Имом Шофеъий ва у кишининг мазҳаблари


Имом Шофеъий Муҳаммад ибн Идрис ҳижрий 150-санада имом Абу Ҳанийфанинг вафот этган кунлари дунёга келдилар. У киши арабларнинг машҳур Қурайш қабиласига мансубдурлар. Кичикликларидан бошлаб илм талаби ила машғул бўлдилар.

Арабларнинг одати бўйича саҳродаги қабилалардан Ҳузайл қабиласи билан бир неча йил яшаб уларнинг шеърлар ва хабарларини, араб тили фасоҳати, балоғатини ўргандилар. Маккага қайтиб келганларида баъзи фозиллар у кишига:

«Тил, фасоҳат ва заковат эгаси бўлиб туриб фиқҳ ўрганмасанг бўлмайди, агар шуни қилсанг, ўз замонангнинг улуғи бўласан», дейишди. Ҳамда имом Молик ибн Анас ҳузурларига бориб таълим олишни маслаҳат беришди. Шун-дай бўлди ҳам.
Имом Шофеъий ўз замонасида машҳур бўлган илмлар-нинг кўпида пешқадам бўлиб етишдилар. Юнус ибн Абдул Аъло бу ҳақида шундай дейдилар: «Шофеъий араб тил ҳақида гапирса, бу ушбу илмда ҳаммадан пешқадам, дер эдим. Агар шеърдан сўз очса, бу ушбу илмда ҳаммадан пешқадам, дер эдим. Агар фиқҳдан сўз очса, бу ушбу илмда ҳаммадан пешқадам, дер эдим».
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал эса: «Сиёҳдон кўтарган ҳар бир кишининг зиммасида Шофеъийнинг ҳаққи бор», дейдилар.
Илмларни мукаммал эгаллаб бўлган имом Шофеъий Зам-зам қудуғига яқин жойдан макон олиб, дарс айтишни бошлайдилар. У ерда ажойиб бир ҳусн ила ўтириб, тавозуъ ила одамларни илмларидан манфаатлантирар, саволларига жавоб берар эдилар. Аста-секин у кишининг ихлосмандлари, шогирдлари кўпая бошлади.
Бошқа бир мазҳабга кейинроқ асос солган имом Аҳмад ибн Ҳанбал у кишининг бош шогирдларидан ҳисобланади. Имом Абу Ҳанийфа ва имом Моликдан фарқли ўлароқ имом Шофеъий сафарни ёқтирар ва кўп сафар қилар эдилар. Гўдакликларида Ғаззадан Ҳижозга ота-оналари кўтариб ке-лишган бўлса, Ҳижозда ўзлари шаҳар, қишлоқ ва саҳро кез-дилар. Маккаи Мукаррама, Мадийнаи Мунаввара орасида борди-келдилари кўпайди. Вақти келганда иш билан Яманга бордилар. Ироққа бир неча марта сафар қилдилар.
Имом Шофеъий қаерда бўлса ҳам илм, одоб, дийндор-лик, тақво уруғларини сочар эдилар. Ўша вақтнинг уламола-ри имом Шофеъийни тақдирлаб, илмларига қойил қолиб, имомликларини тан олдилар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал имом Шофеъийни Набий сол-лаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, Аллоҳ бу ум-матга ҳар юз йил бошида унинг дийнини янгилай-диган кишини юборади», деган ҳадисларига биноан, ҳижрий иккинчи сананинг мужаддиди ҳисобланади», дейди-лар.
«Тобақотуш Шофеъийя» китоби муаллифи Абул Осим ал-Ибодий эса, имом Шофеъий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қурайшни сўкманглар, унинг олими ер атрофини илмга тўлғизади», деган ҳадисларидаги «Қурайш олими»дир, дейди.
Барча роббоний уламолар қатори имом Шофеъий ҳам сиёсатчиларнинг шубҳаси ва ҳадигидан четда қолмадилар. У кишининг халқ оммаси ичидаги чексиз обрўси ўша вақт ҳукмдорларини ташвишга соларди. Ҳукумат тарафдорлари Имомнинг бир оғиз сўзидан ҳам айб топишга интизор бўлиб турардилар. Ниҳоят, иғвогарлар ўз мақсадига эришдилар.
Имом Шофеъий Нажронда ишлаб турган пайтларида давлатга қарши чиқишда айбланиб, тўққизта алавийлар (ҳазрати Али авлодлари) билан бирга ушланиб, Бағдодга юборилди. Ўша вақтда Ҳорун ар-Рашид халийфа эди. Уш-ланганлар бир-бир сўроқ қилиниб, бошлари таналаридан жудо қилинди.
