тафтазонийнинг «Талвийҳ» номли кито-би.
5. Имом Камол ибн Ҳумом Ҳанафийнинг «Китобут-таҳрийр» асари.
6. Муҳиббуллоҳ ибн Абдушшакур Ҳиндийнинг «Мусал-ламус-субут» китоби.
Ушбу китоблар усулул фиқҳнинг икки йўналишини ўзида жамлаган асарлар ҳисобланади.
Энди мўътабар тўрт мазҳабга оид баъзи бир усулул фиқҳ китоблари билан батафсилроқ танишиб чиқайлик.
1. «Ал-фусул фил усул».
Бу китобнинг муаллифи Ҳанафий мазҳабининг машҳур олимларидан Аҳмад ибн Али Розий Жассос раҳматуллоҳи алайҳидир.
«Фусул фил усул» усулул фиқҳ илмида Ҳанафий мазҳаби бўйича ёзилган энг асосий китоблардан бири-дир. «Фусул фил усул» ҳанафийларнинг энг асосий ман-баъларидан биридир. Шу билан бирга, бу китоб ҳана-фийларнинг бу борадаги дастлабки китобларидан бири бўлиб, кўпчилик асосан шу китобга суяниб иш кўрган.
Аҳмад ибн Али Розий Жассос раҳматуллоҳи алайҳи «Фусул фил усул»ни ўзининг машҳур китоби «Аҳкомул Қуръон»дан ҳам аввал ёзган. Муаллиф ўз китобида фиқҳий масалаларни енгилгина зикр қилиб ўтади. Аммо усулул фиқҳ масалалари келганда кенг шарҳ қилади.
Аҳмад ибн Али Розий Жассос раҳматуллоҳи алайҳи «Фусул фил усул»ни ўзининг машҳур шайхи имом Кар-хийнинг вафотидан кейин ёзган. Бу китоб унинг илмий тажрибалари ва амалининг хулосаси сифатида юзага келган. «Ал-фусул фил усул» Ҳанафий мазҳабидаги усу-ли фиқҳнинг тожига айланган.
2. «Кашфул Асрор шарҳи усули Баздавий».
Бу китобнинг муаллифи Ҳанафий мазҳабининг машҳур олимларидан Алоуддийн Абдулазиз ибн Аҳмад Бухорийдир (730-ҳижрий санада вафот этган). «Кашфул асрор шарҳи усули Баздавий» Ҳанафий мазҳаби бўйича энг муҳим китоблардан биридир. У имом Баздавийнинг усулул фиқҳ китобининг энг машҳур шарҳи ҳисобланади. У, Ҳанафий уламоларнинг усулул фиқҳ бўйича бош кито-би бўлиб танилган.
«Кашфул асрор шарҳи усули Баздавий»нинг муқад-димасида илмнинг таърифи ва фиқҳ ҳамда ҳикматнинг баёни ҳақида сўз юритилган. Кейин шаръий ҳукмларнинг манбаълари ҳақида сўз юритилиб, Қуръон, Суннат ва уларга тегишли нарсалар ҳамда бошқа далиллар баён этилган. Сўнгра усулул фиқҳнинг бошқа баҳслари зикр қилинган.
«Кашфул асрор шарҳи усули Баздавий»да фиқҳий ҳукмларни баён эта туриб, уларнинг Ҳанафий мазҳаби бўйича далилларини келтириш кўп учрайди.
3. «Ат-талвийҳ алат-тавзийҳ».
Бу китобнинг мусаннифи аллома Саъдуддийн Масъуд ибн Умар Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳидир. У кишининг «Ат-талвийҳ алат-тавзийҳ» китоби Содруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бу-хорий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳининг «Танқийҳул усул»ига ёзилган шарҳдир. «Танқийҳул усул» эса, ўта машҳур китоб бўлиб, Фахрул Ислом Баздавийнинг «Усулул фиқҳ» китобига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ила юзага келгандир.
4. «Ат-тақрийр ват-таҳбийр фий шарҳит-таҳрийр».
Бу китобнинг муаллифи ҳанафий уламолардан Ибн Амийрул Ҳажж раҳматуллоҳи алайҳидир. «ат-тақрийр ват-таҳбийр фий шарҳит-таҳрийр» имом Камол ибн Ҳу-мом раҳматуллоҳи алайҳининг «Китобут-таҳрийр»ига шарҳ бўлиб, унда мусанниф фуқаҳолар билан мутакал-лимларнинг усулини жамлаган. Шунингдек, унда ҳана-фийлар билан шофеъийларнинг истилоҳлари ҳам жам-ланган.
