Қурбонликнинг тарихи ва ҳақиқати


3-БОБ

Қурбонликнинг ҳақиқати.

Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади: "Саҳобалар сўрашди:  “Ё Росулоллоҳ (сав), қурбонликнинг ҳақиқати нима?” 

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг насабий ёки руҳоний отангиз Иброҳим а.с нинг одатларидур",дедилар.

                                                                                                     (Ҳоким ривояти)

 ФОЙДА: Қанчалар улкан раҳматдирки, биргина қўйни қурбонлик қилиш билан Иброҳим  алайҳиссаломнинг издошлари деб ҳисобланиш. Иброҳим  алайҳиссалом ўзларининг энг суюкли, қариликда, улкан орзулар, тиланиб ёлворишлардан кейин топган ўғилларини қурбон қилган эдилар. Бундан ортиқ қурбонликнинг яна қандай фазилати бўлиши мумкин.

                                          (Асбаҳоний “Ҳаётул  муслимин, Аҳкоми ҳаж 105 бет”)

Нима учун набий (сав)  Иброҳим а.с. га тобеъ бўлишга буюрилганлар.

Шу ерда бир шубҳа юзага келадики, набий( сав)нинг  шариатлари ҳамма миллат ва мазҳабларни мансух қилувчидир. У ҳолда Иброҳим а.с. нинг миллатларига тобеъ бўлишга нима учун буюрилган? 

ЖАВОБ: Иброҳим а.с. миллатига тобеъ бўлишлик, миллати Иброҳим бўлиш жиҳатидан эмас, балки, у аслида набий (сав)нинг шариатларидир ва “миллати Иброҳимий” ҳам у кишининг лақабларидир. Бу лақаб набий( сав)га иккала дин ўртасида аслий ва фаръий ҳукмларда ўхшашлик, мутаносиблик бўлгани сабабли берилган.

Аллоҳ таоло: “Иброҳим а.с. га эргашинглар” демади, балки, “Иброҳим а.с.нинг миллатига  эргашинглар”деди.

Иброҳим а.с.нинг миллати бу Муҳаммад (сав) нинг шариатларидир.

Миллати Иброҳим дейилганидан мақсад,  Муҳаммад (сав) ва Иброҳим а.с. ўрталарида  ҳам шариат, ҳам насаб жиҳатидан яқинлик борлиги учундир. Насаб жиҳатидан яқинликлари маълумдирки, набий (сав) Иброҳим а.с.нинг авлодларидандир. Шариат жиҳатидан яқинликлари, Иброҳим а.с.нинг шариатлари ҳам аслий, ҳам фаръий жиҳатдан бир бирига ўхшашлигидадир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло: 

 “Ҳаниф бўлган Иброҳим а.с.нинг миллатига  эргашинглар”деди.

Қурбонликнинг Иброҳим (аc) суннатлари дейилишига сабаб нима?

Жаноби росулуллоҳ (сав) қурбонликни Иброҳим (аc)нинг суннатлари  дедилар. Аммо Иброҳим( ас)  қилган амаллари билан жонивор сўйиш ўртасида фарқ бор. Иброҳим(аc) ўз фарзандларини забҳ қилишга буюрилган бўлсалар, бизнинг шариатимизда эса жонивор сўйишга буюрилганмиз.

У ҳолда биз қилаётган қурбонлик амали қандай қилиб Иброҳим (аc)нинг суннатлари  бўлиши мумкин?

Бунга жавоб: Иброҳим (аc) ўғилларини забҳ қилишдаги эга бўлган савоблари  ҳеч камаймаган ҳолда бизга ҳам етади. Мана шу савоб жиҳатидан уланинг йўлларига эргашган ҳисобланамиз. Икки амалнинг мақсади бир эканлиги сабабли , гарчи бошқа  бошқа нарса бўлсалар ҳам, уларнинг ҳукми ҳам, савоби ҳам бир ҳил бўлиб кетди.

Гўёки: Эй уммати Муҳаммад(сав)! Сизларнинг жопивор забҳ қилишларингизга Иброҳим (аc) фарзандини қурбон қилганининг савоби берилади дейилаётгандек. 

Қаранг! Қурбонликнинг қай даражада фазилатли эканлиги ушбу ҳадисдан маълум бўляпти. (Тарғиб ал удҳия 125  бет)

Юқоридан маълум бўлган эътиборга молик нарса шуки, агар бир подшоҳ ўз сарой аҳлларига ҳадя улашмоқчи бўлса, ўзига яқинлиги ва лавозими юқорилигига қараб, уларнинг мартабасига мувофиқ инъом беради. Сўнг улардан қай бирининг даражаси пастроқ бўлса, шу мавқеъига муносиб мукофотланади. Масалан: вазирлар ва давлат арконларига улкан инъомлар берилади, хизматчи ва ходимларга эса, камроқ берилади.

Ҳақ таолонинг наздида пайғамбарларнинг даражаси барча махлуқотларникидан зиёда.

Уларнинг ичида эса Иброҳим (аc) юқори даража ва мақомга эгаларки, Аллоҳ у зотни ҳалилим деб атади. Демак у кишига бериладиган инъом ҳам катта бўлади. Юқоридаги гапдан  Иброҳим (аc) қилган ишларини айнан ўзини бошқа биров қилган тақдирда ҳам, ўшанча савобга эришолмаслиги маълум бўлади, яъни бордию бирор киши фарзандини қурбонлик қилишга буюрилиб, шу ишни амалга оширган тақдирда ҳам Иброҳим (аc)га берилган даража ва савобга лойиқ саналмайди. Энди фарзандини қурбонлик қилишдан паст даражадаги амални қилиш билан у даражага етишнику мутлақо имкони йўқ. 

Бизни бирор жониворни қурбонлик қилишимиз фарзандини забҳ қилишдан бир неча баробар даражаси кам бўлишига қарамай, Иброҳим (аc) ўғилларини забҳ қилишдаги эга бўлган даражалари ва савоблари камаймаган ҳолда бизга ҳам берилишини Аллоҳ таоло белгилаб берди.

Аллоҳу Акбар! Қаранг! Бизга қанчалар улуғ инъомдир бу ва Муҳаммад(сав)нинг умматлари учун берилган баракотдан улкан лутф ва карамдир бу.

Қурбонликнинг юқоридаги фазилатларидан шу нарса маълум бўладики, гарчи зиммасига вожиб бўлмаса ҳам, имкони бор киши бу амални  ҳеч қачон тарк қилмасин. (Тарғиб ал удҳия,суннати Иброҳим  136  бет)

Қурбонликнинг фазилати шундай улуғдирки, вожиб бўлмаса ҳам қилиш афзал.

Қурбонликнинг фазилати ва савоби  шундай улуғдирки, агар кишининг зиммасида  вожиб бўлмаса ҳам, савоб ҳосил қилиш мақсадида уни адо қилсин. Ахир ҳеч қандай заруратсиз дунё  хурсандчиликлари  учун қанча сарф харажат қиласизлару,Аллоҳнинг розилиги учун озгина қийналсанглар нима бўпти? Агар заруратгагина эътибор қаратиб: “ Соҳиб! Нима нарса зиммамизда фарз ёки вожиб бўлса, ўшаларнигина адо этамиз”,  десангиз, у ҳолда дунё ишларида нега шу гапингизга амал қилмаяпсиз?

Аслида заруратнинг миқдори шуки, жон сақлаб юришлик учун арпа унидан бўлган нон ҳам кифоя қиларди, лекин сиз бу билан кифояланмай,  палов ва кабобларни нима учун еяпсиз?  Иссиқ ва совуқликнинг ҳалокатидан сақланииш учун дағал, қўпол матолар ҳам ярайди,аммо юпқа ва нафис матолардан бўлган кийимларни нимага кийяпсиз? 

Аллоҳу акбар! Нафсингизни хурсанд қилиш учун зарурий бўлмаган ишларни ҳам қиласиз, динни ишига келганда эса :“Соҳиб. Бу жудаям зарурми?” дейсиз. Сизнинг бу гапингиздан: агар қурбонлик қилмаслигимда катта гуноҳ бўлмаса, қилмайман, йўқса қилишга мажбурмиз энди бошқа иложимиз қанча, деган нарсани тушуниш мумкин.

