Мусофир ҳажининг баёни


Ислом шариатида аёл кишининг зиммасига ҳажнинг фарз бўлишининг шартларидан бири юқорида айтиб ўтганимиздек, сафарда у билан бирга маҳрамининг бўлишидир. Маҳрами бўлмаган ёки бўлса ҳам, бирга ҳаж сафарига чиқишга қодир бўлмаса, ундай аёлларга ҳаж ибодати фарз эмас. Агар шу ҳолатда улар маҳрамсиз ҳажга борсалар, уларнинг ҳажлари макруҳи таҳримий билан адо бўлади. Маҳрамдан мурод хоҳ насаб жиҳатидан бўлсин, хоҳ эмикдошлик жиҳатидан бўлсин, хоҳ никоҳ жиҳатидан бўлсин, никоҳи абадий жоиз бўлмаган кишилардир.

Шариатимиз сафар мобайнида аёл кишининг маҳрами доимо бирга бўлишини талаб қилади. Китобимизнинг аввалида айтиб ўтганимиздек, динимиз аёлларнинг иффати, ҳаёси ва уларнинг заифаликларини эътиборга олиб, баъзи хизматлари маҳрамлари томонидан адо қилиниши лозимлигини қаттиқ таъкидлайди. Шунинг учун бир аёл ўз ватанидан маҳрамсиз ҳаж сафарига чиқиб, Маккаи Мукаррамада маҳрами билан кўришишни ният қилса ҳам, унинг сафари жоиз эмас. Ҳаттоки аэропортдан бир маҳрами кузатиб қўйиб, бошқа манзилда бошқа бир маҳрами кутиб оладиган бир неча соатлик сафар ҳам аёл киши учун жоиз эмасдир.
وَمِنْهَا الْمَحْرَمُ لِلْمَرْأَةِ شَابَّةً كَانَتْ أَوْ عَجُوزًا إذَا كَانَتْ بَيْنَهَا وَبَيْنَ مَكَّةَ مَسِيرَةُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ هَكَذَا فِي الْمُحِيطِ
«Аёл киши хоҳ ёш бўлсин, хоҳ қари бўлсин у билан Макка орасидаги масофа уч кунли йўл бўлса, ундай аёл ҳаж сафарига чиқиши учун маҳрами бўлиши шарт. Муҳитда шундай келган» (Фатвои ҳиндия).
Вафот топган одам васият қилган бўлса ёки ўзи ҳаёт бўлиб, узрли бўлгани учун ҳажжи бадал қилдирмоқчи бўлса, у кишига ўзининг ватанидан ҳажжи бадал қилдирилиши вожиб бўлади.
Агар вофот этган кишининг қолдирган молининг учдан бири ўзининг юртидан ҳажжи бадал қилдиришга етмаса, меросхўрлари ҳам молларининг учдан биридан ортиғини сарфлашга рози бўлишмаса, ҳажжи бадал қилдиришга маблағи кифоя қиладиган жойдан ҳажжи бадал қилдирилади. Гарчи, Маккаи мукаррамадан бўлсада.
Агар васият қилувчи ёки ҳажжи бадал қилдираётган одам ўзининг ватанидан бошқа бир жойдан ҳажжи бадал қилдиришни тайин қилса, ўша жойдан бошлаб адо қилиши вожиб бўлади, ҳатоки агар танлаган жойи Макка бўлса ҳам.
Лекин ўзининг юртидан ҳам ҳажжи бадал қилдиришга қодир бўла туриб, камҳаржроқ бўлишини ўйлаб Маккадан қилдирилса, у ҳажжи бадал макруҳлик билан адо бўлади.
وَإِنْ فَسَّرَ الْمَكَانَ يَحُجُّ عَنْهُ مِنْهُ. قُلْت : وَالظَّاهِرُ أَنَّهُ يَجِبُ عَلَيْهِ أَنْ يُوصِيَ بِمَا يُبْلِغُ مِنْ بَلَدِهِ إنْ كَانَ فِي الثُّلُثِ سَعَةٌ ، فَلَوْ أَوْصَى بِمَا دُونَ ذَلِكَ أَوْ عَيَّنَ مَكَانًا دُونَ بَلَدِهِ يَأْثَمُ لِمَا عَلِمْت أَنَّ الْوَاجِبَ عَلَيْهِ الْحَجُّ مِنْ بَلَدٍ يَسْكُنُهُ
«Ҳажжи бадал қилдиргувчи киши қаердан ҳаж қилдиришни айтган бўлса, ўша жойдан ҳажжи бадал қилдирилади. Зоҳир ривоятда, ҳажни васият қилгувчининг молининг учдан бирида кенгчилик бўлса, ўзининг шаҳридан ҳаж қилдиришни васият қилиши вожиб бўлади. Агар яқинроқдан ёки бошқа шаҳардан ҳажжи бадал қилишларига васият қилса, гуноҳкор бўлади. Чунки, унга ўзи яшаб турган жойдан ҳаж қилиш вожиб эди» (Раддул мухтор).
