"Зиҳор"


"Зиҳор" сузи “зоҳир” сўзидан олинган бўлиб, инсоннинг орка бел томонига айтилади. Шариатда эса эрнинг ўз хотинига “сен мен учун онамнинг орқа бел томони кабисан” дейишига айтилади.

Бу онам хотиним бўлсин, тўғрироғи хотиним менга онам каби ҳаром бўлсин деган маънони англатади. Жоҳилият даврида бу нарса ҳам араблар ичида кенг тарқалган булиб хотинларга зулм ўтказишнинг бир йўли эди. Эр бўлар –бўлмасга хотинини зиҳор қилиб қуйиб, энди менга онам каби булиб қолдинг деб тураверар эди. Ислом дини бу ноҳақ одат ҳақида ўз ҳукмини баён қилди. Аллоҳ: Мужодала сураси 3-4 оятларда шундай марҳамат килган.
Яъни, “Хотинларидан Зиҳор қилганлар ўз айтганларидан қайтсалар (қайта)қўшилмасликларидан аввал бир қул озод қилсинлар. Бу ҳукм ваъзланишингиз учундир. Аллоҳ қилаётган ишингиздан хабардордир”.
Шу суранинг 4-оятида шундай деган: "Ким (қул) топмаса, бас қўшилмасдан аввал икки ой кетма-кет рўза тутсин". Ким рўза тутишга қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйғазсин. Бу (ҳукм) Аллоҳга ва унинг Расулига имон келтиришингиз учундир. Ва бу (ҳукм) лар Аллоҳнинг чегараларидир. Ва кофирлар учун аламли азоб бор. Ислом дини ана шу йўл билан инсон озодлиги учун курашни ибодат даражасига кўтарди.
Бу ҳукмни шаръийлашиши яна бир сабаби оналик ва хотинлик ҳурматини оёқ-ости қилиб, тилига эрк берган, хотинига жабру зулм ўтказишга уринган эркакларни ўзига келишига,ўйлашга ургатишдир.
"Зиҳор" қилиш гуноҳини қилган киши ўз имконига қараб ушбу жазолардан бирини ўтайди, имкони бор киши қул озод қилади. Бунга имкони йўқлар 60 кун рўза тутади. Рўза тутишга имкони йўқлар 60 мискинни тўйғазади. "Ушбу жазоларни ўташ ўша инсон учун жуда ибратли ҳаёт дарси бўлади, 2-марта "зиҳор" қилишни ҳаёлига ҳам келтирмайдиган бўлади. Юқоридаги чорани Расулуллоҳ (с.а.в) хотинини "зиҳор" қилган Салама ибн Сахр (р.а) номли саҳобага буюрган эдилар.
Агар бир одам каффорот бермасдан хотинига жинсий яқинлик қилса, бошқа каффорот бермайди лекин бошқа каффорот бергунча бошқа бу ишни қилмайди. Бу иши учун гуноҳкор бўлади. Агар бир эркак бир неча хотинларга "сизлар менга онамнинг орқаси каби " деса ҳар бири учун алоҳида–алоҳида каффорот беради. Каффоротда бир кишини 2 ой боқса, ҳам дуруст бўлади.


3 йил аввал 5680 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Никоҳ ва талоққа оид савол-жавоблар
Савол: Хотин: «Талоғимни  беринг», деса, эр: «Биттасан», деса, нечта ва қандай талоқ тушади?Жавоб: Битта ражъий талоқ тушади («Фатавои ҳиндия»). Савол: Хотин эрига: давоми...
3 йил аввал 14905 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Хотин: «Жавобимни беринг!» деди
Савол: Эр-хотин жанжаллашиб, хотин: «Жавобимни беринг!» деди. Эр: «Йўқол! Отангникига жўна! Жавобингни  бердим», деса, неча талоқ талоқ тушади? Жавоб: Бу ўринда учта жумла бор. давоми...
3 йил аввал 4097 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Талоқ ҳақида
Талоқ сўзи луғатда "Моддий ва маънавий тугинни ечиш" маъносини билдиради. Шаърий маъноси эса, махсус лафз билан никоҳни кетказиш ёки ҳалолни нуксонга учратишга талоқ дейилади. Махсус лафздан мурод талоқ ёки давоми...
3 йил аввал 38723 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ийло ва хотинни ихтиёрини ўзига бериш
“Ийло” луғатда “қасам ичиш” маъносини англатади. Шариатда эса, эрнинг хотинига тўрт ой ёки ундан кўп муддат жинсий яқинлик қилмасликка қасам ичишига айтилади. Бу ҳукм ҳам ислом хотинлар устидан давоми...