Хавф пайтидаги намоз ва каъба ичида намоз ўқиш


Хавф намози, деганда мусулмонларнинг душман ҳужумидан хавфда турганларида, душман билан уриш ҳолати бўлиб аскар тортилиб тургандаги намоз тушинилади. Уруш фавқулодда ҳолат бўлгани учун у ҳолдаги намоз ҳам одатдаги намоздан бошқача бўлади.

Аллоҳ таоло: “Қачонки уларнинг ичида бўлсангиз ва уларга намозни қоим қилсангиз, бас, улардан бир тоифаси сез билан турсинлар. Бас, қачонки сажда қилсалар, сизнинг орқангизда бўлсинлар. Кейин бошқа намоз ўқимаган тоифа келиб, сен билан намоз ўқисинлар”, деган (Нисо-102).
Аллоҳ ушбу оятда хавф намози қандоқ бўлишини баён қилмоқда. Хавф намози демак қўйидагича: Урушга тайёрланиб турган мусулмонлар иккига бўлинадилар. Биринчи гуруҳ имом билан бир ракаат намоз ўқийдию, иккинчи гуруҳ силоҳлари билан қўриқчилик қилиб туради. Биринчи гуруҳ бир ракаатни имом билан ўқиб бўлгандан кейин орқага ўтиб, қўриқчиликни бошлайди. Иккинчи гуруҳ эса келиб имомга иқтидо қилади. Имом иккинчи ракаатни ўқиганидан сўнг иккинчи гуруҳ ўзи ўқимаган биринчи ракаат ўрнига бир ракаат қўшади ва салом беради. Кейин биринчи гуруҳ ҳам бир ракаат ўқиб, намозни тугатади. Бу умумий ҳолат. Лекин хавф намози шароитга қараб турлича бўлади.
Душман қибла тарафда бўлганда намоз бошқачароқ ўқилади: душман қибла томонда бўлгани учун намоз сафида туриб, уни кузатиб туриш имкони бўлганидан ҳамма бирдан хавф намози сафига туради.
Ният қилиб имом билан бирга такбир айтиб қулоқ қоқадилар. Фақат рукуъга келганда баьзилари рукуъ қилиб, намозни давом эттирадилар. Баьзилар эса, рукуъга кетмасдан душманга қараб, намоз ўқиётган шерикларини намоз сафида турган ҳолларида қўриқлайдилар. Иккинчи ракаатда эса ўрин алмашинади. Биринчи ракаатда рукуъ қилганлар рукуъ қилмай қўриқчиликка ўтадилар. Бошқалари эса имом билан рукуъ ва сажда қилиб намоз ўқийдилар. Шундоқ қилиб намоз ичида туриб, қўриқчилик қилиш ҳам йулга қўйилади.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) хавф намозини бир неча марта ўқиб берганлари саҳобалар томонидан ривоят қилинган. Агар намоз уч ёки тўрт ракаатли бўлса имом аввалги икки ёки бир ракаатни биринчи гуруҳ билан ўқиса, кейин икки ёки бир ракаатни иккинчи гуруҳ билан адо қилади. Ҳар икки жамоат ҳам колган ракаатларни ўрин алмашиб биринчи гуруҳ қироатсиз, иккинчи гуруҳ қироат билан ўқиб олади. Намоз ўқиб турган ҳолда жанг қилинса, намоз бузилади. Чунки пайғамбаримиз (с.а.в.) Ҳандоқ ғазоти куни тўрт вақт намозни ўқий олмадилар. Агар уришиб туриб ҳам намозни ўқиш керак бўлганда, ҳаргиз Расулуллоҳ (с.а.в.) уни тарк қилмаган бўлар эдилар.
Агар хавф янада кучайиб кетса, отга минган ҳолда ёки пиёда қай томонга юзланиб бўлса ҳам, имо –ишора билан намоз ўқилади. Хавф намози ўқилаётганда қурол-аслаҳаларни тақиб олиш мустаҳаб амалдир. Хавф намозини икки гуруҳ алоҳида-алоҳида имом билан ўқиб олса ҳам бўлади.


7 йил аввал 4815 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига давоми...
7 йил аввал 46450 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз
Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларга яқинда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлган юртлар бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан давоми...
7 йил аввал 10138 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
7 йил аввал 35261 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
7 йил аввал 7921 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
7 йил аввал 12501 fiqh.uz