Эътиқодни тўғирлаш учун  зарур ва зарур бўлмаган нарсалар илмини  сўраб билиб олиш яхши, чунки зарурий бўлган ишларни зарурий, зарурий бўлмаган ишларни зарурий эмас, деб эътиқод қилиш вожиб, лекин амал қилиш учун: “Шу ишни қилсам Аллоҳ мендан кўпроқ рози бўладими?” деб сўралса яхши бўларди.

Агар Аллоҳ бирор амалдан жуда хурсанд бўлиши сизга маълум бўлса ҳеч ўйланмасдан иҳоятда кучли рағбат билан шу ишни қилинг.

Кўпгина инсонлар динга муҳаббатлилик даъвосини қилишади, намоз ва шунга ўхшаш бошқа амалларда жуда мустаҳкам бўлишади,аммо, қачонки, бир рупия харж қилиш вақти келса, ҳийла ҳавола қилишни бошлашади. Бу иймоннинг заифлиги аломатидур.

(Тарғиб ал удҳия 127  бет)

Муҳаббатнинг ёлғон даъволари.

Бир ҳикоя ёдимга тушдик. бир қишлоқи шахсни бир киши  ниҳоятда паришон, ранги рўйи бир аҳволда, йиғлаб ўтирганини кўрди. Яқинида эса бир халта тўла нон турибди. 

Йўловчи: Нимага йиғлаяпсиз?

У киши:  Итим ўляпти.

Йўловчи: Ҳалтадаги нима?

У киши: Нонлар.

Йўловчи: Шундай экан нима учун нондан итизга ҳам бермаяпсиз?

У киши: Мени итга нон берадиган даражада муҳаббатим йўқ. Бу нонларни олиш учун қанча пул сарфлаганман. Лекин фақат кўз ёш тўкиб беришга етарли муҳаббатим бор, чунки бу текин да!  

 Баъзи кишларнинг муҳаббатининг даъвоси ҳам шунга ўхшайди. Қачон ундан харажат бўладиган бўлса, у ерда у нол. Ваҳоланки, қурбонлик қилиш аслида харажат ҳам эмас. Чунки садақот ва яхшиликлар учун сарф бўлган маблағлар шунчаки зоеъ бўлмайди, қанча сарфласа, ўзи учун бўлади, балки қурбонлик шундай нарсаки, заррачаси ҳам кишининг қўлидан чиқиб кетмайди. Ундан ташқари қурбонликнинг гўштларини савоб ҳосил қилиш учун тарқатиб юбориш ҳам зарурий нарса эмас. Балки ихтиёр бор, хоҳласа тақсим қилсин, хоҳласа ўзи фойдалансин, фақат сотиш мумкин эмас. Гарчи ҳаммасини ўз хузурида олиб қолиб фойдаланса ҳам савоб етаверади. (Тарғиб ал удҳия,суннати Иброҳим  127  бет)

Ҳазрати Иброҳим ва Исмоил (ас)ларнинг воқеаси.

Ҳазрати Исмоил ас сут эмадиган бола эдилар. Оталари Иброҳим ас га аёллари Хожар ва ўғиллари Исмоил ас ларни Маккаи муаззаманинг майдонида қолдириб кетишликка ҳукм бўлди.

Аллоҳу Акбар! Бу қандай ҳукмдурки, у водийда на сув ва на дон дун бор эди, озгина ҳам уларнинг ҳолати нима бўлиши ҳақида ўйламадилар. Уларни ўша ерда қолдириб кетдилар.

Майли! Иброҳим ас эркак киши ва ваҳий соҳиби эдилар, лекин Хожар онамиз аёл киши эдилар, ваҳий соҳибаси эмасдилар, бундан ташқари қўлларида эмизикли гўдаклари ҳам бор эди , у майдонда эса на дон ва на сув бор эди, бўри ва бошқа ваҳший ҳайвонлар еб кетиш хавфи ҳам бор эди. Лекин буларнинг барчаси ҳақида андак ҳам ўйлаб қўймадилар. Фақат бита савол бердиларки, “ Бизларни бу ерга ўз райингиз билан қолдириб кетяпсизми, ё худонинг ҳукми биланми”? Иброҳим ас “ Худонинг ҳукми билан” дедилар. Хожар онамиз “ У ҳолда Аллоҳ бизни зоеъ қилмайди” дедилар.

Қаранг! Иброҳим ас нинг “бу худонинг ҳукми” деган гапларидан сўнг Хожар онамизда бутунлай хотиржамлик пайдо бўлди. Ҳақ таоло қандай ҳам таваккул қувватини уларга бериб қўйган экан а! Иброҳим ас улар учун бироз сув ва озроқ хурмо бериб кетган эдилар. Исмоил ас ни чанқоқлик қийнай бошлади. У ерда Сафо ва Марва номли икки тоғ бор эди. Улар ҳозир ҳам бор. Ўша пайтда у иккисиинг ўртаси чангалзорлардан иборат эди. Ҳозир эса у ерда катта бозор бор. Ҳазрати Хожар онамиз паришон ҳолатда сув қидириб тоғнинг тепасига чиқдилар. У ён бу ёнга назар югуртирдилар. Бирор жойда сувга кўзлари тушмади. У ердан тушиб бошқа тоғ тарафга юрдилар, шу билан бирга Исмоил ас ни ҳам назардан қочирмасдилар. У икки тоғ ўртасида бир водийча бор эди. Қачонки уерга етсалар Исмоил ас кўринмай қолардилар. Шу сабабли Хожар онамиз ўша жойни югуриб босиб ўтардилар. Исмоил ас кўринганларидан кейин хотиржам бўлардилар. Бошқа тоғ тепасига чиқиб ҳам атрофга назар  югуртира бошладилар. Аммо бирор жойда сув кўринмади. Уердан тушдилар ва боланинг аҳволини кўриб сабр қила олмасдан, сув топилиб қолар деган умидда етти марта у тоғдан бу тоққа, бу тоғдан унисига бориб келдилар. Бу изтиробли ҳаракатга Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлди ва  Жаброил ас га “Исмоил ас га ўз билагингиз билан сув чиқариб беринг” деб буюрди.

Чунончи Жаброил ас келдилар ва Исмоил ас ни чанқоқ ,бетоб бўлиб йиғлаётган ҳолатда топдилар. Жаброил ас товонларини ерга урдилар ва у ердан бир булоқ отилиб чиқди. У булоқнинг номи ҳозирги кунда ҳам замзамдир.

Аллоҳ таолога ўзининг мақбул бандаларининг баъзи феллари жудаям ёқади. Гарчи у ибодат тарзида бўлмай, шунчаки одат тарзида бўлса ҳам.

 (Тарғиб ал удҳия,суннати Иброҳим  136  бет)

Ҳазрати Иброҳим ас ўз ўғиллари Исмоил ас ни қурбон қилишлари.

100. (Парвардигорим,) Ўзинг менга солиҳ (фарзанд)лардан ҳадя этгин».

101. Бас Биз унга бир ҳалим ўғилнинг ҳушхабарини бердик.

102. Энди қачонки у (бола Иброҳим) билан бирга юрадиган бўлгач, (Иброҳим): «Эй ўғилчам, мен (ҳадеб) тушимда сени (қурбонлик учун) сўяётганимни кўрмоқдаман. Энди сен ўзинг нима раъй-фикр қилишингни бир ўйлаб кўргин», деган эди. У айтди: «Эй отажон, сенга (тушингда Парвардигор томонидан) буюрилган ишни қилгин. Инша Аллоҳ мени сабр қилгувчилардан топурсан».

103. Бас, қачонки иккиси ҳам (Аллоҳнинг ваҳийсига) бўйинсуниб, (энди Иброҳим ўз ўғли Исмоилни қурбон қилиш учун) пешонаси билан (ерга) ётқизган эдики,

104-105. Биз унга нидо қилдик: «Эй Иброҳим, дарҳақиқат сен (кўрган) тушингни рост-бажо қилдинг». Албатта Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.