Охири навбат имом Шофеъийга келди. Шунда, Аллоҳ таолонинг инояти билан, чуқур илм, ўткир ақл-заковат ва ҳушёрлик сабаб бўлиб, имом Шофеъийнинг қил устида тур-ган ҳаёти омон, қилич остида турган боши соғ қолди. Ха-лийфа Ҳорун ар-Рашид у кишининг гапларидан қаноат ҳосил қилди ва бошқа масалаларни сўрай бошлади ва ниҳоят, Имомдан ўзига ваъз-насийҳат қилишни сўради. Ваъзни эшитиб йиғлади ва имом Шофеъийга эллик минг танга бериб, от миндирди.
Имом Шофеъий халийфанинг олидан отни миниб, чиқиб кетдилар. Дарвоза олдига етганда у ерда турганларга танга-ларни бўлиб бериб, йўлларида равона бўлдилар.
Имом Шофеъий ҳижрий 204-санада вафот этдилар.
Имом Шофеъий ўзларининг фиқҳий мазҳабларига бо-шқа имомларимиз каби Қуръон, суннат, ижмоъ ва қиёсни асос қилиб олдилар.
У киши имом Абу Ҳанийфа ва имом Моликдан кейин во-яга етганликлари туфайли икковларининг ҳам мазҳаблари-ни, илмий меросларини яхшилаб ўрганиш имконига эга бўлдилар.
Имом Молик ҳузурларида шогирд бўлиб, дарс олдилар. Ушбу омиллар имом Шофеъийнинг фиқҳий мазҳабларида ҳам ўз изини қолдирди. У киши Абу Ҳанийфанинг райъ–фикр мактабидан ҳам фойдаланиб, ўртача бир мактабга асос солдилар.
Райъ мадрасасидагилар фиқҳий масалаларда баҳс-мунозара ва тортишувлар йўлидан юрган кишилар эди. Ҳа-дис мадрасаси соҳиблари эса, ҳар бир масалага ҳадис кел-тиришга иштиёқлари зўр эди. Имом Шофеъий эса, ўрни кел-ганда, ҳар иккисини ишлатишни йўлга қўйдилар.
Имом Шофеъий фиқҳий масалаларни ечиш билан бирга, уларни қайси қоида асосида ечганларини ҳам баён қилиб борар эдилар. Бунинг натижаси ўлароқ, у киши янги илм–«Усулул фиқҳ» илмига асос солдилар. У кишидан олдин бу илм умуман йўқ эди.
Имом Шофеъий ижмоънинг шартлари, унинг қай дара-жадагиси тўғри-ю, қайсинисини нотўғри эканлигини билди-рувчи аломатларни белгилаб бердилар.
Худди шунингдек, қиёснинг ҳам чегаралари ва шартла-рини баён қилдилар.
Имом Шофеъий бошқа фақиҳлар ўзларига манбаъ деб ҳисоблаган «Истиҳсон»ни қабул этмадилар. Уни хато деб тушундилар.
Бу улуғ имомнинг «Ар-рисола» ва «Ал-умм» номли  ки-тоблари ҳозиргача бутун Ислом оламида машҳурдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фахруддин Қозихон ва унинг илмий мероси
Мовароуннаҳр фиқҳ илми тарихида X —XIII асрлар буюк фақиҳлару мужтаҳид алломалар даври деб эътироф этилади. Бу даврда ҳанафий мазҳабида ёзилган имом ас-Сарахсийнинг " ал-Мабсут", имом Бурҳонуддин Маҳмуднинг “ал-Муҳит давоми...
2 йил аввал 1459 Акмал Икромжонов
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Басра мадрасаси
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг амрлари ила Басра шаҳари қурилди. Унинг ўрнида бир қишлоқ бор эди. Дажла ва Фурот дарёлари қўшилган жойда эди. Шаҳарнинг қурилишига Утба ибн Ғазвон раҳбарлик қилди. Куфа ва давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қозилар
Абу Ҳанифа Имом Аъзам (р.ҳ.)нинг шогирдлари ичида ўн тўрт нафари қози ал-қузот ва оддий қозилар бўлганлар. Ҳанафийлик мазҳабининг ривожланиши, исломий мамлакатларга тарқалишида мана шу қозиларнинг ҳиссаси катта давоми...
4 йил аввал 1517 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ваҳба аз-Зуҳайлий
1932-мелодий йили Дамашқнинг Дияри атийя шаҳарчасида дунёга келдилар. Оталари Қуръони каримни тўлиқ ёд олган, Қуръонга қаттиқ амал қилувчи, набавий суннатга ошиқ, деҳқончилик ва тижорат билан шуғулланувчи зот эдилар. давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Етти нафар фақиҳ саҳоба
Cаҳобаларнинг умумий сони ҳақида тадқиқотчилар ихтилоф қилганлар. Улар 30 минг нафардан 90 минг нафаргача дейилган бўлса-да, барчалари фиқҳий салоҳиятда тенг эмаслар. Фиқҳий фатво бериш билан шуғулланган ёки давоми...
4 йил аввал 1916 Ҳамидуллоҳ Беруний