Ибн Амийрул Ҳажж раҳматуллоҳи алайҳи гоҳида да-лилни закр қилиш билан бирга унинг саҳиҳ ёки заифли-гини ҳам баён қилади. Ҳанафий мазҳаби имомларининг гапларини нақл қилади. Шунингдек, Шофеъий мазҳаби уламоларининг гапларини ҳам келтиради. Кейин эса ик-кисини таққослаб кўради.
5. «Мустасфо фий илми Усулил фиқҳи».
Бу китобнинг мусаннифи «Ҳужжатул Ислом» Абу Ҳо-мид Муҳаммад ибн Муҳаммад Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳидир.
Имом Ғаззолийнинг бу китоблари усулул фиқҳ илми-даги Шофеъий мазҳабининг она китоблардан бири ҳи-собланади. Муаллиф китобни гўзал тартиб ва юксак ил-мий маҳорат ила ёзган.
Имом Ғаззолий китобни дастлабки муқаддима ва усу-лул фиқҳ илми мантиқига оид алоҳида муқаддима ила бошлаган. Кейин уни тўрт қисмга тақсимлаган:
1. Шаръий ҳукм ва унинг қисмлари.
2. Ҳукмларнинг асосий далилари: Қуръон, Суннат, Ижмоъ ва Истисҳоб.
3. Далил келтириш кайфияти ва Қуръон ва Суннат-дан ҳукм чиқариш ҳамда далил келтириш қоидалари. Ун-га Қиёсни ҳам киритилган.
4. Ижтиҳод, таоруз–зид келиш, таржиҳ–ҳукмларнинг қай бири кучлилигини аниқлаш, тақлид ва фатво сўраш.
Имом Ғаззолий бир масалани келтириб, унинг ҳақида ўз фикрини баён қилади. Кейин ўша фикрни тасдиқлаган уламоларнинг гапларини келтиради. Сўнгра хилоф қилганларнинг фикрларини ва далилларини зикр қилади. Охири далилларни таққослаб кўради ҳамда нақлий ва ақлий далиллар ила уларга раддия қилади. Ва ниҳоят, тўғри ва кучли тарафни эълон қилади.
«Мустасфо фий илми Усулил фиқҳи»га кўп уламолар шарҳ ва таълиқлар ёзишган.
6. «Шарҳу Кавкабил Мунийр».
Бу китобнинг муаллифи Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абдулазиз ибн Нажжор Ҳанбалийдир.
«Шарҳу Кавкабил Мунийр» бир неча мазҳаблар қа-рашларини ифода қилган усулул фиқҳ китобидир. Бу ки-тоб муаллифнинг «Кавкабул Мунийр» номли китобига ўзи ёзган шарҳидир.
«Кавкабул Мунийр»нинг бошқа номи «Мухтаса-рит-Таҳрийр» бўлиб, уни Ибн Нажжор Қози Мардо-вийнинг «Таҳрийрул манқул ва таҳзийбу илмил усул» асаридан қисқартириб олгандир. Кейин Ибн Нажжор ўзининг мухтасарини ўзи шарҳ қилган ва уни «Шарҳу Кавкабил Мунийр» деб номлаган.
«Шарҳу Кавкабил Мунийр» усулул фиқҳ илмининг қоидалари ва фойдаларини, фиқҳий, луғавий, балоғий ва мантиқий масалаларни ўз ичига олган. Ибн Нажжор ҳар бир гапнинг кимники эканини аниқ айтган. Фикрларни таққослаб кўрган. Далилларни муноқаша қилган. Кейин эса, ҳанбалийлар назарида қай бири кучли эканини баён этган. Шунингдек, ўзларига мувофиқ ёки мухолифларни ҳам айтиб ўтган. Шу тарийқа «Шарҳу Кавкабил Мунийр» усулул фиқҳ бўйича турли мазҳаблар фикрини ифода қиладиган китоб бўлди.
Ибн Нажжор «Шарҳу Кавкабил Мунийр»нинг муқад-димасида усулул фиқҳнинг таърифи, унинг фойдалари ва истилоҳлари ҳақида сўз юритган. Ундан кейин ўн саккиз боб ва кўплар фасллар келтирган. «Шарҳу Кавкабил Му-нийр» усулул фиқҳ бўйича Ҳанбалий мазҳабининг муҳим манбаъи ҳисобланади.
Усулул фиқҳ илмининг ривожланишида Ўрта осиёлик уламоларнинг ҳам ҳиссалари катта. Ўрта осиёлик уламолар хусусан иккинчи йўналишда қалам тебратганлар. Уларнинг баъзилари мутакаллимлар йўналишида ва баъзилари ўзида икки йўналишни ҳам бирлаштирган асарлар таълийф этган-лар. Қуйида улардан энг машҳурларининг номларини зикр этамиз.
1. Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад Абу Мансур Мотурудий (ҳижрий 333-санада вафот этган).