106. Албатта бу (яъни Иброҳимнинг ўз ўғлини қурбон қилишга буюрилиши) очиқ-равшан имтиҳондир холос.

107. Биз (Исмоилнинг) ўрнига (Иброҳимга) катта бир (кўчқор) сўйишни — қурбонлиқни эваз қилиб бердик (яъни катта бир қўчқорни жаннатдан туширдик).

108. Ва кейинги (авлод)лар орасида (Иброҳим) ҳақида (гўзал мақтовлар-олқишлар) қолдирдик.

109. Иброҳимга салом бўлгай. (Ас соффат 100  109 оятлар)

Иброҳим ас қачонки Шом мамлакатига етган эдилар ва бу дуони қилдиларки, “ Эй менинг роббим! Менга бир солиҳ фарзанд бергин.” Бас Биз унга бир ҳалим ўғилнинг ҳушхабарини бердик. 

Иброҳим ас кўрган тушларини ўғилларига айтишдан олдин ўйлаб қолдилар: ўғлим менга мувофиқ келадими, ёки мухолифми ? Аввалги босқичда унинг райъини биламан, Энди қачонки у (бола Иброҳим) билан бирга юрадиган бўлган эди, Иброҳим ас уни тушларида сўяётган ҳолда кўрдилар.

 И з о ҳ. Саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтишларича,  Аллоҳ таолонинг барча пайғамбарларининг тушлари ваҳийдир. Шунинг учун ҳам Иброҳим алайҳис-салом тушларида берилган фармоннинг ўзи биланоқ ўғиллари Исмоил алайҳис-саломни қурбонлик қилишга чоғландилар. 

Бу нарсани ўғилларига қай ҳолатда етказиш ҳақида узоқ ўйладилар. Улар ўғиллари бу ҳолатни қандай қабул қилиши ҳақида тасаввур қилиб кўрдилар. Агар ўғлим бу масалада менга иттифоқ қилса нур устига аъло нур,аммо агар ихтилоф қилса, унга тушунтираман. Шу нарсаларнинг тааммулидан сўнг Исмоил ас га айтдиларки: «Эй ўғилчам, мен (ҳадеб) тушимда сени (қурбонлик учун) сўяётганимни кўрмоқдаман. Энди сен ўзинг нима раъй-фикр қилишингни бир ўйлаб кўргин», деган эди. У айтди: «Эй отажон,  бу борада мендан сўрашингизнинг нима зарурати бор, сизга(тушингизда Парвардигор томонидан) буюрилган ишни қилинг. Инша Аллоҳ мени сабр қилгувчилардан топурсиз ». Бас, қачонки иккиси ҳам (Аллоҳнинг ваҳийсига) бўйинсуниб, (энди Иброҳим ўз ўғли Исмоилни қурбон қилиш учун) пешонаси билан (ерга) ётқизган эди, ва бўйнини узиб ташлашга қасд ҳам қилган эдики, биз унга нидо қилдик: «Эй Иброҳим, дарҳақиқат сен (кўрган) тушингни рост-бажо қилдинг».Энди биз у ҳукмни мансух қилдик, сиз уни тарк қилинг. Исмоил ас нинг жонлари сақланиб қолди.Олий мартабалар зиёдаси билан уларга ато қилинди. Албатта Биз чиройли амал қилгувчи мухлис бандаларни мана шундай мукофотлармиз.

Ҳақиқатда бу катта имтиҳон эди. Унга комил мухлис бўлган бандаларрдан бошқаси бардош қила олмас эди. Биз (Исмоилнинг) ўрнига (Иброҳимга) катта бир (кўчқор) сўйишни — қурбонлиқни эваз қилиб бердик (яъни катта бир қўчқорни жаннатдан туширдик). Ва кейинги (авлод)лар орасида (Иброҳим) ҳақида (гўзал мақтовлар-олқишлар) қолдирдикки, “ Иброҳимга салом бўлгай”. Чунончи унинг номи билан ҳозиргача “алайҳиссалом” қўшиб айтилади. Биз мухлис бўлган бандаларни мана шундай мукофотлармиз.(Баёнул  қуръан Суратус соффат 100  109 оятлар)

Қурбонликнинг тарихи ва унинг бошланиши.

Иброҳим ас га тушларида: “Сиз ўз фарзандингизни жонини бизга фидо қилинг” деган амр бўлди. Ҳақиқатда ҳамма нарсадан энг маҳбуби инсоннинг ўз жони, ундан сўнг фарзандларининг жонидир.Иброҳим ас бу ҳукмни Исмоил ас га баён қилдилар. Бу воқеада энг ажабланарлиси Исмоил ас нинг бу ҳукмга рози бўлишларидир. Ўша пайтда у ўн уч ёшлар атрофида, Аллоҳ таолога ўз жонини фидо қилишга тайёр бўлган эди. Иброҳим ас ўша пайтда пайғамбарлик мақомида, комил маърифат эгаси, “Аллоҳнинг халили” деб лақабланиб бўлган эдилар. Иброҳим ас нинг шундай ҳолатда туриб ўғлини қурбон қилиши, Исмоил ас нинг у ҳукмга олдидан ҳам, ортидан ҳам ҳеч ўйлаб ўтирмасдан рози бўлганларидек у қадар ажабланарли эмасди. 

Аслида бу нарса Иброҳим ас нинг файзларидан эдики, у кишининг файзлари сабабидан фарзандлари ҳам Аллоҳнинг ошиқлари бўлган эди. 

Чунончи Исмоил ас: «Эй отажон, сенга (тушингда Парвардигор томонидан) буюрилган ишни қилгин. Инша Аллоҳ мени сабр қилгувчилардан топурсан» деди.

Қачонки Иброҳим ас ўғилчасини пешонасини бир нарса устига қўйиб забҳ қилишни бошлаган эди ва куч билан пичоқни тортган эди, сўйилишдан асар ҳам содир бўлмади. Чунки Иброҳим ас га “сўйинг” деб, пичоққа эса “сўймагин” деб ҳукм бўлган эди. Иброҳим ас ғазабга келиб пичоққа: “сенга нима бўлди, нима учун кесмаяпсан” дедилар. Пичоқ: “Эй Иброҳим! Сиз ўз ишингизни қилинг, мен ўз ишимни қиламан. Чунки сизга бошқа ҳукм, менга бошқа ҳукм буюрилган” деди. Аслида воқеавий нуқтаи назардан бу нарсалар ўз таъсирини ўтказгувчи ҳисобланади,лекин Аллоҳ таолодан бошқа таъсир қилувчи йўқ. Бу сабаблар унинг амри бўлгандан кейингина иш беради.

Дарҳақиқат пичоққа “Ўтмас бўл” деб ҳукм бўлган эди, у ўтмас бўлди. Иброҳим ас га эса “Сўйинг” деб ҳукм бўлган эди, улар сўйишга киришдилар. Шу пайтда ғайбдан овоз келди: «Эй Иброҳим, дарҳақиқат сен (кўрган) тушингни рост-бажо қилдинг». Иброҳим ас нинг бу ҳаракатларига забҳнинг натижаси тартиб топди. Аллоҳ таоло унинг бу ишига ниҳоятда улкан иш деб баҳо берди. Чунки у зот ўз тарафларидан қилиниши керак бўлган ишни мукаммал адо этган эдилар. Улар ўғилларини сўйишга ётқизиб уни бўйнига пичоқ тортаётган вақтларида пичоққа сўйма деб амр бўлганини билмаган  ва пичоқ ҳам ўз ишини қилмаслигидан бехабар эдилар. Балки пичоқ юргизаман ва боланинг иши тамом бўлади деб ўйлаган эдилар.Чунки ўғилларини тушларида сўйиб бўлган эдилар.Энди натижа қандай бўлиши у кишининг ихтиёрларидан ташқари ишдир.Гарчи пичоқ сўймаган бўлсада у зот улкан ишни адо этдилар.

Аллоҳ таоло марҳамат қилдики: “ Албатта Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.

 Албатта бу (яъни Иброҳимнинг ўз ўғлини қурбон қилишга буюрилиши) очиқ-равшан имтиҳондир холос.

