Имом ва қавмнинг ҳолати


Имомга эргашганлиги учун амалларнинг ҳаммасини имомнинг ортидан, ундан кейин бажарилади, имомдан олдинга ўтиб кетилмайди. Қавм имомга иқтидо қилган вақтда, қавм ҳам ичида такбирларни айтади, рукуъдан турганда "Роббана лака-л-ҳамд!" дейди, намоз охирида салом беради.

Қавм ҳам имомга қўшилиб сано ўқийди, дуои қунут ўқийди, ташаҳҳудларни ўқийди. Рукуъ ва саждаларда уч мартадан тасбеҳларни айтади. Қаъдаи охирда иқтидо қилувчи ҳали саловот ва дуоларни тугатмасидан аввал имом салом берса, у ҳам имомга қўшилиб салом беради ёки қунут дуосини иқтидо қилувчи тугатмасдан аввал имом рукуъга кетса, у ҳам имомга эргашиб рукуъга кетаверади. Имомни рукуъда топса, иқтидо қилувчи санони ўқимасдан имомга эргашади.
Имом беш нарсани бажармаса, иқтидо қилувчи(лар) ҳам бажармайди:
1)    Имом дуои қунут ўқимай, рукуъга кетса иқтидо қилувчи ҳам рукуъга кетади;
2)    Имом ҳайит намозларининг такбирларини айтмаса, иқтидо қилувчи ҳам такбир айтмасдан имомга эргашади;
3)    Қаъдаи уло (аввал)да имом ўтирмай туриб кетса, қавм ҳам учинчи ракъатга туриб кетади;
4)    Имом сажда оятини ўқиса-ю, сажда қилмаса, қавм ҳам сажда қилмайди;
5)    Имом намозда саҳв қилса-ю, қавм ҳам саҳв саждасини қилмайди.
Имом тўрт ўринда қилган ишни қавм бажармайди, унга эргашмайди, балки имомни кутиб туради:
1)    Агар имом уч сажда қилса, қавм учинчи саждада эргашмайди;
2)    Ҳайит такбирларини имом ортиқча айтиб қўйса, қавм унга эргашиб ортиқча такбир айтмайди;
3)    Имом жаноза намозида бешинчи такбирни айтса, қавм унга эргашмайди;
4)    Имом охирги ўтиришда, масалан тўртинчи ракъатдан сўнг қаъдага ўтириб, аттаҳийётдан сўнг бешинчи ракъатга туриб кетса, қавм унга эргашмайди. Агар имом адашганини билиб қайтса, қавм у билан бирга салом беради ва имом билан қўшилиб саждаи саҳв қилади. Агар имом бешинчи ракъатга рукуъ қилса, қавм ўзлари салом бериб намозни тугатадилар. Агар имом охирги ўтиришда аттаҳийётга ўтирмасдан кейишни ракъатга, масалан икки ракъатли намозларда учинчи, тўрт ракъатли намозларда бешинчи ракъатга туриб кетса, қавм унга эргашмасдан аттаҳийёт ўқийдилар. Шунда имом адашганини билиб, қайтиб ўтирса, қавм у билан бирга салом берадилар ва биргаликда саждаи саҳв қиладилар. Лекин охирги ўтиришга ўтирмасдан туриб кетиш ҳолатида имом кейинги ракъатда рукуъга кетса, ҳамманинг намози бузилади, чунки, намознинг охирги ўтириши фарздир. Бу ҳолатда ҳамма намозни қайтиб ўқийдилар.
Имом тўққиз амални қилмаса ҳам қавмнинг ўзлари уни бажаришлари керак бўлади:
1)    Такбири таҳримада имом қўл кўтармаса, қавм икки қўлини кўтарадилар;
2)    Имом сано дуосини ўқимаса, қавм ўзлари ичларида ўқийверадилар;
3)    Имом рукуъга боришда такбир айтмаса, имом ичида такбир айтади;
4)    Имом "Самиъаллоҳу ли-ман ҳамидаҳ" демаса, қавм "Роббана лака-л-ҳамд!" дейди;
5)    Имом саждага боришда ва саждадан қайтишда такбир айтмаса ҳам, қавм ичида такбир айтади;
6)    Имом рукуъ ёки саждада тасбеҳ айтмаса ҳам қавм ўзлари тасбеҳ айтаверадилар;
7)    Имом аттаҳийёт (ташаҳҳуд) ўқимаса ҳам қавм ичида ташаҳҳуд ўқийдилар;
8)    Имом салом бермаса ҳам, қавм салом берадилар;
9)    Айёми ташриқ кунларида намзга салом бергандан сўнг имом такбир айтмаса ҳам қавм овоз чиқариб бир марта такбир айтадилар.
Тоҳир ибн Аҳмад ибн Абдуррашид ал-Бухорий. "Хулосат ул-фатово".
- Лакнау: Навол кишвар, 1911. – Б. 159-161.

Ҳамидуллоҳ Беруний.


7 йил аввал 5270 Ҳамидуллоҳ Беруний
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига давоми...
7 йил аввал 46452 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз
Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларга яқинда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлган юртлар бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан давоми...
7 йил аввал 10138 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
7 йил аввал 35269 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
7 йил аввал 7921 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
7 йил аввал 12502 fiqh.uz