Мазҳаблар доирасида шаклланган фиқҳий асослар


Исломий ҳуқуқнинг асосий манбалари буюк фақиҳлар томонидан якдиллик билан тўртта деб тан олинган. Мазкур тўртта асосий манбаларни кўриб чиқамиз.

Биринчи манба: Қуръони Карим. Аллоҳ шундай марҳамат қилган:
و انزلنا اليك الذّكر لتبيّن للناس ما نزّل اليهم و لعلهم يتفكّرون

"Биз сизга (Муҳаммад с.а.в) зикрни (Қуръонни) нозил қилдик, инсонларга баён қилиб беришингиз учун, уларга нозил қилинган нарсалардан шояд улар фикр юритиб кўрсалар".
Қуръони Карим 23 йил (610-632) давомида нозил қилинган китобдир. У 114 сура 6236 оят, 77434 сўздан таркиб топган. Сураларнинг 95 таси 13 йил давомида Маккада нозил бўлиб, Маккий суралар дейилади. 19 таси Маданий суралар дейилади. Маккий сураларда эътиқодий масалалар, ибодатлар, олий-ахлоқий фазилатлар, эркин фикрга эътибор қаратилиб, "Эй иймон келтирганлар", "Эй мўминлар" деб бошланган. Маданий сураларда фиқҳий аҳкомлар, жиноят ва жазо, оилавий муносабатлар, сулҳу-битимлар ҳақида сўз юритилиб, "Я айюҳаннос" деб бошланган.
Қуръон уч марта тўпланган. 1-Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳаётлик даврида, 2-Абу Бакр халифалик даврида, ҳазрати Умар таклифи билан Зайд ибн Собит бошчилигидаги қорилар томонидан. 3- Ҳазрати Усмон даврида.
Машҳур олим доктор Муҳаммад Юсуф Мусо кўрсатишича фиқҳий-ҳуқуқий масалалар бўйича Қуръонда қуйидаги соҳаларда оятлар мавжуд. 1-Ҳаққуллоҳ (амалий ибодатлар) бўйича — 140 оят. 2-Шахсий ҳуқуқ (оила, талоқ, васият ва бошқалар) бўйича — 70 оят. 3-Муамалот ёки фуқаролар ҳуқуқи (олди-сотти, ижара, гаров, қарз, ширкат ва бошқалар) бўйича — 70 оят. 4-Жиноят ва жазо бўйича — 30 оят. 5- Суд, суд жараёни, гувоҳлик ва бошқалар бўйича — 20 оят. 6-Бизнинг фикримизча давлат ҳуқуқи соҳасида — 3 оят. Ҳаммаси бўлиб, 333 та ҳуқуқий оят бор.
Иккинчи манба: Сунна. Сунна луғатда "йўл-йўриқ" маъносида бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг сўзлари, феъл (амал)лари, тақрирлари яъни тасдиқларидир. Шунингдек, Саҳобаларнинг сўзлари ва амалларидан иборат. Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар: "Сизларга икки нарсани қолдирдим, модомики уларга амал қилиб юрсангизлар, ҳеч қачон адашмайсизлар. Улар Аллоҳнинг китоби ва менинг суннатимдир".
Аллоҳ Нисо сураси 59-оятида шундай марҳамат қилади:
اطيعوا الله و اطيعوا الرسول و اولي الامر منكم
"Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга итоат қилинг ва сизлардан бўлган иш эгаларига (итоат қилингизлар)". Бу билан Қуръони Карим Суннати мутаҳҳарани шаръий масдар эканлигини билдиряпти. Сунна уч хил бўлади. Қавлий, феълий, тақририй суннатдан иборат. Имоми Аъзам (р.а) ҳадисдан ҳукм олган вақтида қавлий суннатни, феълий суннатдан, феълий суннатни тақририй суннатдан авлороқ кўрган.
Учинчи манба: Саҳобаларнинг сўзлари бўлган, ундан қиёсни устун қўймаган.


Баҳодир Муҳаммадиев


9 йил аввал 5304 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Мазҳабларнинг келажаги ижтимоий-тарихий таҳлил
Мен дин олими эмасман, бинобарин, Исломдаги мазҳаблар ҳақида аввало, ижтимоий-тарихий таҳлил нуқтаи назаридан гапираман. Агар қаердадир хатога йўл қўйсам, уламолар хатоимни тўғрилаб қўйишади, деган умиддаман. давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қаробат аҳли мазҳаби
Қаробат аҳли мазҳаби:Учинчи мазҳаб қаробат аҳли мазҳаби бўлиб, улар завил арҳомларнинг меросида асабалар меросига қиёсан қариндошлик даражасига сўнгра қаробат қувватига эътибор қилишади. Меросхўрлардан давоми...
9 йил аввал 5092 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Мазҳаббошилар тавсифи шеър
 Мазҳаббошилар тавсифиАсли динда булар эди комил, Фаръида нез тўрт эди омил.Бирлари Собит ўғлидур Нўъмон,Илму фазлу камоли бепоён.Шуҳрат ила Имоми Аъзамдур,Қанча аъзам дейилса ҳам давоми...
9 йил аввал 5789 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳанафий мазҳабидаги китоблар мартабалари
Маълумки, Ҳанафий мазҳабига оид китоблар бир хил мартабада эмас. Балки бу китоблар уч даражага бўлинади.Биринчи даража.Бу даражадаги китобларни «Усул» деб аталади. Мазкур даражадаги китобларни давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳанафийлик фиқҳининг қисмлари ва ёрдамчи соҳалари
“Фиқҳ” сўзи луғатда “фаҳм қилмоқ”, “фаҳмлаш”, “англамоқ” ва “тушунмоқ” каби маъноларда бўлиб, у оддий “фаҳмлаш” эмас, балки диққат билан чуқур англаб олиш, мукаммал ва муфассал давоми...
9 йил аввал 5884 Ҳамидуллоҳ Беруний