 Биз (Исмоилнинг) ўрнига (Иброҳимга) катта бир (кўчқор) сўйишни — қурбонлиқни эваз қилиб бердик (яъни катта бир қўчқорни жаннатдан туширдик)”. 

 Чунончи саҳобалар росулуллоҳ (сав)дан  сўрашди:  “Ё Росулоллоҳ (сав), қурбонликнинг ҳақиқати нима?” 

Набий (сав): “Сизларнинг насабий ёки руҳоний отангиз Иброҳим а.с нинг йўлларидур,”дедилар. 

Аслида бир жонвор сўйишимиз бизларнинг ва фарзандларимизнинг жонидан эваздир. Лекин Аллоҳ таолонинг раҳмати билан жонимиз ўрнига ҳайвон сўйишимиз ташреъ бўлди. 

Ҳадиси покдан ҳосил гап шуки, қурбонлик Иброҳим ас нинг суннати ва бу суннат узот ўз ўғилларини забҳ қилишлари билан қоим бўлган эди. Сўнг Аллоҳ таоло қўчқорни ўғилнинг фидяси қилиб берди.Бундан маълум бўладики, қурбонлик жонворини сўйиш ўғилни сўйиш мақомидадир. Чунки ҳақиқатда Иброҳим ас да шундай бўлган эди.

Ҳадиси қудусийда Аллоҳ таоло айтадики: “Мен бандамнинг мен ҳақимдаги гумонидаман” Бас бизнинг “ қурбонлик жонворини сўйишимиз ўғилнинг ўрнига қоим мақомдир ва бизга ҳам Иброҳим ас ўғилларини забҳ қилгандаги савоб етади” деб гумонимиз шундай пухта бўлмоғи лозимдур.Агар кимки  қилаётган қурбонлигини ўз фарзандининг қурбонлигидан эваз деб тушунмай балки оддийгина қўй сўйяпман деб қасд қилса ихтиёри ўзида. (Ас–савол фиш шаввол 182,183– бетлар) 

Ҳазрати Иброҳим ва Исмоил ас ларнинг қиссаларидаги илм  маърифат ва ҳақиқат

Иброҳим ас тушларида ўғилларини забҳ қилаётганларини  кўрдилар. Пайғамбар ас ларнинг кўрган тушлари ваҳий бўлади, шу сабабли ўғиллари Исмоилни сўйиш жойига олиб бордилар.Бу ерда ўз тушларини шундай баён қилдилар: «Эй ўғилчам, мен (ҳадеб) тушимда сени (қурбонлик учун) сўяётганимни кўрмоқдаман. Энди сен ўзинг нима раъй-фикр қилишингни бир ўйлаб кўргин».

Субҳаналлоҳ пайғамбар ас ларнинг таълимотлари шу қадар ажиб ва енгил тарзда   бўладики, сўзлашаётган одамга буткул юк юклааб қўймай, балки уларга савол тарзида мурожаат қиладилар. Бу хос тариқанинг таъсири шунда бўладики, эшитувчи хурсанд бўлиб бу таълимни дарҳол қабул қилади.Шу услубдаги таълим  тури ниҳоятда самаралидир. Иброҳим ас Исмоил ас ни сўйишдаги қарорлари қатъий эди.Шундай бўлса ҳам ўғилларига : “Мен тушимда сени (қурбонлик учун) сўяётганимни кўрдим. Шунинг учун сени фалон жойга сўйиш учун олиб бораман, тайёр бўлиб тур” демасдан,балки бу мазмундаги табиатан ниҳоятда қаттиқ ва хавфга солувчи бўлган бу сўзни шу қадар енгил ҳолда баён қилдилар: “Эй ўғлим мен шундай туш кўрибман,  сизнинг фикрингиз нима?” деб ўғилларига маслаҳат солдилар.Ҳозирда ҳам бирор шахс шу тарздаги таълимни ихтиёт қилса, ниҳоятда таъсирли ва самарали бўларди.

Чунончи Исмоил ас тезда шундай дедиларки: “Мен уни жавобини нима ҳам дердим?Бас Аллоҳ сизга нима ҳукм буюрган бўлса, уни адо қилинг.Мен ҳозир қасдимда қатъийман, аммо ўша сўйиш пайтида озгина саросимага тушсам ҳам инша Аллоҳ мени сабр қилувчи ҳолда топасиз.”Бас буни эшитиб Иброҳим ас сўйиш учун тайёр бўлдилар ва ўғилларини ерга ётқизиб, ўткир пичоқ билан бўйниларига қаттиқ¬ қаттиқ ишқалай бошладилар.Лекин ҳарчанд уринсалар ҳам пичоқ кесмас эди. Шу пайт бошқа томондан:  “Эй Иброҳим, дарҳақиқат сен (кўрган) тушингни рост-бажо қилдинг». Албатта Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз. Албатта бу (яъни Иброҳимнинг ўз ўғлини қурбон қилишга буюрилиши) очиқ-равшан имтиҳондир холос. Биз (Исмоилнинг) ўрнига (Иброҳимга) катта бир (кўчқор) сўйишни — қурбонлиқни эваз қилиб бердик .”деган овоз келди.

Баъзи ривоятларда Исмоил ас нинг эвазига жаннатдан бир қўй қурбонлик учун юборилди деб ҳам келади.Ҳақиқатда бу воқеада Иброҳим ас учун қаттиқ имтиҳон бор эди. Инсон ҳаётдан безор, мағлубият аламини тортаётган, кайфияти ниҳоятда ёмон бўлган ҳолатда ўз фарзандини забҳ қилиши мумкиндир эҳтимол,лекин ақли –ҳуши жойида кайфияти мўтадил бўлган ҳолда ҳаргиз бундай ишга журъат қилолмайди.Балки фарзандини қурбонлик қилгандан кўра ўзини ўлдириб қўйгани осонроқ.Шу нарса аёнки, Иброҳим ас бу ишлари ҳушёр, кайфиятлари жойида бўлган ҳолатларида содир бўлган эди. Ҳиссётлари ёмон ва мағлубият ҳолатда бўлганларини бу ерда шубҳаси ҳам йўқ эди. Чунки набий ас лар ҳеч қачон бундай ҳолатларга ҳақиқатлар уларнинг идрокидан ғойиб бўладиган даражада мағлуб бўлмайдилар. 

Бошқа тарафдан яна Аллоҳ таоло “Эй Иброҳим таҳқиқ сиз тушни тўғри бажардингиз” деб турибди.Бундан маълум бўладики Иброҳим ас бу ишни Аллоҳнинг ҳукмини амалга ошириш ниятида қасддан қилган эдилар.Чунончи “соддақта” нинг иснодидан маълум бўляпти.Агар ўзини билмай қолган ҳолатда қилганда, қасд мукаммал бўлмасди.

Учинчидан Аллоҳ таоло давомида айтадики: “ Албатта бу (яъни Иброҳимнинг ўз ўғлини қурбон қилишга буюрилиши) очиқ-равшан имтиҳондир холос.”

Бу жудаям қаттиқ имтиҳон эди.Бундан ҳам очиқ маълумки Иброҳим ас бу ишни ўз ихтиёрлари билан, ҳиссиётлари жойида бўлган ҳолда қилдилар.Чунки қачонки кишининг ҳуши жойида бўлса, ўша пайтдаги синов унинг учун имтиҳон бўлади. Ҳиссиётини бошқара олмаган одам нима қилса,уни беихтиёр қилади.у ерда Аллоҳ тарафидан бирор бир имтиҳон бўлмайди.Мақсад, ҳиссиётларга мағлуб бўлишдан анбиё ас лар маъсумдирлар.

Иброҳим ас ўғилларини қурбонлик қилган эдилар.