Имом Мотуридий Самарқанд яқинидаги Мотурид қиш-лоғида дунёга келдилар. Фиқҳ илмини Абу Бакр Аҳмад Журжонийдан ўргандилар. Ўз навбатида, имом Мотурудий Исхоқ ибн Муҳаммад Самарқандий, Абу Муҳаммад Абдулка-рим ибн Мусо Баздавий ва бошқа уламоларга мураббийлик қилдилар.
Имом Абу Мансур Мотуридий илми калом йўналишидаги олим сифатида шуҳрат қозонганлар.
Шу билан бирга, имом Мотуридий «Усулул фиқҳ» соҳа-сида биринчи қалам тебратган уламолардан ҳисобланади. Имом Абу Мансур Мотуридий «Китобут-тавҳид», «Китобул мақолот», «Таъвийлоту аҳлис-сунна», «Китобу авҳомул муътазила» каби асарлар ёзиб, ўзларидан сўнг бой илмий мерос қолдирдилар.
Имом Мотуридий «Усулул фиқҳ» соҳасида икки китоб– «Китобул жадал», «Китобу маъохизуш-шарийъа» асарлари-ни таълийф этганлар.
2. Абу Зайд Убайдуллоҳ ибн Умар ибн Ийсо Қозий Даббусий.
Бу аллома Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари орасида жойлашган Даббус қишлоғида таваллуд топдилар. Имом Даббусий «Илмул хилоф» илмининг асосчисидирлар. Имом Абу Зайд Даббусий ислом шариатига тааллуқли кўпгина асарлар ёздилар. Улар орасида «Китобул асрор», «Китобул амадул ақсо», «Ан-нузум фил фатво» китоблари машҳурдир.
Имом Даббусийнинг «Тақвиймул адилла» китоби усулул фиқҳга доир бўлиб, ҳанафий уламоларининг йўналишида ёзилган асарлар орасида машҳурдир. Уламолар бу асарлар-ни зўр қизиқиш билан ўрганиб, кундалик фаолиятларида ундан истифода этганлар ва унга шарҳлар ёзганлар.
Имом Даббусийнинг ватандоши имом Фахрул Ислом Али ибн Муҳаммад Баздавий мазкур асарга шарҳ ёзган уламо-лардан биридирлар.
3. Имом Али ибн Муҳаммад ибн Абдулкарим Фахрул Ислом Баздавий.
Бу улуғ зот Самарқандда таълим олдилар ва шуҳрат қозондилар. Имом Баздавий Ҳанафий мазҳаби уламоларининг сардори ҳисобланадилар. Икки жилдли «Мабсут», «Ал-жомеъ ал-кабийр» ва «Ал-жомеъ ас-сағийр»нинг шарҳлари имом ал-Баздавийнинг муаллифотларидандир. Шунингдек имом ал-Баздавий тафсир ҳам ёзганлар. Фахрул Ис-лом имом Баздавий ҳижрий 482-сананинг Ражаб ой-ида Кеш (Шаҳрисабз) шаҳрида фоний дунёдан боқий оламга риҳлат қилдилар. Имом Баздавий Самарқандда дафн қилинганлар.
Имом Баздавий ўзларининг усулул фиқҳ соҳасидаги ки-тобларини «Усулул Баздавий» деб атаганлар. «Кашфуз-зунун» китоби муаллифининг ёзишича, «Усулул Баздавий» ўзида нодир масалаларни тўплаган аҳамиятли китоблардан биридир. Уламо ва толиби илмлар бу китобни эъзозлаб ўрганганлар. «Усулул Баздавий»га кўплаб шарҳлар битил-ган. Мулло котиб Чалабий ўз китобида «Усулул Базда-вий»нинг ўндан ортиқ шарҳини зикр қилади. Имом Алоуд-дийн Абдулазиз ибн Аҳмад Бухорийнинг «Кашфул асрор» китоби «Усулул Баздавий»нинг шарҳлари орасида энг мўътабаридир.
4. Имом Абулбаракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Ҳофизуддийн Насафий.
У киши Насаф (Қарши) шаҳрида туғилдилар. Имом Аб-дуллоҳ Насафий Шамсул аимма Муҳаммад ибн Абдуссаттор Курдий Ҳамудиддийн Зарир Бадриддийн Хоҳарзода каби ал-ломалардан фиқҳ илмини таълим олдилар.
Имом Насафийга усулул фиқҳ борасидаги китоблари катта шуҳрат келтирди. Улар орасида «Манор» ёки «Мано-рул анвор» деб аталган китоблари усулул фиқҳ соҳасидаги таълийфотлар орасида муътабар бўлиб, унга 25 та шарҳ ёзилган. Бу шарҳлар ичида шайх Шужоуддийн Ҳиббатуллоҳ ибн Аҳмад Туркистоний қаламига мансуб «Табсийротил ас-рор фий шарҳил Манор» китоби алоҳида ажралиб туради.
