Фуруъул фиқҳ китоблари


«Фуруъ» сўзи усулнинг муқобилига ишлатилиб, «шохоб-ча» маъносини англатади. Усулда фиқҳий аҳкомларни ис-тинбот қилиш қоидалари устида иш боради. Фуруъда эса, турли фиқҳий бобларга оид масалаларни жамлаб китоб қи-линади.

Одатда, фуруъул фиқҳ китоблари уч қисмдан ибо-рат бўлади: ибодот, муомалот, оила ва бошқа нарсалар ни-зоми ва жиноёт.
Ибодатларда тоҳарат, намоз, закот, рўза ва ҳаж ма-салаларига оид шаръий ҳукмлар ўрганилади.
Муомалотда, асосан, савдо-сотиқ, турли молиявий алоқалар, мерос, васият, вақф, қулларга оид ишлар каби масалалар ўрганилади. Оила низоми ҳам муомалот тар-кибига кириб, унда никоҳ, талоқ, идда, ҳазона, нафақа каби масалаларга эътибор қаратилади.
Жиноятларда эса, маст бўлиш, зино қилиш, одам ўлдириш, бировга тан жароҳати етказиш ва шунга ўхшаш жиноятларни аниқлаш ва уларга тайин қилинадиган шаръий жазолар ҳақида сўз боради.
Албатта, таом, шароб, ҳалол-ҳаром каби шахсий ҳаётдаги масалалар ҳақида ҳам алоҳида боблар бўлади.
Шунингдек, кишиларнинг ташқи ва ички алоқаларига боғлиқ хавфсизликни сақлаш, мудофаа, асирлар, ўлжа каби нарсаларга оид ҳукмлар ҳам фиқҳ фуруъларида ўрганилади.
Фуруъул фиқҳ китоблари фиқҳга оид китобларнинг энг кўпи ҳисобланади. Ҳатто, баъзи кишилар зеҳнида «фиқҳ китоби» деганда айнан ушбу соҳадаги китоблар намоён бўлади. Бу борадаги китоблар турли ҳажм ва шаклларда бўлади. Улардан баъзилари ила танишиб чиқайлик.
1. «Бадоиъус-саноиъ фий тартибиш-шароиъ».
Китобнинг соҳиби Алоуддийн Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад Косоний (ҳижрий 587-йилда вафот этган). У кишининг лақаби «Маликул Уламо» бўлган. Асосан Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Аҳмад Самарқандийда ўқиган. Устозининг барча китобларини, хусусан, «Туҳфатул фуқаҳо» китобини яхшилаб ўрганган. Ўз та-лабасини яхши кўрган устоз қизи Фотимани унга ни-коҳлаб берган. Фотима ҳам отасининг «туҳфа»сини ёдла-ган ва илмда кўпгина эркаклардан ўтиб кетган эди. Кей-инчалик ҳам эрига тўғри маслаҳатлар бериб, илмий йўналишини тўғрилаб турган. Отаси чиқарган фатвода албатта Фотиманинг ҳам имзоси бўлар эди. Кейин уларга куёвнинг имзоси ҳам қўшилди.
Тадқиқотчилар «Бадоиъус-саноиъ фий тартибиш-шароиъ»ни «Туҳфатул фуқаҳо»нинг шарҳи дейишади. «Туҳфатул фуқаҳо» эса «Мухтасари Қудурий»га қўшимча қўшиб, яхшилаб тартибга солинган китоб бўлган.
Аммо «Бадоиъус-саноиъ фий тартибиш-шароиъ»га эътибор билан назар соладиган бўлсак, у урфга айланиб қолган шарҳларга ўхшамаслигини кўрамиз. Унда аслнинг матнини сўзма-сўз келтириб шарҳ қилиш услубига эрга-шилмаган. Имом Косоний ўз китобида «Туҳфатул фуқаҳо»нинг тартибига риоя қилмасдан, боб ва фасл-ларни янгидан тартибга солган.