Иброҳим ас дан икки иш содир бўлди. Бири ўғлини забҳ қилиш бўлса, иккинчиси қўйни забҳ қилиш.Баъзи инсонларда шубҳа бўладики: “Икки иш қачон содир бўлибди,фақатгина қўй сўйганларку, ўғилларини эмас.”Лекин бу шубҳа бир шаръий қоидани эшитганимиздан кейин буткул кўтарилиб кетади.Шариатда савобга ёки гуноҳга сазовор бўлишнинг суянилган йўли бир ишни пухта ирода қилинишидир.Агарчи у ишни бажарилишида шароит бўлмай қолса,ёки бирор монеъ сабабли амалга ошмай қолса ҳам.Чунки бундай суратда ўша ишнингн иродаси ушахс тарафидан пухта қасд қилиниб бўлган эди.Шунинг учун ҳам ё савобга,ё азобга ҳақли бўлади.Масалан бир киши зино қилишга қаттиқ ирода қилди ва у жойга бориб зинога тайёр бўлди. Иттифоқо том босиб қолиб у киши ўлди.  Ваҳоланки у зино қилмаган эди. Аммо азобга ҳақдор бўлади, Шариатда зинокор деб ҳукм қилинади. Чунки унинг иродаси зино қилишга пухта эди. Агар монеъ бўлмаганда албатта қиларди.Шунингдек бир киши намоз ўқишлик иродаси билан турди, аммо зилзила содир бўлиб уни том босиб қолиб ўлди. Намоз ўқиганнинг ажрини олаверади. Чунки иродаси қатъий эди.

Бас бу ерда ҳам Иброҳим ас га ўз ўғилларини забҳ қилишга амр бўлгач, тезда унинг ижобатига пухта ирода қилдилар ва ҳақиқатда ўша ишнп амалга оширдилар. Забҳнинг маъноси “пичоқни ҳалқумга юрғизиш”дир ва бу феъл Иброҳим ас дан тўлиқ тарзда содир бўлди. Энди пичоқни кесиш ё кесмаслиги у бошқа нарса. Муҳими Иброҳим ас ўғилларини забҳ ҳам қилдилар ва савобга ҳақдор ҳам бўлдилар.Чунки Иброҳим ас га вожиб бўлган нарса Аллоҳнинг буйруғини бажариш холос.Натижа унинг қўлида эмас, балки натижа қандай бўлиши Аллоҳнинг қўлидаги иш. Натижаси учун сўралиниб, савоб ёки азобга дучор бўлмайдилар.

Забҳ қилинган Исмоил ас эдиларми, ёки Исҳоқ ас ми?

Илм аҳллари ўртасида Иброҳим ас забҳ қилган фарзанд Исмоил ас ёки Исҳоқ ас эканлигида ихтилоф бор.

Жумҳур уламолар наздида у Исмоил ас эдилар ва мана шу гап саҳиҳдир. Бунга бир далил: аллоҳ таоло фарзандни қурбонлик қилиш қиссасини баён қилиб давомида шундай дейдики: “Биз унга Исҳоқнинг  ва унинг ортидан Яъқубнинг башоратини бердик.” дейди. Демак, оятдан маълум бўладики, қурбонлик воқеаси Исҳоқ ас нинг башоратидан олдин содир бўлган. Шу  сабабли забҳ қилинган фарзанд Исҳоқ ас бўлиши ҳам мумкин эмас.

Иккинчи латиф далил шуки: Бола забҳ қилинаётган вақтида ҳали балоғат ёшига етмаган эди. Чунки ояти каримада: “Қачонки бола Иброҳим ас билан бирга юрадиган ёшга етганда...”  деб қайд этилган. Бу ҳолат эса балоғатга етишдан анча олдинги жараён. Бошқа тарафдан оятда Исҳоқ ас ни соҳиби авлод бўлишлари, яъни Мсҳоқ  ас дан Яъқуб дунёга келиши баён қилинди. Демак, бундан Исҳоқ ас забҳ қилинмайди, балки унинг ортидан болалар дунёга келади деган нарса маълум бўлади. Агар фаразан Исҳоқ ас забҳ қилинганда, у кишида ва оталарида сўйиш натижасида ўлмаслигини тўлиқ ишончи бўларди, чунки Аллоҳ таоло Исҳоқ ас га Яъқуб ас нигн башоратини бериб турибди.Авлод эгаси бўладиган бола қандай қилиб ўлиши мумкин? Яна бундай ҳолатда Аллоҳнинг “Бу улкан имтиҳон бўлди.” Деган гапи қаёқда қолади. “Сиз сўйиб кўраверинг бола барибир ўлмайди, ҳали фарзандлар отаси бўлади.” дегандай  бўлиб қолмайдими? Исмоил ас га эса бундай башорат йўқ эди. Шу сабабли ҳам маълум бўлдики забҳ қилинган бола Исмоил ас дирлар.

Қурбонликнинг фалсафаси ва ундан кўзланган мақсад.

Қурбонлик аслида “қурбон” деган сўздан олинган. Чунончи “Сурроҳ” деган китобда ёзилишича   қурбонлик шундай нарсаки, у билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилинади.

Масалан: ( мен Аллоҳга яқинлик ҳосил қилдим)  дегани каби. Чунки инсон  қурбонлик қилиши ьилан Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш талабида бўлади. Шунинг учун ҳам бу амалнинг номи “қурбонлик” деб аталди.

Қурбонлик аслида тафсилий тил билан айтганда бир таълим холос.Уни жоҳилу олим ҳаммаси ўқий олади. Бу таълим шуки, Аллоҳ таоло бирор кишининг қонига ҳам, гўштига ҳам муҳтож эмас. Унинг шаъни улуғ бўлган, барчани таомлантириб ўзи таомланмайдиган зот. Баки у “Сиз ҳам Аллоҳнинг ҳузурида шу каби қурбон бўлинглар” деб шу нарсанинг таълимини беришни хоҳлайди. Бу нарса ўз жонингиз эвазига қимматбаҳо бир жониворни қурбон қилишингиз орқали ҳосил бўлади.

Аллоҳ ва росулидан ҳам инсонга маҳбуброқ бўлган бирор зот йўқдир. Бас энди энг суюкли, оламларнинг роббиси бўлган зотнинг ҳаққи шуки, биз учун нима нарса энг суюкли бўлса, унга тақдим қилинади. Аллоҳ ва росулидан кейин энг севимли нарса кишининг ўз жони бўлади. Аллоҳ таоло ўз розилиги йўлида жонимизни қурбон қилишга буюрмай балки, ундан эваз қилиб бир ҳайвонни сўйишга буюрди. Бу эса унинг бизга бўлган чексиз марҳаматидир.

Қурбонликнинг ҳикмати.

Қурбонликдан асл мақсад бу суннати Иброҳимийга тобеъ бўлишлик ва ўзи учун қимматли бўлган нарсани сарф қилишликдир ва у фақатгина жонворни сўйишлик билангина ҳосил бўлади. Гўштини хоҳ ўзингизга олиб қолинг,ёки, бировларга тақсим қилиб бериб юборинг, фарқи йўқ. Бу ердаги мақсад жонворни забҳ қилиш. Ундан мақсад эса, Иброҳим ас нинг суннатларига тобеъ бўлишдир. Тобеъ бўлишдан мақсад эса ўзингиз учун маҳбуб бўлган нарсани қурбон қилишликдир.

Иккинчи гап аслида амал шу эдики, киши ўз ўғлини қурбон қилиши керак эди, лекин ҳаммада ҳам ўғил фарзанд бўлавермайди.Ўғли бўлса агар Аллоҳ қурбон қилишга буюрганида тақводорман Худонинг бандасиман деган одам қилишга мажбур эди ва қиларди ҳам. Аммо бу амални қилишга жуда кам одам сазовор бўла оларди.Аллоҳ таолонинг фазлини қарангки жонворни ўғилнинг ўрнига қоим мақом қилди.

Қурбонлик қилиш билан тақвонинг олий даражаси ҳосил бўлади.