5. Имом Содруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъ-уд Бухорий Бухоро шаҳрида туғилиб вояга етдилар. Бобо-лари имом Тожуш шарийъа Маҳмуд ибн Содруш шарийъа-нинг тарбиялари натижасида машҳур аллома бўлиб етиш-дилар. Имом ибн Масъуд Бухорий «Мухтасарул виқоя», «Ниқоя», «Вишоҳ», «Таъдиятул улум» каби қимматбаҳо асарларни мерос қолдирдилар. Имом Убайдуллоҳ ибн Масъ-уд Бухорий Ҳанафий мазҳабидаги машҳур усулул фиқҳ олимларидан биридирлар. Бу имомнинг «Танқийҳ» деб аталган китоблари усулул фиқҳ соҳасида мўътабар китоб-лардан ҳисобланади.
Имом Убайдуллоҳ ибн Масъуд бу китобларини ёзишни бошлашлари билан имомнинг дўст ва биро-дарлари унинг қўлёзмасидан кетма-кет кўчириб бордилар. Натижада, асар ёзиб тугалланишдан ол-дин тарқалди. Кўчиришда баъзи хатоларга йўл қўйилган эди. Имом ибн Масъуд бундан огоҳ бўлгач, «Танқийҳ»га «Тавзийҳ фий ҳалли ғавомизит-Танқийҳ» номли шарҳ ёздилар.
Имом Содруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухорий ҳижрий 747-йили Бухоро шаҳрида вафот этдилар. Имомнинг мақбаралари Бухоро шаҳридадир.
5. Аллома Саъдуддийн Масъуд ибн Умар Тафта-зоний илм излаб бутун Ўрта Осиёни кезиб чиқдилар. Ғиж-дувон, Туркистон, Хоразм, Сархас, Самарқанд шаҳарларида бўлдилар. Саъй ва ҳаракатлари натижасида ўз даврлари-нинг машҳур олими бўлиб етишдилар. Барча ислом оламида шуҳрат қозондилар.
Аллома Тафтазоний ўзларидан сўнг сарф илмига оид «Шарҳи Занжоний», илму тавҳидга доир «Шарҳул ақоид», «Мақосидул калом» сингари боқий илмий мерос қолдирди-лар.
Имом Тафтазонийнинг «Талвийҳ фий кашфи ҳақоиқит-Танқийҳ» номли китоблари имом Содруш шарийъа Убай-дуллоҳ ибн Масъуднинг асарларига шарҳ бўлиб, бу турдаги муътамад китоблардан бири ҳисобланади. Усулул фиқҳ ил-ми билан шуғулланишни ирода этган ҳар бир шахс албатта мазкур асарга мурожаат этади.
Ўрта Осиёлик машҳур уламолар орасида имом Розий, имом Сарахсий, имом Ахсикатий, имом Хуқандий каби усу-лул фиқҳ илми билан ҳам шуғулланиб, унинг баъзи қоида-ларини ишлаб чиқишга салмоқли ҳисса қўшган муфассир ва муҳаддислар ҳам бор.
Бу келтирилган барча далиллар усулул фиқҳ илмининг пайдо бўлиши ва муҳим дийний илмлардан бири сифатида шаклланишида Ўрта Осиёлик уламоларнинг хизматлари ул-канлигига гувоҳлик беради.




Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Маккаи мукаррама мадрасаси
Ҳаммага маълумки, Макка Исломнинг асл ватани бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда туғилиб ўсганлар, Қуръони Карим дастлаб шу ерда нозил бўлган ва дийннинг аввалги ўн уч йилги босқичи ҳам шу ерда кечган давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фатво китоблари ва фатвога масъуллар
Араб тилида «фатво» сўзи «қийин саволга жавоб бе-риш» маъносини англатади.Шаръий истилоҳда эса, сўраган кишига далил асосида шаръий ҳукмни баён қилиб беришга «фатво» дейилади. Биринчи фатво давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳадис ва раъй мадрасалари
Ҳадис ва раъй мадрасалари ҳақидаги эски маълумотлардан ҳозирда кўп тарқалгани кишилар орасида бу борада нотўғри тушунча пайдо бўлишига олиб келган. Уларда айти-лишича, гўёки, ҳадис мадрасалари фиқҳий ижтиҳодни давоми...
3 йил аввал 1087 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ихтилофчи бемазҳаблар
Инсоф билан айтадиган бўлсак, ихтилоф билан ихтилофнинг фарқи бор. Одамлар орасида ихтилоф бўлиш турган гап. Жумладан, дийний матнларни англашда ҳам ихтилоф бор ва бу табиий ҳолат. Аммо табиий ихтилофлар яхши давоми...