Музораба ширкатида мол эгасининг фойдаси маълум миқдор мол ила белгиланиши


Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!

Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!

Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1415 ҳ.с. 20 – Шаъбон (1995 йил, 20 - январ)да бошланган ўн тўртинчи мажлисида музораба ширкатида мол эгасининг фойдаси маълум миқдор мол ила белгиланиши жоизми эканлиги ҳақидаги масалани кўриб чиқди.
Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:
Музорабада мол эгасининг фойдаси маълум миқдор мол ила белгиланиши жоиз эмас. Чунки, бу музораба ҳақиқатига зиддир ва бунда муомала фойдага қарз беришга айланиб қолади. Гоҳида фойда мол эгасига белгиланган мол миқдоридан ортмай қолиши мумкин. Гоҳида музорабада зарар кўрилиши ҳам бўлади. Ёки фойда мол эгасига белгиланган миқдордан оз бўлади ва шерик ундан қарздор бўлиб қолади.
Музораба билан фойдага қарз бериш орасидаги асосий фарқ шуки, музораба ишчиси қўлидаги мол омонат ҳисобланади. У ҳаддидан ошмаса ва камчиликка йўл қўймаса, тўлаб бермайди.  Фойда мол эгаси ва иш бажарувчи орасида келишилган нисбатда тақсимланади. Улардан ҳеч бирига маълум миқдор белгилаб қўйилмайди.


7 йил аввал 4789 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Музорабадаги чигал масала
Савол: Музориб сармоя эгасининг ижозатисиз қарз олди-берди ишларини қилиши мумкинми? Жавоб: Битм тузиш вақтида билганингча иш тутавер деб айтган бўлса ҳам музориб сармоя эгасининг ошкора қарз давоми...
7 йил аввал 5736 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Битм тугашидан олдин фойдани тақсим қилиш
 Савол: Музораба битми тугатилмасдан аввал фойдани тақсим қилиш жоизми?Жавоб: Музораба битми бекор қилинишидан аввад фойдани тақсим қилиш аслида жоиз эмас. Лекин тақсим қилиб олган бўлсалар бу қарз каби бўлиб давоми...
9 йил аввал 3869 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Музораба тугатилгандан кейин қарзларни йиғиштириб олиш
Савол: Музораба битми тугатилгандан кейин музорибнинг олди-берди қарзлари бўлса, уларни йиғиштириб олиш кимларнинг зиммасига юклатилади? Жавоб: Музораба битми тугатилгач, музорибдан бировларнинг қарзлари давоми...
7 йил аввал 3556 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Музораба
Музораба сўзи “зарбун” ўзагидан олинган бўлиб, асл маъноси урмоқни билдиради. Араб тилида зарбун сўзига баъз ҳарфларни қўшиш орқали маънода ўзгариш юз беради. Масалан, музораба дейиш билан ҳисса қўшиш, сафар давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Музораба ширкати
•         Музорабанинг таърифи, унинг шариатда борлиги ва татбиқ этиш кайфияти; •         Музорабанинг икки турга бўлиниши;•         Музорабанинг давоми...
7 йил аввал 5365 fiqh.uz