Аллоҳ таоло айтади: “Худога сизларнинг қурбонликларингизнинг гўшти ҳам қони ҳам етмайди, балки унинг ҳузурига сизлар тарафдан бўлган тақво етади.” Бу ерда чуқур фик р юритиш керакки тақвонинг бир неча маъноси бор. Тақвонинг ом маъноси шуки, инсон ҳамма амлларини шариатга мувофиқ қилиши ва барча амалларининг ортида Аллоҳни рози қилиш нияти бўлишидир.Бу маъно ҳамма ибодатларда ҳам топилади, яъни тақво деб омматан тушунган нарсамиз барча амалларда муштарак. Лекин ҳар бир амалнинг ўзига хос ўрни ва имтиёзлари бор.демак ҳар бир амалдаги тақвонинг ҳам бошқа амаллардаги тақводан фарқи бўлади. Масалан тириклик сифати инсон ва бошқа ҳайвонлар ўртасида муштарак бўлган нарса. Лекин барчасида бу нарса бир хил эмас, балки баъзиларининг тириклиги мукаммал бўлса, баъзилариники эса ноқис. Кимлардадир тириклик деган ҳаёт моддасигина бор,кимлардадир унга ҳаракат ҳам зиёда қилинган, баъзиларда эса бу нарса кам. Ғараз шуки ҳар бир навдаги жинсда бошқа бир навдаги жинсдан ажралиб турувчи эътиборли тарафлари бўлади, хоҳ моҳият эътибори билан бўлсин, хоҳ асарининг эътибори билан бўлсин.Энди қурбонликнинг бошқа амаллардан ажралиб турувчи алоҳида ўринлари борми, демак ундага тақвонинг ҳам бошқа амаллардаги тақводан ажралиб турувчи жиҳатлари бўлиши керак.

Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво қилишда тақво қилинглар ва фақатгина мусулмон бўлган ҳолда вафот топинглар.” Демак комил тақво исломга кўра ўлим топишликда экан. Исломнинг маъноси киши ўзини Худои таолога топширишдир. “Кимки ўз юзини Аллоҳ таолога таслим қилган бўлса унинг дини чиройлидир.У ниятини холис қилган ва Иброҳим ас нинг холис динига тобеъ бўлган эди.” Демак исломнинг маъноси ўзини Аллоҳга топшириш экан, мукаммал тақво эса ўз жонини Аллоҳга фидо қилишдир. Яъни Аллоҳ қандай хоҳласа, ўз нафсини шу нарсаларда тасарруф қилади. Иброҳим ас Аллоҳнинг ҳукми билан ўз ўғлини қурбон қилишга тайёр бўлган эдилар. Қайсики шахс фарзандини жонини Аллоҳ йўлида беришга тайёр бўлса, албатта у ўз жонини ҳам беришга тайёр бўлади. Чунки фарзандини забҳ қилишлик ўзини забҳ қилишдан кўра қаттиқроқдир. Демак комил тақво  худо учун жонини беришдир. Жонини топширишнинг кайфияти шуки, киши шундай ишларни қиладики, натижада жони сарф бўлиб кетади.

Қурбонлик аслида ўз жонини фидо қилишдир.

Қурбонлик воқеасидаги улкан камолот Иброҳим ас никидир.Чунки ўзини ўзи ўлдириш кўпчиликдан содир бўлган иш ва кўп эшитган бўлсангиз ҳам керак. Аммо ўз фарзандини ўлдириш яхши отадан содир бўлиши мумкинми? У ота ўз фарзанди бўйнига пичоқ тортиши мумкинми? Лекин нима бўлганда ҳам Иборҳим ас ўғилларини забҳ қилдилар.

Бас қурбонликнинг асли  ўзини забҳ қилишданам қаттиқроқ бўлган фарзандини забҳ қилишлик бўлди. Ақлий бир қоида борки: қаттиқ  нарса енгилини ўз ичига олиб кетади. Бу ерда Иброҳим ас фарзандларини эмас, балки ўз нафсларини қурбон қилган эдилар. 

Аллоҳ таоло айтади: “Агар биз уларга “Ўз нафсларингизни ўлдиринглар,ёки диёрларингиздан чиқиб кетинглар” деб фарз қилганимизда эди, улардан озчиликлари бунга амал қилиб, кўпчилик қилмаган бўлар эди. ”

Агар Аллоҳ хоҳлаганида ўзини ўзи ўлдиришни машруъ қилиб қўйган бўларди. Иброҳим ас нинг вақтларида машруъ ҳам бўлди. Узот бў амални  бажардилар ҳам. Лекин ҳақ таоло ўз раҳмати билан бир иноят зоҳир бўлди. Чунончи Аллоҳ таоло айтадики: “Биз унга эваз қилиб улкан бир қурбонликни бердик.”

Улкан қурбонликни муфассирлар айтишадики: Аллоҳ таоло тезда унга бир қўчқорни қурбонликка берди ва Иброҳим ас уни қурбонлик қилдилар. Демак у зотнинг динида қурбонлик машруъ эди. Лекин ўзидан олдинги шариатларга мувофиқ бўлиши учун эмас. Демак қурбонликдаги асл ўзини ўзи фидо қилишликдир. Шу сабабли ҳам эътибор аслга бўлади.

Жониворни қурбон қилиш аслида ўз жонини қурбон қилишдир.

Қурбонликда суратан жониворнинг жонини тақдим қиласиз, ҳақиқатда эса ўз жонингизни тақдим қиласиз. Қурбонликнинг асли ҳақиқати ўз нафсини Аллоҳнинг ҳукмига ҳавола қилишликдир.Бу ерда сизга ўз жонингиздан бир неча баробар афзалроқ бўлган жон ато қилинади. Унинг ҳақиқатини қуйида келадиган икки мисолдан билиб олишимиз мумкин.

Биринчи ҳикоят.

Осифуддавла деган жуда давлатманд бой бор эди. Бир куни оттхонасига кирса,ниҳоятда камбағал, қари бир киши силлиқ тошни отларидан бирининг туёқлари остига ишқалаб ўтирганини кўрди.Бой ажабланиб сўради: “Эй қария бу ерда нима қиляпсиз? 

Чол: Мен эшитганманки,Осифуддавланинготларининг оёғи агар бир тошга тегса уни олтинга айлантириб қўяди дейишган. Бой: Тўғри эшитибсиз. Лекин сиз тошни тўғри ишқалашни билмаяпсиз.Сиз тошни ташлаб кетаверинг, мен ўзим ишқалаб олтинга айлантириб қўяман деди. Сўнг хизматкорларига худди ўша тошнинг мислича олтинни  ясаб у ерга қўйиб қўйишга буюрди.Сўнг учол эртасига келганида мана сизнинг тошингиз олтинга айланиб қолди деб бериб юборди. Худди шунингдек биз Аллоҳ тўғрисида нима гумон қилсак, у гумонимизни ёлғонга чиқармайди.

Бошқа ҳикоят.

Жалолиддин Румий ўз маснавийларида келтирадилар: Бир қишлоғда ниҳоятда ғариб камбағал киши бор эди. Унинг қишлоғида қаттиқ қаҳатчилик бўлиб, қудуқлар, ҳовузлар барчаси қуриб қолган эди.Бир куни хотини унга: Бағдод халифасини ниҳоятда карамли, саҳоватли деб эшитганман, унинг олдига боринг, шоядки бидан мана бу камбағалик зойил бўлса деди. Эри унга: Халифанинг ҳузурига совға саломлар билан бориш керак, бизда эса арзирли ҳеч нарса йўғу! деди.Шунда хотини унга: Бизнинг фалон чуқуримизда бироз шаффоф чучук сув йиғилиб қолган. Бундай ширин сув халифанинг ҳузурида қаёғданам бўлсин. Ўша сувни бир идишга солиб олиб боринг деди. Бу фикр эрига ҳам маъқул бўлди. Эр сув солинган кўзачани кўтариб йўлга тушди. Хотин эса жойнамозни солиб олиб, эри сувни олиб халифанинг ҳузурига соғ саломат етиб олишини дуосини қила бошлади.  Эри эса йўл бўйи “Роббим мени ва кўзамни саломат етказ, бирор жойда қоқилиб, синдириб қўймай” деб тинмай дуо қилиб борарди. Чунки у бечорада ҳаммаси бўлиб шу нарсаси бор эди холос. Худо Худо қилиб соғ саломат Бағдодга етиб борди. Давозабон ижозат берилгач, уни саройга халифа ҳузурига олиб кирди.Халифа: Қўлингдаги нима? Деб сўради.Бадавий: Бу жаннат суви, бундай сувни ҳеч ким ҳеч қачон ичган эмас, деди. Халифа анча муддатдан бери очилмаган кўзанинг оғзини очишга буюрди. Унинг оғзини очишлари ҳамоно бадбўй ҳиди  бутун саройни тутиб кетди. Дўстларим! Бу ҳолат бизнинг амалларимизнинг ҳолатидир. Амалларимиз жудаям бадбўй. Лекин халифанинг қанчалик карамли ва саховатлилигини қарангки, сувнинг ҳидидан озорланганини ҳалиги бадавийга озгина бўлса ҳам сездирмади.Балки унинг сувини ниҳоятда латиф ва ширин сув экан деб мақтаб, суувини икром билан чиройли идишга солиб юқори бир жойга қўйдириб қўйди ва бадавий кетгач, уни тўктириб юборди. 