Агар Маккаи Мукаррамага борганидан кейин аёл кишининг эри вафот топса ёки талоқ қўйса, бу ҳолда у аёлнинг иддаси бошланиб, иддани ўша иш содир бўлган жойда ўткзиши вожиб бўлади. Бу ҳолда у идда ўтириши мумкин бўлган жойдан ташқарига чиқиши жоиз эмас. Лекин мамлакатлараро белгилаб қўйилган қонунларга биноан, маълум муддатдан ортиқ у ерда туриши жоиз бўлмаса ва яна келгуси йилгача у ерда туриши нафақа ҳаражатларининг ортиб кетишига сабаб бўлса, бу нарсалар икки томон учун ҳам мушкуллик туғдириши мумкин. Шунинг учун худди чўлда маҳрамсиз қолган аёл ўша ерда идда ўтириши узрли бўлгани каби, бу аёл ҳам узрли саналади. Шунга биноан, маҳрамсиз бўлса-да, бундай ҳолатдаги аёл ҳажнинг арконларини адо қила олади.
وَإِنْ كَانَتْ فِي قَرْيَةٍ أَوْ مَفَازَةٍ لَا تَأْمَنُ عَلَى نَفْسِهَا فَلَهَا أَنْ تَمْضِيَ إلَى مَوْضِعِ أَمْنٍ
« (Иддада ўтирган аёл) Агар қишлоқ ёки чўлда бўлса ва жони эминда бўлмаса, эминлик бор жойга ўтиши мумкин» (Раддул мухтор).
Агар эр-хотин бирор уйда ижарада яшаётган бўлса ва шу вақтда эр вафот топса, у аёлга ўша уйда идда ўтириши вожиб бўлади. Лекин ижара ҳаққини тўлашга қийналиб қоладиган бўлса, яшаш имкони бор бўлган яқинроқ жойга кўчади.
Иддада ўтирган аёл хурсандчилик ва мусибат маросимларига бориши умуман жоиз эмас. Бунда бориладиган жой яқин ёки узоқда жойлашганининг фарқи йўқ.
لَيْسَ لِلْمُعْتَدَّةِ مِنْ طَلَاقِ ثَلَاثٍ أَوْ بَائِنٍ أَنْ تَخْرُجَ مِنْ مَنْزِلِهَا الَّذِي تَعْتَدُّ فِيهِ إلَى سَفَرٍ إذَا كَانَتْ مُعْتَدَّةً مِنْ نِكَاحٍ صَحِيحٍ وَهِيَ عَلَى الصِّفَاتِ الَّتِي ذَكَرْنَاهَا ، وَلَا يَجُوزُ لِلزَّوْجِ أَنْ يُسَافِرَ بِهَا أَيْضًا لِقَوْلِهِ تَعَالَى وَ { لَا تُخْرِجُوهُنَّ مِنْ بُيُوتِهِنَّ وَلَا يَخْرُجْنَ }
«Уч талоқ ёки боин талоқ қўйилган аёл идда ўтирган жойидан сафарга чиқиши жоиз эмас. Агар биз зикр қилиб ўтган сифатларга эга идда саҳиҳ никоҳ туфайли бўлса. Эр иддадаги аёлини сафарга олиб чиқиши жоиз эмас. Аллоҳ таолонинг: «У (иддадаги аёл)ларни уйларидан чиқарманглар ва (улар ҳам)чиқмасинлар» (Бадоиъус саноиъ).
Эри вафот топиб, нафақаси ўзининг зиммасига тушиб қолган аёл нафақа талабида кўчага чиқишга муҳтож бўлиб қолса, бу ҳолатда у кечани уйида ўтказиши зарур. Агар идда ўтириш мобайнида нафақаси кифоя қилса ёки уни таъминлаб турувчи яқинлари бўлса, худди талоқ қилинган аёл каби, ҳаттоки ота-онасининг ва қариндошларининг зиёрати учун ҳам ташқарига чиқиши ҳалол бўлмайди.
وَمُعْتَدَّةُ مَوْتٍ تَخْرُجُ فِي الْجَدِيدَيْنِ وَتَبِيتُ أَكْثَرَ اللَّيْلِ فِي مَنْزِلِهَا لِأَنَّ نَفَقَتَهَا عَلَيْهَا فَتَحْتَاجُ لِلْخُرُوجِ ، حَتَّى لَوْ كَانَ عِنْدَهَا كِفَايَتُهَا صَارَتْ كَالْمُطَلَّقَةِ فَلَا يَحِلُّ لَهَا الْخُرُوجُ فَتْحٌ . وَجَوَّزَ فِي الْقُنْيَةِ خُرُوجَهَا لِإِصْلَاحِ مَا لَا بُدَّ لَهَا مِنْهُ كَزِرَاعَةٍ وَلَا وَكِيلَ لَهَا طَلُقَتْ أَوْ مَاتَ
«Эри вафот этиб, иддада ўтирган аёл кеча-ю кундуз ташқарига чиқса бўлади. Лекин, кечани кўп қисмини ўз уйида ўтказиши керак. Чунки, унинг нафақаси ўзининг зиммасигадир. Чиқишга мажбур бўлади. агар чиқмаса ҳам кифоя қиладиган миқдорда нафақаси бўлса, талоқ қўйилинган аёл каби ташқарига чиқиши ҳалол бўлмайди «Фатҳул қодийр». «Қуня»да аёл киши талоқ қўйилган бўлсин ёки эри вафот топган бўлсин ўринбосари бўлмай экини каби иложсиз ўринларда ташқарига чиқса бўлади» (Раддул мухтор).


7 йил аввал 6059 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар