Фаҳш ва бузғунчилик ғояларини тарқалишига сабаб бўлгувчи омиллар савдоси


Турмушда баъзи нарсаларни фақат яхшиликка истеъмол қилинади. Баъзи бир нарсаларни эса  жоиз томонга ҳам ножоиз томонга ҳам истеъмол қилиш мумкин.

Жоизга ҳам, ножоизга ҳам истеъмол қилинадиган нарсалар савдоси билан шуғулланиш масаласи ҳукмини билиб олишимиз керак.
Қоида: Жоизга ҳам, ножоизга ҳам истеъмол қилинадиган нарсаларнинг савдоси жоиздир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳуга ипакдан бўлган ҳулла (бир сидра кийим) юбордилар. Кейин Умар розияллоҳу анҳунинг эгнида кўриб қолиб : “Мен уни сенга кийишинг учун юбормадим.Уни охиратда насибаси йўқлар кияди. Сен ундан фойдаланасанмикан деб юборгандим”. (Яъни сотиб фойда кўриш)

Ипак кийим кийиш эркаклар учун ҳаром, аёллар учун ҳалол саналади. Юқоридаги ҳадисдан маълум бўладики, эркакларга ҳаром бўлган аёлларга эса ҳалол бўлган нарсанинг савдоси ҳалолдир. Бошқа шунга ўхшаш нарсаларнинг ҳам ҳукми шундай.
Ҳозирги кунимизда теле-видео, компютер, телефон каби жоиз томонга ҳам ножоиз томонга ҳам ишлатса бўладиган маҳсулотларнинг савдоси жоиздир. Лекин, баъзи ўринларда уларни фақат ёмонликка ишлатилиши аниқ бўлса, уларга сотиш макруҳдир. Бунга мисол қилиб, узумни сиқилган сувини ундан вино тайёрловчига сотиш макруҳи таҳримий бўлгани кабидир.


3 йил аввал 3071 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тижоратда фойданинг шаръий меъёри
Савол: Шариатда сотаётган нарсасидан қанча фойда кўриш тайин қилинган? Жавоб: Шариатда сотувчи сотиладиган молни шунчага сотсин ёки сотмасин деб тайин қилмаган. Лекин, одамларга зулм етадиган давоми...
3 йил аввал 10747 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Даллолликнинг ҳукми
Фиқҳ китобларимизда «самсара» (даллоллик), «симсор» (даллол) лафзлари истеъмол қилинади. Даллол деб кимнингдир сотишига, кимнингдир сотиб олишига ёрдам берувчи, сотувчи ва олувчининг ўртасини боғловчи давоми...
3 йил аввал 3070 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Истисноъ савдоси
Фиқҳ китобларимизда кўпинча “Истисноъ” лафзи учраб туради. Жамиятимизда истисноъ воситасидан фойдаланмайдиган киши бўлмаса керак. Кунлик ҳаётимизда барчани тижоратнинг истисноъ турига иҳтиёжи бор. Шунинг давоми...
3 йил аввал 1220 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
32-дарс. Тушир ва тезлат.
Тезроқ бериш эвазига нархни тушириш.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Надир яҳудийларини чиқаришга буюрганларида, улардан баъзи инсонлар келиб:“Эй давоми...
3 йил аввал 256 fiqh.uz