Аллоҳ таоло ҳам бизнинг бадбўй амалларимизга нисбатан худди шундай муомалани қилади.У зот фақат ўзининг фазлу карами билангина бундай амалларимизни юқори қадрлайди. Аслида эса бу амалларимиз ҳеч нарсага арзимайди.

Сўнгра хизматкорларига кўзасини тўлдириб олтин бериб юборишга ва уни Дажла дарёси орқали қайиқда кузатиб қўйишга буюрди. Токи унинг чарчоғи чиқсин, қалбига хурсандчилик кирсин ва унга ўзининг қилган ҳадиясининг қийматию ва бизнинг унга қилган карамимизнинг юксаклигини мушоҳада қилишига имкон бўлади деди. Уни Дажланинг қирғоғига олиб боришгач, унинг сувининг кўплиги, латифлиги ва ширинлигини кўриб ҳижолатдат сув сув терга ботиб кетди. Аллоҳ Аллоҳ Бу халифа қандаям саховатлия! Унга менинг бадбўй ва лойқа сувимнинг нима зарурати бор эди.Унинг шаҳарида шаффоф, ширин сув дарё бўлиб оқиб ётган экан ку!деди. Халифа унга қилган бу муомаласи бу фазлу карами фақатгина унинг дилини шод қилиш учунгина бўлгани бадавийга маълум бўлди. Аслида эса ундан ҳеч нарсага халифанинг мухтожлиги йўқ.Ўзининг ҳузурида уникидан чандон чандон яхши нарсалар дарё бўлиб оқиб ётибди.

Дўстларим! Худди шундай муомала бизларга ҳам бўлади. Биз яхшилик деб ўйлаб қилаётган амалларимиз аслида ёмонликлардан иборат. Аммо Аллоҳ таоло фақат ўзининг фазлу карами билангина бу амалларимизни яхши амаллар деб қабул қилади ва бизларни ўзига итоат қилгувчилар сафига қўшиб қўяди. Аллоҳ таоло: “Уларнинг саййиотларини ҳасанотларга алмаштириб қўямиз” деган оятнинг маъноси аслида шундай.

Халифа бадавийнинг сасиб қолган суви эвазига олтинлар ҳадя қилганидек, биз ҳам Аллоҳ таолога қурбонликларимиз туфайли ўз жонимизни тортиқ қиламиз. Аслида эса бу жонимизнинг ҳақиқати бадбўйликлардангина иборат эди. Чунки бизнинг жонимиз разил сифатлар ва ёмон ахлоқлар билан сифатлангандир.Лекин Аллоҳ таоло бизларнинг бу жонимиз эвазига яхши сифатлар эгаси бўлган жон ҳадя қилади.Мана шунинг отини фано ва бақо дейилади.

Қурбонликнинг зоҳир ва ботини ва ундаги руҳ

Анбиё ас ларнинг тушлари ваҳий  бўлади ва уларнин тушлари ростдир. Иброҳим ас ҳам фарзандини сўйишни ҳам тушида кўрди. Бас бу ваҳий бўлди. Шу сабабли ҳам фарзандни сўйиш собит деб таҳқиқ қилиш шаръан ҳам, луғатан ҳам тўғри бўлади.Сўйгандан кйин яна сўйишга вуқуъ бўлмади. Иброҳим ас бу имтиҳондан тўлиқ ўтиб бўлганларидан сўнг, Аллоҳ таоло Исмоил ас нинг ўрнига жаннатдан бир қўчқор юборди. Бу қурбонликнинг зоҳири бўлди.

Қурбонликнинг ботини ҳақиқатда киши фарзандини забҳ қилишида ўзини ўлдириш ҳосил бўлади.Ҳадиси шарифда: “Ҳар бир нарсанинг зоҳири ва ботини бўлади. ”дейилган. Шунингдек қурбонликнинг ҳам зоҳири бор, юқорида ўтканимиздек ва ботини яъни руҳи ҳам бор яъни бу ўз нафсини қурбон қилишдир. Фарзандни забҳ қилииш ҳам унинг руҳидир.  Демак Қурбонликнинг ҳақиқати ўз нафсини забҳ қилиш бўлди. Шу восита билан Иброҳим ас ўз ўғилларини забҳ қилдилар. Ўз гарданингизга пичоқ тортинг демай балки, фарзандигиз гарданига пичоқ тортинг дейилди.Чунки ўзини сўйишдан кўра фарзандини сўйиш нафс учун қанчалар қаттиқ ва оғир а! Балки бундан кўра ўзини сўйиш осонроқ. Бирор бир ота ҳуши ўзида бўла туриб ўз фарзандини сўйишга рози бўлмайди. Тариқатдаги фанои нафс деган тушунча мана шудир яъни ўз нафсига қарши чиқиш дегани ва бу нарса фарзандини қурбонлик қилишда намоён бўлади.

Айтингчи, биз юқорида ботин деб айтган нарса қай бир матнга ё нассга хилоф. 

Ёдда тутинг! Ҳақиқий сўфийларнинг бирорта гапи қуръон ва ҳадисга хилоф эмас. Агар хилоф бўлса, у тасаввуф эмас, балки, зиндиқликдир.

Хулоса шуки, ҳар ибодатнинг зоҳирий сурати бўлганидек ботиний руҳи ҳам бўлади.Қурбонликнинг руҳи эса, фарзанд забҳ қилиш воситасидаги фанойи нафсдир.

Фанойи нафс деб, ўз хоҳишига қарши иш тутишга айтилади.Масалан: нафсингиз тўрт ракат нафл намоз ўқишни хоҳласа, сиз уни саккиз ракатга етказинг, агар нафл рўзадан қочиб нафл намоз ўқишни хоҳласа, сиз нафл рўза тутишни ихтиёр этинг.

Шундай экан қурбонликнинг руҳи фанойи нафсдир. Қайси қурбонликда  фанойи нафс топилмаса, у руҳсиз бўлибди. Энди қайси қурбонлик руҳсиз бўлса, у қурбонлик эмас.

Қурбонликка бўлган ҳукм хожиларга ўзини ўхшатиш сабабли ҳамдир.

Хожга бормаган кишига қурбонликнинг вожиб бўлиш ҳукми хожиларга ўхшаш учун  воқеъ бўлган десак ҳам нотўғри бўлмайди. Қайси инсонлар Маккага бормасалар ҳаж амалларида ҳозир бўла олмасалар, хожиларга ўзларини ўхшатиш учун қурбонлик қиладилар. Чунки хажда талбия айтилса, бу ерда шунга ўхшаш такбири ташриқ айтилади. Ҳар бир оқил, балоғатга етган, мусулмон кишиларга ташриқ кунларида жамоат бўлиб намоз ўқисалар уни айтиш вожибдир. Ёлғиз намоз ўқувчига эса мустаҳаб.

  Яна қурбонлик қиладиган кишига Зуҳижжанинг аввалидан то қуурбонлигини сўйиб бўлгунича соч, соқол ва тирноқларини олмай туриши мустаҳабдир.Хожиларга ҳам худди шундай. Энди кимки қурбонлик вожиб бўлмай туриб ҳам шундай қилса, кўб савобларга эга бўлади. Юқоридаги мисоллардан қурбонликни хаж амалларига ўхшашлиги маълум бўлди.  

Ҳадиси шарифда келади: Росулуллоҳ сав дан бир киши “Ҳажнинг ҳақиқати нима?” деб сўради. Шунда узот: “Баланд овозда талбия айтиш ва қурбонлик қонини оқизишдир” дедилар.   Бу ҳадисдан қурбонликнинг ҳажга бўлган муносабати мукаммал тарзда зоҳир бўлди. Аслида қурбонлик ҳажнинг рукнларидан эмас. Аммо ҳаж билан унинг кучли алоқаси борлигидан Росулуллоҳ сав уни ҳажнинг ҳақиқати дедилар. Рамазондан кейин баъзилар ҳаж сафари тадоригини кўра бошлайдилар. Ҳажга боролмайдиганларнинг қалбига эса ҳасрат наштари санчилади. Шу пайтда ҳар бир мусулмоннинг қалбидан қанийди мен ҳам ҳажга борсам деган ички нидо ўтади. Аллоҳ таолонинг наздида мўъминнинг нияти жудаям улуғ ҳисобланади. Шу сабабли ҳам бизларга шу ерда туриб бўлса ҳам қурбонлик қилишга буюради. 

Қурбонлик қилишда ҳажнинг баракотидан ҳам бир ҳисса бор.

Қурбонлик бизларнинг жонимиз ўрнига қоим мақом бўлди. Минодан бошқа ўринларда инсонлар қурбонлик қилар эканлар, ҳажнинг баракоти фақат ҳаж қилгувчилар учунгина бўлиб, боришга имкони йўқлар эса бу баракотдан маҳрум бўладилар. Шу сабабли ҳам Аллоҳ таоло ҳаж қилувчиларга ўхшаш бўлсин деб уларга ҳам қурбонликни вожиб қилиб қўйди. Токи уларга ҳам ҳажнинг баракотидан бир ҳисса насиб бўлсин. Юқорида айтиб ўтдикки, қурбонликда нафсга қарши курашиш ҳам бор. Нафсни бўйсундириш эса, уни шариатга тобеъ қилишликдир. Икки ҳолатнинг ҳам ўзига хос бир зарурати бор. Шунинг учун Иброҳимий суннат бўлган бу амал ҳожиларга ҳам, улардан бошқаларга ҳам вожиб бўлди.

Ҳаж ва қрбонлик баданий ибодатми, ёки молийми?

Баъзи фуқаҳолар ҳажни ҳам баданий, ҳам молий ибодат дейишди, чунки унда ҳам пул сарфланади, ҳам бадан машаққат тортади. Лекин қурбонликда бадан машаққати кузатилмайди. Шундай бўлса ҳам қурбонлик ҳам баданий, ҳам молий ибодат ҳисобланади, гарчи мол сарфлашлик ҳолати оғирроқ бўлса ҳам.

Ҳаж ибодатида молиятдан кўра баданият ғолиб, чунки Каъбанинг яқинида истиқомат қилувчилар ҳатто мол ҳам сарфламай бу ибодатни адо этаверадилар. Шундай бўлса ҳам биз бу ибодатни мураккаб де ҳукм қиламизми, қурбонликда ғам баданиятдан кўра молият ғолиб бўлгани билан барибир уни сўйиш учун жисмимиз ҳам озми кўпми ҳаракатда бўлади. Қурбонликни молий ибодат эканлиги зоҳир, аммо баданий бўлишида ҳам иккита ҳайсият бор.

1. Яширин

2. Ошкора

Ошкораси шундайки, қурбонлик фақат пул сарфлаш билан адо бўлиб қолмайди. Уни ҳеч бир меҳнату машаққасиз бировга бериб юбориш  билан бу ибодат ҳосил бўлиб қолмайди. Тўғри қурбонлик кунларини ўтказиб юборилса,жаримасига бир жонлиқни бировга бериб юборилади, аммо бу билан қурбонликнинг савобига баробар савобга эришиб бўлмайди. Қурбонликдаги асл вазифа жонворни забҳ қилиш. Забҳ қилишда эса бадан учун машаққат бор.

Агар бир киши айтсаки, ундай бўлса закот ҳам мураккаб амал эканда, чунки унда ҳам молни бировга олиб бориб беришда озгина бўлса ҳам машаққат бор. Лекин соғлом ақл билан ўйланса молни сарф қилишда зикр қилишга арзирли машаққат йўқ. Қурбонликни сўйишда эса очиқ машаққат бор. Шунинг учун ҳам қурбонлик жониворини ҳамма ҳам сўя олмайди. Закотни эса ёш бола ҳам бериб юборв олади. Яъни ўзи машаққат чекиб сўяди, ёки бошқа бировнинг жисми машаққат чекиб сўйиб беради. 

Баданнинг машаққатида ёлғиз жисмнинг ўзи машаққат чекиши эътиборга олинганми, ёки бу ўринда нафснинг машаққати ҳам борми?

Маълумки баданга таклиф жон туфайли бўлади, агар жон бўлмаса у баданга ҳеч қандай таклиф ҳам бўлмайди. Бадан қачонки жонга бирор оғриқ етказилсагина озорланади. Энди агар жон бўлмаса бадан ҳеч қандай оғриқни ҳис қилмайди. Бас собит бўладики, баданга таклиф жон туфайлидир. Баданни машаққатга солиш аслида нафс ва руҳни машаққатга солишдир. Демак, қурбонликда жон яъни нафсни қийнаш бор эканми, бас унинг баданий ибодат эканлиги собит бўлади.

Қаранг! Жониворнинг бўйнига “Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар” деб пичоқ тортаётган вақтингизда қалбингиз ларзага келмайдими? Ҳаттоки шу туфайли баъзилар ўзлари сўя олмайдилар ҳам. Қурбонликнинг асли ўз нафсини фидо қилишлик бўлди. Эътибор эса аслга бўлади. Шуни назарда тутадиган бўлсак қурбонлик холис баданий ибодат бўлиб қолиши ҳам мумкин. Молиятлик жиҳати эса маълум. Баданиятлик жиҳати ғолиб бўлиб қолди. Нима бўлганда ҳам қурбонлик ҳам молий ҳам баданий бўлган мураккаб амалдир.

Қурбонликнинг ўрнига унинг мислича пул ҳадя қилиш билан унинг ҳаққини адо қилиб бўлмайди.

Масала: Қурбонлик молининг мислича пул ҳадя қилиш билан ундаги вожиб бўлган ҳақ соқит бўлмайди. Ким агар шундай қилса гуноҳкор бўлади. Фуқаҳоларнинг мазҳабига кўра бирор амалнинг ўрнига киши ўз фикрича ўринбосар тайин қилиб олиши мутлақо жоиз эмас. Қурбонлик Одам алайҳиссаломдан тортиб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача шариатга киритилган амалдир. Қуръони Каримда:

34. Ҳар бир умматга, уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонлари узра Аллоҳнинг исмини зикр қилишлари учун, қурбонлик жорий этганмиз. Бас, илоҳингиз ягона Илоҳдир. Бас, Унгагина мусулмон бўлинг. Тавозеълиларга башорат бер.

“Ҳаж” 34-оят. Лекин хазрати Иброҳим алайҳиссалом замонасидан бошлаб хусусий аҳамият касб этган.

Абдулманнон Абдуллоҳ


7 йил аввал 8761 Абдуманнон Жаъфар
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Назр қилишнинг турлари
Аслида Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мумкин бўлган ҳар қандай ибодатни ҳам назр қилиш мумкин, бироқ бу ерда фақат жонлиқ сўйишни назр қилиш ҳақидаги ҳукмларни баён қилмоқчимиз.Назр қилиш, хусусан, кутилаётган бир давоми...
7 йил аввал 14501 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг фазилатлари
بسم الله الرحمن الرحيم 1-БОБ Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати.  وَالْفَجْرِ (1) وَلَيَالٍ давоми...
7 йил аввал 10620 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликка оид савол-жавоблар
Савол: Баъзилар фотиҳага келганлар таомланиб кетсинлар деган ниятда, арафа куни ёки қурбонлик куни, ийд намозидан олдин жонлиқларни сўядилар. Шу қурбонлик ҳисобланадими? Жавоб: Шаҳарда давоми...
7 йил аввал 8693 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонлик кимларга вожиб?
Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб? Жавоб: Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт. 1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи давоми...
7 йил аввал 11700 fiqh.uz