«Бадоиъус-саноиъ фий тартибиш-шароиъ»нинг соҳиби ўз китобининг аввалида ҳамду санодан кейин фиқҳ илми-нинг фазли ҳақида мухтасар маълумот бериб, бир оятни ва Бухорий, Термизий, Ибн Можа ва бошқа муҳаддислар Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган «Аллоҳга дийнда фақиҳ бўлишдек бирор нарса ила ибодат қилинмаган. Ал-батта, бир фақиҳ шайтон зиддига минг обиддан кўра шид-датлироқдир», деган ҳадисни келтирган.
Шунингдек, муаллиф ўзидан аввалги машойихлар кўплаб китоблар битганлари, аммо тартибга унча эъти-бор бермаганларини эътиборга олиб, ўз китобида шу нуқсонни тўлдиришга ҳаракат қилмоқчи эканини таъкид-лайди.
Кейин «Китобут тоҳарат»дан бошлаб фиқҳий маса-лаларни баён қилишни бошлайди.
«Бадоиъус-саноиъ фий тартибиш-шароиъ» барча уламоларнинг таҳсини ва мақтовига мушарраф бўлган, катта шуҳрат қозонган китобдир. Жумладан, Ҳожи Халийфа ўзининг «Кашфуз-зунун»ида «Бу ки-тоб исми жисмига монанддир», деган.
«Бадоиъус-саноиъ фий тартибиш-шароиъ» кўп марталаб чоп этилган ва кенг тарқалган китобдир. Унинг охирги нашрларидан бири Байрутда «Дорул кутубил илмийя» нашриёти томонидан 1997 йилда ўн жилд қилиб амалга оширилган.
Кези келганда фуруъул фиқҳ бўйича Ҳанафий мазҳабидаги бошқа машҳур китоблар ҳақида ҳам қисқа маълумот бериб ўтиш фойдадан холий бўлмаса керак, деган умидда қуйидагиларни тақдим қилмоқчимиз.
–Фатҳул Қадийр.
Муаллиф: Камолуддийн ибн Абдулвоҳид ибн Ҳумам.
Ўн жуздан иборат.
–Раддул муҳтор ала дуррул мухтор.
Китоб «Дорул кутубил илмийя» нашриёти босмасида ўн жуздан иборат.
Унинг муаллифи Муҳаммад Амийн ибн Умар ибн Оби-дийн Дамашқда, ҳижрий 1198-йилда туғилган. Унинг «Рад-дул Муҳтор алад Дуррул Мухтор»дан бошқа бир қанча ки-тоблари ҳам бор.
Муҳаммад Амийн ибн Умар ибн Обидийн ҳижрий 1252-санада вафот этган.
–Табаййинул ҳақоиқ шарҳи канзуд-дақоиқ.
Муаллиф: Усмон ибн Али Зайлаъий.
Китоб олти жуздан иборат.
–Ал-иноя шарҳул Ҳидоя.
Муаллиф: Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Бобар-тий.
Китоб ўн жуздан иборат.
–Мажмаъул анҳур фий шарҳи мултақол абҳур.
Муаллиф: Абдурроҳман ибн Муҳаммад Шайхзода До-мад.
Китоб тўрт жуздан иборат.
2. «Ал-умм».
Бу китоб шофеъий мазҳаби асосчиси имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи қаламларига мансубдир.
«Ал-Умм» ўз асрида «фиқҳдаги мисли йўқ ажойиб китоб» деб тан олинган. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи китобни нозик услуб, дақиқ таъбир ва кучли му-нозара асосида таълийф қилганлар. У киши бошқа фиқҳ китобларидагига ўхшаб масалаларни бирин-кетин баён қилиб кетавермаганлар. Балки, мухолифларнинг фикри-ни ҳам баён қилиб, ҳужжат ва далиллар келтирадилар.
Мисол учун, намоз ҳақидаги маслалардан бирини ба-ён қилиш жараёнида аввал мазкур масалага оид учта ҳадис келтирадилар ва сўнгра ўз ижтиҳодларини баён қиладилар.
3. «Мубдиъ фий шарҳил Муқниъ».
Бу китобнинг муаллифи Абу Исҳоқ Бурҳонуддийн Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Муфлиҳ Ҳанбалийдир (ҳижрий 816–884-йиллар).
«Мубдиъ фий шарҳил Муқниъ» имом Ибн Қудоманинг «Муқниъ» номли Ҳанбалий мазҳабининг машҳур китоб-ларидан бири бўлган асарининг шарҳидир.
«Мубдиъ фий шарҳил Муқниъ» энг мўътабар ва кўп ўқиладиган китоблардан бири эканини ҳанбалий уламо-лар кўп таъкидлайдилар. Унда муаллиф оят ва ҳадис-лардан далиллар келтиради, ҳадисларнинг санадийни ҳам беради. Шунингдек, саҳоба ва тобеъинларнинг асар-ларини ҳам ўз ўрнида келтиради.
«Мубдиъ фий шарҳил Муқниъ»да имом Аҳмад  ибн Ҳанбалнинг масалалари, мазҳаб фуқаҳоларининг иж-тиҳодлари ҳам баён қилган.
«Мубдиъ фий шарҳил Муқниъ»нинг охирги нашрла-ридан бири Дамашқдаги «Мактабул Исломий» нашриёти томонидан ўн жилдда 1974 йилда чоп этилди.
4. «Мудаввана».
Бу китобнинг муаллифи Саҳнун Абдуссалом ибн Са-ъийд Таннужийдир (ҳижрий 240-йил вафот қилган). У киши Миср ва Мадийнаи Мунавварада таълим олган. Ўз замонида машҳур фақиҳ бўлган.
«Мудаввана»ни имом Моликнинг яқин шогирдлари-дан бири мужтаҳиди мутлақ Абу Абдуллоҳ Абдурроҳман ибн Қосим назар солиб тўғрилаган.
«Мудаввана» Моликий мазҳабидаги энг асосий китоб ҳисобланади. Унда асосан имом Моликнинг фиқҳий иж-тиҳодлари жамланиб ёзилган.
Ҳожи Халийфа «Кашфуз-зунун»да «У Молик мазҳабида-ги энг улуғ китоблардан биридир», деган (1644-бет). Шунин-гдек, Ҳожи Халийфа «Мудаввана»нинг бир неча шарҳлари ва мухтасарларининг ҳамда уларнинг муаллифларининг рўйхатини келтиради.
«Мудаввана»да Саҳнун баъзи масалаларга ўзининг далилларини келтирган. Асосан, бу китоб имом Молик ўзига тушган саволларга берган жавоблардан иборатдир. Унда йигирма олти минг масала келган.
Фуруъул фиқҳ илмининг ривожланишида Мавароуннаҳр уламоларининг ҳиссалари катта. Улар хусусан Ҳанафий мазҳаби фиқҳи бўйича асарлар таълийф этганлар. Қуйида улардан энг машҳурларидан баъзиларининг номларини зикр этамиз.
1. Мабсут.
Бу китобнинг муаллифи имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Абу Саҳл Сарахсий фуруъул фиқҳдаги энг машҳур уламо-лардан биридир. Имом Сарахсий ҳижрий 483-санада Фарғона шаҳрида вафот этган. У киши Шамсул Аимма Абду-лазиз Ҳалвонийнинг шогирдларидандир. Имом Сарахсий фиқҳ, усул ва ҳадис бўйича катта ва машҳур олим бўлган. Ҳанафий уламолар имом Сарахсийни соҳиби мазҳабдан ри-воят бўлмаган масалаларда мужтаҳидлардан деб ҳисоблайдилар.
У киши кўп китобларини, жумладан, дунёга машҳур «Мабсут» китобини ҳам Ўзгандаги зиндонда ўтириб ёзган. «Мабсут» Ҳанафий мазҳабидаги фуруъул фиқҳ китоблари-нинг энг машҳурларидан биридир. Бу китоб ўттиз жилддан иборат бўлиб, мутахассислар таъкидлашларича, Ҳанафий мазҳабининг асоси ҳисобланган зоҳирур ривоя деб номлан-ган ва имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний таълийф қил-ган олти китобнинг шарҳи ҳисобланади.
Имом Сарахсий «Мабсут»дан бошқа яна кўплаб китоб-лар ёзган. Ўша китобларнинг ичида, «Усул» ва «Ан-нукат» китоблари жуда ҳам машҳурдир.
«Шарҳу Сияри кабийр» китоби имом Сарахсийнинг имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг «ас-Сияр ал-Кабийр» китобига ёзган шарҳидир.
2. «Бадоиъус-саноиъ фий тартибиш-шароиъ».
Имом Алоуддийн Абу Бакр ибн Масҳуд ибн Аҳмад Косо-нийнинг (ҳижрий 587-йилда вафот этган) бу китоблари ҳақида аввал сўз юритдик.
3. «Ҳидоя».
«Ҳидоя» Ҳанафий фиқҳнинг энг муҳим китобла-ридан бири бўлиб, мислсиз шуҳрат қозонгандир.
Имом Бурҳониддийн Марғилоний раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг «Бидоятул мубтадий» китобини икки марта шарҳ қилган. Биринчи шарҳни «Кифоятул мунтаҳий» деб номла-ган ва ёзиб битиргандан сўнг, чўзилиб кетганини, кўпчи-ликка малол келишини эътиборга олиб, қисқароқ шарҳ қилган ва унга «Ҳидоя» номини қўйган. Бу китоб ҳақида кейин батафсил сўз юритилади.
4. «Мухтасари Виқоя».
Бу китобнинг асл номи «Ниқоя» бўлиб уни ҳижрий 745-санада вафот этган машҳур фақиҳ Содруш шарийъа Убай-дуллоҳ ибн Масъуд Бухорий Ҳанафий ўзининг бобоси Маҳмуд ибн Содруш шарийъанинг «Виқоятур-ривоя фий ма-соилил Ҳидоя» номли китобини мухтасар қилиш–қисқартиш ила юзага келтирган.
5. «Туҳфатул Фуқаҳо».
Бу китоб имом Алоуддийн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Муҳаммад Самарқандийнинг қаламига мансубдир. У киши ҳижрий 362-санада таваллуд топган ва ҳижрий 438-санада вафот этган. Бу китоб имом Косонийнинг «Ба-доиъус-саноиъ фий тартибиш-шароиъ» китобининг аслидир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Маккаи мукаррама мадрасаси
Ҳаммага маълумки, Макка Исломнинг асл ватани бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда туғилиб ўсганлар, Қуръони Карим дастлаб шу ерда нозил бўлган ва дийннинг аввалги ўн уч йилги босқичи ҳам шу ерда кечган давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Усулул фиқҳ китоблари
Фиқҳ илмининг асоси бўлмиш «Усулул фиқҳ» муҳим илмлардан биридир. Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариат аҳкомларини қай тарийқа истинбот этганларини мазкур илм орқали билиб оладилар. «Истинбот» сўзи давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фатво китоблари ва фатвога масъуллар
Араб тилида «фатво» сўзи «қийин саволга жавоб бе-риш» маъносини англатади.Шаръий истилоҳда эса, сўраган кишига далил асосида шаръий ҳукмни баён қилиб беришга «фатво» дейилади. Биринчи фатво давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳадис ва раъй мадрасалари
Ҳадис ва раъй мадрасалари ҳақидаги эски маълумотлардан ҳозирда кўп тарқалгани кишилар орасида бу борада нотўғри тушунча пайдо бўлишига олиб келган. Уларда айти-лишича, гўёки, ҳадис мадрасалари фиқҳий ижтиҳодни давоми...
9 йил аввал 5555 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ихтилофчи бемазҳаблар
Инсоф билан айтадиган бўлсак, ихтилоф билан ихтилофнинг фарқи бор. Одамлар орасида ихтилоф бўлиш турган гап. Жумладан, дийний матнларни англашда ҳам ихтилоф бор ва бу табиий ҳолат. Аммо табиий ихтилофлар яхши давоми...